Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.07.2003 й. 320-сон Қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги

бош бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Сув хўжалиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда матнда "Бош бошқарма" деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Бош бошқармага ер усти сувларидан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда республика иқтисодиёти ва аҳолисини сув билан таъминлашга доир зарур тадбирларни амалга ошириш юкланади.


2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига ва Вазирлик буйруқларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

Бош бошқарма Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларида ҳамда сув хўжалиги тизимининг бошқа корхоналари ва бирлашмаларида сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди, уларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритади.



II. БОШ БОШҚАРМАНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар Бош бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш;

сув хўжалигида ягона техника сиёсатини ўтказиш, сувни тежовчи илғор технологияларни жорий этиш;

истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;

ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;

ирригация тизимлари ҳавзалари бўйича сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;

сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисоби ва ҳисоботини таъминлаш;

сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, мулкчиликнинг турли шаклларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш ва улар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш;

"Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритиш.


4. Сув хўжалиги бош бошқармаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) сув ресурсларини бошқариш ва улардан комплекс фойдаланиш соҳасида:

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли прогнозлари умумлаштирилишини, сув ресурслари баланси ишлаб чиқилишини, сув олиш лимитлари ва ҳавза ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари ва айрим алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг сув олиш лимитлари белгиланишини таъминлайди;

республика ҳудудида ҳавза принципи бўйича ер усти сув ресурсларини оқилона бошқаришни, сувдан фойдаланишда ва сув истеъмолида бозор принциплари ва механизмлари жорий этилишини таъминлайди;

"Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича давлат сув кадастри юритилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда сув хўжалиги объектларининг қирғоқбўйи полосалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари аниқланишини таъминлайди, дарёлар ва бошқа сув объектларининг қирғоқбўйи полосалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарини белгилашда қатнашади;

сув ҳақидаги қонунларга риоя этилиши устидан назорат қилиш ташкил этилишини, шунингдек унинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини таъминлайди;

сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истиқболли схемалари ишлаб чиқилишини, мелиорация ва сув хўжалиги ривожлантирилишини таъминлайди;

сув ресурсларидан фойдаланиш ва дренаж-оқова сувларини оқизиб юбориш билан боғлиқ янги корхоналар қуриш ва ишлаётган корхоналарни реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишни таъминлайди;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига - республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сунъий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига рухсатномалар бериш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва материалларни тайёрлаш, шунингдек табиий юза сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ва сув истеъмолига рухсатномалар бериш, шунингдек сув олиш тармоқларини рўйхатдан ўтказиш (коммунал-маиший соҳанинг фойдаланиш ташкилотлари сув хўжалиги объектларидан ва сув истеъмолчилари уюшмаларидан сув олиш тармоқлари бундан мустасно) ва фойдаланишни ҳисобга олишни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларига таклифлар киритиш;

сув истеъмолчилари уюшмалари ва уларнинг бошқа бирлашмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришда, шунингдек уларнинг хизмат кўрсатиш зонасида сув ҳисобини ташкил этишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

сув ресурсларини тартибга солиш ва улардан фойдаланиш, сув хўжалигини ва ерларни мелиорациялаш бўйича давлатлараро масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда республика номидан иштирок этади;

б) сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш соҳасида:

сув хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари балансидаги сув хўжалиги объектлари комплекси (сув омборлари, ирригация-мелиорация тизимлари ва иншоотлари, насос станциялари, қудуқлар, электр узатиш линиялари, алоқа линиялари ва ёрдамчи трансформатор станциялари ва бошқа объектлар) таъмирланиши, улардан ишончли фойдаланилиши ва такомиллаштирилиши ташкил этилишини, автоматика ва телемеханиканинг янги воситалари ва бошқа асбоб-ускуналар ва технологиялар такомиллаштирилиши ва жорий этилиши, сувни ҳисобга олиш воситаларини метрологик таъминлаш ишлари амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш чора-тадбирларининг амалга оширилишини таъминлайди;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ҳар йили ҳисобга олиниши ва мониторинги олиб борилишини, мелиоратив кадастр тузилишини, янги ерларни ўзлаштириш ва илгаридан суғориб келинган ерларни реконструкция қилиш, коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта барпо этиш самарадорлиги баҳолаб борилишини ташкил этади;

мелиорация тизимларини паспортлаштириш, давлат сув кадастрини юритиш ва шу асосда мелиорация тизимларининг техник даражасини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш ишларини ташкил этади;

ирригация-мелиорация тизимлари ва иншоотларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича зарур тадбирларнинг ишлаб чиқилишини, қишлоқ хўжалиги ерларининг шўрланиши ва ботқоқланишининг олдини олиш тадбирлари бажарилишини ташкил этади;

сув, энергетика ресурслари ва бошқа моддий-техника ресурсларини тежаш чоралари кўрилишини ташкил этади;

в) капитал қурилиш соҳасида самарали инвестиция сиёсатини ўтказади ҳамда тармоқни ишлаб чиқариш жиҳатидан ва ижтимоий ривожлантириш учун марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳамда корхоналарнинг ўз маблағларини мақбул равишда уйғунлаштиришни таъминлайди;

гидромелиоратив тизимларни реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, илгаридан ҳайдаб келинган ерлар сифатини яхшилаш ҳамда янги ерларни ички контур бўйича ўзлаштириш, техник жиҳатдан мукаммал мелиоратив тизимларни ва иншоотларни, илғор қурилиш технологияларини, янги қурилиш материалларини, асбоб-анжомларни жорий этиш ишларини ташкил этади;

сув хўжалиги, саноат-хўжалик мақсадидаги объектлар қурилиши, уларни техника билан қайта жиҳозлаш, реконструкция қилиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этади;

республика ҳудудидаги, мансублиги ва маблағ билан таъминлаш манбаларидан қатъи назар, барча сув хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, шунингдек мамлакатимизнинг республика чегарасидан ташқаридаги сув хўжалиги объектларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ташкил этади;

Сув хўжалиги бош бошқармаси тизимига кирувчи пудрат, лойиҳа-қидирув, саноат ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлайди;

объектлар қурилиши норматив муддатларда прогнозлаштирилишини ва уларнинг ташкил этилишини, капитал қўйилмалардан оқилона фойдаланилишини ва улар самарадорлиги оширилишини, қурилиш қиймати пасайтирилишини, ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий фондлар ўз вақтида ишга туширилиши ва ўзлаштирилишини таъминлайди;

г) ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида:

мелиорация ва сув хўжалигини ривожлантиришга, мелиорация, қурилиш, ер қазиш техникаси ва бошқа техника, асбоб-ускуналар, материаллар, буюмлар ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этишга чет эл инвестициялари жалб этилишини ташкил этади, Вазирлик мутахассисларининг чет элда ишлашини ташкил этади;

шартнома асосида чет элда сув хўжалиги ишлари бажарилишини ташкил этади;

республикада сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш халқаро битимлари, дастурлари доирасида Ўзбекистон томони мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ халқаро тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил қилади, хорижий шериклар билан сув муаммолари бўйича музокараларда қатнашади;

д) кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида:

Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни малакали кадрлар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

кадрлар малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этади.



III. БОШ БОШҚАРМА

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Бош бошқарма ўз бошлиғи орқали Марказий Осиё сув хўжалиги давлатлараро мувофиқлаштириш комиссиясининг аъзоси ҳисобланади ҳамда Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссияда ва сув хўжалиги масалалари бўйича бошқа халқаро ташкилотларда республика манфаатларини ифодалайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш муаммоларини ҳал этиш кенгаши ташкил этилади.

Кенгашнинг ишчи органи функцияси Сув хўжалигини ривожлантириш ва сувдан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш бошқармасига юкланади.


7. Бош бошқармага Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланадиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бош бошқарма бошлиғи айни вақтда Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси раиси, Марказий Осиё сув хўжалиги давлатлараро мувофиқлаштириш комиссиясининг аъзоси ҳисобланади.

Бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади.


8. Сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш, ерлар мелиорацияси, ирригация-мелиорация қурилиши масалалари, Бош бошқарма фаолиятининг бошқа муҳим йўналишлари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқилади.


9. Бош бошқарма давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига таъминланади.


10. Бош бошқарма фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.
















































Время: 0.1850
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск