Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклар /

Марказий банк Бошқарувининг 10.10.2015 й. 29/2-сон “Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 20.10.2015 й. 1528-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.10.2015 й.

N 1528-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.10.2015 й.

N 29/2


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида молиявий активларнинг

бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 10 сентябрдаги 19/5-сон қарори (рўйхат рақами 1528, 2005 йил 30 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 363-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида молиявий активларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида молиявий активларнинг

бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 58-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Банклар молиявий активларнинг қадрсизланиши бўйича мазкур бўлимда белгиланган қоидалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) ва ушбу Низомнинг 13-иловасига мувофиқ кўрилиши мумкин бўлган зарарлар суммасини баҳолайдилар.".


2. 13-илованинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банклар, молиявий активларни таснифлаш ва баҳолашда Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) белгиланган талабларга риоя этишлари шарт.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 26 октябрь, 42-сон, 543-модда
































Время: 0.1374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск