Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2003 й. 320-сон "Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2003 й.

N 320



СУВ ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида" 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда ирригация тизимларини бошқаришнинг маъмурий-ҳудудий принципидан ҳавза принципига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мавжуд сув хўжалиги ташкилотлари ва хизматлари тузилмалари ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида:

Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси;

Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Республика минтақаларининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига 1-иловага мувофиқ биркитиб қўйилишига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

сувдан фойдаланишнинг ва сув истеъмолининг бозор принциплари ва механизмларини жорий этиш асосида сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишни ташкил этиш;

илғор технологияларни жорий этиш асосида сув хўжалигида ягона техника сиёсатини ўтказиш;

истеъмолчиларни сув билан узлуксиз ва ўз вақтида таъминлашни ташкил этиш;

ирригация тизимлари ва сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш;

ҳавза ҳудудида сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда унинг тезкорлигини ошириш;

сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари бўйича сув ресурсларидан фойдаланишнинг аниқ ҳисоби ва ҳисоботини таъминлаш.

3. Қуйидагилар:

республика сув хўжалигини бошқаришнинг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бўлинмалари рўйхати ва улар аппарати ходимларининг чекланган сони 3-иловага мувофиқ;

Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Магистрал каналлар бошқармаси аппаратининг намунавий тузилмалари 4, ва 4б-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси тўғрисидаги Низом, шунингдек Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Магистрал каналлар бошқармаси тўғрисидаги намунавий низомлар 5, ва 5б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Магистрал каналлар бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан танлов асосида лавозимга тайинланади. Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:

2003 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларини ташкил этишни тугалласин;

вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаларининг, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг, шунингдек уларга қарашли сув хўжалиги корхоналарининг асосий фондлари, лимитлари, моддий-техника ресурслари, механизмлари, автотранспорти, ходимлар штатлари, бюджет маблағлари янги ташкил этилган Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига белгиланган тартибда берилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мазкур қарорга мувофиқ янги ташкил этилган тузилмаларининг штат жадвалларини ва харажатлар сметаларини 2003 йил 1 июлдаги ҳолатига кўра қайта рўйхатдан ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2003 йил 1 декабргача бўлган муддатда:

Сув ресурсларидан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ҳудудий Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари, шунингдек вилоят гидрогеология-мелиорация экспедицияларининг белгиланган тартибда тегишли Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига берилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Сув хўжалиги департаменти, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320-сон қарорига

1-ИЛОВА



Минтақаларни ирригация тизимлари

ҳавза бошқармаларига биркитиш

ТУЗИЛМАСИ
















Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги











































































































































Сув хўжалиги бош бошқармаси





























































































































Норин-

Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Андижон шаҳри)

-

Норин-

Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқар-маси аманган шаҳри)

-

Сирдарё-

Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Фарғона шаҳри)

-

Чирчиқ-

Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Тошкент ш.)

-

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Сирдарё вилояти, Ш.Рашидов туманидаги Учтом шаҳарчаси)

-

Зарафшон ирригация тизим-лари ҳавза бошқармаси (Самарқанд ш.)

-

Аму-

Қашқадарё  ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

(Қарши ш.)

-

Аму-

Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Бухоро ш.)

-

Аму-

Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Термиз ш.)

-

Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (Тахиатош ш.)
































































Андижон вилояти

Наманган  вилояти

Фарғона вилояти

Тошкент вилояти

Сирдарё вилояти.

Жиззах вилояти туманлари:

Арнасой

Дўстлик

Зомин

Зарбдор

Зафаробод

Мирзачўл

Пахтакор

Фориш

Янгиобод



Самарқанд  вилояти.

Жиззах

вилояти туманлари:

Бахмал

Ғаллаорол

Жиззах.

Навоий

вилояти туманлари:

Хатирчи

Навоий

(Нарпай канали зонаси)

Конимех

Навбаҳор.

Қашқадарё  вилояти:

Чироқчи

тумани (Эски Ангор канали зонаси)


Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги Эски Ангор зонасидан ташқари

Бухоро вилояти.

Навоий

вилояти туманлари:

Қизилтепа

Навоий

(Навоий канали зонаси).

Сурхондарё вилояти

Қорақал-

поғистон

Республикаси Хоразм вилояти





























































































































































































































































































































































































Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сув хўжалигини бошқаришнинг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Сув хўжалиги бош бошқармаси

1

Ирригация тизимлари  ҳавза бошқармаси

2

Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармаси: 3та магистрал каналлар бошқармаси

т

Норин-

Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

т

Норин-

Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

т

Сирдарё-

Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

т

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

т

Чирчиқ-

Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

т

т

Аму-

Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

5 та ирригация тизимлари бошқармаси

2 та магистрал кналлар бошқармаси, 4 та ирригация тизимлари бошқармаси

4 та ирригация тизимлари бошқармалари

1 та магистрал канал бошқармаси 4 та ирригация тизимлари бошқармалари

1 та магистрал канал бошқармаси 3 та ирригация тизимлари бошқармалари

1 та магистрал тизим бошқармаси 3 та ирригация тизимлари бошқармалари

  

Мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар ва корхоналар


"Ўзмахсуссувдренаж" уюшмаси

Сув хўжалиги саноат корхоналари уюшмаси

Марказий технология ва диспетчерлик хизмати

3

"Ўзиртаъмирқурилиш" уюшмаси

"Сувмахсустаъмир-

қурилиш" уюшмаси

"Ўзсувлойиҳа" уюшмаси

"Ўзсувхорижийқурилиш" республика ташқи иқтисодий корхонаси

"Ўзсувназорат" республика сув инспекцияси


Сув хўжалигининг фойдаланиш ва бошқа ташкилотлари

"САНИИРИ"

илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

Тузилманинг давоми

1

Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси

2

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

1 та магистрал тизим бошқармаси 4 та ирригация тизимлари бошқармалари

5 та ирригация тизимлари бошқармалари

10 та ирригация тизимлари бошқармалари 1 та дельта бошқармаси

1 та магистрал тизим бошқармаси 8 та ирригация тизимлари бошқармалари


3

"Ўзсувтаъмирфойдаланиш" республика бирлашмаси

Қарши магистрал каналидан ф ойдаланиш бошқармаси

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш вилоятлараро бошқармаси

Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси

Андижон сув омборидан фойдаланиш бошқармаси




Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари рўйхати

ва улар аппарати ходимларининг чекланган сони

Т/р

Номи

Жойлашган

жойи


Маъмурий-бошқарув

ходимларининг

чекланган сони



I. Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармаси


Фарғона шаҳри

18

1.

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси


Фарғона шаҳри

16

2.

Катта Андижон магистрал канали бошқармаси


Балиқчи тумани Чинобод шаҳарчаси


12

3.

Жанубий Фарғона магистрал канали бошқармаси


Қува тумани

14


ЖАМИ



60


II. Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Андижон шаҳри

25

1.

Қорадарё-Майлисув ирригация тизими бошқармаси


Избоскан тумани

12

2.

Улуғнор-Мазгил ирригация тизими бошқармаси


Бўз тумани

19

3.

"Андижонсой" ирригация тизими бошқармаси


Андижон тумани

14

4.

"Шаҳрихонсой" ирригация тизими бошқармаси


Асака шаҳри

15

5.

"Савой-Оқбура" ирригация тизими бошқармаси


Хўжаобод тумани

12


ЖАМИ



97


III. Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Наманган шаҳри

25

1.

Катта Наманган магистрал канали бошқармаси


Наманган шаҳри

10

2.

Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси


Наманган шаҳри

12

3.

"Норин-Ҳаққулобод" ирригация тизими бошқармаси


Учқўрғон тумани

12

4.

"Норин-Наманган" ирригация тизими бошқармаси


Наманган тумани

15

5.

"Подшоота-Чодак" ирригация тизими бошқармаси


Косонсой тумани

25

6.

Охунбобоев номли ирригация тизими бошқармаси


Мингбулоқ тумани

18


ЖАМИ



117


IV. Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Фарғона шаҳри

28

1.

"Норин-Фарғона" ирригация тизими бошқармаси


Бағдод тумани

24

2.

"Исфайрам-Шоҳимардон" ирригация тизими бошқармаси


Фарғона шаҳри

22

3.

"Сўх-Оқтепа" ирригация тизими бошқармаси


Қўқон шаҳри

18

4.

"Исфара-Сирдарё" ирригация тизими бошқармаси


Фурқат тумани

22


ЖАМИ



114


V. Чирчиқҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Тошкент шаҳри

30


1.

Тошкент магистрал канали бошқармаси


Тошкент шаҳри, Бектемир тумани


12

2.

"Бўзсув" ирригация тизими бошқармаси


Тошкент шаҳри

22

3.

"Паркент-Қорасув" ирригация тизими бошқармаси


Тошкент шаҳри, Бектемир тумани


36

4.

ҳангарон-Далварзин" ирригация тизими бошқармаси


Пискент тумани

32


ЖАМИ



132


VI. Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

Ш.Рашидов тумани Учтом шаҳарчаси


36

1.

Жанубий Мирзачўл магистрал канали бошқармаси


Пахтакор шаҳри

18

2.

"Шўрўзак-Сирдарё" ирригация тизими бошқармаси


Сайхунобод тумани


26

3.

"Боёвут-Арнасой" ирригация тизими бошқармаси


Мирзачўл тумани

40

4.

"Учтом" ирригация тизими бошқармаси


Дўстлик тумани


12

5.

"Ховос-Зомин" ирригация тизими бошқармаси


Зарбдор тумани


30


Жами



162


VII. Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Самарқанд шаҳри

38

1.

"Зарафшон" магистрал тизими бошқармаси


Самарқанд шаҳри

25

2.

"Туятортар-Қли" ирригация тизими бошқармаси


Бахмал тумани

12

3.

"Мирза-Пай" ирригация тизими бошқармаси


Челак шаҳри

22

4.

"Дарғом" ирригация тизими бошқармаси


Тайлоқ тумани

25

5.

"Эски Ангор" ирригация тизими бошқармаси


Чироқчи тумани

21

6.

қ-Қорадарё" ирригация тизими бошқармаси


Оқдарё тумани

17

7.

"Мианкал-Тос" ирригация тизими бошқармаси


Каттақўрғон тумани

12

8.

"Кармана-Конимех" ирригация тизими бошқармаси


Кармана шаҳри

12

9.

"Нарпай-Навоий" ирригация тизими бошқармаси


Нарпай тумани

17


ЖАМИ



201


VIII. Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Термиз шаҳри

26

1.

"Сурхондарё" магистрал тизими бошқармаси


Қумқўрғон тумани

20

2.

"Тўпаланг-Қоратоғ" ирригация тизими бошқармаси


Денов шаҳри

27

3.

"Сурхон-Шеробод" ирригация тизими бошқармаси


Шеробод тумани

22

4.

"Аму-занг" ирригация тизими бошқармаси


Жарқўрғон тумани

27


ЖАМИ



122


IХ. Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Қарши шаҳри

30

1.

"Қашқадарё" магистрал тизими бошқармаси


Қамаши тумани

18

2.

"Миришкор" ирригация тизими бошқармаси


Миришкор тумани

25

3.

Қарши магистрал канали ирригация тизими бошқармаси


Қарши тумани

40

4.

қсув" ирригация тизими бошқармаси


Шаҳрисабз шаҳри

21

5.

"Яккабоғ-Гузор" ирригация тизими бошқармаси


Гузар тумани

15


ЖАМИ



149


Х. Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Бухоро шаҳри

27

1.

"Аму-Қоракўл" ирригация тизими бошқармаси


Олот шаҳри

19

2.

"Шоҳруд-Дўстлик" ирригация тизими бошқармаси


Когон шаҳри

16

3.

"Хархур-Дуоба" ирригация тизими бошқармаси


Вобкент шаҳри

17

4.

"Тошработ-Жилвон" ирригация тизими бошқармаси


Ғиждувон тумани

14

5.

"Тошработ-Ўртачўл" ирригация тизими бошқармаси


Қизилтепа тумани

12


ЖАМИ



105


ХI. Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси


Тахиаташ шаҳри

40

1.

"Тошсоқа" ирригация тизими бошқармаси


Боғот тумани

16

2.

"Полвон-Ғазовот" ирригация тизими бошқармаси


Хонқа тумани

15

3.

"Шовот-Кулават" ирригация тизими бошқармаси


Урганч шаҳри

25

4.

"Карамази-Қиличбой" ирригация тизими бошқармаси


Гурлан тумани

12

5.

"Манғит-Назархон" ирригация тизими бошқармаси


Амударё тумани

12

6.

"Суэнли" ирригация тизими бошқармаси


Қонликўл тумани

34

7.

"ПахтаарнаНайман" ирригация тизими бошқармаси


Бўстон шаҳри

23

8.

"Қуванишжарма" ирригация тизими бошқармаси


Қораўзак тумани

15

9.

"Қизкетган-Кегейли" ирригация тизими бошқармаси


Чимбой тумани

19

10.

"Каттагар-Бўзатов" ирригация тизими бошқармаси


Нукус тумани

12

11.

Оролбўйи дельта бошқармаси


Нукус шаҳри

6


ЖАМИ



229


Ўзбекистон Республикаси бўйича ҲАММАСИ



1488

Изоҳ: Ҳавза бошқармалари ва ирригация тизимлари бошқармалари аппарати вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими сув хўжалиги хизматлари, Туманлараро каналлар бошқармалари, Зарафшон водийси сув хўжалиги бошқармаси, Катта Фарғона канали бошқармаси ва Вилоятлараро Мирзачўл канали бошқармаси негизида ташкил этилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

а









Ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси бошлиғи



Сув хўжалиги кенгаши
















































































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари





Бошлиқ ўринбосари





















































































Марказий диспетчерлик хизмати

3-5

Таъмирлаш ишларини ташкил этиш ва мониторинг бўлими

2-3



Алоқа, автоматика ва телемеханика бўлими

2-3




Иқтисодий таҳлил ва молиялаштириш бўлими

2-3













































Сув ресурслари баланси бўлими

2-4

Ирригация тизимлари ва гидротехника иншоотларидан фойда-ланиш бўлими

2-4



Транспорт, механизация ва таъминот  бўлими

2-3




Бухгалтерия

2-3

























































Кадрлар бўйича бош мутахассис


Гидрометрия хизмати

1-2

Инвестиция дастурлари ва истиқболли ривожлантириш бўлими

2-3


















































Бош юридик маслаҳатчи

















































































Умумий бўлим

1-2



























Жами: 25-40 (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари)

















Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320-сон қарорига

4а-ИЛОВА



Магистрал каналлар бошқармаси аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Магистрал каналлар бошқармаси бошлиғи








































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари




Иқтисодий таҳлил ва молиялаштириш бўлими






























Марказий диспетчерлик хизмати



Таъмирлаш ишларини ташкил

этиш ва мониторинг бўлими





Бухгалтерия






























Сув ресурслари

баланси бўлими



Ирригация тизимлари ва гидротехника

иншоотларидан фойдаланиш бўлими




Кадрлар бўйича бош мутахассис






























Гидрометрия

хизмати



Алоқа, автоматика ва телемеханика бўлими




Бош юридик маслаҳатчи






























Сув омборлари хизмати



Транспорт, механизация ва таъминот бўлими

Умумий бўлим





























Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 июлдаги

320 - сон қарорига

4б-ИЛОВА



Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган

Фарғона водийси магистрал каналлари

тизими бошқармасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалиги бош бошқармаси










































































































Бирлашган диспетчерлик марказига эга бўлган Фарғона водийси магистрал каналлари тизими бошқармаси


Фарғона водийси бирлашган диспетчерлик маркази
























































































Катта Андижон магистрал канали бошқармаси


Жанубий Фарғона  магистрал  канали бошқармаси

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси




























































Асосий сув хўжалиги объектлари


1.Кампирровот  гидроузели

2. Жанубий Фарғона  магистрал канали бош гидроузели

3.Палман  гидроузели

4.Каркидон сув омбори

5.Қўрғонтепа сув омбори

6.Шаҳрихонсой канали бош участкаси

7. Жанубий Фарғона  магистрал канали







































1.Тешиктош гидроузели

2.Катта Фарғона магистрал канали



Катта Андижон магистрал канали




































"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 65-модда.











































Время: 0.2179
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск