ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Қимор (лотерея) ва гаров ўйинлари ўтказиш /

Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 28.10.2015 й. 2724-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 25.09.2015 й. 83-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 28 октябрда 2724-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2015 йил 25 сентябрдаги

83-сон буйруғига

ИЛОВА



Тиражли лотерея ўйинларини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тиражли лотерея ўйинларини (бундан буён матнда тираж деб юритилади) ўтказиш лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ва лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган тираж ўтказиш шартларига (бундан буён матнда ўйин шартлари деб юритилади) эга бўлган тираж ташкилотчиси томонидан амалга оширилади.


2. Тиражни ўтказиш учун тираж ташкилотчисининг қарори билан тираж комиссияси тузилади. Тираж ташкилотчиси томонидан тираж комиссиясининг таркиби ва иш регламенти ҳар бир тираж учун алоҳида тасдиқланади.


3. Тиражни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек бошқа ташкилий масалаларни амалга ошириш тираж ташкилотчисининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Тиражни ўтказиш муддатлари ва жойи лиценцияловчи орган томонидан тасдиқланган ўйин шартлари билан белгиланади.


5. Тираж комиссиясининг тўлақонли ишлаши ва тиражни ўтказиш учун тиражлар томоша зали, саҳна ва зарур миқдорда алоҳида хоналарга эга бўлган биноларда ўтказилади. Тиражларни ўтказишда замонавий шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ва кузатув тизимларидан фойдаланилиши мумкин.


6. Тиражлар хоҳловчиларнинг тиражга тўсиқсиз кириши ва хавфсизлик талабларига риоя қилиниши шарти билан оммавий тарзда ўтказилиши зарур. Бунда, тиражни ўтказилиши тўғрисидаги маълумот камида беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.

Иштирокчилар тираж комиссиясига ўзларини қизиқтираётган тиражга доир масалалар бўйича саволлар беришга ҳақли.



2-БОБ. ТИРАЖ КОМИССИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ИШ ТАРТИБИ


7. Тираж комиссияси таркиби раис, унинг ўринбосари (ўринбосарлари), тираж комиссиясининг котиби ва аъзоларидан иборат бўлиб, 20 кишидан кам бўлмаган ҳолда тузилади.


8. Тираж комиссияси таркибига тегишли ташкилотлар раҳбарияти билан келишилган ҳолда тираж ташкилотчиси (ташкилотчилари), маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари киритилиши мумкин.

Тираж ўтказиш бўйича тираж комиссияси аъзолари ўртасида мажбуриятларнинг тақсимланиши тираж комиссияси раиси томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. ТИРАЖНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР


9. Тираж ташкилотчиси тиражга қадар:

а) тираж ўтказиш учун буюм номи ва сони ёки пул ютуқларининг миқдори, лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси қайд этилган тўрт турдаги махсус билетларни нашриётда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда икки тўпламда тайёрланишини таъминлайди;

б) пластмассадан тайёрланган патронларни ҳозирлайди;

в) мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ҳисобини юритиш карточкаларини тайёрлайди;

г) мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш учун карточкаларни тайёрлайди;

д) мазкур Йўриқноманинг 5, 6, 7-иловаларига мувофиқ шаклдаги қайдномаларни тайёрлайди;

е) мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклда Тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китобини тайёрлайди;

ж) тиражда қўлланиладиган махсус билетларнинг ҳар бир тури сонининг ҳисобини амалга оширади;

з) айланадиган тўртта барабанни тайёрлайди.


10. Махсус билетларнинг иккала тўплами тираж комиссияси котиби томонидан тираж ўтказилгунга қадар саналади ва ўйин шартлари билан солиштирилади, сўнгра махсус билетлар турлари бўйича бандеролланиб ўралади ва тамғаланган ҳолда сейфда сақланади. Махсус билетларнинг иккинчи тўплами захира ҳисобланиб, тиражни ўтказиш жараёнида билетларни алмаштириш зарурияти юзага келган ҳолларда махсус билетларни алмаштиришда фойдаланилади.



4-БОБ. ТИРАЖНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Тираж ўтказиладиган кундан бир кун аввал тираж комиссиясининг ташкилий йиғилиши ўтказилади ва йиғилишда иштирок этаётган тираж комиссияси аъзолари алоҳида қайдномада қайд этилиб, тираж комиссияси аъзолари таркиби, ўйин шартлари ва тиражни ўтказиш тартиби, иш регламенти ва мажбуриятлар билан таништирилади.


12. Тираж ўтказиладиган кун тираж ташкилотчисининг вакили тираж комиссияси аъзолари иштирокида лотерея билетларини тўлиқ тарқатилганлигини тасдиқловчи маълумотни ёки тарқатилмаган лотерея билетларини йўқ қилиш далолатномасининг тўртинчи нусхасини, тарқатилмаган лотерея билетларини йўқ қилиш далолатномасининг биринчи нусхаси лицензияловчи органга тақдим этилганлиги белгиси билан тираж комиссияси раисига расман топширади.


13. Шундан сўнг тираж комиссияси махсус билетларни текшириш ва патронларга жойлаган ҳолда барабанларга солиш жараёнига киришади.


14. Бунда махсус билетлар қуйидаги тартибда текширилади:

тираж комиссияси раиси тираж комиссияси котибидан тираж учун тайёрланган ва тамғаланган махсус билетларни қабул қилиб олади, дасталанган махсус билетларни очади ва уларни биргаликда патронлар сонига мос равишда махсус билетларни жойлаштириши керак бўлган тираж комиссияси аъзоларига беради;

тираж комиссияси аъзолари бу махсус билетларни, махсус билетлар дасталанган ўрамлардаги ёзувлар билан мослигини, шунингдек тасдиқланган ўйин шартлари асосида тайёрланган махсус билетларнинг ҳар бири тури сонининг ҳисобини текширадилар. Бунда, махсус билетлар сони ва уларда акс эттирилган буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари текширилади.


15. Текширувдан сўнг махсус билетлар патронларга жойлаштирилади ва тираж комиссияси раисига қайтарилади.

Тираж комиссияси раиси олинган махсус билетли патронларни санайди, уларга махсус билетлар тўлиқ жойлаштирилганлигини ташқи кўрикдан ўтказади ва уларни икки нафар тираж комиссияси аъзоларига қайта санаш учун беради.

Текширув якунлангач, тираж комиссияси аъзолари тираж комиссияси раисининг кўрсатмасига кўра барабанларни кўрикдан ўтказадилар ва уларда бегона предметларнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилган ҳолда махсус билетли патронларни тегишли барабанларга қуйидаги тартибда жойлаштирадилар:

биринчи барабанга - буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари сонини белгиловчи махсус билетли патронлар;

иккинчи ва учинчи барабанга - сонларнинг бириктирилишидан ютуқли сериялар ҳосил бўлувчи махсус билетли патронлар солинади. Бунда иккинчи барабанга лотерея билети сериясининг минглик ва юзлик рақамларини белгиловчи махсус билетлар, учинчи барабанга эса, лотерея билети сериясининг ўнлик ва бирлик рақамларини белгиловчи махсус билетлар солинади. Лотерея билетининг ютуқли серия рақами иккинчи ва учинчи барабанлардан олинган махсус билетларда кўрсатилган сонларни бириктириш орқали аниқланади;

тўртинчи барабанга - лотерея билетлари рақамини белгиловчи махсус билетлар солинади.


16. Махсус билетли патронларни тегишли барабанларга солиш жараёни тугагандан сўнг, тираж комиссияси аъзолари ҳар бир барабан олдида икки кишидан бўлиб, ўз жойларини эгаллайдилар.


17. Ютуқлар бутун сериялар бўйича ўйналади.

Агар ўйин шартларига кўра, лотерея билетлари бир неча разрядда муомалага чиқарилган бўлса, барча разрядлардаги бир хил рақамли ва серияли лотерея билетлари ютуқли ҳисобланади.


18. Патронлар пухта аралаштирилиши учун тираж комиссияси раисининг кўрсатмасига биноан барабанлар айлантирилади. Барабан бир неча марта (камида уч марта) айлантирилгандан сўнг, барабан олдида жойлашган тираж комиссияси аъзоси томонидан тўхтатилади ва барабан эшикчасини очиб, ундан бир дона махсус билетли патронни олади ва уни махсус идишга қўяди.

Бунда, тираж комиссияси аъзоси барабандаги патронларнинг тўкилиб кетмаслиги, хатолик туфайли битта патрон ўрнига бир нечта патроннинг олинмаслиги чорасини кўради.

Тираж комиссиясининг иккинчи аъзоси барабандан олинган патронни олиб, ундан махсус билетни чиқаради ва уни очилган ҳолда тираж комиссияси раиси ва аъзоларига кўрсатади.

Барабанлардаги патронларни аралаштириш уларнинг ҳар бирини барабанлардан олиш олдидан амалга оширилади.


19. Барабанлардан махсус билетли патронларнинг олиниши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

биринчи навбатда, биринчи барабандан буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари ва сони қайд этилган махсус билетли патрон олинади;

сўнгра, иккинчи ва учинчи барабанлардан - сонларнинг бириктирилишидан лотерея билетининг ютуқли серия рақамлари ҳосил бўлувчи бир донадан махсус билетли патронлар олинади;

тўртинчи барабандан, лотерея билети рақами қайд этилган махсус билетли патрон, агар биринчи барабандан ютуқли сериядаги фақатгина битта лотерея билети рақамига ўйналадиган буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари ва сонини белгиловчи махсус билетли патронлар олинган ҳоллардагина олинади.

Агар лотерея билетларининг барча рақамлари бўйича ютуқли сериядаги бир хил ютуқлар ўйналса, у ҳолда лотерея билети рақамини белгиловчи махсус билетли патронлар барабандан олинмайди.


20. Тираж комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари (ўринбосарлари), шунингдек тираж комиссияси котиби тираж комиссияси аъзоларига ва залда иштирок этаётганларга барабандан олинган махсус билетдаги буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари, сўнгра ютган лотерея билетининг серияси ва рақамларини эълон қилади.

Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорларини белгиловчи махсус билетлар эълон қилингандан сўнг, буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкаларига елимлайдиган тираж комиссияси аъзоларига берилади.


21. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи барабанлардан олинган махсус билетлар, тиражни ўтказиш жараёнида патронларга қайта жойланади ва махсус билет олинган барабанга қайта солиш учун тираж комиссияси аъзоларидан бирига берилади.

Ҳар бир кейинги ютуқнинг ўйналиши, махсус билетлар тегишли барабанларга жойлаштирилганидан сўнггина амалга оширилади.


22. Биринчи ва иккинчи барабанлардан серия рақамларини ҳосил қилувчи ноль сонларидаги махсус билетлар чиқарилган тақдирда, унда тиражда ўйналаётган лотерея билетларининг охирги серия рақамига ютуқ чиққан ҳисобланади.

Иккинчи ва учинчи барабанлардан олинган махсус билетлардаги сонларнинг бирикмаси орқали ютуқли серия рақами ҳосил бўлиб, ютуқ аввал ўйналган бўлса, у ҳолда аввал ўйналган биринчи ютуқ ҳақиқий ҳисобланади ва тушган серия рақами қайта ўйналади.

Такрорий ютуқлар тушган серия рақамлари, тираж комиссияси аъзоси томонидан Тиражидаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китоби бўйича аниқланади ва тиражда ўйналган серия рақамлари қаршисида белги қўйилади.

Такрорий ютуқ чиққан серия рақамлари аниқланганда тираж комиссияси аъзоси бу ҳақда тираж комиссияси раисига хабар беради.

Тираж комиссияси раиси такрорий ютуқ чиққан серия рақамини Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкасидаги ёзувлар билан текширади ҳамда мазкур рақамдаги серияга аввал ютуқ чиққанлигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг, тираж комиссияси аъзоларига ва тираж иштирокчиларига ушбу ҳақда эълон қилади.

Қайтадан ўйналиши лозим бўлган серия рақамини белгиловчи махсус билетлар, тегишли барабанларга қайта солинади ва патронлар аралаштирилгандан сўнг, бошқа махсус билетли патронлар барабандан олинади.

Такрорий ютуқ чиққан серия рақамларининг қайта ўйналишида лотерея билет рақамлари қайта ўйналмайди.

Такрорий ютуқ чиққан серия рақамларини ўз вақтида аниқлаш масъулияти тираж комиссияси аъзоси зиммасига юкланади.


23. Агар тегишли барабанларга қайта солиниши лозим бўлган махсус билетларга патронлардан чиқариб олиш жараёнида шикаст етса, у ҳолда, бу махсус билетлар тираж комиссияси раисининг кўрсатмасига биноан захирадаги тўпламдан янгиларига алмаштирилади. Тираж комиссияси раиси бундай ҳар бир ҳолат тўғрисида тираж комиссияси аъзолари ва тираж иштирокчиларини хабардор қилади.


24. Агар тираж пайтида барабандан икки ёки ундан ортиқ патронлар тўкилиб кетса, у ҳолда ушбу барабандаги барча патронлар олиниб, тираж комиссияси раиси ва тираж комиссияси котиби назоратида тираж комиссияси аъзолари томонидан қайта саналади. Тираж комиссияси аъзолари барча махсус билетли патронларнинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнг, уларни тегишли барабанларга қайта соладилар ва тираж давом эттирилади.

Агар буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари белгиланган махсус билетли патронларнинг камлиги аниқланса, у ҳолда барча махсус билетлар барабандан олинади ва унга захира тўпламидаги янги махсус билетлар мазкур тиражда аввал ўйналган миқдордаги ютуқли махсус билетлар чиқариб ташланган ҳолда патронларга жойлаштириб солинади ва тираж давом эттирилади.

Агар ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ҳосил бўлувчи бир ёки бир нечта махсус билетли патроннинг камлиги аниқланса, у ҳолда барча махсус билетлар барабанлардан олинади ва захира тўпламидаги янгилари билан алмаштирилади.


25. Тираж биринчи барабандан буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдори ва сони кўрсатилган барча махсус билетлар тўлиқ олингунга қадар давом этади.


26. Тираж комиссияси ишида танаффус бўлганда, махсус билетлар солинган барабанлар ва тиражда юритилаётган барча ҳужжатлар солинган сейф муҳрланади, ҳамда тиражга доир бошқа анжомлар билан биргаликда қўриқлаш хизматига қўриқлаш учун топширилади. Тираж комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари бу ҳақида қўриқлаш хизмати билан биргаликда икки нусхада қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузади. Муҳр тираж комиссияси раиси ёки унинг ўринбосарида сақланади.

Танаффусдан сўнг тираж комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида махсус билетлар солинган барабанлардаги ва тиражда юритилаётган барча ҳужжатлар солинган сейфдаги муҳр тамғасини, ҳамда тиражга доир бошқа анжомларнинг бутлигини текшириб, қўриқлаш хизматидан қабул қилиб олади.


27. Тираж комиссиясининг ишида мазкур Йўриқноманинг 26-бандида қайд этилган тадбирларни амалга оширмаган ҳолда танаффус қилинишига йўл қўйилмайди. Танаффусдан ташқари вақтларда, тираж комиссияси аъзолари ўз иш жойларини фақатгина тираж комиссияси раисининг рухсати билан тарк этишлари мумкин.


28. Тираж якунлангандан ва барча қайдномалар ва карточкалар бўйича ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ёзувлари, шунингдек Тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китоби текширилиши тугагандан сўнг, тираж комиссияси раисининг кўрсатмасига кўра тираж комиссияси аъзолари томонидан иккинчи, учинчи ва тўртинчи барабанлардаги барча махсус билетли патронлар улардан чиқариб олинади, уларнинг сони текширилади ва тираж комиссияси котибига уларни кейинчалик тираж ташкилотчисига сақлаши учун берилади.

Махсус билетлар 3 йил сақланади. Сақлаш муддати тугагач, тираж ташкилотчиси юқоридаги махсус билетларни йўқ қилинишини таъминлайди.



5-БОБ. ЮТУҚЛИ ЛОТЕРЕЯ БИЛЕТЛАРИНИНГ ҲИСОБИ

ВА ЮТУҚЛАР РАСМИЙ ЖАДВАЛИНИ ТУЗИШ


29. Тиражни ўтказиш жараёнида тираж комиссияси аъзолари ютуқли серия рақамлари ва лотерея билетларининг рақамлари ҳисобини қуйидаги ҳужжатларда юритадилар:

ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ҳисобини юритиш карточкаларида;

буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкаларида;

уч нусхада тиражда ўйналган ютуқлар ёзуви учун қайдномаларда;

тиражда ютуқлар такрорий тушган лотерея билетларининг серия рақамлари ҳисоби учун қайдномаларда;

тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китобида.

Карточкаларда тузатишларга йўл қўйилмайди. Нотўғри тўлдирилган карточка дарҳол йўқ қилинади ва унинг ўрнига янгиси тўлдирилади.

Қайдномаларга киритилган тузатишлар қайдномаларни тўлдирган ва текширган тираж комиссия аъзолари, шунингдек тираж комиссияси раиси ёки тираж комиссияси раиси ўринбосари ва котибининг имзолари билан тасдиқланиши лозим.


30. Тираж тугагандан сўнг, барча қайдномалар ва карточкалардаги ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси, ҳужжатларда ёзувларни амалга оширмаган тираж комиссияси аъзолари томонидан солиштирилиши амалга оширилади.

Бунда, тираж комиссияси котиби лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари бўйича ўқийди, тираж комиссияси аъзолари эса, уларга текшириш учун берилган ҳужжатлардаги ёзувларнинг тўғрилигини кузатиб борадилар.

Текширувни амалга оширган тираж комиссияси аъзолари, ўзлари текширган ҳужжатлардаги ёзувларнинг тўғрилигини имзолари билан тасдиқлайдилар.


31. Агар лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси бўйича ёзувларни солиштиришда тафовутлар аниқланса, у ҳолда рақамларнинг тўғрилиги кўпроқ бир хил бўлган ёзувли қайднома ва карточкалар билан белгиланади.


32. Тиражнинг барча ҳужжатлари текширилгандан сўнг, ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ҳисобини юритиш карточкаларида, Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалар лотерея билетлари ютуқли серияларининг ўсиб бориши тартибида йиғилади.

Сўнгра тираж комиссияси котиби, Тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китобида қайд этилган белгиларнинг тўғрилигини Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари билан солиштириш йўли орқали текширади.


33. Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари асосида беш нусхада ютуқлар расмий жадвали тузилади. Ютуқлар расмий жадвалида тузатишларга йўл қўйилмайди. Агар хатоликка йўл қўйилган бўлса, у ҳолда ютуқлар расмий жадвалининг тегишли варағи қайта чоп этилади.


34. Ютуқлар расмий жадвали қуйидаги тартибда текширилади:

тираж комиссияси раиси ёки унинг кўрсатмаси бўйича унинг ўринбосари, тираж комиссияси котиби, тираж комиссияси аъзоларидан бир киши Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкаларни ўқийди;

тираж комиссияси раиси ўринбосари, тираж комиссияси котиби ёки бир нафар тираж комиссияси аъзоси бир нусхада чиқарилган ютуқлар расмий жадвалидаги маълумотларнинг тўғрилигини текширадилар;

бир вақтнинг ўзида, тираж комиссияси аъзоларидан бири тираж комиссияси аъзолари томонидан текширилган ва имзоланган Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ҳисобини юритиш карточкаларнинг иккинчи комплекти бўйича текширувни амалга оширади.


35. Ютуқлар расмий жадвалининг барча беш нусхаси текширилгандан сўнг, тираж комиссияси раиси, унинг ўринбосари, тираж комиссияси аъзолари ва тираж комиссияси котиби томонидан имзоланади. Шундан сўнг, ютуқлар расмий жадвалининг барча беш нусхаси шнурланиб, тираж ташкилотчисининг муҳри изи (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) туширилган қоғоз билан елимланиб муҳрланади.


36. Ютуқлар расмий жадвалининг нусхалари қуйидаги тартибда тақсимланади:

биринчи нусхаси Тиражда ўйналган ютуқлар ёзуви учун қайдноманинг бир нусхаси билан доимий сақлаш учун тираж комиссияси раисига берилади;

иккинчи ва учинчи нусхалари тиражнинг бошқа барча ҳужжатлари билан биргаликда тираж комиссияси котибида қолади;

тўртинчи нусхаси сақлаш учун лицензияловчи органга тақдим этилади;

бешинчи нусхаси матбуотда эълон қилиш учун газета(лар) таҳририятига берилади.


37. Тиражни ўтказиш жараёнида тираж комиссияси котиби тираж комиссияси ишини тавсифловчи асосий жиҳатларни, шу жумладан, ташкилий йиғилишнинг ўтказилиши ва унда тираж комиссияси аъзоларининг мазкур Йўриқнома, тираж комиссиясининг иш регламенти ва унинг аъзолари ўртасидаги мажбуриятлар тақсимотлари билан таништирилишига оид баённомани юритади.

Баённомада тиражнинг очилиш вақти ва тираж комиссияси ишидаги танаффуслар, махсус билетларни текшириш амалга оширилганлиги, уларни патронлар ва барабанларга жойланиши, ишларнинг қайси тираж комиссияси аъзоси томонидан амалга оширилганлиги, тираж тугаши билан патронларни махсус билетлар билан қайта саноқдан ўтказилганлиги қайд этилади.

Тиражни ўтказиш давомида шикаст етган махсус билетларни алмаштириш, тираж механизмларининг ишдан чиқиш ёки қайсидир барабандан махсус билетли патронларнинг тўкилиб кетган ҳолатлари юз берган бўлса, ушбу ҳолатлар баённомада батафсил акс эттирилиши лозим.

Баённома тираж комиссияси раиси, унинг ўринбосари, тираж комиссияси котиби томонидан имзоланади ва тиражга оид бошқа барча ҳужжатлар билан биргаликда тираж ташкилотчисида сақланади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


38. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



"___________________" тиражни ўтказиш

бўйича тираж комиссияси аъзолари ўртасида

МАЖБУРИЯТЛАР ТАҚСИМОТИ

     

   

     


(кун, ой, йил)


(тиражни ўтказиш жойи)

       

1. Махсус билетларни текширади, патронларга ҳамда тираж барабанларига жойлаштиради:

а) буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари ва сони қайд этилган махсус билетлар (_____ дона) - тираж комиссияси аъзолари (5-6 киши):


       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


       

б) лотерея билети сериясининг минглик ва юзлик рақамларини белгиловчи махсус билетлар (__ дона) - тираж комиссияси аъзоси

       

    

      

;

(Ф.И.О.)


(имзо)


      

в) лотерея билети сериясининг ўнлик ва бирлик рақамларини белгиловчи махсус билетлар (____дона) - тираж комиссияси аъзолари (2 киши):


       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


г) лотерея билети рақамлари қайд этилган махсус билетлар (____ дона) - тираж комиссияси аъзолари (2-3 киши):


       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


        

д) махсус билетли патронларни тегишли тираж барабанларига жойлаштирадилар - тираж комиссияси аъзолари (2 киши):


       

    

      



(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      

.


(Ф.И.О.)


(имзо)


       

2. Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ёзади:

1-сонли қайднома - тираж комиссияси аъзоси

       

    

      

;

(Ф.И.О.)


(имзо)


 

2-сонли қайднома - тираж комиссияси аъзоси

       

    

      

;

(Ф.И.О.)


(имзо)


3-сонли қайднома - тираж комиссияси аъзоси

       

    

      

;

(Ф.И.О.)


(имзо)


ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг серияси ҳисобини юритиш карточкалари - тираж комиссияси аъзоси

       

    

      

;

(Ф.И.О.)


(имзо)


     

буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари - тираж комиссияси аъзоси

     

    

      

.

(Ф.И.О.)


(имзо)


         

3. Тиражда ютуқлар такрорий тушган лотерея билетларининг серия рақамлари ҳисоби учун қайдномани юритади - тираж комиссияси аъзоси

    

      

.

(Ф.И.О.)


(имзо)


         

4. Тираждаги ютуқли лотерея билетларининг серия рақамларини қайд этиш китобига белгилар қўяди ва ютуқлар такрорий тушган билетлар серия рақамларини аниқлайди - тираж комиссияси аъзоси

    

      

.

(Ф.И.О.)


(имзо)


5. Тираж барабанлари олдида навбатчилик қиладилар:


а) буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорлари белгиланган махсус билетли патронлар солинган барабанда:

эшикчани очади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


махсус билетларни кўрсатади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


    

б) лотерея билетларининг серия рақамларида минглик ва юзликларни белгиловчи махсус билетли патронлар солинган барабанда:

эшикчани очади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


  

махсус билетларни кўрсатади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


  

в) лотерея билетларининг серия рақамларида ўнлик ва бирликларни белгиловчи махсус билетли патронлар солинган барабанда:

эшикчани очади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


махсус билетларни кўрсатади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


г) лотерея билети рақамларини белгиловчи махсус билетли патронлар солинган барабанда:

эшикчани очади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


махсус билетларни кўрсатади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

.


(Ф.И.О.)


(имзо)


6. Карточкалар ва қайдномалардаги ёзувларнинг тўғрилигини солиштиради:

ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари бўйича буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари, ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ўқийди - тираж комиссияси котиби

       

    

      

;

(Ф.И.О.)


(имзо)


Ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ҳисобини юритиш карточкалари тўпламидаги ёзувларнинг тўғрилигини текширадилар, имзолайдилар - тираж комиссияси аъзолари (2 киши):


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)



       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


1-сонли қайдномадаги ёзувларнинг тўғрилигини текширади - тираж комиссияси аъзоси

    

      

;

(Ф.И.О.)


(имзо)


2-сонли қайдномадаги ёзувларнинг тўғрилигини текширади - тираж комиссияси аъзоси

    

      

;

(Ф.И.О.)


(имзо)


3-сонли қайдномадаги ёзувларнинг тўғрилигини текширади - тираж комиссияси аъзоси - тираж комиссияси раисининг ўринбосари

    

      

.

(Ф.И.О.)


(имзо)


7. Карточкаларни ютуқли серия рақамларининг ўсиб бориши тартибида жойлаштиради - тираж комиссияси котиби ва тираж комиссияси аъзоси


    

      

.

(Ф.И.О.)


(имзо)


8. Ютуқлар расмий жадвалини текширадилар:

ютуқли махсус билетларни елимлаш карточкалари бўйича буюм ютуқлари номлари ёки пул ютуқлари миқдорлари, ютуқли лотерея билетларининг рақами ва уларнинг сериясини ўқийди - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


тираж комиссияси аъзолари имзолаган карточкалар бўйича ўқилган ютуқли лотерея билетларининг рақамлари ва уларнинг серияси, буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдорининг тўғрилигини текширади - тираж комиссияси аъзоси


       

    

      

;


(Ф.И.О.)


(имзо)


Ютуқлар расмий жадвалининг бир нусхасини текширади - тираж комиссияси раисининг ўринбосари - молия органи вакили, тираж комиссияси аъзоси ва тираж комиссияси котиби

    

      

.

(Ф.И.О.)


(имзо)


Тираж комиссияси раиси


Тираж комиссияси котиби



(Ф.И.О.) (имзо)


(Ф.И.О.) (имзо)


       





Йўриқномага

2-ИЛОВА



Ўйин шартларидан келиб чиққан ҳолда

тиражли лотерея ўйинларини ўтказишда

ишлатиладиган махсус билетлар

НАМУНАЛАРИ


1. Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқлари миқдори ва сони белгиланган махсус билетлар:

Лотерея ташкилотчисининг номи

        

Ўйин номи

Чиқариш рақами _____


"НЕКСИЯ" АВТОМОБИЛИ


Баҳоси ________________ сўм

ва 199 та 1 000 сўмдан ютуқ

2. Серия рақамларида минглик ва юзликларни белгиловчи махсус билетлар:

Лотерея ташкилотчисининг номи

Ўйин номи

Чиқариш рақами _____


Лотерея билетининг серия рақами


№0000

3. Серия рақамларида ўнлик ва бирликларни белгиловчи махсус билетлар:

Лотерея ташкилотчисининг номи

Ўйин номи

Чиқариш рақами _____


Лотерея билетининг серия рақами


№00

4. Лотерея билети рақамларини белгиловчи махсус билетлар:

Лотерея ташкилотчисининг номи


Ўйин номи

Чиқариш рақами _____


Лотерея билетининг серия рақами


№000

       





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Ютуқли лотерея билетларининг рақами

ва уларнинг серияси ҳисобини юритиш

КАРТОЧКАСИ

Лотерея номи

Чиқариш рақами _____









(кун, ой, йил)


(тиражни ўтказиш жойи)









Серия рақами



Билет рақами















Буюм ютуғи номи ёки пул ютуғи миқдори







Тираж комиссияси аъзоси:




(Ф.И.О.) (имзо)


     





Йўриқномага

4-ИЛОВА



Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг

миқдори ва сонини кўрсатган ҳолда ютуқли

махсус билетларни елимлаш

КАРТОЧКАСИ

Лотерея номи

Чиқариш рақами _____









(кун, ой, йил)


(тиражни ўтказиш жойи)









Серия рақами



Билет рақами







Буюм ютуқлари номи ёки пул ютуқларининг

миқдорини кўрсатган ҳолда махсус

билетларни елимлаш учун жой








Тираж комиссияси аъзоси:




(Ф.И.О.) (имзо)


      





Йўриқномага

5-ИЛОВА



"___________________" тиражида

ўйналган ютуқлар ёзуви учун

ҚАЙДНОМА

Т/р

Буюм ютуғи номи ёки

пул ютуғи миқдори


Серия

рақами


Лотерея

билети

рақами


Такроран чиққан

рақамлар қайтадан

ўйналганда, ютуқлар

қуйидаги серия

рақамларига тушди













































Ёзувни амалга оширган

тираж комиссияси аъзоси


Ёзувни текширган тираж

комиссияси аъзоси



(Ф.И.О.) (имзо)


(Ф.И.О.) (имзо)


        

      

20__ й. "___" ______________

Изоҳ: ютуқли лотерея билетларининг серия ва билет рақамлари қайдномада барабанлардан махсус билетларнинг олиниши тартибида ёзилади. Қайдномадаги қаторлар сони, ютуқлар тиражида қўлланиладиган билетлар ҳисобига мос равишда белгиланади.






Йўриқномага

6-ИЛОВА



"___________________" тиражида ютуқлар

такрорий тушган лотерея билетларининг

серия рақамлари ҳисоби учун

ҚАЙДНОМА

         

Т/р

Буюм ютуғи номи ёки

пул ютуғи миқдори


Серия

рақами


Лотерея

билети

рақами


Такроран чиққан рақамлар

қайтадан ўйналганда,

ютуқлар қуйидаги серия

рақамларига тушди













































Ёзувни амалга оширган

тираж комиссияси аъзоси


Ёзувни текширган тираж

комиссияси аъзоси



(Ф.И.О.) (имзо)


(Ф.И.О.) (имзо)


        

      

20__ й. "___" ______________






Йўриқномага

7-ИЛОВА



"___________________" тиражини ўтказиш

бўйича тираж комиссияси аъзоларини

рўйхатдан ўтказиш учун

ҚАЙДНОМА

Сана _________________


Тиражни ўтказиш жойи

(кун, ой, йил)



        

Т/р

Ф.И.О.


Иш жойи


Лавозими


Тираж комиссияси

аъзосининг имзоси


дастлабки

ташкилий

йиғилишда


асосий тираж

бошлангунга

қадар

























































Тиражни ўтказиш бўйича

тираж комиссияси котиби,

тираж комиссияси аъзоси





(Ф.И.О.) (имзо)


        

      

20__ й. "___" ______________






Йўриқномага

8-ИЛОВА



"__________________" тиражидаги

ютуқли лотерея билетларининг

серия рақамларини қайд этиш

КИТОБИ

000


001


002

003

004

005

006

007

008

009

010

011

012

013

014

015

016

017

018

019

020

021

022

023

024
























025


026

027

028

029

030

031

032

033

034

035

036

037

038

039

040

041

042

043

044

045

046

047

048

049
























050


051

052

053

054

055

056

057

058

059

060

061

062

063

064

065

066

067

068

069

070

071

072

073

074
























075


076


077

078

079

080

081

082

083

084

085

086

087

088

089

090

091

092

093

094

095

096

097

098

099
























….

….

...*














































*) ва ҳ.к. серия рақамларининг ҳар бир мингталигининг 999 игача.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 556-модда















































Время: 0.2214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск