Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2003 й. 317-сон "Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2003 й.

N 317



ИЧКИ ВАЛЮТА БОЗОРИНИ

ЯНАДА   ЭРКИНЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш ва жорий халқаро операциялар бўйича миллий валютанинг конвертация қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банклар томонидан хорижий валютада ҳисоб рақамларини юритишнинг амалдаги тартибига Халқаро валюта жамғармасининг Битими Моддаларининг VIII моддаси талаблари доирасида савдо хусусиятига эга бўлмаган тўловлар ва ўтказмалар амалга оширилишини назарда тутувчи тегишли ўзгартиришлар киритиш тавсия қилинсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Халқаро валюта жамғармасининг Битими Моддаларининг VIII моддаси талабларига зид бўлган ҳукуматлараро битимларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш тўғрисида 2004 йил 1 январгача таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин;

бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасинин Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 16 июлдаги

317-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантириш тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 286-сон қарори 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й, 6-сон, 33-модда):

4-банднинг иккинчи ва учинчи хат боши чиқариб ташлансин, 4-илова 1-бандининг учинчи хат боши чиқариб ташлансин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички валюта бозорида алмашув курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 25 октябрдаги 422-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й, 10-сон, 58-модда) 1-илованинг II бўлими 2-бандининг бешинчи ва олтинчи хат бошилари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2002 йил 10 октябрдаги 354-сон қарорига илованинг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар" бўлими 7-бандининг иккинчи хат боши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й, 10-сон, 58-модда) чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 64-модда.








































Время: 0.1906
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск