ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.10.2015 й. 292-сон "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.10.2015 й.

N 292



"МУВОФИҚЛИКНИ БАҲОЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ташқарисида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзстандарт" агентлиги белгиланган тартибда:

2014 йил 5 апрелгача аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш натижаларига кўра аккредитация қилиш тўғрисидаги гувоҳномани тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилишда янги гувоҳномалар уларни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб расмийлаштирилишини;

мувофиқликни баҳолаш соҳаси ходими сифатида қатнашишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг икки ой муддатда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзларининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 октябрдаги

292-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 10-бандидан "турдош" сўзи чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошидан, 8-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидан, 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан, 18-банднинг "б" кичик бандидан, 30-банднинг иккинчи хатбошидан "бир турдаги" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 5 августдаги 373-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 8-сон, 77-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда бажарилишини таъминлаш";

учинчи хатбошидаги "сертификатлаштириш" сўзидан кейин ", аккредитация қилиш" сўзлари қўшилсин;

олтинчи хатбошидаги "ва сертификатлаштириш" сўзлари "сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қўшилсин:

"аккредитация қилишнинг миллий тизимини ташкил этиш, унинг фаолият юритиши ва уни ривожлантириш;

юридик шахсларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда холислик ва одилликни таъминлаш";

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 4-сон, 30-модда) 2-банднинг учинчи хатбоши, шунингдек қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 26 октябрь, 42-сон, 534-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 92-модда















































Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск