ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Болалар спортини ривожлантириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.2015 й. 356-сон "Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.2015 й.

N 356



БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Болалар спорти объектларини барпо этиш, жойлаштириш ва уларнинг фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, болалар-ўсмирлар спорт мактабларидан фойдаланиш даражасини ва улар фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир таклифларни ишлаб чиқиш, уларни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш, истиқболли ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларни спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этишни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши ҳузурида Болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ҳолатини ва уларнинг моддий-техника базасидан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.


2. Комиссия (Ш.М. Мирзиёев) икки ой муддатда:

республика минтақаларига чиқиб танлаб текширишлар асосида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолияти самарадорлигини танқидий ўргансин, спорт объектларидан фойдаланиш самарадорлигига, улардан фойдаланиш даражасига, моддий-техник базанинг ҳолатига, спорт анжомлари ва ускуналари, ўқув-методик қўлланмалар ва машқ бажариладиган кўргазмали материал билан жиҳозланганлиги даражасига, касбий тайёрланган тренер-ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлигига алоҳида эътиборни қаратсин;

амалга оширилган таҳлил асосида болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, болалар спорти объектларидан амалда фойдаланишни ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда уларни мақбул ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича аниқ таклифлар киритсин.

Амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши мажлисида ахборот берилсин.


3. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари самарали фаолият кўрсатиши, улардан ўқувчиларнинг тўлиқ фойдаланишини таъминлаш ҳамда улар моддий-техник база ва тренер-ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлиги, ўқув-машқ жараёнининг сифати устидан назорат қилиниши, спорт машғулотлари мунтазам ўтказилиши ва ўқувчилар қатнови даражаси мониторингини тизимли асосда олиб бориш учун шахсий масъулият Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

мослаштирилган биноларда жойлаштирилган 2-иловага* мувофиқ 280 та болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ва ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабларини тугатишни, уларнинг мол-мулки, спорт анжомлари ва тренер кадрларини ташкил этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлашга йўналтиришни;

намунавий болалар спорт иншоотлари негизида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида 3-иловага* мувофиқ 225 та болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилишини;

тўртта йўналиш - спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, спортнинг сув турлари, спорт якка кураши ва гимнастика бўйича Қорақалпоғистон Республикасида, ҳар бир вилоятда ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида 4-иловага* мувофиқ 56 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилишини назарда тутувчи республикада ишлаб турган болалар спорти объектларини мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.


5. Белгилансинки, паст самарали болалар спорт мактабларини мақбуллаштириш ва улар ходимларини қисқартириш натижасида бўшаб қоладиган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва ҳудудий молия бошқармалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган манзилли рўйхатларга мувофиқ моддий-техник базани янада мустаҳкамлашга, энг аввало, ташкил этиладиган болалар-ўсмирлар спорт мактабларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлашга мақсадли тартибда йўналтирилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ишдан бўшайдиган ходимларини ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 625-модда







































Время: 0.1880
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск