Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 01.12.2015 й. 2736-сон билан рўйхатга олинган 30.10.2015 й. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясининг 6-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-8-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 1 декабрда 2736-сон

билан рўйхатга олинган

Электр энергетикада назорат

бўйича давлат инспекцияси ҳамда

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлигининг

2015 йил 30 октябрдаги

6, к-8-сонли қарорига

ИЛОВА



Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини

ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Метрология тўғрисида"ги ва "Электр энергетикаси тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олишнинг электрон приборларини (бундан буён матнда ҳисобга олиш прибори деб юритилади) қиёслашдан ўтказиш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


маиший истеъмолчи (истеъмолчи) - ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (бош ишончнома асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси номидан шартнома тузувчи электр таъминоти корхонаси) билан электр таъминоти шартномасини тузган ва электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган жисмоний шахс;


ҳудудий электр тармоқлари корхонаси - вилоят, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;


электр таъминоти корхонаси - ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотишни амалга оширувчи бўлинмаси;


қиёслашдан ўтказиш ишлари - электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), уни қиёслашдан ўтказиш, қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) бўйича бажариладиган ишлар (хизматлар) мажмуи.


2. Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ҳисобга олиш приборлари белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилиши шарт.


3. Истеъмолчилар томонидан фойдаланилаётган ҳисобга олиш приборлари:

даврий қиёслашдан - ҳисобга олиш приборларини қиёслашлараро интервал муддати тугаганда;

навбатдан ташқари қиёслашдан - ҳисобга олиш приборларининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи пломбаси шикастланганда ёки қайта созлаш ишларини ўтказиш зарурати вужудга келганда;

эксперт қиёслашдан - ҳисобга олиш приборларининг созлиги ёки уларнинг қўллашга яроқлилиги, метрологик тавсифлари бўйича мунозарали саволлар туғилганда ўтказилади.


4. Ҳисобга олиш приборларининг қиёслашлараро интервал муддати тўрт йилни ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикасида электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида ўрнатиладиган ҳисобга олиш приборларининг қиёслашдан ўтказилиши "Ўзстандарт" агентлиги томонидан хар 10 йилда амалга оширилади.

5. Электр таъминоти корхонаси ўзининг маълумотлар базаси орқали ҳар бир ҳисобга олиш приборининг қиёслашлараро интервал муддати ўтишини кузатиб боради ва даврий қиёслашдан ўтказишнинг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади.


6. Ҳисобга олиш приборини навбатдаги қиёслашдан ўтказиш электр таъминоти корхонаси ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ташаббуси билан ўтказилганда, қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 34-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

7. Ҳисобга олиш прибори эксперт текширувидан терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёхуд суднинг қарорига (ажримига), асосан ўтказилиши мумкин.


2-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ

ДАВРИЙ ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


8. Ҳисобга олиш приборларини даврий қиёслашдан ўтказиш ишлари электр таъминоти корхонаси томонидан ташкил этилади. Бунда келгуси йил учун ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш ишлари бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади ва ҳар йили 20 декабрга қадар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари томонидан тасдиқланади.


9. Ҳисобга олиш приборининг қиёслашлараро интервал муддати тугашидан камида бир ой олдин электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига имзо қўйдирган ҳолда хабарнома тақдим этилади. Хабарнома икки нусхада тузилади. Унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, истеъмолчи томонидан имзоланган иккинчи нусхаси эса, электр таъминоти корхонасида қолдирилади.


10. Хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

ҳисобга олиш приборининг қиёслашлараро интервал муддати тугайдиган вақт;

ҳисобга олиш приборини ечиб олиш учун электр таъминоти корхонаси ходими борадиган кун;

бошқа зарур маълумотлар.

12. Хабарномани келтирган шахс истеъмолчини яшаш жойида топмаса, хабарнома у билан бирга яшайдиган катта ёшдаги оила аъзоларининг бирига ёки у билан бир хонадонда истиқомат қилувчи вояга етган шахсга, улар ҳам бўлмаса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига топширилади. Бундай ҳолларда хабарномани қабул қилиб олган шахс унинг иккинчи нусхасида ўзининг фамилияси, исми ва отасининг исмини, шунингдек хабарнома юборилган истеъмолчининг кими эканлигини (эри ёки хотини, отаси, онаси, ўғли, қизи ва ҳоказо) кўрсатиши шарт.

Хабарномани қабул қилиб олган шахс уни имконият бўлиши билан дарҳол истеъмолчига топшириши шарт.


13. Истеъмолчи вақтинча бирор жойга кетган бўлса, хабарномани келтирган шахс унинг иккинчи нусхасига истеъмолчи қаерга кетганлиги ва қачон келиши кутилаётганлиги тўғрисида ёзиб қўяди. Бу маълумотлар тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тасдиқланиши лозим.

16. Истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш (демонтаж қилиш), қиёслашдан ўтган ҳисобга олиш приборини истеъмолчига етказиб бериш, ҳисобга олиш приборини жойига ўрнатиш (монтаж қилиш) электр таъминоти корхонасининг штатдаги электротехник ходими (бундан буён матнда ваколатли ходим деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


17. Қиёслашдан ўтказиш ишлари ҳисобга олиш прибори ечиб олингандан сўнг 15 кун ичида якунланиши лозим.



3-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ДАВРИЙ

ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШ УЧУН ЕЧИБ ОЛИШ


18.

Ваколатли ходим соат 8.00 дан 20.00 гача истеъмолчининг ҳисобга олиш приборини ечиб олиш ва ўрнатиш учун келиш ҳуқуқига эга. Бунда ваколатли ходим ўз хизмат гувоҳномасини истеъмолчига кўрсатиши лозим.


19. Ҳисобга олиш приборини ечиб олишда ваколатли ходим ва Бюро вакили истеъмолчи иштирокида ҳисобга олиш прибори ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини текшириб, ҳисобга олиш прибори ечиб олинганлиги ҳақида тўрт нусхада далолатнома тузади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи ва учинчи нусхалари электр таъминоти корхонасида ва Бюрода қолади ҳамда тўртинчи нусхаси давлат метрология хизмати органига тақдим этилади.

20. Электр таъминоти корхонасида қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш приборларининг алмаштириш фонди мавжуд бўлганда, истеъмолчининг ҳисобга олиш прибори ечиб олингандан сўнг, унинг ўрнига алмаштириш фондидан белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш прибори ўрнатилади ҳамда белгиланган тартибда сертификат расмийлаштириб берилади.


21. Электр таъминоти корхонасининг алмаштириш фонди мавжуд бўлмаганда, ҳисобга олиш прибори ечиб олинганидан сўнг, ваколатли ходим қиёслашдан ўтказиш ишлари давом этадиган даврга истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоқларига тўғридан-тўғри, ҳисобга олиш приборисиз улаб қўяди.


22. Истеъмолчи ҳисобга олиш приборисиз электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланган тақдирда, фойдаланилган электр энергияси учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тўлов амалга оширилади.



4-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ

ДАВРИЙ ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШ УЧУН

ДАВЛАТ МЕТРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

ОРГАНИГА ТОПШИРИШ


23. Ваколатли ходим ҳисобга олиш приборини, у ечиб олингандан сўнг уч иш куни ичида давлат метрология хизмати органига унинг ечиб олинганлиги ҳақидаги далолатнома билан биргаликда тақдим этади.

Ҳисобга олиш приборида ишлаб чиқарувчининг товар белгиси, ҳисобга олиш приборининг тури ва завод рақами аниқ бўлмаса ёки у шикастланган ҳолатда бўлса, давлат метрология хизмати органи уни қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилишни рад этишга ҳақли.

Ҳисобга олиш приборини қабул қилиб олган давлат метрология хизмати органи ходими унинг қабул қилганлигини тегишли журналда қайд этади.


24. Ҳисобга олиш приборини қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва давлат метрология хизмати органи ходими ҳамда ваколатли ходим томонидан имзоланади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси ваколатли ходимга берилади, иккинчиси эса, давлат метрология хизмати органида қолади.


25. Ҳисобга олиш прибори қиёслашдан ўтказиш учун қабул қилинганда, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан давлат метрология хизмати органи ўртасида ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш бўйича шартнома тузилади.



5-БОБ. ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИНИ ДАВРИЙ

ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАЪМИРЛАШ


26. Давлат метрология хизмати органи томонидан ҳисобга олиш прибори уч иш куни ичида қиёслашдан ўтказилади.

Қиёслашдан ўтказиш натижаларига кўра ҳисобга олиш прибори ишлатишга яроқли деб топилган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими ҳисобга олиш прибори қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи сертификат расмийлаштиради ҳамда ваколатли ходимга топширади.


27. Ҳисобга олиш приборининг ҳисоблаш механизми ва ростлаш элементларига рухсатсиз аралашувларнинг олдини олиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг кожухлари маҳкамланган жой давлат метрология хизмати органи томонидан пломбаланади.


28. Қиёслашдан ўтказиш натижаларига кўра ҳисобга олиш прибори кейинчалик фойдаланишга яроқсиз деб топилган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими ваколатли ходимга ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома беради. Хабарномада ҳисобга олиш приборининг яроқсиз ҳолга келиш сабаблари, шунингдек ҳисобга олиш приборини таъмирлаш мумкинлиги ёки уни таъмирлаш имкони мавжуд эмаслиги кўрсатилади.


29. Давлат метрология хизмати органи ходими томонидан берилган хабарномага асосан ҳисобга олиш приборини таъмирлаш мумкин бўлса, ваколатли ходим истеъмолчини бу ҳақда хабардор қилади ва уни шартнома асосида таъмирлаш ташкилотига топширади.


30. Ҳисобга олиш прибори таъмирлангандан сўнг, у таъмирлаганлиги ҳақида икки нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси ваколатли ходимга берилади, иккинчи нусхаси эса, таъмирлаш ташкилотида қолдирилади.


31. Ҳисобга олиш прибори таъмирлангандан сўнг, у ваколатли ходим томонидан қиёслашдан ўтказиш учун давлат метрология хизмати органига топширилиши шарт.


32. Ҳисобга олиш приборини қайта қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, давлат метрология хизмати органи ходими шу куннинг ўзида ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштириб, ҳисобга олиш приборининг кожухлари маҳкамланган жойини пломбалайди.


33. Ҳисобга олиш прибори қайта қиёслашдан ўтказилганда ҳам фойдаланишга яроқсиз деб топилган ҳолларда, электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситаларининг давлат реестрига киритилган ва Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан бирга ишлай оладиган бошқа ҳисобга олиш прибори ўрнатиб берилади.


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларида назарда тутилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборини бузиш ҳолатлари истеъмолчининг айби билан содир этилганда, ҳисобга олиш приборини алмаштириш, қиёслашдан ўтказиш, таъмирлаш, ўрнатиш харажатлари ва кўрсатилган хизматлар ҳақи истеъмолчи томонидан тўланади.

35. Ҳисобга олиш приборини эксперт қиёслашдан ўтказишда манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирок этишлари мумкин.



6-БОБ. ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИЛГАН ҲИСОБГА

ОЛИШ ПРИБОРИНИ ЖОЙИГА ЎРНАТИШ


36. Ваколатли ходим томонидан қиёслашдан ўтказилган ҳисобга олиш прибори Бюро ходими иштирокида ўрнатилиб, приборнинг клеммник қопқоғи (схемаси) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва Бюронинг белгиланган намунадаги пломбалари билан пломбалангандан сўнг, истеъмолчига ҳисобга олиш приборининг қиёслашдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатнинг асл нусхасини беради.

37. Ҳисобга олиш прибори ўрнатилиб пломбалангандан сўнг, бу ҳақида уч нусхада далолатнома тузилади. Далолатномада ҳисобга олиш приборининг тури, завод рақами, ишлаб чиқарувчининг товар белгиси ва унинг ўрнатилган вақтдаги кўрсаткичлари ҳамда бошқа зарур маълумотлар қайд этилади.

Далолатнома ваколатли ходим ва Бюро вакили ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси истеъмолчига берилади, иккинчи ва учинчи нусхалари эса, электр таъминоти корхонасида ва Бюрода сақланади.


7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


38. Қиёслашдан ўтказиш ишларини бажаришда юзага келган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


40. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 декабрь, 48-сон, 610-модда








































Время: 0.2223
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск