Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.2015 й. ПҚ-2422-сон "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.2015 й.

N ПҚ-2422



"ЎЗПАХТАСАНОАТЭКСПОРТ" ХОЛДИНГ

КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда тармоқни ягона пахта комплекси сифатида бошқариш тизимини оптималлаштириш, бунинг асосида пахта толасини қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар акциядорлик жамиятларининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

а) "Ўзпахтасаноат" АЖ:

пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, тайёр маҳсулот сифатида жаҳон бозорида рақобатдош юқори сифатли пахта толасини ишлаб чиқариш ва уни пахта терминалларига ўз вақтида юклаб жўнатиш, шунингдек техник чигитларни тайёрлаш ва уларни ёғ заводларига етказиб бериш;

фермер хўжаликларидан қабул қилинадиган пахта хом ашёси ва тайёр пахта маҳсулотлари (пахта толаси ва чигит)нинг миқдори ва сифатини қатъий ва аниқ ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш, пахта хом ашёсини қайта ишлашда ноишлаб чиқариш нобудгарчиликларини қисқартириш;

пахта тозалаш тармоғи корхоналари томонидан пахта толаси ва чигитнинг чиқишига белгиланган давлат стандартлари ва меъёрларига риоя этилишини таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг сифатини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда ошириш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;

тасдиқланган навларни жойлаштиришдан келиб чиққан ҳолда юқори сифатли уруғлик чигит тайёрлаш ва уни пахта етиштирувчи хўжаликларга ўз вақтида етказиб беришни назорат қилиш;

тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ харид қилинаётган пахта хом ашёси ва жўнатилаётган пахта маҳсулоти учун уни етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

пахтани қайта ишловчи корхоналарга ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, илғор техника ва технологияларни жорий этиш, инвестициялар, жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда кўмак бериш;

б) "Ўзпахтаэкспорт" АЖ:

пахтани қайта ишловчи корхоналар томонидан пахта терминалларига етказиб берилаётган пахта толасини қабул қилишни таъминлаш, уни қатъий ва аниқ ҳисобга олган ҳолда, толанинг сифат хусусиятлари бўйича лаборатория тадқиқотларини ўтказиш;

пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сақлашнинг замонавий талабларга жавоб берадиган тизимини ташкил қилиш, уларнинг сифати пасайиши ва нобуд бўлишига йўл қўймаслик;

жаҳон ва минтақавий пахта бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўйича тизимли маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, улардаги тенденциялардан келиб чиқиб, пахта толасини экспортга ва ички истеъмолчиларга сотиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

жаҳон бозорининг конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, пахта толасини етказиб бериш тўғрисида экспорт шартномалари тузилишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;

тузилган шартномалар ва контрактларга мувофиқ экспортга етказиб берилаётган пахта толаси учун толани ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар билан ўз вақтида ҳисоб-китобларни таъминлаш;

в) "Ўзпахтаёғ" АЖ:

техник чигитни қабул қилиш ва қатъий ҳисобга олиш, уларнинг сифатини амалий назорат қилиш, тармоқ корхоналари пахта ёғи чиқишининг белгиланган меъёрларига, шунингдек ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сотишда тегишли тартибга риоя этишларини таъминлаш;

ички истеъмол бозорини янада тўлдириш учун сифатли пахта ёғи ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, илғор техника ва технологияларни жорий этиш, инвестициялар, жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда ёғ заводларига кўмак бериш.


2. Қуйидагилар:

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси бошқарув ходимларининг чекланган сони 70 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 43 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси, унинг юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ҳудудий филиалларининг намунавий тузилмаси ҳамда "Ўзпахтасаноат" АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати 3, 3а ва 3б-иловаларга* мувофиқ;

"Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 31 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ пахта терминалининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга* мувофиқ;

"Ўзпахтаёғ" АЖнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 30 кишидан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси ҳамда "Ўзпахтаёғ" АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлари рўйхати 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


3. Белгилансинки:

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари, шу жумладан "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ, "Ўзпахтаёғ" АЖ бош директорлари компаниянинг кузатув кенгаши томонидан сайланиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимларга тасдиқланадилар ва мақоми бўйича тегишли равишда вазир ҳамда вазир ўринбосарларига тенглаштириладилар;

"Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ, "Ўзпахтаёғ" АЖ бош директорларининг ўринбосарлари жамиятлар акциядорларининг умумий йиғилишларида сайланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимларга тасдиқланадилар;

"Ўзпахтасаноат" АЖ "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг ва "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ташқи иқтисодий ташкилотларининг пахта толасини сотиш бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзпахтаёғ" АЖ ҳукуматлараро битимга мувофиқ соя ловиясини харид қилиш учун жалб этилган АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг кредитларини тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлари бўйича Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича "Ўзпахтасаноат" АЖнинг пахтани қайта ишлаш корхоналари тайёр маҳсулотлар (пахта толаси ва техник чигит) ишлаб чиқарувчи сифатида пахта толаси ва чигит ишлаб чиқариш, терминалларда пахта толасини бир йўла сақлаш, қайта ишлаш ва пахта ёғи ишлаб чиқариш қувватларининг бир-бирларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда 6-иловага* мувофиқ "Ўзпахтаэкспорт" АЖнинг пахта терминалларига ва "Ўзпахтаёғ" АЖнинг ёғ заводларига бириктириб қўйилсин.

"Ўзпахтасаноат" АЖга қарашли пахтани қайта ишлаш корхоналарининг уларга бириктирилмаган пахта терминаллари ва ёғ заводларига пахта толаси ва техник чигитни тайёр маҳсулот сифатида етказиб бериши тақиқлансин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

"Ўзпахтасаноатэкспорт" ХК бошқаруви раисига "Ўзпахтасаноат" АЖнинг тегишли пахтани қайта ишлаш корхоналарининг пахта терминалларига пахта толасини жўнатишнинг вилоят ички дислокациясини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.


5. "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси:

Ўзбекистон Республикасининг Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "Ўзпахтасаноат" уюшмаси ва унинг ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, шунингдек холдинг компанияси таркибига ўтказилаётган бирлашма ва корхоналарнинг мулкини белгиланган тартибда баҳолаш, янги акциялар чиқариш ва уларни жойлаштиришни таъминласин;

Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси корхоналарини кооперацион алоқаларни сақлаб қолиш ва озиқ-овқат товарларини кенг ассортиментда ишлаб чиқариш учун тизимли равишда ёғ-мой маҳсулотлари билан зарур ҳажмда таъминлаб турсин.


6. Белгилансинки, "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзпахтаэкспорт" АЖ, "Ўзпахтаёғ" АЖ, "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиаллари ижро этувчи аппаратларининг жорий таъминоти ва уларнинг фаолиятини молиялаштириш пахта маҳсулотлари ва пахта ёғини сотишдан олинадиган воситачилик тушумлари, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятидан тушадиган дивидендлар, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сонли Фармони билан тузилган Ҳукумат комиссияси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда "Ўзпахтаэкспорт" АЖга ўтказилаётган пахта терминаллари учун ташқи савдо компаниялари билан, шунингдек филиалларга айлантирилаётган "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг акциядорлари билан ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Қуйидагилар:

"Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси, "Ўзпахтасаноат" АЖ Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8а-уй;

"Ўзпахтаэкспорт" АЖ, "Ўзпахтаёғ" АЖ, "Пахтасаноат илмий маркази" АЖ Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзилида жойлаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 558-модда






































Время: 0.1309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск