Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш Қоидалари (АВ томонидан 03.11.2015 й. 2725-сон билан рўйхатга олинган Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 22.10.2015 й. 33-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 3 ноябрда 2725-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ер ресурслари, геодезия, картография ва

давлат кадастри давлат қўмитасининг

2015 йил 22 октябрдаги

33-сон қарорига

ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларига кадастр

йиғмажилдини тайёрлаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон "Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўғрисида"ги, 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон "Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида"ги ва 2014 йил 7 январдаги 1-сон "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бино - функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;


ер участкаси - ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ҳужжатларда акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;


иншоот - ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналарни сақлашга, одамларнинг вақтинча бўлишига, одамлар, юклар ва бошқа нарсаларни олиб ўтишга мўлжалланган, таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат ҳажмий, ясси ёки чизиқ тарзидаги ер тепасида, ер юзасида ва ер остида жойлашган қурилиш тизими;


кўп йиллик дарахтлар - боғлар, токзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтлари;


кўчмас мулк - ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар;


кадастр йиғмажилди - объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник инвентаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;


махсус иншоотлар - белгиланган мақсадларда фойдаланиш учун алоҳида ер участкасида қурилган муҳандислик иншоотлари мажмуаси, жумладан темир ва автомобиль йўллари, алоқа ва электр ўтказиш линиялари, ер юзасида, ер усти ва ер остида жойлашган магистрал қувурлар, магистрал канал ва коллекторлар;


қурилиши тугалланмаган объектлар - қурилиши белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ бошланган, лекин муайян кунга келиб тугалланмаган ёки қурилиши тугалланган, лекин давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган ва уларни қабул қилиш далолатномаси тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланмаган бино ва иншоотлар.


2. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулкнинг тури, тавсифи, ҳажми, қиймати ва бошқа кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида тайёрланади.


3. Кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва қиймати, шунингдек унинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги материаллар ва маълумотларни ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни жамлаш йўли билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан тайёрланади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўз ичига олган кадастр йиғмажилди кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага илова қилинади.


4. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, ер участкасига, бино ва иншоотларга ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

бино ва иншоотларга ҳамда кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар суднинг қарорига мувофиқ ўтган тақдирда, суднинг қарори;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёридаги бошқа ҳужжатлар.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинмаса, кадастр йиғмажилди тайёрланмайди.


5. Аризалар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали томонидан қабул қилиб олинади ва шу куннинг ўзида кўчмас мулк билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича аризалар реестрига қайд қилинади.

6. Юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ишончли вакиллари кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат кўринишида ариза беришлари, кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича шартномаларни расмийлаштиришлари, бажарилган ишлар учун тўловларни амалга оширишлари мумкин.

7. Ариза келиб тушган куннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали билан юридик ва жисмоний шахс ёки уларнинг ишончли вакиллари ўртасида кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича шартнома тузилади.

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ишларининг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон "Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ аниқланади.

Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш кадастр объектининг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира - 7 кунгача;

якка тартибдаги турар жой - 10 кунгача;

кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

умумий майдони 100 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 10 кунгача;

умумий майдони 100 кв. м дан 1000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 15 кунгача;

умумий майдони 1000 кв. м дан 5000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 20 кунгача;

умумий майдони 5000 кв. м дан 15000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 25 кунгача;

умумий майдони 15000 кв. м дан 50000 кв. м гача бўлган кўчмас мулк - 30 кунгача;

умумий майдони 50000 кв. м дан ортиқ бўлган кўчмас мулк - 45 кунгача.

8. Кадастр йиғмажилди қуйидаги уч қисмдан иборат бўлади:

ер участкасининг кадастр маълумотлари;

бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари;

кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотлари.


9. Юридик ва жисмоний шахсларнинг аризасига мувофиқ кадастр йиғмажилди кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар бир пайтда вужудга келмаган ҳолатларда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дарахтлар бўйича алоҳида-алоҳида тайёрланиши мумкин.



2-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


10. Янги қурилиш учун давлат ҳокимияти органи томонидан ер участкаси ажратиб берилган тақдирда, юридик ва жисмоний шахслар қурилиш ишларини бошлашдан олдин ер участкаси берилган кундан эътиборан бир ой ичида ер участкасининг жойлашган манзили бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза беришлари лозим. Ушбу ҳолатда аризага кадастр йиғмажилди ўрнига давлат ҳокимияти органининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорини ўз ичига олган, ер участкаси ажратиш бўйича йиғмажилд илова қилинади.

Ер участкаси берилган кундан эътиборан бир ой ичида мурожаат қилинмаган тақдирда, кадастр йиғмажилдига бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари билан биргаликда ер участкасининг ҳам кадастр маълумотлари киритилади.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланишида бир нечта ер участкаси бўлса, кадастр йиғмажилди уларнинг ҳар бири бўйича тайёрланади.


11. Ер участкасининг кадастр маълумотларини тайёрлашда қуйидаги ишлар бажарилади:

ер участкасининг топографик карталари ва кадастр маълумотлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ва чекловчи ҳужжатлар ҳамда сервитутлар мавжудлиги ўрганилади;

ер участкаси жойида инвентаризация қилинади;

ер участкасининг чегаралари ва умумий майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотлар билан солиштирилади ва уларнинг фарқи аниқланади;

ер участкасининг амалдаги майдони ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларда белгиланган майдондан ортиқ бўлса, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ернинг чегараси кадастр планига туширилади;

ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси расмийлаштирилади;

ер участкасининг кадастр паспорти тайёрланади.


12. Ер участкасини инвентаризация қилиш натижаси бўйича мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган намунавий шаклда Ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномаси тузилади.


13. Ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;

ер участкасининг жойлашган манзили - туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй рақами бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктининг номи келтирилади;

ер участкасининг чегаралари таърифи;

ер участкасининг умумий майдони - ҳужжатлар бўйича ва амалда;

ер участкасининг ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланган фойдаланиш мақсади ва амалдаги фойдаланиш тури;

қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ерларнинг бонитет баллари ва меъёрий қиймати;

ер участкаси ҳақидаги бошқа зарур маълумотлар.


14. Далолатнома уни тузувчи, ер участкаси юридик шахсга тегишли бўлса, унинг раҳбари ёки унинг ишончли вакили, ер участкаси жисмоний шахсга тегишли бўлса, ушбу жисмоний шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади ҳамда чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан келишилади.

Агар чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаси - жисмоний шахс узоқ муддатга бошқа жойга кетган бўлса, юридик шахс бошқа туманда (шаҳарда) жойлашган бўлиб, чегараларни келишиш куни ва вақти тўғрисида огоҳлантирилган бўлса-да, унинг раҳбари ёки вакили келишиш учун келмаса, ушбу ҳолат далолатномада акс эттирилади.

Кейинчалик ер участкасига ёки чегарадош ер участкасига нисбатан белгиланган ҳуқуқ тури ёки ҳуқуқ эгаси ўзгарганда, Ер участкаси чегараларини белгилаш ва келишиш далолатномасини қайта тузиш талаб этилмайди, ер участкасининг чегараси ўзгарган ҳолатлар бундан мустасно.


15. Уй-жойлар, бошқа бино ва иншоотларни қуриш учун берилган ер участкалари съёмка қилинади. Бунда давлат координатлар тизимида чегара бурилиш нуқталарининг координатлари аниқланади ва шартли белгилардан фойдаланиб ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани тузилади.


16. Ер участкасининг электрон рақамли кадастр планига қуйидаги элементлар туширилади ва маълумотлар акс эттирилади:

бино ва иншоотлар ҳамда бошқа географик объектлар;

ер участкасининг давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрнатилган муҳофаза зоналари ва ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларнинг чегаралари (мавжуд бўлса);

чегарадош ер участкалари ва уларга бўлган ҳуқуқ эгаларининг номлари.


17. Ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани унинг майдонидан келиб чиқиб, кадастр йиғмажилдида тасвирлаш учун қулай масштабларда тузилади. Бунда аҳоли пунктларидаги ер участкасининг кадастр плани 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача, аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари ер участкасининг кадастр плани 1:10000 масштабда ёки 1:25000 масштабда тузилади.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар ва бошқа шу каби мақсадларда фойланилаётган ер участкаларининг электрон рақамли кадастр плани мавжуд топографик ва қишлоқ хўжалиги карталаридан фойдаланиб тузилади.

Агар ер участкасининг 1:500 масштабдан 1:2000 масштабгача замонавий топографик съёмка материаллари мавжуд бўлса, кадастр плани улар асосида тузилиши мумкин.

Ер участкасининг электрон рақамли кадастр плани қоғозда чоп этилиб, планни тузган ижрочи, ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси томонидан имзоланади ва чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари билан келишилади ва Ер участкасининг чегараларини аниқлаш ва келишиш далолатномасига унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинади.


18. Ер участкаси жойлашган манзил тез аниқланишини таъминлаш мақсадида ер участкаси жойлашган ҳудуд плани тайёрланади ва кадастр йиғмажилдига киритилади. Ер участкаси жойлашган ҳудуд плани ер участкаси туширилган, унга яқин ҳудудларни ўз ичига олган топографик карталардан ёки бошқа планлардан кўчирмадан иборат бўлади.


19. Ер участкасининг кадастр паспорти мазкур Қоидаларнинг 2-иловасига мувофиқ тайёрланади ва унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

ер участкасининг ҳуқуқ эгаси: юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

ер участкасидан ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжат бўйича фойдаланиш мақсади ва амалда фойдаланилиши;

ер участкасининг жойлашган манзили - туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ (овул) ва кўчанинг номи, уй рақами, агар кўчанинг номи ва уй рақами бўлмаса, қишлоқ (овул), маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктининг номи келтирилади;

ер участкасининг кадастр рақами;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури;

ер участкасидан фойдаланиш муддати;

ер участкасининг умумий майдони - ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжат бўйича ва амалда фойдаланилаётган майдони;

ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши, сервитутлар ва бошқа шартлар тўғрисида маълумотлар - турлари, мазмуни, асослари ва амал қилиш муддати;

муҳофаза зоналари тўғрисида маълумотлар - муҳофаза зонаси белгиланган объект тури ва муҳофаза зонасининг майдони;

ер участкасидаги кўп йиллик дарахтлар тўғрисида маълумотлар: турлари ва сони;

ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар - Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига киритилган реестр рақами ва сана, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома рақами, берилган сана (мавжуд бўлса);

ер участкасини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар - қишлоқ хўжалиги ерларининг меъёрий қиймати, баҳоланган йили;

махсус иншоотларга хос бошқа маълумотлар.



3-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАРНИНГ КАДАСТР

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


20. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат аризага илова қилинмаган бўлса алоҳида бино ва иншоотнинг кадастр йиғмажилди тайёрланмайди, бундан ер участкаси берилмаган кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мустасно.


21. Бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотларини тайёрлаш жараёнида қуйидаги ишлар бажарилади:

бино ва иншоотлар бўйича ҳуқуқий, иқтисодий, архитектура-шаҳарсозлик ва бошқа зарур ҳужжатлар йиғилади ва таҳлил қилинади;

бино ва иншоотлар техник инвентаризация қилинади, бунда биноларнинг ички ва ташқи ўлчовлари аниқланади, майдонлари ва ҳажмлари ҳисобланади ҳамда ушбу маълумотлар мазкур Қоидаларнинг тегишинча 3 ёки 4-иловаларида келтирилган биноларнинг ички ва ташқи ўлчов қайдномаларида акс эттирилади;

бино ва иншоотлар конструктив қисмларининг тавсифи аниқланади ва улар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган шаклда акс эттирилади;

бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари тайёрланади;

бинонинг муҳандислик коммуникациялари (газ, электр энергияси, совуқ сув, иссиқлик энергияси, алоқа ва бошқалар) билан таъминланганлиги аниқланади;

жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг қиймати аниқланади;

бино ва иншоотларга Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда кадастр рақами берилади;

бино ва иншоотларнинг кадастр паспорти тайёрланади.


22. Бино ва иншоотларнинг архитектура-қурилиш чизмалари энг кам ҳажмда, ортиқча тафсилотларсиз тузилади.

Бинонинг ички хоналари плани чизилади. Агар бино бир неча қаватдан иборат бўлса, у ҳолда барча қаватларнинг планлари, шунингдек ертўланинг плани чизилади. Бинонинг қават планлари 1:100 ёки 1:200 масштабда чизилади ва номланади (масалан, "1-қават плани", "2-қават плани", "Ертўла плани").


23. Ер ости иншоотларининг (ҳар хил мақсадларда фойдаланиладиган қувурлар, электр ва алоқа линиялари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлган иншоотлар ва ҳ.к.) тавсифи кадастр йиғмажилдига лойиҳа-смета ёки ушбу иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан фойдаланиб киритилади.


24. Махсус иншоотларнинг кадастр маълумотлари тайёрланаётганда улар тўғрисида ўзларига хос маълумотлар тегишли давлат кадастрлари маълумотларидан фойдаланиб киритилади. (Масалан, алоҳида кадастр объекти бўлган электр линиясининг кадастр маълумотларидан унинг номи, кучланиши, симлар сони, электр линияси таянчларининг конструкцияси, трансформатор станциялари ва бошқа иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар олиниши мумкин).


25. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг эскирганлигини аниқлаш уларни кўздан кечириш натижаларига кўра айрим конструктив қисмларнинг эскиришини ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Конструктив қисмлар бўйича эскириш фоизини аниқлашда баҳолаш пайтида уларнинг техник ҳолатини текшириш асосида ушбу қисмларнинг эскирганлик фоизи тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ аниқланади ва мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида келтирилган шаклда акс эттирилади.


26. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг инвентарь қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 29 декабрдаги 478-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг мулки бўлган бинолар ва иншоотларни баҳолаш ва қайта баҳолаш тўғрисида низомга мувофиқ аниқланади ва баҳолаш натижаси мазкур Қоидаларнинг 7-иловасида келтирилган шаклда акс эттирилади.

Юридик шахсларга тегишли бино ва иншоотларнинг қиймати сифатида улар томонидан берилган маълумотларга асосан бино ва иншоотларнинг кадастр йиғмажилди тайёрланаётган календарь йилнинг 1 январь ҳолатидаги қолдиқ қиймати кўрсатилади.


27. Бино ва иншоотларнинг кадастр паспорти мазкур Қоидаларнинг 8-иловасига мувофиқ ишлаб чиқилади ва унда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

бино ва иншоотларнинг турлари;

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат номи, санаси ва рақами;

бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни чекловчи ёки бекор қилувчи ҳужжатларнинг номи, санаси ва рақами, чеклаш муддати;

бино ва иншоотлардан фойдаланишнинг махсус тартиби бўлган тақдирда, уни белгилашга асос бўлган ҳужжат номи, санаси ва рақами, махсус тартибнинг қисқача тавсифи ва амал қилиш муддати;

бино ва иншоотларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар;

қурилиш маълумотлари (фойдаланишга қабул қилинган йилдаги конструкциялар тури, қаватлар сони);

бино ва иншоотларнинг майдони ва ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;

муҳандислик коммуникациялари билан таъминланганлик тўғрисида маълумотлар;

фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар;

махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар.

Бино ва иншоотларнинг кадастр паспортига уларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи бошқа кўрсаткичлар ҳам киритилиши мумкин.


28. Бино ва иншоотларнинг, ижрочи корхона архивида сақланадиган кадастр йиғмажилди нусхасида кадастр маълумотларига абрислар, фотосуратлар ва бино ва иншоотларни тавсифловчи бошқа ҳужжатлар ва материаллар илова қилиниши мумкин.


29. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкасида уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин юридик ва жисмоний шахснинг аризасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали ўн кун ичида уй-жойни техник инвентаризация қилади ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда кадастр йиғмажилдини тайёрлайди.

Кадастр йиғмажилди туман (шаҳар) ҳокимининг уй-жойни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори билан бирга қурувчи ёки уй-жой мулкдорига ёхуд уларнинг вакилларига бир кун муддатда топширилади.

Бинолар қайта ихтисослаштирилганда ва реконструкция қилинганда кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


30. Қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларни бошқа шахсга ўтказишда ҳуқуқ эгасининг буюртмаси бўйича кадастр йиғмажилди тайёрланади, унда:

ҳуқуқ эгасининг номи;

ер участкасини бериш тўғрисидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

ер участкасининг иморат ва иншоотлар туширилган плани;

объектнинг номи ва қурилиш бошланган йили;

лойиҳа-смета ҳужжатларининг мавжудлиги ҳамда архитектура ва қурилиш органлари томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлашга рухсат берилганлиги;

қурилиши тугалланган, аммо давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилинмаган объектлар рўйхати;

қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларнинг ҳолати;

қурилиши тугалланмаган объектнинг қиймати, зарур бўлганда, баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланган қиймати.



4-БОБ. КЎП ЙИЛЛИК ДАРАХТЛАРНИНГ КАДАСТР

МАЪЛУМОТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


31. Юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтларга кўчмас мулкнинг бир тури сифатида кадастр маълумотлари тайёрланади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари томонидан узоқ муддатли ижарага берилган ер участкаларида ижарага берувчининг рухсати билан ўз маблағлари ҳисобига ўтқазилган ва уларнинг мулки бўлган кўп йиллик дарахтлар, ўрмон дарахтлари тўғрисида маълумотлар кадастр йиғмажилди таркибига киритилади.

Якка тартибда уй-жой қуриш, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалигини ҳамда жамоат боғдорчилиги ва узумчилигини юритиш учун берилган ер участкаларида ўстирилган кўп йиллик дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар кадастр йиғмажилдига давлат органларининг ушбу мақсадлар учун ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорларига асосан киритилади.


32. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнида боғлар, узумзорлар, тутзорлар ва бошқа ўрмон дарахтларининг майдони ва сони аниқланади. Боғлардаги мева дарахтлари, турларга (олма, нок, шафтоли, ва ҳоказо) ажратилмасдан эгаллаган умумий майдони, сони ҳамда улар жойлашган ер бўлакларининг (контурларининг) рақамлари аниқланади.


33. Кўп йиллик дарахтларнинг кадастр маълумотлари ер участкасининг кадастр маълумотлари билан биргаликда кўрсатилади. Зарур ҳолда кўп йиллик дарахтлар жойлашган ерларнинг кадастр плани тузилади. Планга шартли белгиларда кўп йиллик дарахтлар эгаллаган ерлар туширилади.



5-БОБ. КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


34. Кадастр йиғмажилди А4 (210 х 297 мм) форматдаги ёзув қоғозларида тайёрланади. Бунда асосий форматларнинг қисқа томонларини каррали миқдорда узайтириш билан ташкил қилинадиган қўшимча форматлар қўлланилиши мумкин.


35. Кўчмас мулк объекти фақат ер участкаси ёки фақат бино, иншоотдан (квартирадан, бино, иншоотнинг бир қисмидан) иборат бўлган ҳолларда кадастр йиғмажилди тегишли объект бўйича тайёрланади.


36. Кадастр йиғмажилдининг муқоваси мазкур Қоидаларнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади. Унда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгасининг номи ва кўчмас мулк объектидан фойдаланиш мақсади келтирилади.


37. Кадастр йиғмажилдининг титул варағи мазкур Қоидаларнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда тайёрланади.


38. Кадастр йиғмажилдининг титул варағидан кейин мундарижа жойлаштирилади. Унда ҳар бир ҳужжатнинг номи ва варақ рақами ёзилади.


39. Мундарижадан кейин ижрочи томонидан тайёрланган қисқача тушунтириш хати жойлаштирилади ва унда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтиш ҳолатлари, ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқ ўтиши муносабати билан ўтса, биринчи ердан фойдаланувчига ер участкасини бериш тўғрисида давлат ҳокимияти органининг қарори, бино ва иншоотларнинг тавсифини аниқлашда лойиҳа-смета ҳужжатлари, бошқа давлат кадастрлари маълумотларидан фойдаланилган тақдирда, ушбу материаллар ва кўчмас мулкнинг бошқа тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.


40. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кадастр йиғмажилдида мазкур Қоидаларнинг 11-иловасига мувофиқ кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади.


41. Тайёрланган кадастр йиғмажилди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали бош муҳандиси ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи мутахассис томонидан бир кун ичида текшириб чиқилади.

Кадастр йиғмажилди қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, аниқланган камчиликлар ёзма равишда бир кун муддатда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш учун ижрочи мутахассисга тақдим этилади. Ижрочи мутахассис камчиликларни кўриб чиқади ва бир кун муддат ичида кадастр йиғмажилдига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритади.

Тайёрланган кадастр йиғмажилдининг титул варағи уни тайёрлаган туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси раҳбари, бош муҳандиси ва ижрочи томонидан имзоланади.


42. Кадастр йиғмажилди икки нусхада тайёрланади. Унинг бир нусхаси юридик ва жисмоний шахс ёки уларнинг вакилига топширилади. Иккинчи нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивида доимий сақланади.

Кадастр йиғмажилдининг архив нусхасини ёки ундаги ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивидан олиб қўйишга йўл қўйилмайди, қонунда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


6-БОБ. КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ


43. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаларининг ёки улар вакилларининг, шу жумладан ҳуқуқ эгаси ўзгарганда янги ҳуқуқ эгаларининг аризаларига мувофиқ киритилади. Аризага кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлган ҳужжатлар ҳамда юридик ва жисмоний шахсда сақланаётган кадастр йиғмажилди илова қилинади.


44. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгартирилган ҳолда реконструкция қилинганда улар қайтадан техник инвентаризация қилинади ҳамда у асосида бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари қайтадан тайёрланади.


45. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгармаган ҳолда унга нисбатан ҳуқуқ тури ва (ёки) ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, кўчмас мулк объектини қайтадан техник инвентаризация қилиш тақиқланади. Бунда тегишли ҳуқуқ эгасининг аризасига мувофиқ кадастр йиғмажилди унинг номига қайта расмийлаштириб берилади.

46. Юридик ва жисмоний шахснинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқи бекор бўлганда ёки бекор қилинганда, ушбу объектга тайёрланган кадастр йиғмажилди янги ҳуқуқ эгасига берилиши лозим. Бунда кадастр йиғмажилди унга тегишли ўзгартиришлар киритиш ва ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун янги ҳуқуқ эгаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалига топширилиши лозим.

47. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритишда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг архивида сақланаётган нусхасига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кадастр йиғмажилдининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг архивида сақланаётган нусхасида мавжуд бўлган ҳужжатларни олиб ташлашга йўл қўйилмайди, янги ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр йиғмажилдига янгиланиши бўйича қўшиб борилади.

48. Кадастр йиғмажилди йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келганда ҳуқуқ эгасининг аризасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали архивида сақланаётган кадастр йиғмажилдининг ҳуқуқ эгасига тегишли қисмларидан нусха олинади. Ушбу нусхалардан иборат кадастр йиғмажилдининг ҳар бир варағига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали раҳбари томонидан аслига тўғри деган ёзув киритилади ва имзоланади ҳамда ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида ҳуқуқ эгасига топширилади.


7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


49. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА


НАМУНА



Ер участкаси чегараларини аниқлаш ва келишиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20__ йил "___" __________

____________ тумани (шаҳри)

Биз,


ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри


(минтақа номи)


давлат корхонасининг


туман (шаҳар)


(филиал номи)


филиали муҳандиси



(ижрочининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

ва ер участкасининг ҳуқуқ эгаси



(юридик шахс вакилининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми


қуйидагиларни аниқладик.

ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)


Ер участкаси


жойлашган.


(жойлашган манзили)


Ер участкасининг кадастр рақами




га __________ га ер участкаси

(юридик шахснинг номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)


            

(ер участкаси берилган ёки унга бўлган ҳуқуқнинг ўтиши тўғрисида ҳужжат номи, санаси, рақами)

мувофиқ


ҳуқуқи билан берилган,


(ер участкасини бериш мақсади, ҳуқуқ тури)


амалда ер участкасининг майдони ______ га ни ташкил қилади.


Ер участкаси ___________ мақсадида фойдаланилмоқда, унинг экин ери _______ га, боғ _______ га, узумзор ______ га, тутзор ________ га, яйлов _____ га, қурилиш остидаги ва ҳовли ерлари ____ га, бошқа ерлар ____ га.


Ер участкасидан ҳужжатлар бўйича фойдаланиш мақсади ____________, амалда ______________________ мақсадида фойдаланилмоқда.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг чекланиши



(ҳужжат номи, чеклаш мазмуни)

Ер участкасида



(ҳужжат номи, муҳофаза зонаси белгиланган объект тури, муҳофаза зонасининг майдони, фойдаланиш шарти)

Ер участкасини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар


Ер участкаси чегараларининг таърифи


Ер участкаси чегаралари бўйича ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгасининг ва чегарадош

ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгаларининг



(эътирозлари йўқ / қуйидаги эътирозлари мавжуд)

Ер участкасининг бошқа хусусиятлари


Мазкур далолатномага унинг ажралмас қисми сифатида ер участкасининг ____________ масштабдаги кадастр плани илова қилинмоқда.

Филиал муҳандиси



(ижрочининг лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

Чегарадош ер участкаларига (фамилияси, исми, отасининг исми)

1.





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

2.





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

3.





(имзо)


(фамилияси, исми, отасининг исми)

        





Далолатномага

ИЛОВА



ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР ПЛАНИ

             

(юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

Кадастр рақами __________________

Ер участкасининг майдони _____ га


                                             Масштаб ____________

Ижрочи



(имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ер участкасининг ҳуқуқ эгаси



(имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Чегарадош ер участкаларига бўлган ҳуқуқ эгалари:

         

        

        

         

         

(номи, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми).

             





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Ер участкасининг кадастр

ПАСПОРТИ


1. Ҳуқуқ эгаси:

а) юридик шахснинг номи _______________________________________

б) жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми __________

____________________________________________________________________

в) солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ______________


2. Ер участкасидан фойдаланиш мақсади:

а) ҳужжатлар бўйича ___________________________________________

б) амалда _____________________________________________________


3. Ер участкасининг ўрнашган жойи _____________________________

___________________________________________________________________


4. Ер участкасининг кадастр рақами _____________________________


5. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ тури _____________________________


6. Фойдаланиш муддати ________________________________________


7. Ер участкасининг майдони (га):

а) ер ажратиш тўғрисидаги ҳужжат бўйича _______________________

б) амалда фойдаланилаётган майдон _____________________________


8. Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат(лар) ______________________________

____________________________________________________________________


9. Ҳуқуқни чеклашлар, сервитутлар ва бошқа шартлар тўғрисида маълумотлар:

а) тури ва мазмуни _____________________________________________

б) асос ________________________________________________________

в) амал қилиш муддати _________________________________________


10. Муҳофаза зоналари тўғрисида маълумотлар:

а) муҳофаза зонаси белгиланган объект тури ______________________

б) муҳофаза зонасининг майдони (га) _____________________________


11. Ер участкасидаги кўп йиллик дарахтлар тўғрисида маълумотлар:

а) тури _______________________________________________________

б) сони (дона) __________________________________________________


12. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар:

давлат реестрига киритилган реестр рақами киритилган сана ________


13. Ер участкасини баҳолаш тўғрисидаги маълумотлар _____________

____________________________________________________________________


14. Махсус иншоотларга хос маълумотлар _________________________

_____________________________________________________________________


15. Бошқа маълумотлар __________________________________________

Ижрочи



(лавозими, имзоси, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

          





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Биноларнинг ички ўлчов

ҚАЙДНОМАСИ

Бино-

нинг

коди


Қават

рақами


Хонанинг

пландаги

рақами


Хонанинг

номи


Ўлчамлари, м

(формулада)


Майдони, кв.м


Баланд-

лиги,

м

Ҳажми,

куб.м


фойдали

(яшаш)


ёрдамчи


умумий

фойдали


0001











0002











0003











0004











0005











0006











0007











Ижрочи



(лавозими, имзоси, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

    





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг ташқи ўлчови

ҚАЙДНОМАСИ

       

Бино ва

иншоот-

нинг

коди


Бино ва

иншоот-

нинг номи


Қа-

ват-

лар

сони


Ўлчам-

лари, м

(форму-

лада)

Асосий бинолар


Ёрдамчи бино

ва иншоотлар


Ўзбошимчалик

билан қурилган

иморатлар


Умумий

қурилиш ости

майдони ва

ҳажми


май-

дони,

кв.м


ба-

ланд-

лиги

h, м


ҳажми

куб.м


май-

дони,

кв.м


ба-

ланд-

лиги

h, м

ҳажми

куб.м

май-

дони,

кв.м


ба-

ланд-

лиги

h, м

ҳажми

куб.м

май-

дони,

кв.м


ҳажми

куб.м

0001
















0002
















0003
















0004
















0005
















0006
















0007
















Жами


Х


Х


Х



Х



Х




Ижрочи



(лавозими, имзоси, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

      





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Бино ва иншоотлар конструктив қисмларининг

ТАВСИФИ

Бино ва

иншоот-

нинг коди


Бино ва

иншоотнинг

номи


Конструктив қисмларнинг тавсифи


пой-

девор


пой-

девор

усти


девор-

лар


бос-

тирма


пар-

тусин-

лар


том


том

қоп-

ламаси


пол


0001











0002











0003











0004











0005











0006











0007











Ижрочи



(лавозими, имзоси, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

        





Қоидаларга

6-ИЛОВА



Бино ва иншоотнинг эскирганлик даражасини аниқлаш

Бино ва

иншоот-

нинг коди


Конструктив

қисмлар номи


Техник аҳволи

(чўккан, ёрилган,

чириган ва ҳоказо)


Кон-

структив

қисм-

ларнинг

солиш-

тирма

улуши,

%


Солиш-

тирма

улуш-

ларга

тузат-

малар,

%


Туза-

тишлар

киритил-

гандан

кейинги

солиш-

тирма

улуши,

%


Кон-

структив

қисм-

ларнинг

эскир-

ганлиги,

%


Кон-

структив

қисмлар

эскир-

ганли-

гининг

ўртача

фоизи,

%


0001









0002









0003









0004









0005









0006









0007



Жами






Ижрочи



(лавозими, имзоси, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

         





Қоидаларга

7-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг инвентарь

ҚИЙМАТИ

Бино ва

иншоотлар-

нинг кодлари


Бино ва

иншоотларнинг

номи


Тикланиш

қиймати,

сўм


Эскириш

даражаси, %


Инвентарь

қиймати, сўм


0001






0002






0003






0004






0005






0006






0007















Жами






        





Қоидаларга

8-ИЛОВА



Бино ва иншоотларнинг кадастр

ПАСПОРТИ


I. Умумий маълумотлар

1. Ҳуқуқ эгасининг номи



(юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг фамилияси, исми)

2. Объектнинг номи:


3. Ҳуқуқ тури


II. Юридик маълумотлар

1. Ҳуқуқ белгиловчи ҳужжат (номи, санаси, рақами)


2. Объектнинг фойдаланиш тури:

ҳужжат бўйича


     

амалда


3. Фойдаланишнинг махсус режимлари тўғрисида маълумотлар:


III. Молиявий-иқтисодий маълумотлар


1. Жисмоний шахсга тегишли бўлган бино ва иншоотнинг инвентарь қиймати __________________________________________________ минг сўм.


2. Юридик шахсга тегишли бўлган бино ва иншоотнинг 20___ йил 1 январь ҳолатига қолдиқ баланс қиймати _____________________ минг сўм.



IV. Қурилиш маълумотлари

(Агар объект бир нечта бинодан ва иншоотдан иборат бўлса,

ҳар бир бино ва иншоот бўйича қўшимча маълумотлар берилади)

1. Фойдаланишга қабул қилинган йили


2. Конструкциялар тури


3. Қаватлар сони


V. Ўлчов маълумотлари

1. Алоҳида бинолар (корпуслар) сони


2. Асосий хоналар сони


3. Умумий фойдали майдони ___ кв.м, фойдали (яшаш) майдони ____ (кв.м).


4. Иншоотлар сони ____________, майдони ____________ кв.м.


5. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар эгаллаган майдон ____ кв.м.



VI. Муҳандислик коммуникациялари билан

таъминланганлик тўғрисида маълумотлар

Муҳандислик

коммуникациялари

номи


Бинолар бўйича муҳандислик

коммуникацияларининг мавжудлиги


0001


0002

0003

0004

0005

0006

Электр таъминоти








Газ таъминоти








Сув таъминоти








Канализация








Иссиқлик энергияси таъминоти








Лифт, юккўтаргич








Бошқа маълумотлар








VII. Махсус иншоотлар тўғрисидаги маълумотлар

1. Иншоотнинг номи


2. Иншоотнинг туман (шаҳар) чегарасидаги узунлиги, км


3. Ер юзига нисбатан жойлашуви


4. Иншоотнинг техник кўрсаткичлари


Ижрочи



(лавозими, имзоси, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

   





Қоидаларга

9-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ



ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри


(минтақа номи)


давлат корхонасининг


туман (шаҳар) филиали


(филиал номи)


КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИГА

КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИ


Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгасининг номи:

            

(юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

Кўчмас мулк объектидан фойдаланиш мақсади:

              

__________________ т (ш).


20____ йил






Қоидаларга

10-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ



ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри


(минтақа номи)


давлат корхонасининг


туман (шаҳар) филиали


(филиал номи)


КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИГА

КАДАСТР ЙИҒМАЖИЛДИ


Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгасининг номи:

          

(юридик шахснинг тўлиқ фирма номи ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

Кўчмас мулк объектидан фойдаланиш мақсади:

Филиал раҳбари



(имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Филиал бош муҳандиси



(имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

Ижрочи



(лавозими, имзоси, фамилияси, исми, отасининг исми)

__________________ т (ш).


20____ йил






Қоидаларга

11-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқнинг давлат

рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР


1. Кўчмас мулк эгасининг тўлиқ номи _____________________________


2. Кўчмас мулкнинг жойлашган манзили __________________________


3. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига киритилган санаси ва рақами __________________________

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома серияси, рақами, санаси ___________________________


4. Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига киритилган санаси ва рақами __________________________

Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома серияси, рақами, санаси _______________________


5. Кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига киритилган санаси ва рақами __________________________

Кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома серияси, рақами, санаси ___________________


6. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тури:

ер участкасига __________________________________________________

бино ва иншоотларга ____________________________________________

кўп йиллик дарахтларга __________________________________________

Ижрочи



(лавозими, имзоси, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 568-модда










































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск