Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик назорат /

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 08.10.2015 й. 287-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 8 октябрдаги

287-сон қарорига

2-ИЛОВА


Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий низом экологик назоратнинг жамоатчи инспектори фаолиятини ташкил қилиш тартибини, унинг вазифаси, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.


2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш мақсадида экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тизимини шакллантириши ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириши мумкин.


3. Белгиланган тартибда махсус тайёргарликдан ўтган ва экологик назоратда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиши мумкин.

Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторини махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан экологик назорат соҳасидаги бошқа ваколатли давлат органлари, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан келишилган ҳолда белгиланади.

4. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси фуқаролар йиғинларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш комиссияларига (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ёки атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидан ариза билан мурожаат қилади.

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш истагини билдирган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг аризаси Комиссия йиғилишида ёки атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари томонидан экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг вакили иштирокида кўриб чиқилади.

Номзоди маъқулланган фуқаро фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг Комиссия йиғилишининг протоколи асосидаги қарори билан ёки нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарининг буйруғи билан бериладиган экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномасини олади.


5. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси ушбу Намунавий низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларидаги шакллар ва тавсиф бўйича бир йил муддатга берилади.


6. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси тартиб рақамига эга бўлади ва экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномасини беришни ва қайтаришни Ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда Ҳисобга олиш дафтари деб аталади) рўйхатдан ўтказилади. Ҳисобга олиш дафтари Комиссия ёки нодавлат нотижорат ташкилот томонидан ушбу Намунавий низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда юритилади.

Фуқаро Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномасини олганда Ҳисобга олиш дафтарининг тегишли устунига имзо қўяди. Гувоҳнома рақами Ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос келиши керак.

Ҳисобга олиш дафтари Комиссия раисида ёки нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарида сақланади, у белгиланган намунага мос бўлиши, қаттиқ жилд билан муқоваланган ҳамда варақлари рақамланган, тикилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ёки нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари имзоси ва муҳри билан, Дафтарнинг варақлари ва унинг юритила бошланган санаси кўрсатилган ҳолда тасдиқланган бўлиши керак.


7. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори томонидан жиноят, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилиши, шунингдек экологик назорат жамоатчи инспекторининг ўз мажбуриятларини бажармаслиги уни экологик назоратнинг жамоатчи инспектори мақомидан маҳрум қилишга асос бўлади.


8. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномасини берган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёки нодавлат нотижорат ташкилотга ўзига берилган ваколатларнинг ўзидан соқит қилиниши тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эга.


9. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси ушбу Намунавий низомнинг 7 ва 8-бандларида назарда тутилган ҳолатларда, шунингдек унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг қайтариб берилиши керак.


10. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномасининг риоя этиш муддати тугагандан сўнг ушбу муддат экологик назоратнинг жамоатчи инспектори томонидан берилган аризага мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг ёки нодавлат нотижорат ташкилот раҳбарининг қарорларига асосан бир йилга узайтирилиши мумкин.


11. Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.

12. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.



II. ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ЖАМОАТЧИ

ИНСПЕКТОРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


13. Қуйидагилар экологик назорат жамоатчи инспекторининг асосий вазифалари ҳисобланади:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;

атроф-муҳитнинг ҳолатини кузатиб бориш, атроф-муҳитнинг ифлосланишига, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш;

мўлжалланаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини, улар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш;

атроф-муҳитдаги ўзгаришлар, унинг прогноз қилинаётган ҳолати, табиий ресурслардан фойдаланилиши ва кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни ҳамда фуқароларни хабардор қилиш;

табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда давлат экологик дастурлари ва бошқа экологик дастурларнинг амалга оширилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг иштирокини таъминлаш;

фуқароларда атроф табиий муҳитга нисбатан эҳтиёткорона муносабатни тарбиялаш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш ва оммалаштириш ишларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилишга доир танловлар, кўргазмалар ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишда иштирок этиш.



III. ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ЖАМОАТЧИ

ИНСПЕКТОРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


14. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилишини кузатиб боришни амалга ошириш;

давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишда кузатувчи сифатида иштирок этиш;

атроф-муҳитнинг ҳолати, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан аниқланган ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот олиш учун тегишли давлат органларига фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг ва (ёки) нодавлат нотижорат ташкилотнинг мурожаатини тайёрлашда иштирок этиш;

юридик ва жисмоний шахслардан жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва ахборотни олиш;

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишда, жамоатчилик экологик экспертизасини ўтказишда иштирок этиш;

тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, ободонлаштирилиши ҳамда кўкаламзорлаштирилиши масалаларига доир ахбороти ҳамда ҳисоботларини эшитишда иштирок этиш;

аҳолининг экологик маданиятини оширишга, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга доир ишларда иштирок этиш;

экологик назоратнинг барча турларига оид фаолият бўйича табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини такомиллаштириш ва яхшилаш юзасидан тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

муҳим жамоат тадбирларидаги фаол иштироки ва табиатни муҳофаза қилишга оид талаблар бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишдаги ва айбдорларни жавобгарликка тортишдаги кўмаги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан ёки нодавлат нотижорат ташкилотлардан рағбатлар олиш;

фуқаролар томонидан табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилишига доир ва ташкилотлар фаолиятини ташқи кузатиб боришда аниқланган ҳолатлар бўйича белгиланган тартибда маълумотномалар ва ахборотлар тузиш.


15. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



IV. ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ЖАМОАТЧИ

ИНСПЕКТОРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


16. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори қуйидагиларни бажариши шарт:

экологик назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш;

экологик назоратни амалга оширишда экологик назоратнинг бошқа субъектларига кўмаклашиш;

экологик назоратнинг бошқа субъектлари вазифаларини уларнинг ўрнига бажармаслик.


17. Экологик назорат жамоатчи инспекторининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлари ҳам бўлиши мумкин.



V. ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ЖАМОАТЧИ

ИНСПЕКТОРИНИНГ ЭКОЛОГИК НАЗОРАТДАГИ

ИШТИРОКИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


18. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилиши устидан кузатиш олиб борганда ва ушбу қонунчиликнинг бузилиши аниқланганда маълумотнома ёки ахборот тузади ва улар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раиси ёки нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари имзоси ва муҳри билан тасдиқланади ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши юзасидан аниқланган ҳолатни бартараф этиш учун тегишли давлат органларига киритилади.



VI. ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИНГ ЖАМОАТЧИ ИНСПЕКТОРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ МОЛИЯВИЙ АСОСЛАРИ


19. Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари ўз фаолиятини ихтиёрий равишда юритади.


20. Экологик назорат жамоатчи инспекторининг фаолиятини юритиш учун шароитлар яратиш, уни ўқитиш ва унинг малакасини ошириш бўйича сарф-харажатлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобидан молиялаштирилади.


21. Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан рағбатлантирилиши мумкин.



VII. ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ ЖАМОАТЧИ

ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


22. Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари ўз фаолияти соҳасидаги ҳуқуқбузарлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Намунавий низомга

1-ИЛОВА


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари

томонидан бериладиган экологик назоратнинг

жамоатчи инспектори гувоҳномасининг

ШАКЛИ


Гувоҳноманинг муқоваси

        

      

EKOLOGIK NAZORAT JAMOATCHI

INSPEKTORI

G U V O Н N O M A

            


Гувоҳноманинг ички томони

         

(ma`muriy-hududiy birlik va fuqarolar yig`ini nomi)

GUVOНNOMA № ____

(F.I.O.)

Ekologik nazorat jamoatchi inspektori

Berildi: 20___ y. "___" ________da

Amal qilish muddati: 20__ yil "___"______gacha

M.O`.      Fuqarolar yig`ini raisi

______  ______________

(imzo)            (F.I.O.)

(маъмурий-ҳудудий бирлик ва фуқаролар йиғини номи)

ГУВОҲНОМА № ____

фотосурат

30 х 40 мм

(Ф.И.O.)

Экологик назорат жамоатчи инспектори

Берилди: 20__ й. "___" ______да

Амал қилиш муддати: 20__ й. "___"_______гача

Фуқаролар йиғини раиси

______  ____________

(imzo)          (F.I.O.)

M.Ў.

              





Намунавий низомга

2-ИЛОВА



Нодавлат нотижорат ташкилот томонидан

бериладиган экологик назоратнинг жамоатчи

инспектори гувоҳномасининг

ШАКЛИ


Гувоҳнома муқоваси


      

EKOLOGIK NAZORAT JAMOATCHI

INSPEKTORI

G U V O Н N O M A

          


Гувоҳноманинг ички томони

       

(ma`muriy-hududiy birlik va NNT nomi)


GUVOНNOMA № ____


(F.I.O.)

Ekologik nazorat jamoatchi inspektori


Berildi: 20___ y. "___" _______da

Amal qilish muddati: 20__ yil "___"_____gacha

M.O`.     Nodavlat notijorat tashkilot rahbari

______  ______________

(imzo)            (F.I.O.)

(маъмурий-ҳудудий бирлик ва ННТ номи)

ГУВОҲНОМА № ____

фотосурат

30 х 40 мм

(Ф.И.O.)

Экологик назорат

жамоатчи инспектори

Берилди: 20__ й. "___" ______да

Амал қилиш муддати: 20__ й. "___"______гача

Нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари

______  ____________

(imzo)          (F.I.O.)

M.Ў.

              





Намунавий низомга

3-ИЛОВА



Экологик назоратнинг жамоатчи

инспектори гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномасининг (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) муқоваси тўқ яшил рангли бўлиб, 60 х 90 миллиметр катталикда чарм ёки чарм ўрнини босувчи материалдан тайёрланади. Ички ҳар ярим қисмининг ўлчами - 60 х 85 мм.

Гувоҳнома бланкаси 60 х 85 мм ҳажмга, ҳар ярим қисми оч сарғиш рангдаги ҳимоя қилувчи сеткага эга.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган гувоҳномада бланканинг юқори қисми марказида "ma`muriy-hududiy birlik va fuqarolar yig`ini nomi", нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан бериладиган гувоҳномада "ma`muriy-hududiy birlik va NNT nomi", пастроқдаги марказда гувоҳноманинг тартиб рақами кўрсатиладиган "GUVOНNOMA №" ёзуви жойлаштирилади.

Пастроқдаги марказда гувоҳнома бериладиган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади, ундан сўнг марказда - гувоҳноманинг чап ярмида Ekologik nazorat jamoatchi inspektori", гувоҳноманинг ўнг ярмида "Экологик назорат жамоатчи инспектори" сўзлари ёзилади. Ўнг ярмининг чап марказида 3 х 4 см катталикдаги фотосурат учун рамка чизилади. Пастроқ марказда гувоҳноманинг берилган санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади. Иккала ярмининг пастки қисми марказида муҳр учун жой, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган гувоҳноманинг чап ярмида икки қаторда "Fuqarolar yig`ini raisi" матни, нодавлат нотижорат ташкилот томонидан бериладиган гувоҳноманинг ўнг томонида икки қаторда "Nodavlat notijorat tashkilot rahbari" "Нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари" матни бўлади. Гувоҳномада уни берувчи раҳбарнинг имзоси ва исми, фамилияси ҳамда отасининг исми кўрсатилиши учун жой мавжуд. Матннинг жойлашуви - горизонтал.

Гувоҳномалар бланкалари экологик назорат жамоатчи инспекторининг паспорти маълумотлари асосида, компьютер ёрдамида тўлдирилади. Гувоҳнома матни қора рангда ёзилади.

Гувоҳнома бланкига барча зарур маълумотлар киритилгандан сўнг гувоҳнома эгасининг фотосурати ёпиштирилади, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ёки нодавлат нотижорат ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки нодавлат нотижорат ташкилотнинг тегишли муҳри билан тасдиқланади.

Матн бир хил мазмунда, ўзбек тилида, лотин ёзувида (чап томони) ва кириллицада (ўнг томони) тузилади.






Намунавий низомга

4-ИЛОВА



Экологик назоратнинг жамоатчи

инспектори гувоҳномасининг берилишини

ва қайтарилишини ҳисобга олиш

ДАФТАРИ


              



(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ёки нодавлат нотижорат ташкилотнинг номи)


          

Т/р

Гувоҳноманинг

тартиб рақами


Гувоҳнома

эгасининг ва уни

имзолаган шахснинг

фамилияси, исми,

отасининг исми


Амал

қилиш

муддати


Гувоҳнома

эгасининг

фотосурати


Олинган

санаси,

олганлик

тўғрисидаги

имзо


Қайтариш

санаси,

қайтарган

гувоҳнома

эгасининг

имзоси


Йўқ қилиниши

тўғрисида белги

(далолатнома-

нинг санаси ва

тартиб рақами)




















"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 19 октябрь, 41-сон, 526-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 91-модда

































Время: 0.2047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск