ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Фаолиятнинг бошқа турлари /

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.07.2003 й. 315-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 16 июлдаги

315-сон қарорига

1-ИЛОВА


Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан

боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш, олиб кириш (олиб чиқиш), қайта ишлаш, сақлаш, реализация қилиш (бериш), олиш ва ташиш билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш бундан мустано.

2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Лицензияловчи органда лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг муддатларини узайтириш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-тахлил маркази вакили киритилади.

Эксперт комиссияси мажлислари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.


4. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш (бериш), тақсимлаш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқиш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш ва сақлаш;

таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш ва сақлаш.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиш лицензиясиз амалга оширилади.

5. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг бир неча турини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берилганда лицензияда ушбу фаолиятнинг ҳар қайси тури кўрсатилиши керак.


6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш хуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


7. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензияни ёки лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш;

юридик шахс штатида тегишли малакага эга бўлган мутахассисларнинг мавжуд бўлиши;

лицензияланадиган фаолиятнинг аниқ турини амалга ошириш бўйича, шу жумладан тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар бўйича белгиланган талабларга риоя этиш;

лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан лицензия талабгорида мавжуд бўлиши;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва уларнинг транзитини Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда БМТнинг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларга мувофиқ амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ишлаб чиқаришнинг технологая регламентларига кўра белгаланган квоталар доирасида РД Ўз-19-01-96 (Доривор воситалар ишлаб чиқаришни ва уларнинг сифатини назорат қилишни ташкил этиш қоидалари) талабларига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш;

лицензияда ва лицензия битимида кўрсатилган фаолиятни, шунингдек лицензия битимида кўрсатилган манзиллар бўйича амалга ошириш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, ташиш хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгаланган тартибда рўихатдан ўтказилган ва ваколатли орган томонидан берилган уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш.


9. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 8-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.


10. Юридик шахс штатида сурункали руҳий касалликлар, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган, шунингдек қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиши мумкин бўлган шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


12. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган ўрни (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами; лицензияланаётган фаолиятнинг юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;

ички ишлар ҳудудий органининг бинонинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

санитария-эпидемиология хизмати органларининг биноларнинг ёки шарт-шароитларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органининг ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда);

лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган муҳандислик коммуникациялари ва технология асбоб-ускуналарига мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат;

ер участкаларидан фойдаланишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори-дармонлар ва тиббиёт техникаси сифатини назорат қилиш бош бошқармасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ишлаб чиқариш шароитларининг белгиланган стандартларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда);

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг хулосаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда);

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

Юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси лицензияловчи орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.

13. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


14. Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг эксперт комиссиясига лицензия талабгори томонидан бевосита ёҳуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи орган эксперт комиссияси масъул котиби томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади). Эксперт комиссияси масъул котиби жойида бўлмаганлиги сабабли ҳужжатларни қабул қилишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди. Эксперт комиссияси масъул котиби вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини лицензияловчи орган томонидан, белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради.


15. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА

ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШНИ РАД ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


16. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасининг кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Лицензия бериш юзасидан аризанинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.


17. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.


18. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.

19. Лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан аризаси улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни ўн етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

20. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


21. Лицензияловчи орган ҳамда лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

кўрсатиб ўтилган тур бўйича гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган манзил (шу жумладан таркибий бўлинмалар манзиллари);

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

фаолиятяинг лицензияланадиган тури хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.


22. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензия бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун лицензияловчи орган раҳбари жавоб беради.


23. Лицензиялар лицензия талабгори томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.


24. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёҳуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


25. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек унинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


26. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

27. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Айни вақтда қайта тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

Эксперт комиссияси уч кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни қайта кўриб чиқади ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


28. Лицензия талабгори аризаларининг қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ,

ДУБЛИКАТ БЕРИШ


29. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда, лицензия қайта расмийлаштирилади.

30. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


31. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан ёки лицензиянинг амал қилишини лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


32. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга лицензиянинг амал қилиш муддати ўтгунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


33. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликатлари беришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


34. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


35. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.

36. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

38. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Суд томонидан лицензияловчи орган қарорининг асоссиз эканлиги эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


39. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади.

Лицензиялар реестрида лицензиатлар тўғрисида қуйидаги асосий маълумотлар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

лицензияларнинг амал қилиш муддати;

лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;

дубликат бериш асослари ва санаси.


40. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IX. ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


42. Лицензия берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати узайтирилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

43. Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.






Низомга

ИЛОВА


Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши

билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари





1-босқич

Лицензия талабгори - юридик шахс

        

1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун ҳужжатларни тайёрлайди.

       

2. Лицензияловчи орган эксперт комиссиясига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

           














Лицензия талабгори хоҳишига кўра


















2-босқич

Лицензияловчи орган

        

1. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси масъул котиби ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).


2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.


3. Қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.

     

Ҳужжатларни қабул қилиш кунида



























3-босқич

Эксперт комиссия

          

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

        

2. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилгандан кейин қайта тақдим этилганда ҳужжатларни кўриб чиқади.

     

1 - ариза олинган кундан бошлаб 27 кундан ортиқ бўлмаган муддатда;

2 - ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 7 кун мобайнида




























4-босқич

Лицензияловчи орган

        

1. Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган билдиришнома юборилади(топширилади).


3. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор билан лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


4. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

       

1), 2), 3) - тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида

4) - лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда









































Лицензиат

           

Лицензия берилганлиги учун давлат божини тўлайди ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Молия вазирлиги лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб 3 ойдан кечикмай

























5-босқич














Лицензия талабгори

         

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.


2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

          

- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда


























6-босқич

Лицензияловчи орган

        

1. Лицензиат томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.


2. Лицензияловчи орган томонидан лицензиатга расмийлаштирилган лицензияни беради.

      

- лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин бир кун муддатда















           


























































Время: 0.1381
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск