ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик назорат /

Экологик хизмат тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 08.10.2015 й. 286-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 8 октябрдаги

286-сон қарорига

3-ИЛОВА


Экологик хизмат тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Экологик хизмат тўғрисидаги намунавий низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар экологик хизматларининг мақомини, уларни ташкил қилишга ва уларнинг фаолиятини таъминлашга доир асосий талабларни белгилайди.


2. Ушбу Низомга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар тегишли органнинг, хўжалик юритувчи субъектнинг улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятини ҳисобга олувчи экологик хизмати тўғрисидаги низомни ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.


3. Экологик хизмат фаолияти табиатдан фойдаланиш, атроф табиий муҳитни ифлослантириш ва бошқа салбий таъсир билан боғлиқ бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар томонидан "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Намунавий низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.


4. Экологик хизмат - давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг корхона ва ташкилотлари тизимида, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида атроф табиий муҳит муҳофазасини ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашни назорат қилиш учун масъул бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмаси ёхуд алоҳида мансабдор шахсидир.


5. Экологик хизмат ўз фаолиятида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа таркибий бўлинмаларининг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш фаолиятидаги вазифаларини уларнинг ўрнига бажармайди.


6. Экологик хизматлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ушбу Намунавий низомга ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳужжатларига, хўжалик юритувчи субъектнинг маҳаллий ҳужжатларига амал қилади.


7. Экологик хизмат ўз фаолияти давомида ўз ваколатлари доирасига кирадиган барча масалалар бўйича давлат ёки хўжалик бошқаруви органи хўжалик юритувчи субъект раҳбарига ёхуд унинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш масалаларига мутасаддилик қилувчи ўринбосарига бўйсунади.



II. ЭКОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Экологик хизматнинг асосий вазифалари қуйидагиларни ташкил қилиш ва таъминлашдан иборат:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;

атроф-муҳитнинг ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини таъминлаш ҳамда мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш.


9. Экологик хизмат ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳамда идоравий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

экологик назоратнинг бошқа субъектлари ва оммавий ахборот воситалари билан идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назорати масалалари бўйича ҳамкорлик қилади;

атроф-муҳитга йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори таъсирни тартибга солувчи экологик нормативларни ишлаб чиқади ёки уларни ишлаб чиқишда ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир тадбирларда иштирок этади;

давлат бошқаруви органлари тасарруфидаги, шунингдек хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирувчи ташкилотларда атроф-муҳит ва табиий ресурслар ҳолатини кузатиш тизимининг ишлашини таъминлайди;

идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасарруфидаги, шунингдек улар таркибига кирувчи ташкилотларда ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда услубий ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади;

экологик назоратнинг бошқа субъектларига экологик назорат соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда ёрдам кўрсатиш, экологик назорат жараёнида аниқланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этишни ташкиллаштиришда иштирок этади.

Экологик хизмат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.



III. ЭКОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Экологик хизмат ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш юзасидан идоравий ва маҳаллий қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда хўжалик ва давлат бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект раҳбарига тасдиқлаш учун киритиш;

идоравий ҳамда ишлаб чиқариш экологик назорати хизматларини ҳамда уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва ресурсларни сақлаш фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари, хўжалик юритувчи субъектлар тасарруфидаги ёки уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлардан уларнинг ваколатига оид масалалар бўйича зарур ҳужжатлар, маълумотлар ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект раҳбарига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритиш.


11. Экологик хизмат ушбу Намунавий низом, шунингдек экологик назорат соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, идоравий ҳужжатлар билан ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаши шарт.


12. Экологик хизматга бевосита унга юкланган вазифалар билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятларни юклашга йўл қўйилмайди.



IV. ЭКОЛОГИК ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Экологик хизматни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раҳбар бошқаради.


14. Экологик хизмат ходимлари ўртасида вазифалар тақсимоти меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.


15. Экологик хизмат фаолиятини назорат қилиш давлат ва хўжалик бошқаруви органининг, хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари, унинг ўринбосари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



V. ЭКОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ ТУЗИЛМАСИ

ВА ШТАТЛАРИ


16. Экологик хизматнинг тузилмаси ва ходимлари сони қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

Экологик хизматнинг ташкилий тузилмаси ва ходимлари сони давлат ва хўжалик бошқаруви органи, хўжалик юритувчи субъект томонидан ушбу тармоқда (соҳада) атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат қонунчилигига мувофиқ аниқланади.


17. Экологик хизматда ишлаш учун экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида махсус билимга ва иш тажрибасига эга бўлган шахслар қабул қилинади.


18. Меҳнатни ташкил этиш ва экологик хизмат ходимларига иш ҳақи тўлаш меҳнат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 октябрь, 41-сон, 525-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 90-модда



































Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск