Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2003 й. 321-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларини тенг лавозимларга ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2003 й.

N 321



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОЖХОНА

ОРГАНЛАРИНИНГ БОШЛИҚЛАР ТАРКИБИГА

КИРУВЧИ ШАХСЛАРИНИ ТЕНГ ЛАВОЗИМЛАРГА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйишни яхшилаш, божхона органларида қонунийликни таъминлаш ва интизомни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларини тенг лавозимларга ўтказиш (алмаштириш) тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (Б.Парпиев):

Ўзбекистон Республикаси божхона органларида кадрлар алмашиши тартиби тўғрисидаги йўриқномани бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

божхона органларининг бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларининг ўзлари ўтказилаётган таркибий бўлинмалар ихтисоси бўйича назарий ва амалий тайёргарликдан ўтишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

зарурат бўлганда алмаштириш тартибида бошқа ишга ўтаётган ходимларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона органларини ривожлантириш, моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига оила билан бирга яшаш имконини берувчи қулайликлари бўлган хизмат квартираси билан таъминласинлар;

мансабдор шахснинг оила аъзоларини ишга жойлаштиришда, уларнинг болаларини ўқув юртлари ва мактабгача муассасаларга жойлаштиришда ёрдам кўрсатсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 66-модда.



























Время: 0.1353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск