ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 26.10.2015 й. 2722-сон билан рўйхатга олинган 25.09.2015 й. Халқ таълими вазирлигининг 22-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 36-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 39-ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 26 октябрда 2722-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2015 йил 25 сентябрдаги

22-мҳ, 36, 39-ҚҚ-сон қарорига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги

логопедия шохобчаси тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчасининг (бундан буён матнда логопедия шохобчаси деб юритилади) фаолият юритиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Логопедия шохобчаси умумий ўрта таълим муассасалари (бундан буён матнда умумтаълим муассасаси деб юритилади) бошланғич синф ўқувчиларининг фанлар бўйича ўқув дастурларини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилувчи нутқ нуқсонларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, жисмоний ва психик ривожланишидаги камчиликларни коррекциялаш, ўқувчиларнинг оғзаки нутқидаги нуқсонларини бартараф этишда, уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишида педагоглар ва ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга (бундан буён матнда ота-оналар деб юритилади) ёрдам кўрсатиш учун ташкил этилади.


2. Логопедия шохобчаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.

Логопедия шохобчаларининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.


3. Логопедия шохобчасининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўқув дастурларини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилувчи нутқ нуқсонларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш;

мураккаб нутқ нуқсонига эга бўлган, жисмоний ва психик ривожланишида камчиликлари бўлган ўқувчилар билан коррекцион машғулотларни олиб бориш;

машғулот жараёнида ўқувчиларнинг нутқ аъзоларини тизимли равишда кузатиб бориш;

ўқувчининг ўқув дастурларини онгли равишда танлаши ва ўзлаштиришига кўмаклашиш;

ўқувчилар нутқ нуқсонларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишга доир логопедик билимларни таълим жараёни иштирокчилари, ўқитувчилар ва аҳоли ўртасида тарғиб қилиш.



2-БОБ. ЛОГОПЕДИЯ ШОХОБЧАСИГА ҚАБУЛ

ҚИЛИНАДИГАН ЎҚУВЧИЛАР РЎЙХАТИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Логопедия шохобчасига қабул қилинадиган ўқувчиларни аниқлаш ва саралаб олиш учун ҳар йили сентябрь ойининг 3-санасига қадар умумтаълим муассасаси директорининг буйруғига мувофиқ ишчи гуруҳ тузилади.


5. Ишчи гуруҳ камида 5 нафардан иборат таркибда қуйидагича тузилади:

ишчи гуруҳ раиси - умумтаълим муассасасининг директори;

ишчи гуруҳ раиси ўринбосари - умумтаълим муассасасининг психологи (умумтаълим муассасасида психолог бўлмаганда бошқа шахсга юклатилади);

ишчи гуруҳ аъзолари - умумтаълим муассасаси бириктирилган логопедия шохобчаси мудири, бошланғич синф ўқитувчилари ва умумтаълим муассасасига бириктирилган тиббиёт ходими;

ишчи гуруҳ котиби - бошланғич синф ўқитувчиларидан бири.


6. Логопедия шохобчасига оғзаки нутқ нуқсонлари ва товушлар талаффузида камчиликлари аниқланган, ташхис натижалари қуйидагича бўлган ўқувчилар қабул қилинади:

I ва III даражали нутқи тўлиқ ривожланмаган I синф ўқувчилари;

товушлар талаффузида камчиликлари бўлган I - IV синф ўқувчилари;

нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I - IV синф ўқувчилари.


7. Нутқий ривожланишида камчилиги бўлган ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ҳолатларига аниқлик киритиш мақсадида улар туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси мутахассислари (невропатолог, психоневролог, отоларинголог ва бошқалар) текширувига юборилади. Ушбу мутахассисларнинг хулосалари логопедия шохобчасида (ўқувчининг шахсий йиғмажилдида) сақланади.


8. Ишчи гуруҳ томонидан нуқсонлари аниқланган ўқувчилар рўйхати умумтаълим муассасаси директори томонидан тасдиқланади ва сентябрь ойининг 15-санасигача туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига тақдим қилинади.

Ўқув йили давомида оғзаки нутқ нуқсони ва товуш талаффузида камчиликлари мавжуд бўлган ўқувчилар аниқланганда, улар ишчи гуруҳ томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда логопедия шохобчасига қабул қилинади.



3-БОБ. ЛОГОПЕДИЯ ШОХОБЧАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази умумтаълим муассасалари томонидан тақдим этилган ўқувчилар рўйхати асосида ҳар йили сентябрь ойининг 25-санасига қадар тегишли туман (шаҳар) бўйича логопедия шохобчаларининг сони ва уларнинг жойлашув дислокациясини ишлаб чиқади.

10. Логопедия шохобчаси тегишли туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғи билан ташкил этилади.

11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг буйруғига мувофиқ, ҳар бир логопедия шохобчасига бир ёки бир нечта яқин масофада жойлашган умумтаълим муассасалари бириктирилади.

Бир нечта умумтаълим муассасалари бириктирилган логопедия шохобчаси унинг учун жой ажратиш имкониятига эга бўлган ҳамда бошқа умумтаълим муассасаларига қатнаш учун қулай жойлашган умумтаълим муассасасида ташкил этилади.


12. Логопедия шохобчаси ташкил этилган умумтаълим муассасаси раҳбарияти томонидан логопедия шохобчаси учун бошланғич синфларга яқин жойда тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб берадиган, умумий майдони 20 кв. метрдан кам бўлмаган хона ажратилади.

Логопедия шохобчаси мазкур Низомнинг 1-иловасидаги талабларга мувофиқ жиҳозланади.



4-БОБ. ЛОГОПЕДИЯ ШОХОБЧАСИДА

КОРРЕКЦИОН ЖАРАЁННИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Логопедия шохобчасида ўқувчиларга коррекцион - логопедик ёрдам кўрсатилади.

Ўқув-коррекцион машғулотлар гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда, умумтаълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган жадвал асосида дарсдан ташқари вақтда ўтказилади.


14. Гуруҳларга нуқсонлари ўхшаш бўлган бир хил ёшдаги ўқувчилар қабул қилинади. Бир хил ёшдаги ўқувчилар сони кам бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, бошланғич синф ўқувчилари бир гуруҳга жамланиши мумкин.


15. Гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда олиб бориладиган машғулотларнинг давомийлиги болаларда учрайдиган нутқ нуқсонларининг оғир ёки енгил даражасига кўра қуйидагича белгиланади:

нутқи тўлиқ ривожланмаган 8 - 10 нафар I синф ўқувчиларига гуруҳли тарзда 40 - 45 дақиқадан, бир ўқув йили давомида ҳафтасига икки мартадан;

товуш талаффузида камчиликлари бўлган 8 - 10 нафар I - IV синф ўқувчиларига гуруҳли тарзда 40 - 45 дақиқадан, бир ўқув йили давомида ҳафтасига уч мартадан;

нутқ аппарати аъзоларининг тузилиши ва ҳаракатида нуқсонлари (ринолалия, дизартрия, дудуқланиш) бўлган I - IV синф ўқувчилари билан якка (индивидуал) тартибда 15 дақиқадан, нутқ нуқсони бартараф этилгунга қадар ҳафтасига уч мартадан.


16. Нутқ нуқсонлари бартараф этилган ўқувчилар логопедия шохобчаси мудирининг ишчи гуруҳ билан келишилган хулосасига асосан ўқув йилининг 15 - 25 май кунлари логопедия шохобчаси ўқувчилари сафидан чиқарилади.



5-БОБ. ЛОГОПЕДИЯ ШОХОБЧАСИДА ПЕДАГОГИК

ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ


17. Логопедия шохобчасида ўқитувчи-логопед лавозимида олий маълумотли ўқитувчи-логопедлар ва дефектологлар фаолият юритиши мумкин.


18. Ўқитувчи-логопед штат бирликлари логопедия шохобчасига бириктирилган умумтаълим муассасаларида мавжуд ҳар 25 та бошланғич синфга 1,0 бирлик (20 та бошланғич синфга 0,8 бирлик, 30 та бошланғич синфга 1,2 бирлик) ҳисобидан ҳафталик иш юкламаси 18 ўқув соатидан ошмаган ҳолда, мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган меъёрларга кўра белгиланадиган ўқувчилар гуруҳлари ва ҳафталик машғулотлар соатларидан келиб чиқиб киритилади.


19. Ўқитувчи-логопедларни ишга қабул қилиш ҳамда улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тавсиясига асосан логопедия шохобчаси жойлашган умумтаълим муассасаси директорининг буйруғи билан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Ўқитувчи-логопедларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ва меҳнат таътилига ҳақ тўлаш учун зарур маблағлар логопедия шохобчаси жойлашган умумтаълим муассасасининг харажатлар сметасида назарда тутилади.


20. Ўқитувчи-логопедларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

мазкур Низом ва умумтаълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига риоя этиш;

мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган намунавий йиллик иш режа асосида йиллик шахсий иш режа, ўқув йилига тақвимий-мавзуий режа, машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун умумтаълим муассасасининг педагогик кенгашига тақдим этиш;

нутқий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчиларнинг артикуляцион аъзоларини, нутқ нуқсонларини текшириш натижасига кўра мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ нутқ харитасини ва синф журналини юритиш;

ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўқув дастурларини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилувчи нутқ нуқсонларининг олдини олиш, улардаги мавжуд нутқ нуқсонининг турини ва ифодаланиш даражасини аниқлаш;

машғулотлар ўтказиш учун гуруҳлар ташкил қилиш, кундалик машғулотлар ишланмасини тайёрлаш, гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда машғулотлар ўтказиш орқали артикуляцион органлардаги нуқсонларни тўғрилаш, нутқ нуқсонлари натижасида келиб чиққан психик бузилишларни коррекциялаш;

умумтаълим муассасаси ўқитувчилари ва ота-оналарга нутқий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчиларга ёрдам кўрсатишнинг махсус усулларини қўллаш бўйича маслаҳатлар бериш;

ўз касбий малакасини мунтазам равишда ошириб бориш, услубий бирлашмалар фаолиятида ва бошқа методик ишларда иштирок этиш.


21. Ўқувчиларнинг гуруҳларга қатнашиш давоматини қайд этиб бориш учун синф журнали юритилади ҳамда ҳар бир гуруҳга махсус саҳифалар ажратилади.

Якка (индивидуал) тартибда машғулотлар олиб бориладиган ўқувчилар учун синф журналида алоҳида саҳифалар ажратилади ҳамда улар ҳам гуруҳли машғулотлар каби тўлдирилади.

Журналнинг охирги бетларида логопедия шохобчасига қабул қилинган ҳар бир ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, синфи, уй манзили, логопедия шохобчасига қабул қилинган вақти, нутқий ёки умумий ривожланишидаги камчиликлари, логопедия шохобчасидан чиқарилган вақти, умумий ва нутқий ривожланиш ҳолати, ўқув фанларини ўзлаштиришидаги камчилик ва муаммоларини бартараф этиш бўйича тавсиялар киритиб борилади.


22. Логопедия шохобчасига ўқитувчи-логопедлардан бири, шохобчада битта ўқитувчи-логопед бўлган тақдирда эса, унинг ўзи мудирлик қилади.


23. Логопедия шохобчаси мудири туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш марказларига ўқув йили давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар қуйидаги ҳисоботларни топширади:

ўқитувчи-логопедлар йиллик шахсий иш режасининг бажарилиш ҳолати;

ўқувчилар контингентининг ўзгариш динамикаси;

ўқувчиларнинг нутқ нуқсонларини бартараф этиш кўрсаткичлари.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Мазкур Низомда белгиланган талаблар асосида янги логопедия шохобчаси ташкил этилиши лозим бўлган туман (шаҳар)ларда (биринчи навбатда нутқида нуқсони бўлган ўқувчилар контингенти энг юқори жойларда) ҳар ўқув йилида биттадан, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида эса иккитадан логопедия шохобчаси ташкил этилади.


25. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Логопедия шохобчаси таъминланиши

лозим бўлган жиҳозлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Зарур ўқув анжомлари номи


Миқдори


1.

Якка ҳолда шуғулланиш учун дераза ёнига осилган 50 х 100 см ли деворий кўзгу


1 дона

2.

Электр ёритқич (деворий кўзгу учун)


1 дона

3.

Ўқувчилар сонига қараб 9 х 12 см ли кўзгу


10 дона

4.

Ўқувчилар учун парта


5 дона

5.

Синф доскаси


1 дона

6.

Ўқитувчи-логопед учун стол, стул


1 комплект

7.

Кўргазмали қуроллар учун шкаф


2 дона

8.

Стул


10 дона

9.

Логопедик зонд, шпатель


1 комплект

10.

Кесма ҳарф ва бўғинлар жамланмаси


10 дона

11.

Деворий ҳарф кассаси


1 комплект

12.

Ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини текширишда ишлатиладиган кўргазмали материаллар


ўқувчилар сонидан

келиб чиққан ҳолда


13.

Предметли, мазмунли ва серияли кўргазмали расмлар


ўқувчилар сонидан

келиб чиққан ҳолда


14.

Дафтар ва ўқув қўлланмалар


ўқувчилар сонидан

келиб чиққан ҳолда


15.

Турли мақсадда ишлатиладиган дидактик ўйинчоқлар


ўқувчилар сонидан

келиб чиққан ҳолда


16.

Методик адабиётлар


ўқувчилар сонидан

келиб чиққан ҳолда


17.

Сочиқ ва совун


ўқувчилар сонидан

келиб чиққан ҳолда


          





Низомга

2-ИЛОВА



Логопедия шохобчаси ўқитувчи-логопедининг

НАМУНАВИЙ ЙИЛЛИК ИШ РЕЖАСИ

Т/р

Йўналишлар ва иш турлари

Иш юкламаси

(соат)



Умумий йиллик иш юкламаси


1548

1.

Ўқув-тарбия жараёни


896


Ўқувчиларнинг ҳужжатлари билан ишлаш, ўқувчилар нутқини текшириш, гуруҳлар тузиш, хулоса ёзиш

(1 - 15 сентябрь, 16 - 31 май).


72


Логопедик машғулот соатлари


540


Ўқувчилар дафтарларини тайёрлаш, ёзма ишларини текшириш.


152


Ота-оналарга масалаҳатлар бериш.


34


Ўқувчилар билан якка тартибда ишлаш.


98

2.

Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти


520


Гуруҳли ва якка (индивидуал) тартибда олиб бориладиган машғулотлар режаларини тузиш, логопедик машғулотларга тайёргарлик кўриш.


418


Логопедлар ва бошланғич синф ўқитувчилари билан ўзаро дарс машғулотларини кузатиш.


34


Педагогик кенгашларда, услубий бирлашмалар йиғилишларида, шаҳар (туман) семинарлари, конференциялар, тренингларда иштирок этиш, билим даражасини ошириб бориш, очиқ машғулотлар ва дарсдан ташқари тадбирлар ўтказиш ва уларда иштирок этиш.


34


Тарқатма ва дидактик жиҳозлар тайёрлаш, тест тузиш ва тақдимотлар тайёрлаш, логопедия шохобчасини жиҳозлаш ишларини бажариш.


34

3.

Ташкилий-педагогик фаолият


132


Давомат журналини тўлдириш, ҳисоботлар тайёрлаш.


62


Логопедик гуруҳларга олинган болаларнинг нутқ хариталарини тўлдириш.


34


Бошланғич синф ўқитувчилари, психолог, мактаб ва туман тиббиёт ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш, тиббий-психологик-педагогик комиссиялар фаолиятида, умумтаълим муассасасининг жамоат ишларида иштирок этиш.

36

        

Изоҳ: ўқитувчи-логопеднинг иш вақти йил давомида 43 иш ҳафтаси, ҳафталик 36 соатни ташкил қилади. Ўқув жараёни йилига 34 ҳафта, ўқув дарс соатлари ҳафтасига 18 соатдан олиб борилади.






Низомга

3-ИЛОВА



НУТҚ ХАРИТАСИ

1.

Ўқувчи ҳақидаги умумий маълумотлар:



Фамилияси, исми, отасининг исми




Туғилган санаси




Яшаш манзили




Ўқиш жойи, синфи




Логопедия шохобчасига қабул қилинган вақти




Ўқитувчи ва ота-онанинг шикояти




Психоневролог хулосаси



2.

Ўқувчининг нутқига умумий тавсиф:




нутқнинг суръати ва равонлиги




Овоз



3.

Артикуляцион аппаратнинг анатомик тузилиши ва ҳаракатчанлигини текшириш:



лаблар




тил




жағлар




тишлар




қаттиқ танглай




юмшоқ танглай



4.

Товушлар талаффузини текшириш:




сўз бошида



















сўз ўртасида



















сўз охирида


















5.

Фонематик ўқуви, товушлар дифференциацияси:



Б-П

Д-Т

С-3

З-Ж


С-Ш

Р-Л

М-Н

Г-К

Г-Ғ

К-Қ

Х-Ҳ












6.

Мураккаб бўғинли сўзларни талаффуз қилиш:



7.

Умумий моторика ҳолатини текшириш:



ҳаракат координацияси




майда қўл мускуллари ҳаракати



8.

Луғат бойлиги:



предметларни номлаш



9.

Ўқиш техникасини эгаллаш даражаси:



ҳарфлаб, бўғинлаб, сидирғасига ўқиш



10.

Дудуқланишнинг намоён бўлиши:



сабаблари




тури



11.

Ўқитувчи-логопеднинг хулосаси:


20__ йил "____" ____________

Ўқитувчи-логопед





(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 550-модда



































Время: 0.2000
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск