ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газ маҳсулотларини реализация қилиш (етказиб бериш). Ҳисоб-китобларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2015 й. 309-сон “Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.2015 й.

N 309



ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ

ГАЗ ИСТЕЪМОЛИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сиғимини қисқартириш, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида" 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сон қарорига мувофиқ, электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳалари босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2018 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан мос бўлган замонавий электрон ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланмаган хўжалик юритувчи субъектларга - юридик шахсларга электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш тақиқлансин.


3. Белгилансинки, хўжалик юритувчи субъектларни - юридик шахсларни табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос бўлган замонавий электрон ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлаш уларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти:

"Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда электр энергияси ва табиий газ истеъмолчиларида ўрнатиладиган электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими билан мос бўлган замонавий электрон ҳисобга олиш приборларига қўйиладиган ягона техник талаблар 2017 йил 1 январгача бўлган муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини;

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсадлари ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 5 июндаги 150-сон қарори 8-бандининг олтинчи хатбошидаги "2019" рақамлари "2018" рақамлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 562-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 11-сон, 96-модда


























Время: 0.2102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск