Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида /

Суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.05.2013 й. 2462-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 30.04.2013 й. 42-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 30 майда 2462-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2013 йил 30 апрелдаги

42-сонли буйруғига

ИЛОВА


Суғурталовчининг, суғурта брокерининг

ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига

ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака

талаблари тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли "2011 - 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 48-сон, 442-модда) мувофиқ суғурталовчининг, суғурта брокерининг ҳамда улар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарига ва бош бухгалтерига қўйиладиган малака талабларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


суғурталовчининг (суғурта брокерининг) раҳбари - қонунчилик ҳужжатлари ва суғурталовчининг (суғурта брокерининг) таъсис ҳужжатларига мувофиқ тайинланиши ёки сайланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномасига асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган ёки суғурталовчининг (суғурта брокерининг) коллегиал ижро этувчи органи устидан бошқарадиган жисмоний шахс;


суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг раҳбари - тайинланиши натижасида, тузилган меҳнат шартномаси ва берилган ишончномага асосан суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг ягона ижро этувчи органи бўлиб ҳисобланадиган жисмоний шахс;


суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларнинг оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;


суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бош бухгалтери - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) алоҳида бўлинмасининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқаруви функцияларини амалга оширувчи, бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳамда моддий ва молиявий ресурсларнинг оқилона, тежамкорлик билан ишлатилишини назорат қилишни таъминлайдиган жисмоний шахс;


алоҳида бўлинма - суғурталовчининг (суғурта брокерининг) Қорақалпо

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск