Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.10.2015 й. 305-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 октябрдаги

305-сон қарорига

3-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг

профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб

олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


2. Марказнинг профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш танлов асосида, 1 йил муддатга шартнома тузган ҳолда, унинг муддатини ҳар йили узайтириш ҳуқуқи билан амалга оширилади.



II. НОМЗОДЛАРНИНГ ЗАРУР КЎНИКМАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


3. Марказга профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш қуйидаги асосий мезонлар бўйича амалга оширилади:

тингловчиларда самарали давлат бошқаруви ва бизнес маъмуриятчилиги, лойиҳа ва корпоратив бошқарув, менежмент ва маркетинг, молия-банк ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида пухта билимларни шакллантириш, уларга бошқарув кўникмаларини, бошқарув қарорларини қабул қилиш назарияси ва амалиёти асосларини, стратегик режалаштириш, инвестиция ва инновация лойиҳаларини киритиш ташаббуси билан чиқиш ва уларни муваффақиятли амалга ошириш, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш, брокерлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида курслар ташкил этиш кўникмаларини сингдириш бўйича қобилиятларнинг мавжудлиги;

уларда давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ ўзларининг ўқув режаларини ва предмет бўйича дастурларини тузиш, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва методларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан оқилона фойдаланиш қобилиятларининг мавжудлиги;

таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш (амалий вазифаларни, гуруҳли бизнес-лойиҳаларни, кейс-босқичларни ва шу кабиларни таҳлил қилиш) маҳорати;

олий таълим муассасаларида камида 5 йил ўқитувчилик иш стажининг ва/ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларида амалий иш тажрибасининг, ахборот-коммуникация технологиялари тизимларида эркин ишлаш маҳорати кўникмаларининг мавжудлиги;

таълим жараёнининг юқори самарадорлигини таъминлаш, тингловчиларда ташаббускорликни, ижодий қобилиятни, илмий изланишга бўлган интилишни ривожлантириш;

бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарувнинг долзарб муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, замонавий инновация технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш кўникмаларининг мавжудлиги.


4. Олий таълимнинг белгиланган талабларига мувофиқ профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари Марказ томонидан мустақил равишда, тегишли мутахассислик бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


5. Профессор-ўқитувчилар таркибининг эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини баҳолаш, шунингдек уни моддий рағбатлантириш шу жумладан Марказ тингловчиларидан сўров натижалари бўйича амалга оширилади.



III. ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТАРКИБИНИ

ТАНЛАБ ОЛИШ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш жараёнида номзодлар билан дастлабки суҳбат ўтказилади.


7. Марказнинг профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш етакчи хорижий ҳамда мамлакатимиз илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, халқаро молия-иқтисодиёт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари орасидан амалга оширилиши мумкин.


8. Марказ ўқув ва илмий ишлар, консультациялар ўтказиш учун шартнома асосида юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш, шунингдек хорижий компаниялар, таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги илмий-тадқиқотларни ташкил этишга доир шартномалар тузиш ва ўзаро фойдали ҳамкорликни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


9. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг етакчи мутахассисларини жалб этган ҳолда ўриндошлик тартибида ёки меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш шартларида, анкета маълумотлари ва тавсияномаларни ҳисобга олган ҳолда суҳбат ўтказиш йўли билан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 549-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 94-модда




























Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск