Проверки от А до Я

Нормативно-правовые акты / Пожарная безопасность /

Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари (АВ томонидан 24.08.2015 й. 2710-сон билан рўйхатга олинган 27.07.2015 й. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 36-сон, Ички ишлар вазирлигининг 19-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 15-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 24 августда 2710-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль ва

дарё транспорти агентлиги,

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги,

Қишлоқ ва сув хўжалиги

вазирлигининг

2015 йил 27 июлдаги

36, 19 ва 15-сон қарорига

ИЛОВА



Транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш

ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари

учун ёнғин хавфсизлиги

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги ва "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон "Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ, транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш объектлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни амалга оширувчи юридик шахсларга (бундан буён матнда - ташкилот деб юритилади) тегишли бўлган барча лойиҳалаштирилаётган, қурилаётган, реконструкция қилинаётган ва фаолият кўрсатаётган объектларга нисбатан татбиқ этилади.


2. Барча ташкилотларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ГОСТ 12.1.004-91 "Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар"га ва мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.


3. Ўзбекистон Республикасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ташкилотларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, агар тегишли шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва улар ваколат берган шахслар зиммасига юклатилади.


4. Ёнғин туфайли ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


5. Барча ходимлар ўз касблари ва иш турлари бўйича ўқиши, билимлари синовдан ўтказилиши ва уларга ишлаб чиқаришдаги ўқув тизимида ёнғинга қарши йўл-йўриқдан иборат (дастлабки, иш жойида ўтказиладиган бирламчи, такрорий, навбатдан ташқари) махсус ёнғинга қарши тайёргарликдан ўтиши лозим.


6. Ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.


7. Ҳар бир касб ва иш турлари учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар Меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўл-йўриқлар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.



2-БОБ. ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР


8. Ташкилот раҳбарининг (иш берувчининг) ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятларига қуйидагилар киради:

ташкилотнинг барча ходимлари томонидан "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонун ва мазкур Қоидалар талабларини ўрганиш ва бажарилишини ташкиллаштириш;

ёнғинга қарши йўл-йўриқ кўрсатиш ва ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар ўтказилишини ташкиллаштириш;

ёнғин хавфсизлиги бўйича ташкилот йўриқномаси ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминлаш;

ташкилот майдонида, омборларда, ишлаб чиқариш, маъмурий ва ёрдамчи хоналарда ёнғинга қарши қатъий тартиб ўрнатиш (тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус жойларни жиҳозлаш, бир вақтда сақланадиган енгил алангаланадиган ёнувчи моддалар, хом ашё ва тайёр маҳсулотни сақлаш жойлари ва миқдорини аниқлаш, оловли ишларни олиб бориш аниқ тартибини, ишлар тугагандан сўнг хоналарни кўздан кечириш ва ёпиш тартибини ўрнатиш) ва барча ходимлар томонидан унга доимо амал қилинишини таъминлаш;

транспорт воситаларини сақлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш жойларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун масъул шахсларни буйруқ билан тайинлаш;

ташкилотнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини (ташкилий чоралар бажарилиши даражаси ва самарадорлигини, ёнғинга қарши техник воситалари мавжудлиги ва созлигини, ёнғиндан сақлаш хизмати ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш дружинасининг вазифаларини бажаришга шайлиги ҳолатини) мунтазам равишда текшириш ва уни кучайтириш бўйича зарурий чоралар кўриш;

мазкур Қоидалар ҳамда ташкилотда ёнғин хавфсизлиги бўйича ишлаб чиқилган йўриқномалар талабларининг бузилишига йўл қўйган шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш;

ёнғин юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар учун одамлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий бойликларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш.


9. Ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул шахс қуйидагиларни бажариши зарур:

ёнғин юзага келиши мумкин бўлган ҳолатлар учун одамлар, транспорт воситалари, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий бойликларни эвакуация қилиш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш;

ёнғин ва портлаш хавфи бор моддаларни сақлаш, ташиш ва ишлатишни ташкил қилиш;

ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари бўйича доимий равишда йўл-йўриқлар ва ёнғин-техник минимуми бўйича машғулотлар ўтказилишини таъминлаш;

ўрнатилган ёнғинга қарши режим, ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига ва ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқномаларга риоя қилинишини таъминлаш.



3-БОБ. ТАШКИЛОТ МАЙДОНЛАРИ, БИНОЛАР

ВА ИНШООТЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ЁНҒИН

ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ


1-§. Ташкилот майдонларига қўйиладиган ёнғин

хавфсизлиги талаблари


10. Ташкилот майдонлари ва биноларининг жойлашуви тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мос бўлиши лозим.


11. Ташкилот майдони, шу жумладан, транспорт воситаларининг доимий тўхтаб туриш жойлари ва омборлар доимо тоза ҳолатда сақланиши ва мунтазам равишда ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланиб турилиши лозим.

Мойланиб кетган артиш материаллари ва ишлаб чиқариш чиқиндилари махсус ажратилган жойларда махсус темир қутиларда тўпланиши ва иш сменалари тугагандан сўнг йиғиштириб ташланиши лозим. Тўкилиб кетган ёқилғи-мойлаш материаллари дарҳол йиғиштириб ташланиши лозим.


12. Бинолар, иншоотлар ва ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларига ҳамда ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борадиган йўллар, эвакуация қилиш йўллари доимо бўш, соз ва тозаланган ҳолатда бўлиши лозим. Биноларнинг ёнғин хавфсизлиги учун қолдирилган оралиқларига турли материалларни тахлаш, ускуналар, маҳсулотлар ўраладиган қоплар, яшиклар, картон қутилар қўйиш ва ушбу жойлардан транспорт воситаларининг туриш жойлари сифатида фойдаланиш тақиқланади.


13. Ташкилотдаги барча йўллар, ўтиш жойлари, кириш йўллари ва темир йўлдан ўтиш йўллари соз ҳолатда сақланиши ва ёнғин ўчириш автомобилларининг эркин ҳаракатланишини таъминлаши лозим.

Кечки ва тунги вақтда йўллар (ўтиш жойлари) ёритилган, қиш мавсумида эса муз ва қордан тозаланган бўлиши керак.


14. Ташкилотнинг айрим йўллари ёки ўтиш жойларининг тўсиб қўйилганлиги ҳақидаги хабарни ташкилот томонидан ёнғиндан сақлаш хизмати огоҳлантирилиши зарур.

Ташкилот йўллари таъмирланишида тегишли жойларда айланиб ўтиш йўналишларини кўрсатадиган огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши лозим.


15. Ташкилот майдонида, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларида ва омборларда транспорт воситалари агрегатларини қиздириш учун очиқ алангадан фойдаланиш, гулханлар ёқиш, ахлат ва чиқиндиларни ёқиш тақиқланади.


16. Ташкилотнинг барча сув таъминоти манбаларига кириш йўлкалари қулай ташкил этилиши лозим. Ёнғин ўчириш автомобилларини жойлаштириш ва сув олишини таъминлаш мақсадида табиий ва сунъий сув ҳавзалари ёнида пирс-майдончалари ташкил этилиши керак.


17. Ташкилот майдонида кўзга кўринадиган жойларда ёнғиндан сақлаш хизматини чақириш тартиби ҳақида белгилар ва ёнғинга қарши шчитлар ўрнатилади.



2-§. Бино ва хоналарга қўйиладиган ёнғин

хавфсизлиги талаблари


18. Ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари СНиП 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари", O`zDSt 2435:2011 "Механик транспорт воситалари. Массалар ва ўлчамлар. Умумий техник шартлар ва синов усуллари"га, ёрдамчи бинолар ва хоналар ШНҚ 2.09.04-98 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


19. Барча ишлаб чиқариш бинолари, маъмурий, ёрдамчи, омбор, таъмирлаш хоналари ҳамда транспорт воситалари тўхтаб турадиган ва сақланадиган жойлар, майдонлар мазкур Қоидаларнинг иловасидаги Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг зарурий сонини аниқлаш бўйича намунавий тартибига асосан ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланиши зарур.


20. Ташкилотнинг барча хоналари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва анжомлари ГОСТ 12.4.026-76 "Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари" талабларига мувофиқ бўяб қўйилиши, ёнғин хавфсизлиги белгилари ва эвакуация кўрсаткичлари билан жиҳозланган бўлиши лозим.


21. Ишлаб чиқариш зоналарининг ёниш ва портлаш хавфининг тоифаси ва синфи аниқланиши лозим.


22. Барча ишлаб чиқариш, маъмурий, омбор ва ёрдамчи хоналарнинг кўзга кўринадиган жойларида ёнғин хавфсизлиги чоралари тўғрисидаги йўриқнома ва эвакуация қилиш режалари осиб қўйилган бўлиши зарур.


23. Ташкилот майдонларида, барча ишлаб чиқариш биноларида, маъмурий, омбор ва ёрдамчи хоналарда, транспорт воситалари тўхтаб турадиган ва сақланадиган жойларда ва ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш тақиқланади.


24. Аккумуляторларни зарядлаш, бўяш, газогенератор хоналари ҳамда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар қўлланиладиган хоналарнинг поллари ёнмайдиган, учқун чиқармайдиган материаллардан ясалган бўлиши зарур.


25. Кириш ва чиқиш йўллари, йўлаклар, тамбур ва зиналар, турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилмаслиги лозим. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши зарур.


26. Эвакуация йўлларидаги эшиклар яшил рангли "Чиқиш" деб ёзилган огоҳлантирувчи белги билан жиҳозланган бўлиши керак.


27. Биноларнинг зинакатакларида омбор, иш жойи ёки бошқа ишларга мўлжалланган хоналарни ташкил қилиш ҳамда одамлар ўтиши учун тўсқинлик қиладиган муҳандислик тизимлари, асбоб-ускуналарни ўрнатиш тақиқланади.

Бинонинг биринчи қавати, цокол қавати ёки ертўласи зинакатаклари остида фақат марказий иситиш тизимини бошқариш тармоқлари ва сув ўлчагич тармоқларини жойлаштириш мумкин.


28. Ишлаб чиқариш ва маъмурий биноларнинг ертўла хоналарида ва цокол қаватларида портловчи моддалар, енгил алангаланадиган ва ёнувчи суюқликлар, босим остидаги газ баллонлари ҳамда ёнғин хавфи юқори бўлган моддаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.


29. Чордоқ хоналаридан ишлаб чиқариш ёки моддий бойликларни сақлаш учун фойдаланиш мумкин эмас.

Чордоқнинг ёғочли конструкцияларига оловдан ҳимоя қилиш таркиби билан ишлов берилиши лозим. Бунда оловдан ҳимоя қилиш таркибининг амал қилиш муддатига қараб ёғочли конструкцияларига такрорий ишлов берилиши зарур.


30. Ёнғинга қарши деворлар ва том бостирмаларидаги туйнуклар аланга ва ёниш асоратларининг тарқалишига йўл бермайдиган ҳимояловчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


...
Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск