Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.2014 й. 184-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 9 июлдаги

184-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари

ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув

хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш

рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ қутқарув хизматларини, профессионал, штатдан ташқари ва жамоат қутқарув тузилмаларини (кейинги ўринларда қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари деб аталади) ҳамда қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, шунингдек қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тегишли аттестация комиссияларининг қарорига кўра, улар тиббий текширувдан, қутқарувчиларни тайёрлаш дастури бўйича ўқишдан ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича меъёрларни бажаришгандан кейин, аттестация натижалари асосида қутқарувчи мақомига эга бўладилар.



II. АТТЕСТАЦИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


3. Қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмаларини ҳамда фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини амалга оширишга жалб этиладиган қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш уларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларга ҳамда уларни бартараф этиш ишларини ўтказишга профессионал тайёрлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Аттестация давомида қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари раҳбарлари ва қутқарувчиларнинг профессионал тайёрлиги даражаси, уларнинг қутқарув воситалари билан жиҳозланганлиги ва қутқарув ишларини бажаришга тайёрлиги даражаси мажбурий тартибда текширилади. Аттестация натижалари бўйича қутқарув ишларини олиб бориш ҳуқуқига тегишли ҳужжатлар берилади.


4. Қуйидагилар аттестациянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмаларини фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини бажаришга жалб этишга амалий жиҳатдан тайёрлиги ва имконияти даражасини текшириш;

қутқарувчиларнинг билимлари даражасини, профессионал лаёқатини, жисмоний, руҳий, маънавий тайёрланганлигини ва соғлиғининг ҳолатини текшириш;

аттестациядан ўтказиладиганларнинг улар томонидан белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун техника, зарур мол-мулк ва асбоб-анжомлар билан жиҳозланганлиги даражасини текшириш.



III. ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ, ҚУТҚАРУВ ТУЗИЛМАЛАРИ

ВА ҚУТҚАРУВЧИЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН

ЎТКАЗИШ ОРГАНЛАРИ


5. Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш учун доимий ишлайдиган идоралараро, идоравий ва ҳудудий аттестация комиссиялари ташкил этилади.

Қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмаларини ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил этиш Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш бўйича идоралараро аттестация комиссиясига (кейинги ўринларда Идоралараро аттестация комиссияси деб аталади), ўз таркибида қутқарув хизматларига, қутқарув тузилмаларига эга бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг идоравий аттестация комиссияларига (кейинги ўринларда идоравий аттестация комиссиялари деб аталади), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссияларига (кейинги ўринларда ҳудудий аттестация комиссиялари деб аталади) юкланади.


6. Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш бўйича Идоралараро аттестация комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, унга лавозимига кўра манфаатдор вазирликлар ҳамда идораларнинг ва ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ бошқа ташкилотларнинг вакиллари кирадилар.


7. Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш бўйича идоравий аттестация комиссияларининг таркиби Идоралараро аттестация комиссияси билан келишиб, уларга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисоб рақамлари берилган ҳолда тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.


8. Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш бўйича ҳудудий аттестация комиссияларининг таркиби Идоралараро аттестация комиссияси билан келишиб, уларга ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тегишли ҳисоб рақамлари берилган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.



IV. ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ, ҚУТҚАРУВ ТУЗИЛМАЛАРИ ВА

ҚУТҚАРУВЧИЛАРНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ИДОРАЛАРАРО АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ


9. Идоралараро аттестация комиссияси қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш бўйича идоравий ва ҳудудий аттестация комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш мақсадида ташкил этилади.


10. Идоралараро аттестация комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилиш;

вазирликлар, идоралар ва қутқарув хизматларига, қутқарув тузилмаларига эга бўлган бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган қутқарувчиларни дастлабки тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

қутқарув хизматларига, қутқарув тузилмаларига ва қутқарувчиларга қўйиладиган асосий малака талаблари ва мезонларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчилар тўғрисидаги ахборотларни сўраш ва олиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда аттестация тизимини такомиллаштириш, қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларнинг функционал мажбуриятлари бўйича ҳаракатланиш, уларнинг техник жиҳозланганлигини ва касбий тайёргарлигини ошириш масалалари бўйича таклифлар киритиш;

идоравий аттестация комиссиялари тузиладиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхатига ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган режага мувофиқ идоравий ва ҳудудий аттестация комиссиялари фаолиятини, қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ҳамда уларни бартараф этиш ишларини амалга оширишни текшириш;

қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларнинг бошланғич, даврий аттестациясининг қониқарсиз якунлари бўйича навбатдан ташқари аттестациясини ўтказиш, шунингдек қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмаларини текширувдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари доимий жойлашган жойларга монеликсиз кириш. Режимли объектларга кириш ҳамда давлат сирларидан иборат бўлган материаллардан ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирлардан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


11. Идоралараро аттестация комиссияси зиммасига қуйидагилар юкланади:

а) қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш бўйича идоравий ва ҳудудий аттестация комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси раҳбари томонидан тасдиқланган режага мувофиқ идоравий ва ҳудудий аттестация комиссияларининг, шунингдек қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари фаолиятини текширувдан ўтказиш;

в) идоравий ва ҳудудий аттестация комиссиялари иш режаларини тасдиқлаш;

г) вазирликлар, идоралар ва қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмаларига эга бўлган бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган қутқарувчиларни тайёрлаш дастурларини келишиш;

д) тасдиқланган малака даражаси асосида аттестация ўтказиш:

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ҳаракат қиладиган республика даражасидаги қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарувчилар тузилмаларини ва уларнинг раҳбарлари таркибини;

"Халқаро тоифадаги қутқарувчи" тоифа даражасини беришга тавсия этилаётган қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш.


12. Идоралараро аттестация комиссиясининг раиси, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Идоралараро аттестация комиссиясининг мавжуд таркибига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.


13. Махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни холисона ҳал этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси раҳбари томонидан Идоралараро аттестация комиссияси тақдимномасига кўра вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва олимларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилиши мумкин.



V. ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА БОШҚА

ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ,

ҚУТҚАРУВ ТУЗИЛМАЛАРИ ВА ҚУТҚАРУВЧИЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ИДОРАВИЙ

АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИ


14. Таркибида қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари мавжуд бўлган вазирликларда, идораларда ҳамда ташкилотларда идоравий аттестация комиссиялари ташкил этилади.


15. Қутқарув хизматига ва қутқарув тузилмаларига мутасаддилик қилувчи вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбарининг ўринбосари идоравий аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.


16. Идоравий аттестация комиссиялари қуйидагиларни аттестациядан ўтказади:

идоравий қутқарув хизматларини;

штатдаги ва штатдан ташқари қутқарув тузилмаларини (вазирлик, идора, ташкилотлар соҳа йўналиши бўйича);

қутқарув тузилмаларининг штатдаги ва штатдан ташқари қутқарувчиларини (вазирлик, идора, ташкилотлар соҳа йўналиши бўйича).


17. Идоравий аттестация комиссиялари, ички идоравий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда, идоравий қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайдилар.


18. Идоравий аттестация комиссиялари Идоралараро аттестация комиссиясига ҳисобот берадилар.


19. Идоравий аттестация комиссиялари Идоралараро аттестация комиссиясига аттестация маълумотлари ва материалларини белгиланган тартибда тақдим этадилар.



VI. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР

ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ,

ҚУТҚАРУВ ТУЗИЛМАЛАРИ ВА ҚУТҚАРУВЧИЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ҲУДУДИЙ

АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИ


20. Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ҳудудий аттестация комиссиялари ташкил этилади.


21. Ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқарма бошлиғи ҳудудий аттестация комиссиясининг раиси этиб тайинланади.


22. Ҳудудий аттестация комиссиялари қуйидагиларни аттестациядан ўтказади:

ҳудудий даражадаги қутқарув хизматларини, штатдаги ва штатдан ташқари қутқарув тузилмаларини;

ҳудудий даражадаги жамоат қутқарув тузилмаларини;

ҳудудий даражадаги қутқарув хизматларининг, штатдаги, штатдан ташқари ва жамоат қутқарув тузилмаларининг қутқарувчиларини, шунингдек қутқарув тузилмалари таркибига кирмайдиган қутқарувчиларни.


23. Ҳудудий аттестация комиссиялари, зарурат бўлганда, ўз ҳудудларида идоравий ва ҳудудий қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмаларини ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш масаласи бўйича идоравий аттестация комиссиялари билан ўзаро ҳамкорлик қилишлари мумкин.


24. Ҳудудий аттестация комиссиялари Идоралараро аттестация комиссиясига ҳисобот берадилар.


25. Ҳудудий аттестация комиссиялари Идоралараро аттестация комиссиясига аттестация маълумотлари ва материалларини белгиланган тартибда берадилар.



VII. ҚУТҚАРУВ ХИЗМАТЛАРИ, ҚУТҚАРУВ

ТУЗИЛМАЛАРИ ВА ҚУТҚАРУВЧИЛАРНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


26. Аттестация аттестация комиссияси томонидан ўтказилади:

бошланғич ва даврий аттестация - қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари муассислари (қатнашчилари) ва раҳбарлари томонидан тақдим этиладиган материаллар асосида навбатдаги йил учун тегишли аттестация комиссиялари томонидан ишлаб чиқиладиган режалар ва жадваллар бўйича;

навбатдан ташқари аттестация - қутқарув ишларини олиб бориш ҳуқуқи учун гувоҳномада кўрсатилган бажариладиган қутқарув ишларининг тури ўзгарган тақдирда, шунингдек тегишли аттестация комиссиясининг қарорига кўра, бошланғич, даврий аттестацияда ўтказиладиган ўқув машғулотларининг қониқарсиз натижалари бўйича ҳамда ваколатли шахслар ёки комиссиялар томонидан ўтказилган текширишлар чоғида қутқарув хизматларига, қутқарув тузилмаларига ва қутқарувчиларга қўйиладиган талабларнинг бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда.


27. Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни идоравий ва ҳудудий аттестация комиссиялари томонидан биргаликда аттестациядан ўтказишга йўл қўйилади. Бу ҳолда ҳужжатларни расмийлаштириш тасарруфида қутқарув хизмати, қутқарув тузилмаси, қутқарувчилар бўлган аттестация комиссиясига юкланади.


28. Қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмаларини жойлашган жойида, шунингдек қутқарувчиларни текшириш ва аттестациядан ўтказиш учун аттестация комиссиясининг аъзоларидан ёки унинг вакилларидан ишчи гуруҳлар тузишга йўл қўйилади, кейинчалик материаллар тасдиқлаш учун аттестация комиссияларига тақдим этилади.


29. Қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади ва ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шакл бўйича баённома билан расмийлаштирилади.


30. Аттестация комиссияси томонидан кўриб чиқилган материаллар ва қутқарув хизматини ёки қутқарув тузилмасини текшириш асосида ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестация далолатномасини тузади, қутқарув хизмати, қутқарув тузилмаси муассислари (қатнашчилари)ни ва раҳбарларини далолатнома билан таништиради.


31. Мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини бажариш бўйича уларга юклатилган функцияларни бажаришга қутқарув хизмати ва қутқарув тузилмасининг имкониятлари тўғрисидаги хулосани расмийлаштирилган ҳолда, тегишли аттестация комиссиясининг раиси томонидан далолатнома тасдиқланади.


32. Аттестация якунлари очиқ овоз бериш йўли билан аниқланади. Қарор аттестация комиссияси мажлисида иштирок этган аттестация комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.


33. Аттестация комиссиясининг қарори мажлисда унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади. Аттестация натижалари ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шакл бўйича тегишли аттестация комиссияларининг қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни бошланғич, даврий (навбатдан ташқари) аттестациядан ўтказишни ҳисобга олиш дафтарига ёзилади.


34. Аттестация якунлари тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига, хизмат кўрсатилаётган объектнинг раҳбариятига ва юқори аттестация комиссиясига етказилади.


35. Қутқарув хизмати, қутқарув тузилмаси аттестациядан ўтказилгандан сўнг аттестацияни ўтказган комиссия Идоралараро аттестация комиссиясига аттестация далолатномасини, ҳисобга олиш дафтаридан кўчирмани, шунингдек ушбу Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шакл бўйича қутқарув хизмати, қутқарув тузилмаси паспортини юборади.

Қутқарувчилар аттестациядан ўтказилгандан сўнг аттестацияни ўтказган комиссия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига аттестация далолатномасини юборади.


36. Идоралараро аттестация комиссияси ушбу Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини олиб бориш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани расмийлаштиради. Расмийлаштирилган гувоҳнома тегишли аттестация комиссиясига юборилади, у гувоҳноманинг асл нусхасини аттестациядан ўтказилган қутқарув хизматига, қутқарув тузилмасига тақдим этади. Гувоҳнома, аттестация далолатномаси ва қутқарув хизмати ҳамда қутқарув тузилмасининг паспортлари қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари тўғрисидаги маълумотлар базасига киритиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборилади.

Қутқарувчиларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, қутқарув ишларини олиб бориш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни расмийлаштириш аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади.


37. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиялари томонидан қуйидагилар берилади:

қутқарув хизматларига, қутқарув тузилмаларига - Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини юритиш ҳуқуқини берадиган гувоҳнома;

қутқарувчиларга - ушбу Низомнинг 10, 11 ва 12-иловаларига мувофиқ шакл бўйича белгиланган намунадаги қутқарув ишларини олиб бориш ҳуқуқини берувчи қутқарувчи гувоҳномаси, қут

...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск