Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 21.07.2003 й. 320-сон Қарорига 5а-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320-сон қарорига

5а-ИЛОВА



Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги соҳасидаги ҳудудий органи ҳисобланади.


2. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг қарорларига, Вазирликнинг буйруқлари ва қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


3. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ

ҲАВЗА БОШҚАРМАСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси сув ҳавзасида сув ресурсларини тартибга солиш ва фойдаланишда ягона сиёсат ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.

Қуйидагилар Ҳавза бошқармасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принципларини ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини ташкил этиш;

сувни тежовчи илғор технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техника сиёсатини юритиш;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;

ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;

ирригация тизимидан ишончли фойдаланиш ва уни иш ҳолатида сақлаш учун уни тайёрлашни ташкил этиш;

ҳавза ҳудудида сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг ишончли ҳисоби ва ҳисоботини таъминлаш.

5. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:

сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли прогнозларини умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига сув олиш лимитлари бўйича таклифлар киритади;

ҳавза бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган лимитлар асосида вилоятлар қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармаларининг таклифларини ҳисобга олиб иқтисодиёт тармоқлари, магистрал каналлар (тизимлар), айрим алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари, ирригация тизимлари, маъмурий вилоятлар ва туманлар бўйича сув олиш лимитларини белгилайди. Тизимлараро насос станциялари иш режимини белгилайди;

умуман ҳавза ва ирригация тизимлари бўйича ер усти сув ресурсларини бошқаради, улардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини ташкил этади;

ҳавза сув хўжалиги тизимидан фойдаланишнинг ишончлилигини таъминлаш ва уни ривожлантириш, ресурсларни тежайдиган технологияларни, сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг, шунингдек бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига таклифлар киритади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади;

ирригация тизимлари бошқармаларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига вилоят ёки туманлараро аҳамиятга молик сунъий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига рухсатнома беради, табиий юза сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ва сув истеъмолига рухсатнома бериш тўғрисида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларига таклифлар киритади;

ҳавза бўйича белгиланган лимитларга риоя этилишини ҳамда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилади, "Ўзсувназорат" инспекцияси хизматлари билан биргаликда сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилишини назорат қилишда қатнашади;

умуман ҳавза, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, маъмурий вилоятлар ва туманлар, манбалар ҳамда алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича белгиланган тартибда сув бериш ва сув олиш ҳисобини, шунингдек ҳисоботини юритади;

сув ресурслари балансини тузади, умуман ҳавза, магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари, иқтисодиёт тармоқлари, маъмурий вилоятлар, туманлар, манбалар ва айрим алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари бўйича "Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича сув кадастрини юритади;

давлат сув хўжалиги тизимларини сув ўлчаш ва уни ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашни, сув ресурсларини бошқаришда алоқа, автоматика ва телемеханиканинг замонавий тизимларини жорий этишни, шунингдек уларнинг метрологик таъминотини ташкил этади;

айрим ирригация тизимларининг сув таъминотини ошириш, ирригация тизимлари ва иншоотларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлайди ва уларни амалга оширади;

умуман ҳавза бўйича сув хўжалигини истиқболли ривожлантириш схемаларини тузиш, шунингдек инвестиция дастурларига киритиш учун ирригация тизимлари ва иншоотларини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди, инвестиция лойиҳаларида қатнашади ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этади;

ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди.



III. ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ҲАВЗА

БОШҚАРМАСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан ўз ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида ўзига келишиш учун тақдим этилган қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;

сув ҳақидаги қонун ҳужжатлари, сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш қоидалари, сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда тақдимномалар бериш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эгадир.


7. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари, жойлардаги бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



IV. ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ ҲАВЗА

БОШҚАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан танлов асосида лавозимга тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади. Танловни ўтказиш тартиби Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.


9. Ҳавза бошқармаси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан танлов асосида тайинланадиган икки нафаргача ўринбосари бўлади.


10. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи:

Бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ва Бошқармага юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўз ўринбосарлари ҳамда Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари раҳбарлари лавозимига танлов асосида тайинлаш учун номзодларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармасига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармасига Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари бошлиғи ўринбосарлари номзодларини келишиш учун тақдим этади;

Бошқарма штат жадвали бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига киритади;

Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари аппарати штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва зарурат бўлганда штатдаги ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланган тузилмага ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади;

Бошқарма аппарати ходимларини танлов асосида лавозимга тайинлайди;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари бошлиқлари ўринбосарларини танлов асосида тайинлайди;

Бошқарма аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

ўзига қарашли ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилган қарорларини (кўрсатмаларини) бекор қилади;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.


11. Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузурида Сув хўжалиги кенгаши ташкил этилади, унинг таркибига Бошқарма бошлиғи (Кенгаш раиси), Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг фаолият кўрсатиш ҳудудидаги вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиқлари (ёки бошлиқларнинг ўринбосарлари), Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари бошлиқлари ва бошқа тегишли сув хўжалиги ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек тажрибали ва юқори малакали ходимлар киради. Кенгашнинг шахсий таркиби ва Кенгаш тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.


12. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва Ирригация тизимлари бошқармалари Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади.


13. Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


14. Бошқарма фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.

































Время: 0.1335
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск