Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида /

Ўзбекистон Республикасининг 16.04.2009 й. ЎРҚ-210-сон "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 11.11.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2009 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.04.2009 й.

N ЎРҚ-210



ИШ БЕРУВЧИНИНГ ФУҚАРОЛИК

ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ

СУҒУРТА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 11 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 27 мартда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини

мажбурий суғурта килиш тўғрисидаги қонунчилик

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи - ҳаётни суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


жабрланувчи - ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан соғлиғига зарар етказилган, суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган ходим;


ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса - ходимнинг у меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ўз вазифаларини иш берувчининг ҳудудида ҳам, ундан ташқарида ҳам бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлишига ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишига олиб келган ва ходимни бошқа ишга ўтказиш заруриятини келтириб чиқарган, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёки турғун йўқотишига ёхуд вафот этишига сабаб бўлган ҳодиса;


иш берувчи - қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний шахс билан меҳнат шартномаси (контракт) тузган юридик ёки жисмоний шахс;

иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчи - умумий суғурта қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;


касб касаллиги - ходимнинг унга ишлаб чиқаришнинг зарарли ёки хавфли омили таъсири натижаси бўлган ва унинг касбга оид меҳнат қобилиятини вақтинча ёхуд турғун йўқотишига сабаб бўлган ўткир ёки сурункали касаллиги;


касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражаси - касбга оид меҳнат қобилиятининг ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса юз бергунига қадар бўлган, фоизларда ифодаланган, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан аниқланадиган пасайиши;

меҳнатда майиб бўлиш - ходимнинг касбга оид меҳнат қобилиятини ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида вактинча ёки турғун йўқотиши;


наф олувчи - ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда суғурта товонини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;


суғурта ҳодисаси - иш берувчининг фуқаролик ж-вобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши даврида ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги вужудга келганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган факт;


ходим - иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси (контракт) асосида ишлаётган жисмоний шахс.


4-модда. Иш берувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини

суғурта килиш бўйича мажбурияти

Ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини ушбу Қонунда белгиланган шартлар

...
Время: 0.0366
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск