ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик соҳасини бошқариш. Мутахассислар тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1999 й. 324-сон "Ўзбекистонда туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1999 й.

N 324




ЎЗБЕКИСТОНДА ТУРИЗМ СОҲАСИ

УЧУН КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 15 апрелдаги "2005 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида" ва 1999 йил 30 июндаги "Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тўғрисида"ги фармонларни бажариш, юртимизда туризм бўйича замон талаблари даражасида мутахассис кадрлар тайёрлайдиган махсус таълим муассасаларини яратиш ҳамда шу асосда мамлакатимизда туризмнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда 1999 йил 1 августга қадар:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети таркибида халқаро туризм факультетини;

Тошкент шаҳар меҳмонхона хўжалиги ва туризм лицейи негизида Тошкент туризм касб-ҳунар коллежини ташкил этсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 июндаги "1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги 282-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларига қуйидаги ўзгартириш киритилсин:

Тошкент маданият институти бакалавриатига туризм соҳаси учун режалаштирилган 80 та қабул квотаси (40 та давлат грантлари ва 40 та тўлов-контракт асосида) Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўтказилсин.


3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1999-2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури тўғрисида" 1998 йил 23 сентябрдаги 406-сон қарори доирасида:

2000-2005 йиллар мобайнида, зарур педагогик кадрлар тайёрланишини ҳисобга олган ҳолда, Самарқанд, Бухоро, Хива, Фарғона, Термиз ва Шаҳрисабз шаҳарларида туризмга ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш режасини 1999 йилнинг 1 сентябрига қадар тузсин ва уни босқичма-босқич амалга оширсин;

Тошкент шаҳар меҳмонхона хўжалиги ва туризм лицейини қайта ихтисослаштирилишига сарфланадиган маблағлар ушбу қарорнинг 12, 14-иловасида белгиланганини эътиборга олсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

1999 йил 1 августга қадар Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультети ва Тошкент туризм касб-ҳунар коллежи Низомлари, тузилмалари ва штатлар рўйхатларини, таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқсинлар ва ўрнатилган тартибда амалга оширсинлар;

бир ой муддатда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультетини ва Тошкент туризм касб-ҳунар коллежини малакали педагогик кадрлар билан таъминласинлар;

таълим соҳасидаги халқаро алоқаларга таянган ҳолда, мамлакатимизга хориждан юқори малакали педагогларни мунтазам равишда таклиф этиш ва уларни ўқиш жараёнига жалб қилишни амалга оширсинлар;

1999/2000 ўқув йили мобайнида, туризм бўйича чет элдаги нуфузли ўқув марказларида қўлланилаётган дарсликлар мазмунини ўрганиб чиқсинлар, уни ўзбек халқининг бой анъана ва қадриятлари билан уйғунлаштирган ҳолда, республикада туризм йўналишидаги таълим муассасалари учун замонавий дарсликлар ва ўқув адабиётларини яратиш ҳамда нашр этишни таъминласинлар;

туризм бўйича ташкил этилаётган таълим муассасаларини зарур асбоб-ускуна ва мебеллар, замонавий компьютер техникаси ва чет тилларни мукаммал ўқитиш воситалари билан жиҳозласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги туризм соҳасидаги таълим муассасаларига:

халқаро ва хорижий туристик ташкилотлар ҳамда етакчи ўқув-илмий марказлари билан самарали ҳамкорлик қилишда;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Бутунжаҳон туристик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ўтказиладиган туристик дастурларда иштирок этишда амалий ёрдам берсинлар ва фаол қатнашсинлар.


6. "Ўзбектуризм" миллий компанияси туризм соҳасидаги барча таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириб боришда доимий ҳомий сифатида иш юритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультети ҳамда туризм соҳасидаги касб-ҳунар коллежлари учун маркетинг изланишларини олиб борсинлар ва шу асосида ҳар йили таълим муассасаларининг қабул кўрсаткичларини шакллантириш бўйича ўрнатилган тартибда таклифлар киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳисоб-китоблар асосида 1999/2000 ўқув йилида Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультети ва туризм касб-ҳунар коллежи фаолиятини таъминлаш учун зарур маблағларни ажратсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов
















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск