Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирининг 08.10.2015 й. 37-сон “Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 03.11.2015 й. 2396-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.11.2015 й.

N 2396-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

08.10.2015 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага,

тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига,

шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал

талабларга қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 92-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 281-сон буйруғи (рўйхат рақами 2396, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 500-модда) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Вазир                                                                           А. Алимов






Буйруққа

ИЛОВА



Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини

амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага,

тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига,

шу жумладан, тиббиёт анжомларига бўлган минимал

талабларга киритилаётган қўшимчалар


1. 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Нефрология ихтисослик турида гемодиализ муолажасини ўтказиш учун қўшимча равишда қуйидаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлари бўлиши лозим:

гемодиализ аппарати тўплами;

музлаткич;

дезинфекция эритмалари учун кювет;

сийдик чиқариш катетери (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

корнцанг (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

қайчи (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

пинцет (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

зонд (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

цапка (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

буйраксимон лоток (2 донадан кам бўлмаслиги лозим).".


2. 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Нефрология ихтисослик турида гемодиализ муолажасини ўтказиш учун қўшимча равишда қуйидаги тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлари бўлиши лозим:

гемодиализ аппарати тўплами;

дезинфекция эритмалари учун кювет;

сийдик чиқариш катетери (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

корнцанг (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

қайчи (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

пинцет (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

зонд (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

цапка (2 донадан кам бўлмаслиги лозим);

буйраксимон лоток (2 донадан кам бўлмаслиги лозим).".


3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 566-модда






























Время: 0.2042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск