Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Магистрал каналлар бошқармаси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 21.07.2003 й. 320-сон Қарорига 5б-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320-сон қарорига

5б-ИЛОВА



Магистрал каналлар бошқармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Магистрал каналлар бошқармаси (кейинги ўринларда матнда Бошқарма деб юритилади) Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг тегишли магистрал канал (тизим)да сув ресурсларини тартибга солиш бўйича таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа қарор ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорларига, Вазирликнинг буйруқларига ва бошқа қарорларига, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси буйруқларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Бошқарма тизимда сув ресурсларини тартибга солишда техника сиёсатини амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

магистрал каналлар (тизимлар) ва иншоотлар сув ресурсларини оқилона бошқариш ва унинг тезкорлигини ошириш;

умуман магистрал канал (тизим) бўйича сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг белгиланган тартибига риоя қилинишини таъминлаш;

магистрал каналлар (тизимлар) ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;

магистрал канални (тизимни) ишончли фойдаланиш учун тайёрлаш ва уни иш ҳолатида сақлаш;

сув олиш ва сув бериш тўғрисида ишончли ҳисоб ва ҳисобот юритиш;

сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улардан мақсадли фойдаланиш.


5. Бошқарма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

сув ресурсларини бошқаришни ва Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан белгиланган лимитларга мувофиқ Ирригация тизимлари бошқармаларига сув беришни амалга оширади;

ирригация тизимлари ҳамда насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари билан сув бериш юзасидан шартномалар тузади, тизимнинг ички насос станциялари ва агрегатларидан фойдаланиш режимини белгилайди;

умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда ирригация тизимларига сув бериш жадвалларига тузатишлар киритади;

сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмлари жорий этилишини таъминлайди;

тизимнинг алоҳида каналлари сув таъминотини оширишга доир таклифларни тайёрлайди ва амалга оширади;

умуман тизим бўйича сув олиш ва сув бериш ҳисобини юритади, тизим бўйича сув ресурслари балансини тузади;

магистрал каналлар (тизимлар) ва сув хўжалиги иншоотлари бўйича сув ресурслари оқилона бошқарилишини назорат қилади;

умуман сув хўжалиги тизимидан ишончли фойдаланилишини таъминлайди;

тизимни сув ўлчаш қурилмалари билан зарур миқдорда таъминлайди, сув ресурсларини бошқаришда алоқа, автоматика ва телемеханиканинг замонавий тизимларини жорий этади ҳамда уларни такомиллаштиради;

мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар тузади, ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;

таъмирлаш ишларини арзонлаштириш ва сифатини ошириш мақсадида, ресурсларни тежайдиган технологияларни, ишларни бажаришнинг мақбул шакл ва усулларини ишлаб чиқади ва жорий қилади;

тасарруфидаги каналлар тизимларида ишларни ташкил этишдаги илғор тажрибани, сув хўжалигига оид фан ютуқларини оммалаштиради;

қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари билан биргаликда инвестиция дастурларига киритиш учун тизимни ва иншоотларни замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифлар тайёрлайди, магистрал канал (тизим) бўйича инвестиция дастурлари бажарилишини ташкил қилади;

умуман ирригация тизими бўйича сув хўжалигини истиқболли ривожлантириш схемаларини тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди.



III. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

келишиш учун ўзига тақдим этиладиган сув ресурсларини бошқариш бўйича қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;

бошқа тизимларда ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини шартномалар бўйича бажариш;

сув хўжалиги тизимларидан фойдаланиш қоидалари, сувдан лимит бўйича фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш тўғрисида белгиланган тартибда тақдимнома киритиш;

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан тасдиқланган сув ресурслари лимитларига вужудга келган сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда 10 фоиз доирасида тузатиш киритиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга.


7. Бошқарманинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари жойлардаги бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



IV. БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Бошқармани танлов асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган бошлиқ бошқаради. Танлов Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг тақдимномасига кўра Сув хўжалиги бош бошқармаси томонидан ўтказилади.

Бошлиқ ўринбосарлари лавозимга Бошқарма бошлиғининг тақдимномасига кўра Сув хўжалиги бош бошқармаси билан келишган ҳолда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан танлов асосида тасдиқланади.

Танловларни ўтказиш тартиби Сув хўжалиги бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.


9. Бошқарма бошлиғи:

Бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига Бошқарма бошлиғи ўринбосарлари лавозимига тайинлаш учун Сув хўжалиги бош бошқармаси билан келишилган номзодларни тақдим этади;

Бошқарма аппарати штатлар жадвали бўйича таклифларни тасдиқлаш учун Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига белгиланган тартибда киритади;

Бошқарма аппарати ходимларини, шунингдек тасарруфидаги каналлар тизимлари раҳбарларини Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан келишган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

бўлинмалар раҳбарлари ва мутахассисларини танлов асосида тайинлайди. Танловни ўтказиш тартиби Сув хўжалиги бош бошқармаси билан келишган ҳолда Бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади;

қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.


10. Гидроучасткалар ва гидроузеллар (юридик шахс мақомисиз) Бошқарманинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, улар ўз фаолиятини Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тасдиқлайдиган Низомга мувофиқ амалга оширади.


11. Бюджетдан ажратмалар ҳамда хўжалик фаолиятидан ва сув истеъмолчиларига хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Бошқармани маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.


12. Бошқарма фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.

















































Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск