Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2015 й. 307-сон “Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларининг электрон тарзда олдиндан хабардор қилинишини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2015 й.

N 307



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА

ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЎТКАЗИЛАДИГАН ТОВАРЛАР

ВА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ДАВЛАТ

БОЖХОНА ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРОН

ТАРЗДА ОЛДИНДАН ХАБАРДОР ҚИЛИНИШИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситаларини божхонада расмийлаштиришни янада такомиллаштириш ва расмийлаштириш вақтини қисқартириш, шунингдек улар тўғрисидаги ахборотларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташувчиларга, божхона брокерларига ёки бошқа манфаатдор шахсларга (кейинги ўринларда манфаатдор шахслар деб аталади) 2015 йил 1 декабрдан бошлаб автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида давлат божхона хизмати органларини электрон тарзда олдиндан хабардор қилишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


2. Қуйидагилар:

автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

давлат божхона хизмати органларини электрон тарзда олдиндан хабардор қилиш тартиботларини амалга ошириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

манфаатдор шахслар автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотларни (кейинги ўринларда электрон тарзда олдиндан бериладиган ахборотларни деб аталади) давлат божхона хизмати органларига тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда автоматлаштирилган ахборотлар тизими деб аталади) жаҳон Интернет ахборот тармоғи воситасида автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситалари (шу жумладан транзит шартларида) ўтказилгунгача ёки ўтказилиш вақтида жўнатишлари мумкин;

электрон тарзда олдиндан берилган ахборотлар товар билан бирга юбориладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган тақдирда манфаатдор шахслар электрон тарзда олдиндан бериладиган ахборотларни автоматлаштирилган ахборот тизимига автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиш вақтида жўнатишлари мумкин;

электрон тарзда олдиндан бериладиган ахборотларнинг мавжудлиги автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати шаклларини қўллаш тўғрисида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади;

автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) товарлар ва транспорт воситаларини ўтказишда давлат божхона хизмати органлари электрон тарзда олдиндан берилган ахборотларни уларнинг товар билан бирга юбориладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги юзасидан текширадилар;

электрон тарзда олдиндан берилган ахборотлар мавжуд бўлганда ва улар товар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлганда божхона назорати ва расмийлаштириш товар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатлар давлат божхона хизмати органларига тақдим этилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида амалга оширилади;

манфаатдор шахслар томонидан электрон тарзда олдиндан бериладиган ахборотлар тақдим этилмаганда ёки улар товар билан бирга юбориладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаганда давлат божхона хизмати органлари зарур маълумотларни автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиш вақтида автоматлаштирилган ахборот тизимига киритишни мустақил равишда амалга оширадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

автоматлаштирилган ахборот тизимини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва жорий этсин;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда ушбу қарор қоидаларини кенг ёритиш ва тушунтиришни ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналарни ва консуллик муассасаларини ушбу қарорнинг қоидалари тўғрисида хабардор қилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 октябрдаги

307-сон қарорига

1-ИЛОВА



Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг

божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида)

ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида

электрон тарзда олдиндан хабардор қилишда давлат божхона

хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Товарлар ташилаётган автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар (давлат рақами, рўйхатдан ўтказган мамлакат).


2. Ташувчи тўғрисидаги маълумотлар (номи ва манзили).


3. Товар ташиш учун қабул қилинган жой (мамлакат) ҳамда етказиб бериш мўлжалланган жой (мамлакат) тўғрисидаги маълумотлар.


4. Товар жўнатилган мамлакат ҳамда товар етказиб бериладиган мамлакатнинг номи.


5. Товарни жўнатувчи ҳамда олувчининг номи ва манзили.


6. Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ товарларнинг номи ва коди тўғрисидаги маълумотлар, камида олтита белги даражасида.


7. Юк жойларининг сони тўғрисидаги маълумотлар.


8. Товарларнинг брутто оғирлиги (килограмм), шунингдек ўлчовларнинг қўшимча ўлчов бирликлари сони (ушбу маълумотлар мавжуд бўлганда), товарнинг кўрсатилган ҳар бир коди бўйича фактурадаги қиймати тўғрисидаги маълумотлар.


9. Контейнернинг идентификация тартиб рақами тўғрисидаги маълумотлар.


10. Товар билан бирга юбориладиган ҳужжатларга мувофиқ товарларни етказиб бериш пункти тўғрисидаги маълумотлар.


11. Товарларнинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига етиб келиш вақти (тахминан) ва жойи тўғрисидаги ахборот.


12. Юклар МДП китобчалари қўлланган ҳолда ташилган тақдирда МДП китобчаларини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги Конвенцияга (Женева шаҳри, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ МДП (CARNET TIR) китобчасининг тартиб рақами.


Изоҳ: манфаатдор шахслар давлат божхона хизмати органларига тақдим этишнинг автоматлаштирилган тизимига автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги бошқа маълумотларни жўнатишлари мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 30 октябрдаги

307-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат божхона хизмати органларини

электрон тарзда олдиндан хабардор қилиш

тартиботларини амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқич


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ташувчи, божхона брокери ёки бошқа манфаатдор шахс


      

Давлат божхона хизмати органларининг автоматлаштирилган тизимига Интернет ахборот тармоғи воситасида белгиланган рўйхат бўйича автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситалари (шу жумладан транзит шартларида) ўтказилаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан ахборот юбориш.

       


Товарлар ва транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказилгунгача ёки ўтказилиш вақтида



2-босқич


Божхона

органи ходими


       

Автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) товарлар ва транспорт воситаларини ўтказишда электрон тарзда олдиндан берилган ахборотларни уларнинг товар билан бирга юбориладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги юзасидан текшириш.

       


Олдиндан берилган ахборотларнинг ва товар билан бирга юбориладиган ҳужжатларнинг олинишига кўра





        

Манфаатдор шахслар томонидан электрон тарзда олдиндан бериладиган ахборотлар тақдим этилмаганда ёки улар товар билан бирга юбориладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаганда зарур маълумотларни автомобиль транспортида Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали (шу жумладан транзит шартларида) ўтказиш вақтида автоматлаштирилган ахборот тизимига киритишни мустақил равишда амалга оширади.

        


Товарлар ва транспорт воситаларини ўтказиш вақтида






     

Электрон тарзда олдиндан берилган ахборотлар мавжуд бўлганда ва улар товар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлганда божхона назоратини ва расмийлаштиришни амалга оширади.

Божхонада расмийлаштириш тугаллангандан кейин транспорт воситаси белгиланган божхона постига юборилади.

      


Товар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб бир соат мобайнида



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 561-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 95-модда

































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск