Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.10.2015 й. 305-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 октябрдаги

305-сон қарорига

2-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига

ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил

этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Уставига мувофиқ Марказ магистратурасига, ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш ва унда ўқитиш тартибини белгилайди.


2. Марказга тўлов-контракт асосида магистрлар қабул қилишнинг ҳар йилги квотаси қуйидаги миқдорда белгиланади:

"Лойиҳа бошқаруви" ("Project management") мутахассислиги бўйича - 40 киши;

"Бизнесни бошқариш" ("Master of Business Administration - MBA") мутахассислиги бўйича - 40 киши.


II. МАРКАЗ МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА УНДА ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Марказ ўқитишни тўлов-контракт асосида:

"Лойиҳа бошқаруви" ("Project management") мутахассислиги бўйича магистратуранинг бир йиллик таълим дастурига мувофиқ;

"Бизнесни бошқариш" ("Master of Business Administration - MBA") мутахассислиги бўйича магистратуранинг икки йиллик таълим дастурига мувофиқ амалга оширади.

Ўқитиш якуни бўйича давлат намунасидаги тегишли ҳужжатлар берилади.

4. Марказ магистратурасига 40 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, олий маълумотли (дипломли мутахассис, бакалавр) ва олий таълим муассасасини тугатгандан кейин камида уч йил иш стажига эга бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотларнинг раҳбар ходимлари ҳамда мутахассислари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тест синовлари орқали очиқ танлов асосида қабул қилинади.

5. Марказда ўқиш даврида магистратура тингловчиларининг эгаллаб турган иш жойи (лавозими) ва иш ҳақи сақланади.


6. Магистратурага очиқ танловдан муваффақиятли ўтган шахслар қабул қилинади. Тингловчиларни қабул қилиш Марказ директорининг буйруғи билан амалга оширилади.


7. Магистратурага қабул қилишни ташкил этиш учун Қабул комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади. Комиссия аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади.


8. Комиссия тест синовлари ўтказиш йўли билан магистратурага тингловчиларни қабул қилишни ташкил этади.


9. Тегишли талабларга мувофиқ бўлган номзодлар магистратурага кириш учун танловда иштирок этишга қўйилади.


10. Номзодлар Комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлатнинг бошқа ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг биринчи раҳбарлари имзоси билан тавсиянома;

директор номига ёзилган, шартноманинг барча шартларига розилиги кўрсатилган ариза;

анкета, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);

олий маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасининг нусхаси;

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;

4 х 6 ўлчамли 6 та рангли фотосурат;

паспорт ва ҳарбий мажбуриятга муносабати тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси, топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади.

Шартнома шартлари ҳамда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади ва Марказнинг электрон веб-сайтида эълон қилинади.


11. Марказ магистратурасига кириш шартлари ва магистратурага ҳужжатлар қабул қилишни тугаллаш муддатлари кириш тест синовларининг мўлжалланаётган муддатидан камида бир ой олдин Марказнинг электрон веб-сайтида ошкора эълон қилинади.


12. Марказ магистратурасига кириш синовларига рухсат берилганлар рўйхати Марказнинг электрон веб-сайтида эълон қилинади.


13. Марказ магистратурасига кириш имтиҳонлари тест синовлари шаклида ўтказилади. Номзодлар ва тингловчилар учун тест синовлари амалга ошириладиган фанлар рўйхати Комиссия томонидан белгиланади. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.

14. Тест синовлари натижалари бўйича энг юқори балл олган номзодлар Марказ магистратурасига белгиланган квоталар доирасида қабул қилиш учун Комиссия томонидан тавсия этилади.


15. Комиссиянинг Марказ магистратурасига номзодларни қабул қилиш тўғрисидаги қарорига асосан Марказ ва номзод (ташкилот) ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш юзасидан тегишли шартнома тузилади.


16. Белгиланган намунадаги шартномалар бланкалари танлов натижалари эълон қилингандан кейин Комиссия томонидан расмийлаштирилади ва берилади.


17. Марказ магистратурасига тингловчиларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ўқиш учун шартномада назарда тутилган муддатларда тегишли тўлов тўлангандан кейин Комиссиянинг қарорига мувофиқ директор буйруғи билан амалга оширилади.


18. Номзоднинг ўқиши учун шартномада белгиланган муддатда тўлов тўланмаган тақдирда талабгорлар томонидан тўпланган балларга асосан унинг ўрнига кейинги талабгор қабул қилинади.


19. Марказнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги ёки академик ўзлаштирмаганлиги учун тингловчилар сафидан чиқарилганда ушбу тингловчининг ўқиши учун тўланган маблағлар қайтарилмайди.


20. Тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Марказ маблағлари ҳисобига қопланади.



III. МАРКАЗНИНГ ЎҚУВ КУРСЛАРИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШ


21. Марказ махсус таълим дастурлари асосида қуйидаги ўқув курсларини ташкил этади:

бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув, хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва тадбиркорлик бошқа субъектларининг олий маълумотга эга бўлган (дипломли мутахассис, бакалавр) юқори ва ўрта бўғин раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида;

имтиҳонларни муваффақиятли топширганда белгиланган намунадаги сертификат берган ҳолда лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

белгиланган тартибда тегишли сертификат берган ҳолда давлатнинг ишончли вакиллари, инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари, хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиялари аъзолари, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш, брокерлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида шуғулланадиган, хўжалик жамиятлари ва бошқа иқтисодий ва юридик тузилмалар мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


22. Марказнинг ўқув курсларига қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Номзодлар Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

иш жойидан тавсиянома;

Марказ директори номига ёзилган, шартноманинг барча шартларига розилиги кўрсатилган ариза;

анкета, маълумотнома-объективка (яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда);

маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси, ҳужжатларни топширишда ҳужжатнинг асл нусхаси кўрсатилади;

паспорт нусхаси.

Ҳужжатларни топширишда номзодлар паспортнинг ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини кўрсатадилар.


23. Шартнома шартлари, томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тўловларни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгиланади ва Марказнинг электрон веб-сайтида эълон қилинади.


24. Ҳужжатларни қабул қилиш Марказ томонидан белгиланган муддат мобайнида амалга оширилади.


25. Марказнинг ўқув курсларига номзодларни қабул қилиш тўғрисидаги қарори асосида Марказ ва номзод (ташкилот) ўртасида тўлов-контракт асосида ўқиш юзасидан тегишли шартнома тузилади.


26. Марказнинг ўқув курсларига тингловчиларни қабул қилиш тегишли тўлов шартномада назарда тутилган муддатларда тўлангандан кейин директорнинг буйруғи билан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 549-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 94-модда




























Время: 0.2109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск