Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2003 й. 325-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.2003 й.

N 325



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИНИНГ КАДРЛАР

ПОТЕНЦИАЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг самарасизлиги, кадрлар билан ишлашдаги камчиликлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 24 январдаги ПФ-3202-сон Фармони бажарилишини таъминлашга қодир бўлган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда изчилликнинг йўқлиги республика иқтисодиётида хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларига тўсиқ бўлаётган асосий сабаблардан биридир.

2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш, хусусий тадбиркорликни, кичик бизнесни ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг мамлакатда хусусийлаштириш, хусусийлаштирилаётган корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатиши ва хусусийлаштиришдан кейин корхоналарни ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, республика иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини тубдан ошириш, хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвестицияларни жалб этиш юзасидан қабул қилинган дастурларни амалга ошириш бўйича юкланган вазифаларни бажаришга доир ишларининг қониқарсиз эканлиги қайд этилсин.

Зарур даражадаги ижро интизомининг мавжуд эмаслиги ҳамда жойларда хусусийлаштиришни амалга оширишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилишнинг жиддий ҳоллари Давлат мулки қўмитаси ишларидаги жиддий нуқсон ҳисобланади.


2. Давлат мулки қўмитаси бошқарув аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари ва унга қарашли тузилмалар раҳбарлари ва мансабдор шахслари 2003-2004 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан тасдиқланган дастурларнинг ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:

хусусийлаштириш юзасидан қабул қилинган дастурларни амалга ошириш, давлат активларини биржа ва биржадан ташқари бозорларда устувор равишда хусусий мулк сифатида сотиш жараёнларини жадаллаштириш;

зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарни янги эгалари томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шартлари эвазига уларни бепул бериш чора-тадбирларини тубдан фаоллаштириш;

кадрлар билан ишлашни кучайтириш, мутахассисларни мунтазам равишда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, уларнинг касб даражаси оширилишини таъминлаш, аппаратни ўз ишини яхши билмайдиган ва касб малакасини оширмаётган ходимлардан қатъий халос қилиш;

ходимлар томонидан инвесторларга ва тадбиркорларга нисбатан бюрократизм, расмиятчилик ва сансалорлик ҳолларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш;

давлат ишончли вакиллари ва бошқарувчи компанияларнинг республика ҳудудида ва чет элларда давлат мулкини самарали бошқариш ва сақлаш бўйича фаолияти натижадорлиги мониторингини олиб бориш;

хусусийлаштирилган корхоналарда корпоратив бошқарувни такомиллаштиришга кўмаклашиш, иқтисодиётнинг барча секторларига хорижий инвестицияларни жалб этиш;

қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан иккиламчи бозорини ривожлантириш, замонавий молиявий усуллардан фойдаланиш, мамлакатимиз фонд бозорини халқаро капитал бозорларига интеграциялашиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ;

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ташкилий-назорат хизмати (Т.А.Худойбергенов), Давлат мулки қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ва унга қарашли тузилмалар раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш республика комиссияси (Р.С.Азимов) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда, ўтказилган аттестация натижаларига мувофиқ бир ой муддатда Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати ва бўлинмалари кадрлар таркибини Қўмита олдига қўйилган замонавий талаблар амалга оширилишини таъминлашга қодир бўлган юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласинлар.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасида 7 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарлари танлов асосида Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарори билан тайинланадилар;

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисини, Давлат мулки қўмитаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг бошлиқларини тайинлаш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига кўра ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳайъати қарори билан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисига маъмурий-бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси аппарати бўлинмалари раҳбарлари лавозимларини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

тегишли танловдан ўтмаган ёки илгари касбига оид қонун бузилишлари учун ишдан бўшатилган мутахассисларнинг ишга қабул қилинишига йўл қўймасин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши акдемиясининг Олий бизнес мактаби қошидаги республика Корпоратив бошқарув маркази билан биргаликда Давлат мулки қўмитаси мутахассисларининг асосий ишдан ажралмаган ҳолда узлуксиз қисқа муддатли ўқишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва айримларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 июлдаги

325-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини

бошқариш давлат қўмитасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини

бошқариш давлат қўмитаси


Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

Бизнес-инкубаторлар ва технопарклар уюшмаси

Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш илмий-тадқиқот институти

"Тошкент" республика фонд биржаси

Марказий депозитарий

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси


"Давинком" инвестиция фирмаси

Республика кўчмас мулк биржаси

ДМҚ бинолари комплексидан фойдаланиш дирекцияси

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 июлдаги

325-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки

қўмитаси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Ҳайъат

РАИС

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раиснинг режим бўйича ўринбосари

т

Раис ўринбосари - Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директори

т

т

Ҳудудий органлар фаолиятини назорат қилиш бошқармаси

7 киши

т

т

т

т

т

т

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бош бошқармаси

26 киши

Молия, ҳисоб ва ҳисобот бош бошқармаси

10 киши

Давлат мулкини бошқариш бош бошқармаси

18 киши

Баҳолаш ва биржа фаолиятини лицензиялаш бошқармаси

8 киши


Методология, таҳлил ва статистика бош бошқармаси

7  киши

Индустрия ва ЁЭКда хусусийлаштириш бошқармаси

7 киши

Хусусийлаштиришдан маблағлар тушишини ҳисобга олиш бошқармаси

4 киши

Давлат ишончли вакиллари ва акциядорлик жамиятларидаги давлат ишончли бошқарувчилари  фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси

5 киши

Кадрлар ва малака ошириш бошқармаси

4 киши

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

Қурилиш, транспорт, алоқа, коммунал хўжалиги ва ижтимоий соҳада хусусийлаштириш бошқармаси

7 киши

Хусусийлаштириш дастурларини молиялаштириш бошқармаси

5 киши

Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси

6  киши


Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо соҳасида хусусийлаштириш бошқармаси

5 киши


Устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари фаолияти натижадорлиги мониторинги бўлими

3 киши

Махсус инспекция

2 киши


Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги бошқармаси

7 киши

Ишлар бошқармаси

15 киши

Агросаноат комплексида хусусийлаштириш бошқармаси

6 киши

Биринчи бўлим

1 киши



Давлат корхоналари мониторинги ва чет эллардаги давлат мулкини ҳисобга олиш  бўлими

5 киши


Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси

3 киши


Бухгалтерия ҳисоби бўлими

4 киши

Иккинчи бўлим

1 киши


Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш бошқармаси

5 киши



Маъмурий-бошқарув ходимлари сони-ҳаммаси 122 киши, шу жумладан бюджетдан таъминланадиганлари - 69 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 июлдаги

325-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси

ТУЗИЛМАСИ

РАИС


Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бошқармаси


Бухгалтерия


2 киши

  


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими

9 киши


Кадрлар ва махсус ишлар бўйича бош инспектор

1 киши


  


  

Хусусийлаштиришдан маблағлар тушишини ва инвестиция мажбуриятлари бажарилишини ҳисобга олиш бўлими

3 киши

Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш ва корпоратив бошқарув бўлими

3 киши

Юридик маслаҳатчи




Умумий бўлим

3 киши


Маъмурий-бошқарув ходимлари сони - 23 киши

шу жумладан бюджет маблағлари ҳисобига - 18 киши







Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 июлдаги

325-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки

қўмитаси ҳудудий бошқармасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

БОШЛИҚ


Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бошқармаси


Бухгалтерия

  


Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўлими


Кадрлар ва махсус ишлар бўйича бош инспектор

  


  

Хусусийлаштиришдан маблағлар тушишини ва инвестиция мажбуриятлари бажарилишини ҳисобга олиш бўлими

Корхоналарни хусусийлаштиришдан кейин қўллаб-қувватлаш ва корпоратив бошқарув бўлими

3 киши

Юридик маслаҳатчи




Умумий бўлим


Маъмурий-бошқарув ходимлари сони - 29 киши







Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 июлдаги

325-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳудудий

бошқармалари маъмурий-бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Минтақалар номи


Штатдаги ходимлар сони

1.

Андижон вилояти


20

2.

Бухоро вилояти


20

3.

Жиззах вилояти


17

4.

Қашқадарё вилояти


20

5.

Навоий вилояти


18

6.

Наманган вилояти


20

7.

Самарқанд вилояти


21

8.

Сурхондарё вилояти


19

9.

Сирдарё вилояти


16

10.

Тошкент вилояти


25

11.

Фарғона вилояти


25

12.

Хоразм вилояти


19

13.

Тошкент шаҳри


35


Ҳаммаси


275


шу жумладан бюджет маблағлари ҳисобига


198





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 24 июлдаги

325-сон қарорига

7-ИЛОВА



I. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 14 февралдаги 72-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 1994 йил 15 мартдаги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 29 мартдаги 171-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 мартдаги 133-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 5 июлдаги 257-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 35-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурлари амалга оширилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш фаоллаштирилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 26 мартдаги 97-сон қарорига 3-илованинг 1 ва 8-бандлари.



II. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини давлат

тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушган

маблағларни ҳисобга олиш, тақсимлаш ва улардан

фойдаланишни назорат қилиш тартибини тасдиқлаш

тўғрисида" 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига

иловага киритилаётган ўзгартиришлар:


30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"30. Давлат мулки қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмасдан давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан маблағларнинг тушиши ва ҳаракати, шунингдек талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан амалга оширилган сарф-харажатлар тўғрисида, мазкур Тартибнинг 25-28-бандларига мувофиқ харажатларнинг мақсадларини кўрсатган ҳолда Молия вазирлигига ахборот тақдим этади".


31-бандда "Мазкур Тартибнинг 26-28-бандларига мувофиқ" сўзлари "Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 67-модда.




























Время: 0.1493
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск