Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.11.2015 й. 332-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 19 ноябрдаги

332-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган

ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий

асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан

ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган қуйидаги инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини (ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲ) экспертизадан ўтказади, шу жумладан:

марказлаштирилган инвестициялар (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли фондлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари фондларининг маблағлари, айрим тармоқлар ва ташкилотларнинг Ҳукуматнинг қарорлари билан ташкил этиладиган махсус фондлари маблағлари, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки унинг кафолати остида жалб этиладиган хорижий кредитлар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) ҳисобига амалга ошириладиган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар берилишини назарда тутувчи алоҳида қарорлари асосида амалга ошириладиган;

маҳсулот тақсимотига оид битимларга мувофиқ амалга ошириладиган;

устав фондида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотлар томонидан марказлаштирилмаган инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган қиймати 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган;

стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлашни назарда тутадиган молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, қиймати 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган инвестиция лойиҳаларини.

Агентлик томонидан инвестиция лойиҳаларининг ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲларини экспертизадан ўтказиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга амал қилади.


4. Агентлик давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


5. Агентлик фаолиятига мутасаддилик қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбарига юкланади.



II. АГЕНТЛИКНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

янги ишлаб чиқаришларни қуриш, ишлаб турган саноат корхоналарини реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича замонавий юқори технологик асбоб-ускуналар ва илғор технологияларни жорий этишга доир уларда энг мақбул ечимлар қўлланилишини таъминлаш юзасидан инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини тизимли, пухта экспертизадан ўтказиш;

республикага истиқболсиз, маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналар ва технологиялар олиб келинишининг олдини олган ҳолда унумдорлиги ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг сифати, энергия ва ресурсларни тежаши бўйича замонавий талабларга, шунингдек экологик стандартларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилиш;

асбоб-ускуна нархининг чекланган параметрларини, шунингдек таклиф этилаётган технологияга мувофиқ "фойдаланишга тайёр" инвестиция лойиҳалари қийматини аниқлаш, талаб этиладиган техник ва технологик параметрларни ҳисобга олган ҳолда асбоб-ускуналар, техника ва технологиялар нархларининг мақбуллигини пухта экспертизадан ўтказиш ва таҳлил қилиш;

чет элда ишлаб чиқариладиган замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар, уларнинг техник ва ишлаб чиқариш-иқтисодий тавсифлари, самарадорлиги даражаси ва амалиётда синаб кўрилганлиги даражаси, шунингдек фаолият ихтисослиги бўйича юқори технологик асбоб-ускуналарнинг асосий хорижий ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари, технологияларнинг ишлаб чиқувчилари ва лицензиарлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот-таҳлил базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаш;

саноат корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан тушадиган таклифлар бўйича ахборотни тўплаш ва умумлаштириш ҳамда маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш йўли билан жаҳон бозорида ва ички бозорда талаб юқори бўлган рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ва ярим тайёр саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

давлат ваколатли органларининг инвестиция лойиҳаларининг ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли экспертизадан ўтказишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш.


7. Агентлик юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини ишлаб чиқишга топшириқларни келишади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини тизимли, пухта экспертизадан ўтказади, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг хулосаси тақдим этилгандан кейин 14 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда улар бўйича хулосалар беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китоблари бўйича ваколатли органларнинг хулосалари олинган санадан бошлаб 14 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда хулосалар беради;

зарурият бўлганда, кўриб чиқиладиган инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш учун маҳаллий ва хорижий консалтинг ташкилотлари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади, кейинчалик тегишли сарф-харажатларни амалга ошириладиган экспертиза қийматига киритади;

илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар жаҳон бозорининг тизимли мониторингини олиб бориш, талаб этиладиган ахборотни тўплаш учун зарур бўлган алоқаларни йўлга қўйиш, шакллантириладиган маълумотларнинг ахборот-таҳлил базасини янгилаш ва кенгайтириш мақсадида ихтисослаштирилган халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этади;

асбоб-ускуналар қийматини таклиф этилаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуналарнинг йириклаштирилган позицияларини чекланган нархлар параметрлари бўйича баҳолайди, чекланган нархлар параметрлари бўлмаганда эса - шунга ўхшаш лойиҳаларнинг қийматини таҳлил қилиш асосида, шу жумладан, қувват бирлигига, маҳсулот бирлигига сарфланган харажатларни таққослаш йўли билан ёки лойиҳанинг бошқа шунга ўхшаш параметрлари бўйича баҳолайди;

таклиф этилаётган технологиянинг техник ва технологик параметрларига мувофиқ "фойдаланишга тайёр" инвестиция лойиҳалари қийматини баҳолайди;

чет элда ишлаб чиқарилаётган замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар, уларнинг техник ва ишлаб чиқариш-иқтисодий тавсифлари, самарадорлиги даражаси ва амалда синаб кўрилганлиги даражаси, шунингдек фаолият ихтисослиги бўйича юқори технологик асбоб-ускуналарнинг асосий хорижий ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари, технологияларнинг ишлаб чиқувчилари ва лицензиарлари тўғрисидаги маълумотларнинг ахборот-таҳлил базасини шакллантиради ва доимий равишда янгиланишини таъминлайди;

саноат корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича хорижий инвесторлар ва компаниялардан тушаётган таклифлар бўйича ахборотни тўплайди ва умумлаштиради, маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш йўли билан жаҳон бозорида ва ички бозорда талаб юқори бўлган рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ва ярим тайёр саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашади;

асбоб-ускуналар, техника ва технологияларнинг ихтисослаштирилган бозорларида таклиф этиладиган техник, ишлаб чиқариш-иқтисодий ва нарх тавсифларини кузатиб бориш имконини берувчи асосий хорижий каталоглар ва нашрларга обуна бўлади;

инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибига мувофиқ ваколатли экспертиза органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китоблари самарали, сифатли ва ўз вақтида экспертизадан ўтказилиши ишларини мувофиқлаштиради;

ваколатли экспертиза органлари ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг бериладиган хулосалари нусхаларини олади;

инвестиция лойиҳаларининг дастлабки техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини ҳамда техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишади;

амалга ошириладиган фаолият доирасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.



III. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Агентлик:

вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан Агентликка юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни, таҳлилий маълумотларни ва бошқа маълумотларни белгиланган тартибда сўраш;

амалга ошириладиган фаолият доирасида, шу жумладан инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш учун лойиҳалаш ташкилотлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек чет элдан юқори малакали мутахассисларни экспертлар сифатида белгиланган тартибда жалб этиш;

ўзи томонидан бериладиган хулосалар бўйича тавсияларни "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институтининг илмий-техник кенгашига ва ваколатли экспертиза органларига юбориш;

инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши ва ҳисоб-китоблари сифатли ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини, шунингдек ўз вақтида юритилишини таъминлаш масалалари бўйича ваколатли экспертиза органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

консалтинг ташкилотларининг ҳисоботлари асосида асбоб-ускуналар, техника ва технологияларнинг сифати, сони ва нархлари даражаси юзасидан белгиланган тартибда хулосалар бериш;

Агентликка юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ консалтинг хизматлари ва бошқа хизматларни пулли асосда кўрсатиш;

белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чоп этиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ва мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштириладиган директор бошчилик қилади.

Агентлик директорининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда мақомига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


11. Агентликнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.


12. Агентлик директори:

Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тузилмага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритади;

Агентликнинг штат жадвали ва харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Агентликнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

Агентлик ходимларининг лавозим вазифаларини тасдиқлайди;

юқори малака, профессионализм ва иш сифати учун Агентлик ходимларига лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар, лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда ҳар чораклик устамалар, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тўланадиган комплекс эксперт баҳолашнинг юқори сифати учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда (устамаларни ҳисобга олмаган ҳолда) бир марталик мукофот пулини белгилайди, шунингдек юкланган вазифаларнинг бажарилиши натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларни қайта кўриб чиқади;

Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

ўз ваколатлари доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.


13. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган

ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий

асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб

баҳолаш агентлигида лойиҳаларнинг дастлабки ва якуний

техник-иқтисодий асосланишини ва ҳисоб-китобларини

(ДТИА/ТИА, ДТИҲ/ТИҲ) экспертизадан ўтказиш

бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш

СХЕМАСИ

           

Босқичлар

Ташаббускорлар ва

ваколатли органлар



Функциялар


Бажариш

муддатлари


        

Лойиҳанинг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асосланиши

ва ҳисоб-китобларини ишлаб чиқишда

           

1-босқич

     

Лойиҳанинг ташаббускори, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Лойиҳаларнинг ТИА экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги

      


        

ДТИА/ДТИларни ишлаб чиқиш топшириғини тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш.

         


ўн кун муддатда -  келишиш









2-босқич

Лойиҳанинг ташаббускори


            

1. Лойиҳанинг ДТИА/ДТИҲларини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳанинг ДТИА/ДТИҲларини Лойиҳаларнинг ТИА экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигига экспертизага киритиш - "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа"нинг илмий-техник кенгаши хулосалари олингандан кейин (зарурият бўлганда).

               


белгиланган муддатларда









3-босқич

Лойиҳаларнинг ТИА экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги


       

Таклиф этилаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуна нархларига чекланган параметрларни баҳолаш юзасидан лойиҳанинг ДТИА/ ДТИҲларини экспертизадан ўтказиш, кейинчалик хулоса бериш.

          


14 кун мобайнида





          

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини

ва ҳисоб-китобларини ишлаб чиқишда

           

1-босқич

        

Лойиҳанинг ташаббускори, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Лойиҳаларнинг ТИА экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги

        


      

ТИА/ТИҲларни ишлаб чиқиш топшириғини тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда).

        


ўн кун муддатда - келишиш









2-босқич

Лойиҳанинг ташаббускори, Лойиҳаларнинг ТИА экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги


        

1. Лойиҳанинг ТИА/ТИҲларини ишлаб чиқиш.

2. Лойиҳанинг ТИА/ТИҲларини таклиф этилаётган технологияга мувофиқ асбоб-ускуна нархларига чекланган параметрларни баҳолаш юзасидан Лойиҳаларнинг ТИА экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш, кейинчалик хулоса бериш.

          


белгиланган муддатларда ваколатли экспертиза органларининг хулосалари олинган санадан бошлаб 14 кун мобайнида



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 ноябрь, 47-сон, 596-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 11-сон, 101-модда

































Время: 0.1311
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск