ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Фуқароларни ҳарбий рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 10.12.2015 й. 2737-сон билан рўйхатга олинган 16.11.2015 й. Мудофаа вазирлигининг 16-сон, Ички ишлар вазирлигининг 33-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 10 декабрда 2737-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги ҳамда

Ички ишлар вазирлигининг

2015 йил 16 ноябрдаги

16, 33-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган

чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари

бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш

тўғрисидаги маълумотномани бериш бўйича

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сонли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида низом ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига асосан, тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.


2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга мудофаа ишлари бўлимлари томонидан мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома уларнинг сўровига асосан расмийлаштириб берилади.



2-БОБ. ЧАҚИРИЛИШ ЁШИДАГИ ШАХСЛАРГА

МАЪЛУМОТНОМА БЕРИШ


3. Маълумотнома олиш учун фуқаролар тегишли мудофаа ишлари бўлимига мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.


4. Ариза мудофаа ишлари бўлими томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.


5. Маълумотнома мудофаа ишлари бўлимлари томонидан икки нусхада бир хил шаклда расмийлаштирилади. Бунда маълумотноманинг бир нусхаси ариза билан мурожаат қилган шахсга, иккинчи нусхаси эса, фуқаронинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.


6. Қуйидаги ҳолларда мудофаа ишлари бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга маълумотнома берилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан навбатдаги чақирув бўйича қабул қилинган қарорга асосан чақирувга оид тадбирлар давом этаётган бўлса;

чақирилувчи сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилган, бироқ шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига тегишли пул бадалларини белгиланган муддатда тўламаган бўлса.


7. Мудофаа ишлари бўлимлари томонидан маълумотнома беришнинг рад этилганлиги ҳақида фуқарога ёзма равишда асослантирилган жавоб берилади.


8. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга берилган маълумотномалар ҳақида мудофаа ишлари бўлимининг масъул ходими томонидан мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги китобга қайд этиб борилади.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


9. Чет элга бормоқчи бўлган ҳарбий гувоҳномаси бўлмаган чақирилиш ёшидаги шахсларга мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотнома мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда берилади.


10. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Намуна


Мудофаа ишлари бўлими штампи


МАЪЛУМОТНОМА

000000-сон



мудофаа ишлари бўлими томонидан


(маъмурий-ҳудудий бирлик номи)


_____________________________________ да яшовчи __________ йилда туғилган фуқаро


нинг

(Ф.И.О.)


            

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига эътироз мавжуд эмаслиги маълум қилинади.


__________________________

(маъмурий-ҳудудий бирлик номи)


мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

_______________________________

(ҳарбий унвони, имзоси ва фамилияси)


М.Ў.






Йўриқномага

2-ИЛОВА



Намуна


___________________________________

(маъмурий-ҳудудий бирлик номи)


мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

__________________________________га

(ҳарбий унвони, Ф.И.О.)

___________________________________

(маъмурий-ҳудудий бирлик номи, уй манзили)


__________________________________да

яшовчи фуқаро _________________ дан

            (Ф.И.О.)


АРИЗА


Менга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётганлигим сабабли, ҳарбий хизматдан озод қилиш тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириб беришингизни сўрайман.

20___ йил ___ __________







(имзо)


(Ф.И.О.)

         





Йўриқномага

3-ИЛОВА


          

      


(маъмурий-ҳудудий бирлик номи)


мудофаа ишлари бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси

фуқаролигидан чиқаётган чақирилиш ёшидаги шахсларга

берилаётган маълумотномаларни қайд этиш

КИТОБИ

           

Т/р

Маълумотнома берилган

шахснинг Ф.И.О.


Туғилган

йили


Яшаш

манзили


Кетиш

мақсади


Маълумотнома

рақами ва

берилган санаси


Маълумотнома

олганлиги

ҳақида имзо


















        





Йўриқномага

4-ИЛОВА



Намуна


Мудофаа ишлари бўлими штампи


МАЪЛУМОТНОМА

000000-сон



мудофаа ишлари бўлими томонидан


(маъмурий-ҳудудий бирлик номи)


_____________________________________ да яшовчи __________ йилда туғилган фуқаро


нинг

(Ф.И.О.)


            

чет элга чиқишига эътироз мавжуд эмаслиги маълум қилинади.


__________________________

(маъмурий-ҳудудий бирлик номи)


мудофаа ишлари бўлими бошлиғи

_______________________________

(ҳарбий унвони, имзоси ва фамилияси)


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 декабрь, 49-сон, 614-модда


























Время: 0.1402
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск