ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.12.2015 й. 365-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 17 декабрдаги

365-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Электрон ҳукумат" тизими

фойдаланувчиларини идентификациялашнинг

ягона ахборот тизими тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимининг (кейинги ўринларда идентификациялашнинг ягона тизими деб юритилади) вазифалари, функциялари, ишлаши ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда фойдаланувчилар деб аталади) "Электрон ҳукумат" тизими доирасида идоралараро электрон ҳамкорлик орқали интерактив давлат хизматларини ҳамда банк, молия ва бошқа субъектларнинг хизматларини кўрсатиш идентификациялашнинг ягона тизими ёрдамида амалга оширилади.


II. ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ЯГОНА ТИЗИМИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Идентификациялашнинг ягона тизими қуйидаги вазифаларни бажаради:

интерактив давлат хизматлари кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланувчиларнинг ҳақиқий идентификацияланишини таъминлаш;

банк, молия ва бошқа субъектларнинг хизматларини кўрсатишда фойдаланувчиларнинг ҳақиқий идентификацияланишини таъминлаш;

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялашнинг ягона механизмини таъминлаш;

идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ахборот тизимларидан рухсат этилган ҳолда фойдаланишни таъминлаш.


4. Юкланган вазифаларни бажариш учун идентификациялашнинг ягона тизими қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, идентификациялаш, аутентификациялаш ва авторизациялашни;

"Электрон ҳукумат" тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши;

фойдаланувчиларнинг ишончли шахсий маълумотларини идентификациялашнинг ягона тизимига уланган ваколатли органларнинг ахборот тизимларига рухсат этилган ҳолда узатиш;

давлат хизматлари кўрсатишда, банк молия ва бошқа субъектларнинг хизматлари ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланувчиларнинг ваколатларини сақлаш ва бошқариш.


III. ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ЯГОНА ТИЗИМИНИНГ

ИШЛАШИ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


5. Идентификациялаш ягона тизимининг ишлаши Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади, ушбу Вазирлик қуйидагиларни таъминлайди:

идентификациялаш ягона тизимининг дастурий-аппарат комплексини техник қўллаб-қувватлаш ва янада такомиллаштириш;

белгиланган тартибда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари сақланиши ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш;

ваколатли органлар ахборот тизимларининг идентификациялашнинг ягона тизими билан интеграциялашувига қўйиладиган техник талабларни тасдиқлаш;

давлат органлари ахборот тизимларининг идентификациялашнинг ягона тизими билан интеграциялашувига кўмаклашиш;

банк, молия ва бошқа субъектлар ахборот тизимларини идентификациялашнинг ягона тизими билан интеграциялашувига кўмаклашиш;

ваколатли органлар ахборот тизимларини идентификациялашнинг ягона тизимига улаш (рўйхатга олиш);

идентификациялашнинг ягона тизимида фойдаланувчилар ҳаракатларини қайд қилиш ва доимий мониторингини олиб бориш;

ушбу Низом талаблари бузилган тақдирда фойдаланувчилар ва ваколатли органлар ахборот тизимларининг идентификациялаш ягона тизимидан фойдаланишини блокировка қилиш.


6. Идентификациялаш ягона тизимининг ишлаши ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.


7. Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона тизимида рўйхатга олиш бепул асосда амалга оширилади.


8. Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона тизимига уланган ваколатли органларнинг ахборот тизимларида идентификациялаш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва юридик шахснинг солиқ тўловчининг идентификация рақами асосида амалга оширилади.


9. Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона тизимида аутентификациялаш электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) воситалари, мобил телефон рақамлари, шахсларнинг биометрик маълумотлари, шунингдек бошқа усуллар билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

10. ЭРИ қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш учун, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланувчилар аризасининг юридик кучини таъминлаш;

фойдаланувчилар интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш учун ариза берганда ахборотни бузиб кўрсатишдан ҳимоя қилиш;

фойдаланувчиларнинг интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш учун берган аризасини рухсатсиз кўришдан ҳимоя қилиш.


11. Фойдаланувчиларнинг интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш учун берган аризасидаги ЭРИ бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда:

ЭРИ ҳақиқийлиги тасдиқланганда;

ЭРИ ҳақиқийлигини тасдиқлаш вақтида ёхуд имзолаш вақтини белгиловчи исботлар мавжуд бўлганда электрон аризани имзолаш вақтида ЭРИ калитининг сертификати амал қилганда қоғоз кўринишдаги ёзма аризага қўл билан қўйилган имзо билан бир хил аҳамиятга эга.


12. Фойдаланувчи интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш учун идентификациялашнинг ягона тизими орқали авторизацияланиши керак.


13. Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органларнинг тегишли ахборот тизимларига муваффақиятли аутентификацияланишдан сўнг юборилади.


14. Идентификациялашнинг ягона тизимидан олинган фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ишончли ҳисобланади ва давлат хизматларини кўрсатиш, банк молия ва бошқа субъектларнинг хизматлари ҳамда идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун мўлжалланган.

15. Фойдаланувчиларнинг ахборотни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишга доир белгиланган чораларни бузишга қаратилган хатти-ҳаракатларига йўл қўйилмайди.


16. Давлат хизматларидан ва бошқа хизматлардан фойдаланишда фойдаланувчига хизматларни кўрсатиш ва тегишли хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни юбориш тартиби ва талаблари билан танишиш имконияти берилади.

17. Давлат хизматидан ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун фойдаланувчи аризасининг юборилиши фойдаланувчининг унинг тегишли хизматларни кўрсатиш учун зарур бўлган шахсий маълумотларини юбориш ва улардан фойдаланишга розилиги бўлиб ҳисобланади.


IV. ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРНИНГ АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИНИ

ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШНИНГ ЯГОНА ТИЗИМИГА УЛАШ


18. Муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

19. Ваколатли органларнинг ахборот тизимларини идентификациялашнинг ягона тизимига улаш интеграциялашувга қўйиладиган техник талабларга мувофиқ амалга оширилади.


19-1. Идентификациялашнинг ягона тизими орқали шахсларни идентификациялаш (аутентификациялаш) хизматлари давлат хизматлари кўрсатувчи ваколатли органларга бепул асосда, қолган хўжалик юритувчи субъектларга ўрнатилган тартибда тўлов-шартнома асосида кўрсатилади.


V. ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН ҲАМКОРЛИКНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


20. Ҳужжатлар ва ахборот билан автоматлаштирилган тарзда айирбошлаш мақсадида ваколатли органлар ахборот тизимларининг интеграциялашуви "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.


21. "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасига уланадиган ваколатли органларнинг ахборот тизимлари ҳам ҳужжатлар ва ахборотни тақдим этиш учун мурожаат қилган маълумотларни етказиб берувчилар, ҳам ҳужжатлар ва ахборотни сўраган маълумотларнинг истеъмолчилари бўлиши мумкин.


22. Идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланувчиларнинг фойдаланишини ва ваколатларини таъминлаш устидан назорат қилиш идентификациялашнинг ягона тизими орқали амалга оширилади.



VI. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Идентификациялашнинг ягона тизимида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан рухсатсиз фойдаланганлик учун ваколатли органлар - ахборот тизимларининг эгалари ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жавоб беради.


24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Идентификациялаш ягона тизимининг ишлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Хатти-ҳаракатлар


Субъектлар


Муддатлар


I. Ташкилий чора-тадбирлар

1-босқич

Ваколатли органлар ахборот тизимларининг "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими билан интеграциялашувининг техник талабларини тасдиқлаш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ

икки ой муддатда

2-босқич

Ваколатли органларнинг ахборот тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларини жорий этиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаш учун 2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясига киритиш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ДПМ

икки ой муддатда

II. Идентификациялаш ягона тизимининг ишлаши

3-босқич

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона тизимини яратиш, жорий этиш ва ишлашини таъминлаш


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ДПМ


уч ой муддатда

4-босқич

Фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона тизимида рўйхатга олиш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ


сўровга кўра

5-босқич

Давлат хизматлари кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланувчиларни ҳақиқий идентификациялаш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ваколатли органлар


сўровга кўра

6-босқич

Давлат хизматлари кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда фойдаланувчиларни ЭРИ воситасида идентификациялаш ягона тизимида аутентификациялаш.


ДСҚ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ваколатли органлар


сўровга кўра

7-босқич

Интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш учун фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона тизимида авторизация қилиш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ваколатли органлар


сўровга кўра

8-босқич

Идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органларнинг ахборот тизимларидан рухсат этилган фойдаланиш.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ваколатли органлар


сўровга кўра

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 628-модда






























Время: 0.1770
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск