Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Иқтисодиёт вазирлигининг 105-сон, Молия вазирлигининг 99-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2015/10-9-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-42-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 12.11.2015 й. Қарори (АВ томонидан 24.11.2015 й. 2436-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11.2015 й.

N 2436-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.11.2015 й.

N 105


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.11.2015 й.

N 99


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.11.2015 й.

N 2015/10-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

12.11.2015 й.

N 01-02/8-42


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига

қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг 5-бандига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3-02, 01-02/8-44-сон қарори (рўйхат рақами 2436, 2013 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Молия вазири

Р. Азимов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

       

Э. Ғаниев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

           





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига

киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги таҳрирдаги 71-1 - 71-7 позициялар билан тўлдирилсин:

71-1.

8471 50 000 0

Телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари таркибига кирувчи ҳисоблаш машиналари ва маълумотларни қайта ишлаш блоклари, серверлар

(вазни 10 килограммдан ортиқ бўлмаган персонал компьютерлар, портатив ҳисоблаш машиналари бундан мустасно)


71-2.

8471 90 000 0

Телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари таркибига кирувчи:

ҳисоблаш машиналари ва уларнинг блоклари;

бошқа жойда номи келтирилмаган ёки киритилмаган магнит ёки оптик ўқиш қурилмалари, маълумотларни ахборот ташувчиларига кодланган шаклда ўтказиш машиналари ва шу турдаги ахборотларни қайта ишлаш машиналари (вазни 10 килограммдан ортиқ бўлмаган персонал компьютерлар, портатив ҳисоблаш машиналари бундан мустасно)


71-3.

8517 61 000 9

Таянч станциялар


71-4.

8517 62 000 1,

8517 62 000 9,

(телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари, серверлар, антенналар)


Коммутация қурилмалари, маршрутизаторлар, симли ёки симсиз алоқа тармоқларида уланиш учун шлюзлар (масалан, локал ёки глобал алоқа тармоғида),

ташувчи частотада симли алоқа тизимлари учун ёки рақамли симли алоқа тизимлари учун аппаратура,

рақамли узатиш тизимлари, мультиплекслаш, спектрал зичлаш ускуналари.

(тўғридан-тўғри уланишни ташкил этиш учун ускуналар;

Нome Gateway ускуналари;

DSLAM ускуналари;

ADSL модемлари;

ўтказувчанлик қобилияти 16 Е1-GE гача бўлган оптик мультиплексорлар бундан мустасно)


71-5.

8517 70 190 0,

8517 70 900 1

(телекоммуникация тармоқлари ва Интернетга уланиш ускуналари, серверлар, антенналар)


Таянч станцияларнинг бошқа қисмлари, бошқа антенналар ва антенна қайтаргичлари, 8517 62 000 1 кичик субпозициясига кирадиган ҳисоблаш машиналари қурилмаларининг қисмлари

71-6.

8525 80 190 0

Телевизион камералар, рақамли камералар ва ёзувчи видеокамералар


71-7.

8529 10 950 0,

8529 10 800 0

Барча турдаги антенналар ва антенна қайтаргичлари; ушбу жиҳозлар билан бирга фойдаланиладиган бошқа қисмлар, антенна фильтрлари ва ажратувчи қурилмалар


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 ноябрь, 47-сон, 603-модда































Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск