Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2015 й. 358-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 14 декабрдаги

358-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари

орқали давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари (кейинги ўринларда "ягона дарча" марказлари деб аталади) орқали давлат хизматлари кўрсатиш, "ягона дарча" марказларининг давлат органлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатадиган бошқа ташкилотлар ва (ёки) давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.


2. "Ягона дарча" марказлари ҳамда давлат органлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат хизматлари кўрсатадиган ва (ёки) давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларга эга бўлган бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ўртасида ахборотларни айирбошлаш идоралараро ўзаро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими воситасида амалга оширилади, бунда "ягона дарча" марказларини автоматлаштиришни, ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, аризачилар билан ўзаро муносабатларни бошқаришнинг ахборот тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) орқали амалга оширилади.


3. Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари фақат давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган Давлат хизматлари рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) киритилган давлат хизматлари олиш учун "ягона дарча" марказларига мурожаат қилишган тадбиркорлик субъектларига (кейинги ўринларда аризачилар деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага ва давлат хизмати паспортига мувофиқ амалга оширилади.



II. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТЎҒРИСИДА

АРИЗАЛАР БЕРИШ, УЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА КЎРИБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

ҲУЖЖАТЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


4. Аризачи "ягона дарча" марказига давлат хизмати кўрсатиш тўғрисидаги аризани (кейинги ўринларда ариза деб аталади) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича, ҳозир бўлиш тартибида ёки почта алоқаси воситасида беради.

Интерактив давлат хизматлари ягона портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали берилган аризалар давлат хизмати кўрсатадиган тегишли ваколатли органга автоматик равишда бевосита юборилади.


5. Аризачи ҳозир бўлиш тартибида мурожаат қилган тақдирда "ягона дарча" маркази хонасида навбат бўйича тартиб рақами олади ва кутиш учун ажратилган жойда "ягона дарча" маркази ходимининг чақиришини кутади.

Аризачи навбат рақамини олган вақтдан бошлаб "ягона дарча" маркази ходими томонидан аризани ариза қабул қилиб олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат аризачига берилгунгача бўлган вақт 30 дақиқадан ошмаслиги керак.


6. Аризачи чақирилгандан кейин "ягона дарча" маркази ходими аризанинг давлат хизмати паспортига мувофиқ тўлиқ тўлдирилганлигини текширади. Текшириш якунлари бўйича "ягона дарча" маркази ходими аризани идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига киритади, ушбу тизим воситасида Рўйхатга киритилган давлат хизматлари кўрсатиш учун тушган аризаларни рўйхатга олиш Электрон журналида (кейинги ўринларда Журнал деб аталади) шакллантирилади. Журнал идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими воситасида белгиланган шаклда, аризага уникал рўйхатдан ўтказиш рақамини беради.

Ариза рўйхатдан ўтказилгандан кейин "ягона дарча" маркази ходими аризачига ариза олингани тўғрисида тилхат беради ёки уникал рўйхатдан ўтказиш рақамини кўрсатган ҳолда ариза нусхасида қабул қилингани тўғрисидаги тегишли ёзувни қайд этади.

Почта алоқаси орқали "ягона дарча" маркази томонидан олинган ариза ҳам унга уникал рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда Журналда рўйхатдан ўтказилади.


7. "Ягона дарча" маркази томонидан ҳозир бўлиш тартибида ёки почта алоқаси орқали олинган ариза "ягона дарча" маркази ходими томонидан сканирланади, унга электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) қўйилади ва ариза олинган куни идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими орқали тегишли ваколатли органларга юборилади.

"Ягона дарча" маркази ходимининг ЭРИси фақат берилган аризада нотўғри маълумот йўқлиги фактини аниқлайди.


8. Бошқа жойдаги "ягона дарча" марказига ҳозир бўлиш тартибида ёки почта алоқаси орқали мурожаат қилинган ёки аризачи рўйхатдан ўтказилган тақдирда ариза тегишли "ягона дарча" марказини хабардор қилган ҳолда идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали "ягона дарча" маркази томонидан тегишли ваколатли органга юборилади.

Аризачи томонидан "ягона дарча" марказига ариза электрон манба орқали тақдим этилган тақдирда "ягона дарча" маркази ходими, зарурат бўлганда, унга аризани хизмат кўрсатиш учун ажратилган жойга "ягона дарча" маркази биносига Ягона портал орқали юборишда кўмаклашади.


9. Ариза Ягона портал орқали юборилган тақдирда ариза, уникал рўйхатдан ўтказиш рақами берилган ҳолда, автоматик равишда Ягона порталда рўйхатдан ўтказилади.


10. Аризачилардан аризани қабул қилиш учун тегишли давлат хизмати паспортида назарда тутилмаган қўшимча маълумотларни ва (ёки) ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Давлат хизматининг тасдиқланган паспорти қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган тақдирда аризачи ушбу паспортга мувофиқ расмийлаштирилган давлат хизматининг тўлиқ ва (ёки) ишончли бўлмаган маълумотлари ваколатли органга тақдим этилганлиги учун жавоб бермайди.

Бунда тегишли ваколатли орган ноаниқлик аниқланган санадан бошлаб бир кун муддатда ушбу давлат хизмати паспортидаги ноаниқликни белгиланган тартибда бартараф этиш чораларини кўриши шарт.


11. Ахборот айирбошлашда техник носозликлар вужудга келган ҳолатларда аризачи томонидан қоғозда тақдим этилган ариза у олинган санадан бошлаб бир иш куни мобайнида "ягона дарча" маркази томонидан почта алоқаси воситасида (буюртма хат билан) ёхуд ўзининг масъул ходими орқали юборилади.


12. Ваколатли орган ариза олинган вақтдан бошлаб унинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди.

Аризани кўриб чиқишда ваколатли органнинг қўшимча ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тақдим этилишини талаб қилиши, шунингдек аризасини кўриб чиқиш жараёнида давлат хизматлари кўрсатиш учун "ягона дарча" марказига мурожаат қилган аризачини таклиф этиши тақиқланади.


13. Ваколатли орган аризани кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддат тугашидан 3 иш соатидан кечикмай:

давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли равишда рад этилганини белгиланган тартибда қоғозли манбада расмийлаштиради;

давлат хизмати кўрсатиш натижаси ёки давлат хизмати кўрсатишни рад этишнинг асосли сабаблари тўғрисидаги маълумотларни идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига ва ўзининг электрон ахборот ресурсларига киритади;

QR-код (матрик штрихли код)да мавжуд бўлган давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилишини - электрон ҳужжатни генерация қилади;

давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилишини электрон тарзда "ягона дарча" марказига ёхуд аризачига (Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда) юборади.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилиши ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади.


14. QR-кодда уни тегишли дастурий-аппарат воситалари билан санашда тадбиркорлик субъектини идентификациялаш имконини берадиган унинг тўғрисидаги асосий маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада, ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномада мавжуд бўлган маълумотлар, шу жумладан тегишли электрон ахборот ресурсидаги, шунингдек ваколатли орган масъул ходимининг ЭРИсидаги ёзувни кўрсатадиган Интернет тармоғидаги (ҳаволадаги) манзил мавжуд бўлиши керак.


15. Ваколатли органларда давлат хизмати кўрсатишнинг натижаси ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилиши - электрон ҳужжатни генерациялашнинг дастурий-техник воситалари мавжуд бўлмаганда тегишли равишда давлат хизмати кўрсатиш натижаси ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилиши ваколатли орган ходимининг ЭРИсини имзолаган ҳолда қоғоз манбада акс эттиришга йўл қўйилади. Бунда QR-коднинг мавжуд бўлиши талаб қилинмайди.

"Ягона дарча" маркази томонидан "ягона дарча" маркази муҳри қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тушган қоғозли манбада босилган ҳужжат ваколатли орган томонидан берилган электрон ҳужжатга тенглаштирилади.


16. Ахборотларни айирбошлашда техник носозликлар вужудга келган ҳолатларда ваколатли орган аризани кўриб чиқиш муддати тугагунгача аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича тайёрланган ҳужжатларни почта алоқаси орқали (буюртма хат билан) ёхуд ўзининг масъул ходими орқали "ягона дарча" марказига юборади.


17. "Ягона дарча" маркази давлат хизмати кўрсатиш натижаси ёки давлат хизмати кўрсатишнинг асосли рад этилиши тўғрисидаги маълумотлар олинган вақтдан бошлаб бир иш соати мобайнида:

бу тўғрида аризачи аризада кўрсатилган усулда уни хабардор қилади;

идоралараро электрон тарздаги ҳамкорлик тизими воситасида Журналга тегишли ёзувни киритади.


18. Аризани кўриб чиқиш якунлари бўйича ҳужжатларни аризачига бериш иш кунларида қуйидаги ҳужжатлардан бирини беришда амалга оширилади:

ариза олингани тўғрисидаги тилхат;

уникал рўйхатга олиш рақамини кўрсатган ҳолда аризанинг қабул қилингани тўғрисида белги қўйилган нусхаси;

аризачининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.

Бунда давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёхуд давлат хизмати кўрсатишнинг рад этилишини бериш Журналда рўйхатдан ўтказилади.


19. Журнал идоралараро электрон тарздаги ҳамкорликнинг тизимида автоматик тарзда электрон шаклда юритилади. Ҳар ойда Журналнинг мазмуни қоғозли манбага ёзилади, унинг ҳар бир варағи рақамланади, "ягона дарча" марказининг масъул ходими томонидан имзоланади ва муҳр қўйилади. Қоғоз манбага босилган Журнал мазмуни Журналнинг йиғма папкасига навбати билан тикилади.

Журналдаги ҳар бир ёзувга тартиб рақами берилади. Тартиб рақами қўйиш ҳар бир ёзувга бир рақамидан бошлаб навбатдаги тартиб рақами бериш йўли билан амалга оширилади. Тартиб рақами кейинги календарь йилда давом эттирилади.


20. Давлат хизмати кўрсатганлик учун давлат божи, йиғим ва бошқа тўловлар аризачининг хоҳишига кўра "ягона дарча" маркази хонасидаги банк кассаси ёхуд электрон тўлов тизимлари воситасида амалга оширилади.


21. Аризачи аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тайёрланган ҳужжатларни олиш учун бевосита мурожаат қилмаган ҳолатларда "ягона дарча" маркази уларнинг давлат хизмати кўрсатиш натижасини бериш муддати бошланган кундан эътиборан бир ой мобайнида сақланишини таъминлайди, шундан сўнг уларни аризачига почта алоқаси орқали (буюртма хат билан) жўнатади.


22. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича қоғоз манбада тайёрланган ҳужжатни сақлаш махсус жиҳозланган шкафларда, уларнинг турлари ва ҳужжатни бериш (чиқариш) санаси бўйича ажратган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.



III. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. "Ягона дарча" маркази ходимлари томонидан ўз лавозим вазифаларини амалга ошириш муносабати билан ўзларига маълум бўлиб қолган аризачилар тўғрисидаги маълумотлардан қатъиян хизмат мақсадларида фойдаланилиши керак.


24. "Ягона дарча" маркази ходимлари давлат, банк, тижорат, солиқ ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга, конфиденциал ахборотга эга бўлган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни ошкор қилишга, улардан шахсий мақсадларда фойдаланишга ёхуд уларни учинчи шахсларга, шу жумладан, ваколатли органларга беришга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


25. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили

бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари

орқали давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Аризачи


         

"Ягона дарча" марказига ариза бериш.

       


аризачининг хоҳишига кўра









2-босқич

"Ягона дарча" маркази


        

1. Давлат хизмати паспортига мувофиқ аризанинг тўлиқлигини текшириш.


2. Аризани унга уникал рўйхатдан ўтказиш рақами берган ҳолда Электрон журналда рўйхатдан ўтказиш.


3. Аризачига аризанинг олингани тўғрисида тилхат бериш ёки унинг нусхасига белги қўйиш.


4. Аризани сканерлаш ва унга электрон рақамли имзо қўйиш.



30 дақиқа мобайнида;



5. Аризани тегишли ваколатли органга юбориш.

         

бир иш куни мобайнида







3-босқич

Ваколатли орган


        

1. Аризани олиш ва уни қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқишни таъминлаш.


2. Давлат хизмати кўрсатиш натижаларини расмийлаштириш ёки давлат хизматлари кўрсатишнинг асосланган сабаблар билан рад этилишини тайёрлаш.



давлат хизмати паспортида назарда тутилган муддатларда;



3. Кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўзининг электрон ахборот ресурсларига киритиш.


4. Давлат хизмати кўрсатиш натижаларини ёки унинг асосланган рад этилишини электрон тарзда "ягона дарча" марказига ёхуд Ягона портал орқали мурожаат қилинган тақдирда - аризачига юбориш.

          

давлат хизмати кўрсатиш муддати тугагунгача қонунчиликда белгиланган ва давлат хизмати паспортида кўрсатилган муддатдан 3 соатдан кечикмай







4-босқич


"Ягона дарча" маркази


      

1. Ваколатли органдан давлат хизмати кўрсатиш натижасини ёки асосланган рад этишни олиш. Аризачини аризада кўрсатилган усулда хабардор қилиш.


2. Аризачига бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш.


3. Аризачига аризада кўрсатилган усулда ҳужжатларни бериш.


4. Аризаларни рўйхатдан ўтказишнинг Электрон журналига тегишли ёзувларни киритиш.

        


аризани кўриб чиқиш натижалари олингандан кейин бир иш соати мобайнида



         





Низомга

2-ИЛОВА



кўрсатиш тўғрисида


(Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича фақат ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари Рўйхатига мувофиқ давлат хизматининг тўлиқ номи кўрсатилади)


АРИЗА


I.

Қуйидагилар сифатида мурожаат қиладиган аризачи - тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумотлар:

1-1

q

жисмоний шахс;

1-1-1

Фамилияси:






















1-1-2

Исми:






















1-1-3

Отасининг исми:






















1-2

q

юридик шахс;

1-2-1

Юридик шахснинг тўлиқ номи:















    

1-3

Солиқ тўловчининг идентификациялаш рақами (СТИР):











1-4

Аризачининг (аризачи вакилининг) жинси:

1-4-1.

q

эркак;

q

1-4-2.

q

аёл.

                                                

II.

Аризачининг яшаш жойи ёки турган жойи (почта манзили).

2-1

Кўча:







2-1-1.

Берк кўча N:



2-1-2.

Тор кўча N:



2-2

Уй N:







2-3.

Квартира N:











2-4

Шаҳар:

























2-5

Посёлка:

























2-6

Қишлоқ (овул):
























2-7

Туман:

























2-8

Вилоят:

























2-9

Республика:
























2-10

Почта индекси:






















III.

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати.

3-1




























3-2




























3-3























































1-изоҳ:

Давлат хизмати паспортига мувофиқ аризага илова қилинадиган барча ҳужжатларнинг тўлиқ номи кўрсатилади.

                                                 

IV.

Бошқа маълумотлар.

4-1

Ариза берилган сана:

4-1-1.

ДД:



4-1-2.

ММ:



4-1-3.

ГГГГ:





4-2

Ариза берилган вақт:

4-2-1.

ЧЧ:



4-2-2.

Дақиқа:









4-3

q

1. Давлат хизмати олиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлардаги (ариза ва илова қилинаётган ҳужжатлардаги) маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқлайман.

2. Ишончсиз маълумотлар тақдим этилган тақдирда давлат хизмати кўрсатишнинг қонунчиликда белгиланган тартибда рад этилиши мумкинлиги менга маълум.

4-4

Аризачининг имзоси (электрон имзо - ариза электрон тарзда берилганда, ўз қўли билан қўйилган имзо - ариза ҳозир бўлиш тартибида берилганда):


4-5

Жисмоний/юридик шахс аризачисининг вакили тўғрисидаги маълумотлар.

4-5-1

Фамилияси:






















4-5-2

Исми:






















4-5-3

Отасининг исми:






















4-5-4

Паспорти:

4-5-4-1.

Серияси:



4-5-4-2.

Номер:








4-5-5

Берилган вақти:

4-5-5-1.

ДД:



4-5-5-2.

ММ:



4-5-5-3.

ГГГГ:





4-5-6

Паспорт ким томонидан берилган:



















4-5-7

Солиқ тўловчининг индентификациялаш рақами (СТИР):











4-5-8

Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи:






  

4-5-8-1

Тартиб рақами:



4-5-8-2.

ДД:



4-5-8-3.

ММ:



4-5-8-4.

ГГГГ:





4-6

Аризачи вакилининг имзоси (электрон имзо - ариза электрон шаклда берилганда, ўз қўли билан қўйилган имзо - ариза ҳозир бўлиш тартибида берилганда):


2-изоҳ:

4-5 ва 4 - 6-бандлар қонунчиликда белгиланган тартибда аризачининг мазкур ҳаракатига ваколатли бўлган аризачининг вакили томонидан ариза берилганда тўлдирилади.

                                                        

4-7

Аризачини аризани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида хабардор қилиш усули:

4-7-1

q

телефон:

телефон рақами:

9

9

8










4-7-2

q

смс-хабар:

мобиль телефон рақами:

9

9

8










4-7-3

q

электрон почта:

манзил:







@










4-7-4

q

почта:

манзил:

4-7-4-1.

q

яшаш (турган) жойи бўйича;

4-7-4-2.

q

бошқа манзил бўйича.

4-8

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳужжатни аризачи томонидан олиш усули:

4-8-1

q

"ягона дарча" марказига бориб

4-8-2

q

электрон почта:

манзил:







@










4-8-3

q

почта:

манзил:

4-8-3-1.

q

яшаш (турган) жойи бўйича;

4-8-3-2.

q

бошқа манзил бўйича.

3-изоҳ:

4-7-4-2 ва 4-8-3-2-бандлар 2-1 - 2-10-бандларда назарда тутилган шакл бўйича тўлдирилади.

                                                                                   

V.

Хизмат бўйича қайдлар

5-1

Аризани қабул қилиш санаси:

5-1-1.

ДД:



5-1-2.

ММ:



5-1-3.

ГГГГ:





5-2

Аризани қабул қилиш вақти:

5-2-1.

ЧЧ:



5-2-2.

Минут:










5-3

Аризанинг уникал рўйхатдан ўтказиш рақами:













5-4

"Ягона дарча" маркази ходимининг имзоси, исми ва лавозими:



5-5

Аризачи вакилининг имзоси (электрон имзо - ариза электрон шаклда берилганда, ўз қўли билан қўйилган имзо-ариза ҳозир бўлиш тартибида берилганда)


       





Низомга

3-ИЛОВА

(Давлат хизмати кўрсатадиган ваколатли

органнинг расмий бланкасида)


Сана: ____________

N _______________



Сизнинг

(ваколатли органнинг тўлиқ номи)


         

20__ йил "___"__________ даги











рўйхатдан ўтказиш рақамига эга

(йил, кун, ой (ёзув билан)












          

бўлган аризангизни қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиб давлат хизмати

           

(давлат хизматининг тўлиқ номи)

            

кўрсатишнинг рад этилгани тўғрисида хабар қилади.

       

Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишнинг рад этилгани учун асос ҳисобланади:

             

(қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда рад этишнинг асосланган сабаблари қисқача ёзилади)

  

1.

2.

3.

 

Қўшимча равишда шуни хабар қиламизки, давлат хизмати кўрсатишнинг рад этилгани учун асос бўлган сабаблар 20__ йил "___" __________гача бўлган муддатда (шу куннинг ўзи ҳам киради) бартараф этилган тақдирда, ариза рад этишнинг сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги ариза ва рад этиш сабабларининг бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ___ иш кунидан ошмайдиган муддатда такроран кўриб чиқилади.

Ариза такроран кўриб чиқилгани учун тўлов



(___ сўм миқдоридаги тўловнинг ундирилиши ёки ундирилмаслиги кўрсатилади).

        


      


       

(масъул шахснинг лавозими)*


(имзо)*


(Ф.И.О.)*

М.Ў.*

         

Масъул шахснинг электрон

рақамли имзосидан иборат

бўлган QR-код

          


Изоҳ:

*) Электрон рақамли имзони генерациялашнинг дастурий-техник воситалари ва QR-код мавжуд бўлган тақдирда шахснинг лавозими, имзоси, инициаллари ва ваколатли органнинг муҳри кўрсатилмайди.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 626-модда












































Время: 0.2268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск