Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг Устави (ЎзР ВМ 27.10.2015 й. 305-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 октябрдаги

305-сон қарорига

1-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақсадлари, вазифалари, уни ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек ушбу Уставга амал қилади.

Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига бўйсунади ва ҳисобот беради.

3. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган Олий бизнес мактаби ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес мактабининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, улар томонидан тузилган шартномалар ва битимлар бўйича уларнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, рамзга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзининг фаолияти учун зарур бўлган бошқа хизмат белгилари ва реквизитларга эга.


5. Марказнинг расмий номи:

давлат тилида - Korporativ boshqaruv ilmiy-ta`lim markazi;

инглиз тилида - Scientific and educational center for corporate governance;

рус тилида - Научно-образовательный центр корпоративного управления.


6. Марказнинг қисқартирилган расмий номи:

давлат тилида - "Korbit" markazi;

инглиз тилида - S&ecg center;

рус тилида - Центр "НОЦКУ".


7. Марказнинг жойлашган жойи - Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25.


8. Марказ ўз номидан шартномалар тузиши, мулкий ва номулкий ҳуқуқлар олиши, жавобгар бўлиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


9. Марказ ўзининг молиявий-иқтисодий мажбуриятлари бўйича ўзининг бутун мулки билан жавоб беради.


10. Марказнинг магистратурасига ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган тартибда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.



II. МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ, АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


11. Бошқарув кадрлари ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини ташкил этиш, шунингдек бизнесни бошқариш, лойиҳа ва корпоратив бошқарув соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш Марказнинг асосий мақсади ҳисобланади.

12. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

корпоратив бошқарув соҳасида, иқтисодий ривожланган мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари профессор-ўқитувчи кадрларининг кенг иштирокида бошқарув кадрлари ва мутахассисларининг малакасини ошириш, уларнинг менежмент, маркетинг ва бизнесни бошқаришнинг замонавий усулларини эгаллаши бўйича махсус қисқа муддатли дастурларни амалга ошириш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини лойиҳа бошқаруви масалалари бўйича ўқитишни ташкил этиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасидаги малакасини ошириш бўйича махсус қисқа муддатли таълим дастурларини ишлаб чиқиш;

лойиҳа бошқаруви халқаро стандартлари асосида "Лойиҳа бошқаруви" ("Project management") мутахассислигида магистратура таълим дастурлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

"Бизнесни бошқариш" ("Master of Business Administration - МБУ") мутахассислиги бўйича иқтисодий ривожланган мамлакатларда фойдаланиладиган магистратура таълим дастурлари асосида бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;

лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрлар захирасини шакллантириш;

лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини сертификатлаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш;

лойиҳа бошқаруви ва давлат харидларининг халқаро ва миллий стандартлари бўйича ўқув қўлланмалар, маълумот берувчи адабиётлар ва бошқа материаллар ишлаб чиқиш;

илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув жараёнига бошқарув кадрлари тайёрлашнинг замонавий халқаро стандартлари ва усулларини жорий этиш;

лойиҳа бошқаруви ва корпоратив бошқарув, менежмент ва давлат қурилиши соҳасида илғор хорижий тажрибани тизимли асосда чуқур ўрганиш, шунингдек мазкур соҳада қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

етакчи хорижий таълим муассасалари ва компаниялар билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорликни ривожлантириш, улар билан лойиҳа бошқаруви ва корпоратив бошқарув соҳасида бошқарув кадрлари тайёрлаш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш бўйича ўқув-методик ишларни янада такомиллаштириш юзасидан қўшма ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш.

13. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Марказий банк билан доимий асосда ўзаро ҳамкорлик қилади;

назарий тайёргарликнинг бошқарув фаолияти амалиёти билан мустаҳкам алоқасини, тингловчиларнинг хўжалик бошқаруви органларида, акциядорлик жамиятларида ва бошқа тадбиркорлик субъектларида, машҳур хорижий компанияларда ва хорижий таълим муассасаларида мажбурий стажировкалари (олти ойгача) ташкил этилишини таъминлайди;

замонавий халқаро таълим стандартлари ва талаблари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнини, шунингдек илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан, ўқитишнинг замонавий шакл ва услубларидан фойдаланишни (амалиётни таҳлил қилиш, гуруҳли бизнес-лойиҳалар, кейс-босқичлар ва шу кабиларни) ташкил этади;

Марказнинг ходимлари, республиканинг ва хорижий мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари иштирокида муаммоли-мақсадли мунозаралар, давра суҳбатлари, конференциялар, симпозиумлар ташкил этади;

бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарувнинг долзарб муаммолари бўйича фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боради, ушбу соҳадаги халқаро тажрибани ўрганади, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида замонавий инновацион технологиялар, шакллар ва усулларни жорий этиш, бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида бошқарув кадрларини танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш тизимининг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ўқув ва илмий-методик ишларни олиб бориш, маслаҳатлар бериш учун юқори малакали хорижий мутахассисларни шартномалар асосида жалб этади, шунингдек бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, бизнесни бошқариш, лойиҳа ва корпоратив бошқарув соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш борасида етакчи хорижий компаниялар, таълим, илмий-тадқиқот ташкилотлари билан шартномалар тузади ва ҳамкорликни амалга оширади;

хўжалик жамиятларининг раҳбар ва бошқарув ходимларини, давлатнинг ишончли вакилларини, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларини, кузатувчи кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини ва бошқа иқтисодий тузилмаларнинг лойиҳа бошқаруви, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, монополияга қарши тартибга солиш, брокерлик, баҳолаш ва риэлторлик фаолияти соҳасида банд бўлган мутахассисларини белгиланган тартибда тегишли сертификат берган ҳолда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этади;

тингловчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясининг, уларнинг ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг самарали тизимини, битирувчиларнинг меҳнат фаолияти ва касбий ўсишининг доимий мониторинги олиб борилишини ташкил этади;

ўқув, методик, ахборот-таҳлил ва инновацион фаолиятнинг барча турларини амалга оширади.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


14. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига тегишли бўлган ва қонунчиликка ҳамда ушбу Уставга зид бўлмаган зарур қарорларни қабул қилиш ва ҳаракатларни амалга ошириш, ўз фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ташкилий масалаларини мустақил ҳал этиш;

ўзига тегишли бўлган мол-мулкка, интеллектуал ва бошқа мулкка, хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият натижасида олинган маҳсулотларга, даромадларга, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда сотиб олинган мол-мулкка белгиланган тартибда эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;

шартнома асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, олинган даромадни Марказ ходимларини моддий рағбатлантиришга, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга йўналтириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банкларнинг мутахассисларини, тадқиқот ташкилотларининг ходимларини, олий таълим муассасаларининг, шу жумладан хорижий олий таълим муассасаларининг олимлари ва ўқитувчиларини шартнома асосида тармоқ экспертлари сифатида тадқиқотларга жалб этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, ташкилотларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот, консалтинг ва ноширлик хизматлари кўрсатиш;

халқаро ва ишбилармонлик ҳамкорлигини амалга ошириш, ходимлар ва мутахассисларни хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юбориш, хорижий мутахассисларни, халқаро ижтимоий, молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий компаниялар ва банклар вакилларини таклиф этиш ва қабул қилиш;

ноширлик ва матбаа фаолиятини амалга ошириш;

босма асарлар ва китоб маҳсулотларининг бепул назорат нусхалари тушишини ҳисобга олган ҳолда кутубхонани бутлаш;

давлат ва хўжалик ва бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда давлат бошқа ташкилотларидан зарур йўриқномавий, статистик, ахборот материаллари ва таҳлилий материалларни бепул олиш;

Марказнинг Васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) протоколи бўйича Марказнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш;

маблағлар, шу жумладан хорижий валютадаги маблағларни олиш ва сарфлаш, моддий рағбатлантириш фондлари ташкил этиш;

ўзининг моддий-техника базасини ривожлантириш, асосий фондларни капитал қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш;

банкларда ва бошқа молия ташкилотларида ҳисоб рақамлари очиш ва улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;

Марказ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга (ишларга, хизматларга) нархлар ва тарифларни белгилаш;

расмий халқаро йўлдош, телекоммуникация ва компьютер алоқа воситаларини сотиб олиш ва улардан фойдаланиш.



IV. МАРКАЗНИ БОШҚАРИШ


15. Марказга Марказ Васийлик кенгашининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Директор барча давлат ва хўжалик органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, жамоат бирлашмаларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек чет элда Марказ номидан вакиллик қилади.

Директорнинг уч нафар ўринбосари бўлади.


16. Директор:

Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ушбу Уставга риоя қилиниши учун шахсан жавоб беради, Марказ ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини белгилайди;

Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Марказда ўқитиладиган ўқув фанларининг ўқув режалари, дастурлари ва рўйхатини магистрлар тайёрлаш давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ тасдиқлайди;

Марказнинг маблағларини ишончномасиз, ўз ваколатлари доирасида, белгиланган тартибда тасарруф этади;

Марказ номидан шартномалар тузади, бундай шартномалар тузишга ишончномалар беради;

ходимларнинг штат жадвалини тасдиқлайди, Марказ учун белгиланган лавозим маошларига ва Ягона тариф сеткасига мувофиқ ходимларга меҳнат ҳақи тўлаш миқдорларини тайинлайди;

зарурият бўлганда, Марказ тузилмасига тасдиқланган штатдаги ходимлар сони доирасида ўзгартиришлар киритади, вақтинчалик илмий-тадқиқот жамоаларини ташкил этиш учун экспертларни шартнома асосида жалб этади;

ходимларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш тизими ва шаклларини белгилайди, лавозим маошларига устамалар ва қўшимча ҳақлар белгилайди, ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш бўйича қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси асосида Марказ ходимлари билан бир йилга меҳнат шартномаси (контракт) тузади, унда Марказ ходимининг функциялари ва вазифалари аниқ кўрсатилади ҳамда у бажарилган иш натижаларига боғлиқ равишда узайтирилиши мумкин;

ўзининг айрим функцияларини директор ўринбосарларига бериш ҳуқуқига эга;

Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади ва ҳал этади.


17. Директорнинг ўринбосарлари Марказнинг ўқув-методик ишларига, ўқув жараёнини ташкил этишга, илмий ишларига ва халқаро алоқаларига, Марказнинг ўзларига бириктирилган асосий таркибий бўлинмалари ишига раҳбарлик қиладилар.

Директор ўринбосарлари Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


18. Васийлик кенгаши Марказни бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.


19. Васийлик кенгаши:

Марказ директорини тайинлайди ва лавозимидан озод қилади, Марказ директорининг тақдимномасига мувофиқ директор ўринбосарлари номзодларини келишади;

Марказ фаолияти юзасидан умумий назоратни амалга оширади;

Марказнинг Илмий кенгаши таркибини тасдиқлайди;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларнинг, илмий-тадқиқот ишларининг бажарилиши, профессор-ўқитувчилар таркиби ва таълим жараёнининг сифати, битирувчиларнинг меҳнат фаолияти ва касбий ўсиши мониторинги натижалари, шунингдек Марказнинг харажатлари сметаси тўғрисида Илмий кенгаш раҳбариятининг ҳисоботини эшитади ва муҳокама қилади;

иқтисодий ва молия-бухгалтерия ҳисоботларининг тўғри юритилишини текшириш ва назорат қилиш учун тафтиш комиссиясини ташкил этади;

ўқиш учун тўлов миқдорини, профессор-ўқитувчилик фаолиятини бошқариш ва юритиш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга иш ҳақи тўлаш тизимини белгилайди, шунингдек Марказнинг фаолиятини такомиллаштириш, Марказда кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини янада ошириш бўйича бошқа масалаларни кўриб чиқади.


20. Васийлик кенгашининг қарорлари унинг аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади ва кенгаш мажлислари протоколи билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


21. Васийлик кенгашининг мажлислари бир йилда бир марта ёхуд зарурият бўлганда Васийлик кенгаши раисининг (у бўлмаганда - раис вазифасини бажарувчи ўринбосарнинг) қарори бўйича, шу жумладан Васийлик кенгаши аъзоларининг таклифлари, Илмий кенгаш ва тафтиш комиссиясининг илтимосномаси асосида ўтказилади.


22. Марказ фаолиятининг жорий масалаларини кўриб чиқиш учун Марказ директори бошчилик қиладиган Илмий кенгаш ташкил этилади. Илмий кенгаш таркибига директорнинг ўринбосарлари, илмий котиб, кафедралар мудирлари, бошқа таркибий бўлинмалар раҳбарлари, етакчи ўқитувчилар, шунингдек бошқа таълим муассасалари ва илмий муассасаларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари киради.


23. Қуйидагилар Илмий кенгашнинг ваколатларига киради:

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув режалари ва дастурларини, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича курсларни ўтказиш жадвалларини тасдиқлаш;

Марказда амалга ошириладиган ўқув, методик, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил ва ноширлик ишлари, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати юзасидан назоратни амалга ошириш;

Марказ ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳисоботларини эшитиш;

Марказнинг фахрий профессори даражасини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш.


24. Илмий кенгашнинг қарори Илмий кенгаш раиси (Марказ директори) томонидан тасдиқланади.



V. МАРКАЗНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ, ЎҚУВ-МЕТОДИК

ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


25. Таълим жараёни давлат таълим стандартларига, замонавий халқаро таълим стандартлари ва талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлар асосида, шунингдек ўқитишнинг замонавий шакллари ва усулларидан, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


26. Кадрлар тайёрлаш магистратура мутахассисликлари ва мазмуни ўқитишнинг мақсадлари ва вазифалари билан белгиланадиган қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг махсус ишлаб чиқилган таълим-профессионал дастурлари бўйича ўтказилади.


27. Ўқув режалари ва дастурлар тегишли мутахассислик бўйича тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, Марказ томонидан мустақил равишда амалга оширилади.


28. Марказда ўқитувчилик ишига илмий-тадқиқот, олий таълим муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг етакчи мутахассислари ўриндошлик тартибида ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этилиши мумкин.


29. Хорижий мамлакатларнинг олимлари ва мутахассислари ўқув ва илмий ишни олиб бориш учун, Марказ маблағлари, жалб этиладиган грантлар ва хайрия эҳсонлари маблағлари ҳисобига ҳақ тўлаган ҳолда, шартнома асосида жалб этилиши мумкин.


30. Илмий-тадқиқот ишлари грантлар ёки шартномалар асосида ўтказилади. Илмий-тадқиқот ишлари бажарилишидан олинган маблағлар, тегишли харажатлар қоплангандан кейин, Марказнинг моддий базасини ривожлантиришга, ходимларини рағбатлантиришга ва унинг олдига қўйилган бошқа вазифаларни ҳал этишга йўналтирилади.


31. Марказ магистратурасининг таълим дастурларини ўзлаштириш мажбурий давлат якуний аттестацияси ва магистрлик диссертацияларини ҳимоя қилиш билан тугалланади.



VI. МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ШАКЛЛАРИ ВА ТИЗИМИ


32. Ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек уларнинг Марказ маъмурияти билан ўзаро муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, якка тартибдаги меҳнат шартномалари ва ушбу Устав билан тартибга солинади.


33. Марказ ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шаклларини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ мустақил равишда белгилайди. Ходимларга юқори касбий савия, ишда хорижий тилни билишдан ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланганлик, узоқ муддат хизмат қилганлик учун лавозим маошларига ойлик устамалар ва қўшимча ҳақлар белгиланиши мумкин.


34. Марказнинг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари таркибига лавозим маошлари олий таълим муассасалари тегишли ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларида белгиланади.


35. Марказнинг қолган ходимларига лавозим маошлари давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳақ тўлаш разрядларига ва меҳнатни моддий рағбатлантириш шартларига мувофиқ белгиланади.



VII. МАРКАЗНИНГ МОЛ-МУЛКИ

ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


36. Асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва шу кабилар), айланма маблағлар, шунингдек молиявий ресурслар ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига сотиб олинадиган бошқа моддий бойликлар Марказнинг мол-мулкини ташкил этади. Марказ мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.


37. Марказ ўзига бириктирилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади. Марказга ўзига бириктирилган ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилган.


38. Марказнинг маблағлари:

тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдан тушадиган маблағлар;

шартнома асосида бажариладиган тадқиқот, ахборот-таҳлил ишларини амалга оширишдан, таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушумлар;

қонун ҳужжатлари доирасида Марказнинг ўз фаолиятидан олинадиган даромадлар, шу жумладан маблағларни тижорат банкларида депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган грантлар олиш танловлари натижалари бўйича ажратиладиган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари;

банкнинг ва бошқа кредиторларнинг кредитлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.


39. Марказнинг маблағларини шакллантириш ва сарфлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


40. Марказ белгиланган тартибда ўз фаолияти натижаларининг бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистика ҳисоботини юритади.



VIII. МАРКАЗНИНГ ХАЛҚАРО ФАОЛИЯТИ


41. Марказ бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш соҳасида хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, шунингдек халқаро молиявий-иқтисодий, таълим, хайрия ташкилотлари, етакчи хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади.


42. Халқаро ҳамкорлик, шу жумладан Марказнинг ўқитувчилари, ходимлари ва тингловчиларининг чет элдаги стажировкаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Марказнинг шартномалари ва якка тартибдаги шартномалар (контрактлар) асосида, белгиланган тартибда амалга оширилади.



IX. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ


43. Васийлик кенгаши томонидан тафтиш комиссияси ташкил этилади, у Марказда иқтисодий ва молия-бухгалтерия фаолияти ва ҳисоботларнинг тўғри юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади.


44. Тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзолари, уларнинг ваколатлари муддатлари ва текширишларни ўтказиш даврийлиги Васийлик кенгашининг қарори билан белгиланади.


45. Тафтиш комиссияси:

текширишни бир йилда бир марта, шунингдек Васийлик кенгаши раисининг қарорларига биноан ўтказади;

зарурият бўлганда Васийлик кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини чақиришни талаб этиш ҳуқуқига эга;

ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини камида бир йилда бир марта текширади, Марказ маблағлари ҳисобига сарфланган чиқимларни текширади, йиллик ҳисобот ва баланс бўйича хулоса тайёрлайди;

келгуси йилга Марказнинг маблағлари тушуми ва сарфланишининг молиявий режасини уни тузишнинг тўғрилиги ва асосланганлиги юзасидан кўриб чиқади;

Марказ маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши бўйича Васийлик кенгашига ҳисобот беради.



X. МАРКАЗНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ


46. Марказни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан амалга оширилади.


47. Марказни қайта ташкил этиш ёки тугатишда ходимларга қонун ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этиш кафолатланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 549-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 94-модда




































Время: 0.1546
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск