Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик назорат /

Экологик аудит тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.10.2015 й. 286-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 8 октябрдаги

286-сон қарорига

4-ИЛОВА


Экологик аудит тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом экологик аудит ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш ва экологик аудитни ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Экологик аудит - экологик аудиторлар (экологик аудиторлик ташкилотлари) томонидан, "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида, мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда атроф-муҳитнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи корхоналар ва бошқа объектлар (кейинги ўринларда экологик аудит объекти деб аталади) фаолиятининг мустақил экологик экспертизасидир.


3. Қуйидагилар экологик аудитнинг вазифалари ҳисобланади:

ташкилотнинг экологик хавфсизлигини таъминлаш;

ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини баҳолаш;

хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш йўллари ва усулларини аниқлаш;

ташкилот томонидан экологик тўловларнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўғрилигини аниқлаш;

ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш зарурлигини аниқлаш;

амалга оширилаётган хўжалик-ишлаб чиқариш фаолиятининг ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;

янги ишлаб чиқариш технологияларини ва жиҳозларни татбиқ этиш заруриятини аниқлаш.


4. Экологик аудит хўжалик ва бошқа фаолият объекти эгасининг (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) қарорига биноан ўтказилади.


5. Экологик аудит буюртмачи маблағлари ҳисобидан ўтказилади.


6. Буюртмачининг экологик аудит ўтказиш тўғрисидаги қарори (буйруғи ёки фармойиши), шунингдек буюртмачи ва экологик аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартномалар экологик аудитни ўтказиш учун асос ҳисобланади.


7. Экологик аудит ўтказиш тўғрисидаги қарорларда уни ўтказишнинг сабаблари ва даври, ташкилотнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш бўйича фаолияти билан боғлиқ саволлар рўйхати, экологик аудитни ташкил этиш ва ўтказиш учун тегишли шароитлар яратиш зарурияти, аудиторлик хизматлари учун тўлов миқдори ва шартлари, масъул ходимлар ва бошқа масалалар кўрсатилади.


8. Экологик аудитни ўтказиш муддати буюртмачи ва экологик аудиторлик ташкилоти ўртасида тузилган шартномада белгиланади.

Шартномада белгиланган муддатда экологик аудит объектини тўлиқ таҳлилдан ўтказиш ва буюртмачига холисона ва муфассал хулоса (ҳисобот) тақдим этиш таъминланиши керак.



II. ЭКОЛОГИК АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТИГА

ВА ЭКОЛОГИК АУДИТОРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


9. Экологик аудитни амалга оширишга юридик шахс мақомига эга бўлган ва штатида уч нафардан кам бўлмаган, экологик аудитор (кейинги ўринларда экологик аудитор деб аталади) сертификати бор мутахассисларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақлидир.


10. Экология, биология, кимё соҳасида олий маълумотга эга бўлган ва экология ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида уч йилдан кам бўлмаган амалий иш тажрибасига эга бўлган, экологик аудит бўйича тайёргарликдан ўтган ва экологик аудитор сертификатини олган жисмоний шахс экологик аудитор бўлиши мумкин.


11. Экологик аудит бўйича махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби, шунингдек экологик аудитор сертификати намунаси ва уни бериш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда белгиланади.


III. ЭКОЛОГИК АУДИТНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


12. Буюртмачининг экологик аудит объектларини комплекс ўрганиш ишлари экологик аудиторлик ташкилотининг экологик аудитори томонидан амалга оширилади.


13. Шартнома тузилгандан сўнг экологик аудиторлик ташкилоти, зарур тадбирларни кўрсатган ҳолда, уни ўтказиш босқичлари кўрсатилган экологик аудит ўтказиш режасини ишлаб чиқади ва буюртмачи билан келишади.


14. Буюртмачи экологик аудитни ўтказиш учун зарур бўлган қуйидаги шарт-шароитларни таъминлайди:

ўз вакилини тайинлаш;

зарур ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиш;

экологик аудитор ишлаши учун (имконият мавжуд бўлганда) хона ажратиш;

экологик аудит объектлари, тегишли жиҳозлар, ўлчаш асбоблари ва экологик аудит объектлари билан боғлиқ бошқа мол-мулклардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш.


15. Экологик аудиторлик ташкилотлари томонидан экологик аудит доирасида қуйидагилар аниқланади:

хўжалик юритувчи субъектнинг комплекслари, цехлари, участкалари, агрегатлари ва бошқа объектларида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида техник тартибга солишга доир қонун ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга доир давлат ва бошқа экологик дастурларни бажариш;

атроф-муҳитнинг ифлосланишига, фойдаланишга берилган табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши ва фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятлар;

тасдиқланган экологик нормативларнинг мавжудлиги ва уларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида техник тартибга солишга доир қонун ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;

табиатдан ва ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги рухсатнома ҳужжатларида белгиланган меъёрларга, шунингдек атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативларига риоя этилиши;

атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламалари ва оқоваларини ифлослантирувчи моддалардан тозалаш асбоб-ускуна, жиҳоз ва иншоотларнинг ўлчаш асбоблари мавжудлиги, уларнинг аниқ ва самарали ишлаши;

мониторинг, ҳисобга олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш масалалари бўйича белгиланган ҳисоботларнинг тузилиши ҳамда компенсация тўловларининг тўланиши бўйича маълумотларнинг ҳаққонийлиги.

Экологик аудиторлик ташкилотлари буюртмачига холисона ва муфассал хулоса (ҳисобот) тақдим этиш учун экологик аудит объектининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятига оид бошқа маълумотларини ҳам ўрганиши мумкин.


16. Экологик аудиторлик ташкилоти объект фаолиятининг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун ўлчаш, намуналарни олиш ва таҳлил қилиш ишларини амалга оширади.

Ўлчаш, намуналар олиш ва таҳлил қилиш ишлари экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли органлар томонидан, белгиланган норматив ва услубларга мувофиқ ҳолда ўтказилиши керак.


17. Экологик аудиторлик ташкилоти объектнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашни давлат экологик экспертизаси учун белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда амалга оширади.



IV. ЭКОЛОГИК АУДИТ БЎЙИЧА ИШЛАРНИНГ

НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


18. Экологик аудит натижалари бўйича ҳисобот хулоса шаклида расмийлаштирилади.


19. Экологик аудит натижалари бўйича хулосада қуйидагилар акс эттирилиши керак:

экологик аудит ўтказишнинг мақсади;

ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолияти таҳлили;

ташкилотнинг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятидаги камчиликлари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари ва шароитлари;

қоида бузилишларини бартараф этиш учун таклиф этилаётган тадбирлар рўйхати, шунингдек уларни бажариш сабаблари ва шартлари;

экологик талабларга риоя этилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш бўйича тавсиялар;

буюртмачи томонидан қўйилган, ташкилотнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш бўйича фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоблар.


20. Экологик аудит хулосаси икки нусхада тузилади, уларнинг бир нусхаси буюртмачига топширилади, иккинчи нусхаси аудиторлик ташкилотида қолади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 октябрь, 41-сон, 525-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 90-модда






























Время: 0.2136
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск