Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2003 й. 319-сон "Польша Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2003 й.

N 319


ПОЛЬША РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 10-12 июлда Польша Республикасига расмий ташрифи давомида эришилган битимлар ва аҳдлашувларнинг амалга оширилишини таъминлаш ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий, инсонпарварлик соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташриф давомида Польша Республикаси билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган имзоланган битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки расмий ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар ва битимлар амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб борсинлар ва тизимли назорат ўрнатсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Польша томони билан Варшава шаҳрида Бош консулхона очиш юзасидан тартиботга оид ва ташкилий масалалар 2003 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ҳал этилишини таъминласин.


4. Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси (Э.М.Ғаниев) Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо комплекси (М.З.Усмонов) билан биргаликда Польша Республикасининг ваколатли органлари билан ҳамкорликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасидаги ташқи савдо айланмаси таркибини чуқур таҳлил қилиб чиқсин ҳамда икки томонлама савдо номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмини кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар киритсин;

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ҳудудларида Ўзбекистон ва Польша ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда савдо компаниялари иштирокида қўшма Савдо уйлари ташкил этиш шарт-шароитларини ишлаб чиқсин.


5. Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ҳамда Миллий банк билан биргаликда бир ҳафта муддатда молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимларни амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин, унда:

лойиҳаларни танлаб олиш тартиботи, Польша ҳукуматининг имтиёзли ва тижорат кредитларини ўз вақтида ўзлаштириш ва қайтариш манбаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўришни;

кредитнинг имтиёзли қисми бўйича ихтисослаштирилган коллежлар ва лицейларни жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириш учун потенциал маҳсулот етказиб берувчиларни танлаб олиш шартларини белгилашни;

кредитнинг тижорат қисмини ўзлаштириш бўйича 2-иловага мувофиқ инвестиция лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини назарда тутсин, бунда Польша технологияларини туризм инфратузилмасини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга, тўқимачилик ва тикувчилик саноатини, маҳаллий хом ашёдан фойдаланиш негизида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга жалб этишни устувор йўналишлар этиб белгиласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

319-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ташриф давомида Польша Республикаси билан ҳамкорликни

кенгайтиришга қаратилган имзоланган битимлар ва эришилган

аҳдлашувларни амалга ошириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Ҳамкорликнинг асосий

мақсади ва вазифалари


Уларни амалга ошириш

бўйича зарур чора-тадбирлар


Амалга ошириш

муддатлари


Масъул

ижрочилар


I. СИЁСИЙ ҲАМКОРЛИК

1.

Икки томонлама муносабатлар масалалари, минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳамда барқарорликни таъминлаш муаммолари бўйича доимий равишда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш


Польша томони билан ҳар йилги сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисидаги масалани келишиш. Маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини Тошкент шаҳрида ўтказиш


2003 йилнинг охиригача

Ташқи ишлар вазирлиги

2.

Терроризм, наркобизнес, қурол-яроғнинг ноқонуний тарқалиши ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш

2002 йил 21 октябрдаги Уюшган жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Ҳукуматлараро битимга мувофиқ Амалий чора-тадбирлар дастурини, шунингдек терроризм, наркобизнес, қурол-яроғнинг ноқонуний тарқалиши ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича зарур идоралараро ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Польша томони билан экстрадиция ва реадмиссия тўғрисида Ҳукуматлараро битимларни тузишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани ишлаб чиқиш


2003 йил

20 декабргача

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Ташқи ишлар вазирлиги


3.

Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонасини очиш

Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консулхонасини очиш билан боғлиқ бўлган тартиботга доир ва ташкилий масалаларни ҳал этиш


2003 йил

сентябргача

Ташқи ишлар вазирлиги

4.

Қонун ижодкорлиги фаолияти тажрибасини алмашиш ҳамда иккала мамлакатлар Омбудсманлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида Парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш


Польша Республикаси Парламенти делегациясини Ўзбекистон Республикасига ташрифини амалга ошириш.


Польша Республикаси Сенати ва Сейми раҳбарларига таклифномалар юбориш


2003 йилнинг охиргача




2003 йил сентябрь

Олий Мажлис (келишув бўйича),



Ташқи ишлар вазирлиги

5.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, савдо ва хизматлар, коммунал хўжалиги ва қурилиш, атроф муҳитини ҳимоя қилиш, туризм, маданият, маориф ва фан соҳасида иккала давлатларнинг минтақалари ва шаҳарлари ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантириш


Тошкент-Варшава шаҳарлари, Самарқанд вилояти ва Поморский воеводствоси ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалаларини Польша томони билан ишлаб чиқиш, шунингдек ҳамкорлик бўйича тегишли мувофиқлаштирувчи органларни ташкил этиш


2003 йил 10 декабргача

Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари билан биргаликда

II. САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ҲАМКОРЛИГИ

6.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқиш. Польша ва Ўзбекистонда қўшма Савдо уйлари ташкил этиш

Польшанинг ваколатли органлари билан биргаликда Польшага маҳсулотларни экспорт қилиш ҳамда Ўзбекистонга истеъмол ва инвестиция товарларини (қанд-шакар, фармацевтика маҳсулотлари, атторлик моллари, кимё маҳсулотлари, асбоб-ускуналар ва технологиялар) импорт қилиш шарт-шароитларини, ҳажмларини ва турларини аниқлаш, таъсис ҳужжатларини тайёрлаш ва устав жамғармаларини шакллантириш. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида қўшма Дастурни тасдиқлаш


2003-2004 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбексавдо", "Ўзбекенгилсаноат" компаниялари, "Ўзсаноатмашимпекс" ДАК, манфаатдор идоралар ва корхоналар

7.

Ихтисослаштирилган коллеж ва лицейларни техника билан жиҳозлаш учун Польша Ҳукуматининг имтиёзли кредитини ўзлаштириш


Ўқув жиҳозлари ва технологияларининг потенциал етказиб берувчиларини танлов асосида танлаб олиш, контракт тузиш шартларини ишлаб чиқиш


2003-2004 йиллар

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзмиллийбанк"

8.

Кичик бизнесни ривожлантириш учун Польша Ҳукуматининг тижорат кредитини ўзлаштириш

Лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларини экспертизадан ўтказиш ҳамда етказиб бериш шарт-шароитларини ишлаб чиқиш ва молиялаштиришни бошлаш


2003-2004 йиллар

Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзмиллийбанк"

9.

Ўзбекистон ҳудудида қўшма корхоналар ташкил этиш


Тўқимачилик маҳсулотларини, тайёр тикувчилик буюмларини, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, телекоммуникация хизматларини ривожлантириш бўйича кичик бизнес соҳасида қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этишга Польша технологияларини жалб қилиш

2004-2005 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Хорижий инвестициялар бўйича агентлик, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси

10.

Польша ҳудудида қўшма корхоналар ташкил этиш

Ип калавани чуқур қайта ишлаш бўйича қўшма ишлаб чиқаришларни, шунингдек қўшма консигнация омборлари ташкил этиш шартларини ва иқтисодий самарадорлиги ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш


2004 йил

Давлат мулки қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзташқитранс" ДАК

11.

Польшанинг Европа Иттифоқига киришини ҳисобга олган ҳолда шартномавий-ҳуқуқий базани янада ривожлантириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш


Амалдаги шартномавий-ҳуқуқий базани таҳлил қилиш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш


2004 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


12.

Тошкент шаҳрида иккала мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва экспорт потенциаллари тўғрисида кўргазма ташкил этган ҳолда қўшма инвестиция конференцияси ўтказиш


Тошкент шаҳрида Польша ишбилармон доиралари вакилларини таклиф этган ҳолда қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг тақдимотини ўтказиш


2004 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзмиллийбанк"

13.

"Ўзбекинвест" компанияси ва "КУКЕ" суғурта корпорацияси кўмагида Варшава шаҳрида иккала мамлакатнинг тадбиркорлари ва тижорат банклари иштирокида бизнес-семинар ўтказиш


Варшава шаҳрида Польша ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари учун ҳамкорликнинг молиявий, иккала мамлакат компаниялари томонидан таваккалчиликнинг ҳар хил турларини суғурта қилиш остида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш шартлари тақдимотини ўтказиш


2003 йил

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекинвест" компанияси, "Ўзмиллийбанк",

Асака банки

14.

Тошкент-Варшава тўғридан-тўғри авиа йўналишини очиш масаласини ишлаб чиқиш


Тўғридан-тўғри авиа йўналишининг шарт-шароитларини, тижорат жиҳатидан ва йўналишнинг мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқиш


2004 йил

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси

15.

Варшава шаҳрида Ўзбекистон туризм потенциалининг тақдимотини ўтказиш


Ўзбекистоннинг туристик потенциали билан таништириш учун тегишли шартнома тузиш мақсадида туристик фирмаларни таклиф қилишни ташкил этиш


2003 йил

"Ўзбектуризм" миллий компанияси

III. ҲАРБИЙ ВА ҲАРБИЙ-ТЕХНИКАВИЙ ҲАМКОРЛИК

16.

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси Мудофаа вазирликлари ўртасида 2004 йил учун ҳарбий алоқалар режаси лойиҳасини тайёрлаш


2004 йил учун ҳарбий алоқалар режаси лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида Польша Республикаси Мудофаа вазирлиги вакилларини Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш


2003 йил декабрь

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

17.

Ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий негизини такомиллаштириш


- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида махфийлаштирилган маълумотларни ҳимоя қилишни ўзаро таъминлаш тўғрисидаги шартномаларни;


- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ишлаб чиқиш ва имзолаш


2003 йил

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита

18.

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси Мудофаа вазирликларининг махсус операциялар кучлари бўлинмаларининг қўшма машғулотлари ва машқларини ўтказиш


Тоғ-чўл туманларда ҳарбий ҳаракатларни олиб бориш соҳасида тажрибалар алмашиш, шунингдек ҳарбий машқлар ўтказиш концепцияси режасини ишлаб чиқиш мақсадида Польша Республикаси Қуролли Кучлари вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш


2004 йил

Мудофаа вазирлиги, Қуролли Кучлар Бирлашган штаби

19.

Польша Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ўқув юртларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини ўқитиш


Польша Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ўқув юртларида Ўзбекистон вакиллари учун ажратиладиган ўқув жойларининг сонини ошириш бўйича Польша томони билан қўшма таклифлар тайёрлаш.

Қўшинларни ўқитиш ва бошқариш жараёнларида ахборот технологияларини татбиқ этиш соҳасида мутахассисларнинг ташрифлари билан алмашиш


2003-2004 йиллар

Мудофаа вазирлиги, Қуролли кучлар Бирлашган Штаби, Ташқи ишлар вазирлиги

20.

Қурол-яроғларни ва ҳарбий техникаларни замонавийлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, шунингдек замонавий қурол-яроғлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари вакилларининг Польша Республикасига ташрифини:

-Польша ҳарбий-саноат корхоналари имкониятларини ўрганиб чиқиш;

-Польша томони билан техника ва қурол-яроғни замонавийлаштириш масалалари бўйича қўшма таклифлар ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун ҳарбий техникавий мулкларни ва уларга эҳтиёт қисмларни етказиб бериш имкониятларини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этиш


2003 йил

август

Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

IV. МАДАНИЙ-ИНСОНПАРВАРЛИК ҲАМКОРЛИГИ

21.

Маданий-инсонпарварлик, фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш


Польша томонидан таклиф этилган 2003-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият, фан ва таълим соҳасида Ижро дастури лойиҳасини пухталаштириш


2003 йил 1 ноябргача

Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда,

22.

Полякларнинг Ўзбекистондаги тарихи билан боғлиқ архив материалларини ўрганиш бўйича қўшма комиссия ташкил этиш


Польша томони билан низомни ишлаб чиқиш ва комиссия таркибини белгилаш

2003 йил 10 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасининг Бош архив бошқармаси Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда


23.

Польша ва Ўзбекистон тарихчилари ва олимлари кўмагида полякларнинг Ўзбекистондаги тарихи тўғрисида китоб тайёрлаш


Китобни биргаликда тайёрлаш ва нашр этиш шарт-шароитлари билан боғлиқ ташкилий масаларни Польша томони билан ишлаб чиқиш


2004 йил

Фанлар академияси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда


24.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Польша халқаро ишлар институти ўртасидаги ҳамкорлик


Илмий-ўқитувчилар таркибини ҳамда талабаларни айирбошлаш. Қўшма илмийтадқиқотларни амалга ошириш, конференциялар ва ўқув семинарлари ташкил этиш, илмий ва ўқув адабиётларини айирбошлаш


2003-2005 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

319-сон қарорига

2-ИЛОВА



Польша Республикаси билан молия-инвестиция ҳамкорлигини

ривожлантириш доирасида кўриб чиқиладиган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳанинг номи


Жалб этиладиган

кредит маблағларининг

ҳисобланган суммаси

(минг АҚШ доллари)


Амалга ошириш

муддатлари


Польша Ҳукуматининг имтиёзли кредит линияси бўйича лойиҳалар

1.

20 касб-ҳунар коллежларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати, енгил саноат ихтисослари бўйича ўқув анжомлари билан жиҳозлаш


15 000

2004 йил

Экспорт ва тижорат кредитлари линияси бўйича лойиҳалар

2.1. Меҳмонхона сервиси соҳасидаги лойиҳалар

2.

"Бухоротурист" меҳмонхонасини реконструкция қилиш


5 000

2004 йил

3.

Нукус шаҳридаги меҳмонхонани реконструкция қилиш


4 000

2004 йил

2.2. Кичик  бизнесни ривожлантириш соҳасидаги лойиҳалар

4.

Наманган вилоятидаги "Косонсой" базасида парранда гўшти етиштириш


2 200

2004-2005 йиллар

5.

Хоразм вилояти Хива туманидаги "Огаҳий" базасида кунгабоқар ёғи ишлаб чиқариш


700

2004-2005 йиллар

6.

Тошкент шаҳридаги Файз Барака ММЛ акциядорлик жамиятида холва ишлаб чиқаришни ташкил этиш


120

2004-2005 йиллар

7.

Тошкент шаҳридаги Файз Барака ММЛ акциядорлик жамиятида майонез ишлаб чиқаришни ташкил этиш


180

2004-2005 йиллар

8.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги "Ҳаким" хусусий корхонаси базасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва консерваланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш


750

2004-2005 йиллар

9.

Андижон вилоятидаги "АН-НУР" масъулияти чекланган жамият базасида эркаклар кўйлаги ишлаб чиқариш


900

2004-2005 йиллар

10.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги "Дилором" акциядорлик жамияти базасида трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш


450

2004-2005 йиллар

11.

"Ўзбекчармпойабзали" уюшмасининг "Нақшбандий" акциядорлик жамияти базасида пойабзал ишлаб чиқариш, Бухоро вилояти ҳокимлиги


150

2004-2005 йиллар

12.

Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги "Н.Исматов" жамоа корхонаси базасида фаолият кўрсатаётган заводни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш йўли билан кетчуп ва помидор пастаси ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш


700

2005 йил

13.

Фарғона шаҳридаги "Мир-текс" базасида ип калавалар ишлаб чиқариш


2 800

2005 йил

14.

Сурхондарё вилоятидаги "Сариосиё темирбетон" очиқ турдаги акциядорлик жамияти базасида мармар буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


3 600

2005 йил

15.

Бухоро вилоятидаги "Буюк истиқлол сари" хусусий ишлаб чиқариш фирмаси базасида ип калавалар ишлаб чиқариш


3 000

2005 йил

16.

Андижон вилояти Асака шаҳридаги "Асакатекстиль" акциядорлик жамияти базасида трикотаж полотно ишлаб чиқариш


2 000

2005 йил

17.

Андижон вилояти Пойтуғ шаҳридаги "Избоскан шойи тўқиш" базасида ҳар йили ип газламалар ишлаб чиқариш


2 500

2005 йил

Изоҳ: Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментига ваколатли органларда инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асослашларини экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича лойиҳаларнинг мазкур рўйхатига белгиланган тартибда тузатишлар ва қўшимчалар киритишга рухсат этилсин.





















































Время: 0.0108
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск