язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2015 й. 330-сон “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2015 й.

N 330



ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ,

ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ

КИРИШ, УНДАН ОЛИБ ЧИҚИШ ВА ТРАНЗИТ ТАРЗИДА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИНИ, ШУНИНГДЕК УЛАРНИНГ

МУОМАЛАДА БЎЛИШИ ЮЗАСИДАН НАЗОРАТНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида", "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқишга сертификат олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ;

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ёпиқ турдаги божхона омборига жойлаштириш ҳуқуқига рухсатнома олиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати (I рўйхат) 4-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати (II рўйхат) 5-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхати (III рўйхат) 6-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган прекурсорларнинг рўйхати (IV рўйхат) 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Идоравий мансуб ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқишга сертификат, транзит тарзида ўтказишга рухсатнома ҳамда уларни божхона омборига жойлаштириш ҳуқуқига рухсатнома олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан Наркотик моддаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат комиссияси қатъий назоратни таъминласин, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар эса - зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



*) 1 - 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 12 ноябрдаги

330-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида" 2000 йил 31 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 44-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида" 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 10-модда) 4-илованинг 1-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 2-илованинг 1-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 21-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 194-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 138-модда) илованинг 5-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 ноябрь, 46-сон, 584-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 11-сон, 100-модда