Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти /

Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.10.2011 й. 289-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 27 октябрдаги

289-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат ва хўжалик бошқаруви,

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

ходимларини компьютер саводхонлигининг

минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги

юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом "Ахборотлаштириш тўғрисида", "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 22 июлдаги 155-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ушбу Низом давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Идоравий мансуб ташкилотларнинг аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қуйидагилар ташкилотлар ходимларини ишда компьютер техникасидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказишнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:

ташкилот ходимлари билимлари ва кўникмалари даражасининг ишда компьютер техникасидан фойдаланиш бўйича малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

компьютер техникасидан, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш.


2. Аттестация:

ташкилот ходимлари томонидан ишда компьютер техникаси ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга;

ташкилот ходимларининг ишда компьютер техникасидан фойдаланиш бўйича билимлари ва кўникмалари даражасини баҳолашга йўналтирилган.


3. Қуйидагилар аттестацияни ўтказишдаги асосий тамойиллар ҳисобланади:

аттестацияни ўтказишнинг мажбурийлиги ва даврийлиги;

аттестацияни ўтказишда очиқлик, холислик, адолат тамойилларига риоя этиш ва шарт-шароитларнинг тенглиги.



II. КОМПЬЮТЕР САВОДХОНЛИГИНИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИ


4. Ташкилот ходимлари аттестацияси компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими билан таъминланади, у ташкилий ва методик таъминлашнинг ягона ахборот тизими асосида компьютер саводхонлиги даражасини белгилайди.


5. 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан ташкилот ходимларини компьютер саводхонлигининг минимал даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш, тест саволлари базасини юритиш ва тижорат асосида уни бошқаришнинг ташкилий тадбирларини амалга ошириш учун компьютер саводхонлиги тизимининг ваколатли оператори (юридик шахс) белгиланади.

6. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими фаолияти компьютер технологияларига ўқитиш соҳасида рақобат муҳитини ривожлантиришга ва ташкилот ходимларининг компьютер саводхонлиги даражасини оширишга кўмаклашиши керак.


7. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими тестларини муваффақиятли топширган шахсларга сертификат берилади, у сертификат эгасида компьютер саводхонлигининг зарур минимал даражаси мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади. Компьютер саводхонлиги баҳолаш тизими сертификати электрон ва қоғоз манбада электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади, шунингдек зарурат бўлганда, сертификат эгасининг электрон рақамли имзоси билан таъминланади. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими сертификатининг амал қилиш муддати - беш йил.


8. Компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимининг фаолият кўрсатиши Интернет тармоғи воситаси билан аниқ вақт режимида берилган сертификатларнинг мавжудлиги ва ҳақиқийлигини текшириш имкониятини таъминлаши керак.



III. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ

ВА ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Тасдиқланган Лавозимлар рўйхатига мувофиқ аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ходимларнинг компьютер саводхонлиги даражасини аниқлаш учун учта - давлат бошқаруви органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун аттестация комиссиялари тузилади.

Аттестация комиссиялари Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, Республика комиссияси аъзолари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат тест маркази ва бошқа ташкилотлар вакилларидан камида 9 кишидан иборат таркибда шакллантирилади.

Аттестация комиссияларининг шахсий таркиблари Республика комиссияси томонидан тасдиқланади.

10. Аттестация комиссиялари ўз фаолиятида Республика комиссиясига ҳисобот берадилар.

11. Аттестация комиссияларига аттестация комиссияларининг раислари бошчилик қилади.


12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аттестация комиссияларининг ишчи органи (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) ҳисобланади. Ишчи орган қуйидаги функцияларни бажаради:

а) компьютер саводхонлиги тизими фаолиятини мувофиқлаштириш;

б) ташкилотларда аттестацияни ўтказиш режаларини ишлаб чиқиш;

в) тест саволларини тузиш ҳамда уларнинг мазмунини ва тематик йўналишини келишиш;

г) аттестацияни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилаш ҳамда бу тўғрида аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимларни хабардор қилиш;

д) ташкилот ходимларининг компьютер саводхонлиги бўйича йўл қўйиладиган минимал даража параметрларини белгилаш ва тасдиқлаш;

е) аттестациялар натижаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

ж) аттестациянинг тасдиқланган натижаларини ташкилотларга расмий тартибда юбориш;

з) ташкилотлар ходимлари томонидан ушбу Низом талабларининг бажарилишини назорат қилиш.


13. Ишчи орган аттестация бошланишидан камида икки ой олдин тегишли ташкилотларга:

аттестация комиссиялари таркибларига киритиш учун номзодларни тавсия этиш;

аттестациядан ўтиши керак бўлган ходимлар рўйхатини тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборади.


14. Республика комиссияси ходимларнинг тақдим этилган рўйхатига мувофиқ аттестацияни ўтказиш жадвалини ва тест саволлари рўйхатини бир ҳафта муддатда тасдиқлайди.

Аттестация комиссиялари аттестация бошланишидан камида бир ой олдин ташкилотни аттестациянинг ўтказилиш жойи ва муддатлари тўғрисида хабардор қилади.


15. Аттестация комиссиялари:

а) аттестацияни ўтказиш давомида:

ташкилотнинг аттестациядан ўтказиладиган ходими тўғрисидаги қисқача ахборотни эшитади;

ташкилотнинг аттестациядан ўтказиладиган ходимини компьютер саводхонлигини баҳолаш тизимидаги аниқ вақт режимида тестдан ўтказади;

б) ташкилот ходимини аттестация натижаларига кўра баҳолайди;

в) ташкилотнинг аттестациядан ўтказилаётган ходими фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

г) ташкилот ходимининг аттестацияга келмаганлигининг узрлилиги (узрли эмаслиги) тўғрисида қарор қабул қилади;

д) ишчи органга аттестация натижаларини тақдим этади;

е) аттестация ўтказилиши билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа масалаларни кўриб чиқади.


16. Аттестация комиссиялари аъзоларининг навбатдаги мажлислари ўтказилиши тўғрисида комиссияларнинг котиблари томонидан мажлис ўтказилишидан кечи билан 1 (бир) ҳафта олдин хабар қилинади.



IV. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ

МУДДАТЛАРИ ВА ДАВРИЙЛИГИ


17. Ишчи орган аттестациядан ўтказилиши керак бўлган ходимларни доимий равишда аниқлаб бориш мақсадида ташкилот ходимларининг реестрини юритади, реестрда қуйидагилар кўрсатилади:

ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

ташкилотнинг номи;

ходимнинг паспорти маълумотлари ва яшаш жойи;

ходимга берилган, унинг компьютер саводхонлигининг зарур бўлган минимал даражасига эгалигини тасдиқловчи сертификатнинг тартиб рақами ва унинг санаси;

ходимнинг малака ошириш курсидан ўтган даврлари тўғрисидаги маълумотлар;

ходимнинг олдинги аттестациядан ўтгани тўғрисидаги маълумотлар.


18. Аттестацияни тайёрлаш, ўтказиш, унинг натижаларини эълон қилиш ва аттестация натижалари бўйича сертификатлар бериш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


19. Иш стажига эга бўлган ва ташкилотдаги вакант лавозимга ишга кираётган шахслар олти ой мобайнида, лекин ишга қабул қилинганидан кейин уч ой ўтгач, мажбурий аттестациядан ўтиши шарт.


20. Олий, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатганидан кейин ташкилотдаги вакант лавозимга ишга кирадиган шахслар ишга қабул қилинганидан кейин бир йил ўтгач мажбурий аттестациядан ўтиши шарт.


21. Вакант лавозимга ишга кираётган ёки бошқа лавозимга ўтаётган шахсда компьютер саводхонлигини баҳолаш тизими сертификати мавжуд бўлган тақдирда, у сертификатнинг амал қилиш муддатини ҳисобга олган ҳолда аттестациядан ўтказилмасдан ишга қабул қилинади.


22. Ҳомиладор аёллар

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск