Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2000 й. 438-сон "Ўзагромашсервис" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2000 й.

N 438



"ЎЗАГРОМАШСЕРВИС" УЮШМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасини "Ўзагромашсервис" уюшмаси этиб ўзгартириш тўғрисида" 2000 йил 31 октябрдаги ПФ-2741-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзагромашсервис" уюшмаси муассислари рўйхати 1-иловага мувофиқ, шунингдек уюшманинг ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппарати тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг "Ўзагромашсервис" уюшмаси таркибига кирмаган 4-иловага мувофиқ қурилиш ва бошқа корхоналари маҳаллий ҳокимликлар тасарруфига берилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 4-иловада кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектлардан бундан буён амалда фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқсинлар.


2. "Ўзагромашсервис" уюшмаси ижро этувчи аппарати ходимлари чекланган сонининг 45 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) иборат бўлишига розилик берилсин. "Ўзагромашсервис" уюшмаси раисининг бир нафар ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Ўзагромашсервис" уюшмаси бошқаруви раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий мажлисида сайланадилар ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар.

"Ўзагромашсервис" уюшмаси бошқаруви раисига зарурат бўлганда уюшма ижро этувчи аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Уюшма бошқаруви раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.


3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 31 октябрдаги ПФ-2741-сон Фармонига мувофиқ машина-трактор паркларининг ҳудудий бирлашмалари ташкил этилади. Шу муносабат билан "Агромашсервис" акциядорлик жамиятларининг Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бирлашмалари, шунингдек "Махсустаъмирлашсозлаш" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси белгиланган тартибда тугатилади;

уюшманинг ижро этувчи аппарати таъминоти машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаларининг, уюшма муассислари бўлган бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига шартнома асосида, шунингдек ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Қуйидагиларга:

"Агротехтаъмир" бирлашмаси таркибига кирувчи ихтисослашган таъмирлаш корхоналари рўйхатига 5-иловага мувофиқ;

машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаси ва давлат акциядорлик машина-трактор парки ижро этувчи аппаратининг намунавий тузилмаларига 6 ва 7-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.

Машина-трактор парклари Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бирлашмалари раҳбарлари белгиланган тартибда акциядорлар мажлисларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишган ҳолда сайланадилар.


5. Белгилансинки, машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмаларининг устав жамғармаси уларга:

тугатилаётган "Агромашсервис" акциядорлик жамиятлари Қорақалпоғистон республика ва вилоятлар бирлашмалари мулкини бериш;

машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари таркибига кирувчи акциядорлик жамиятларининг улар устав жамғармасининг 35 фоизигача миқдордаги давлатга тегишли акцияларини, шунингдек ак-циядорлик жамиятлари акциялари қолган пакетларининг жойлаштирилмаган қисмини бериш йўли билан шакллантирилади.

Белгилаб қўйилсинки, машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари акцияларининг 51 фоизи давлат ихтиёрида қолади, 10 фоизгачаси  меҳнат жамоаларига сотилади, қолган қисми эса эркин равишда, шу жумладан хорижий инвесторларга сотилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси 2000 йил 1 декабргача:

"Ўзагромашсервис" уюшмаси билан биргаликда "Ўзагромашсервис" уюшмаси, машина-трактор парк-лари ҳудудий бирлашмалари, "Машина-трактор парки" давлат-акциядорлик жамияти уставларини белгиланган тартибда ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзагромашсервис" уюшмасининг:

акцияларнинг давлат улуши бўйича 1998-1999 йиллар учун ҳисоблаб ёзилган ва машина-трактор парклари томонидан тўланмаган 647,7 млн сўм миқдоридаги дивидендларни;

машина-трактор парклари ва улар ҳудудий бирлашмалари акцияларининг давлат улуши бўйича 2000-2004 йиллар учун ҳисоблаб ёзиладиган дивидендларни импорт қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олиш учун жалб этилган хорижий кредитларни тўлашга мақсадли йўналтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


8-9. Махфий.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ўзагромашсервис" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларига қарашли ижтимоий инфратузилма объектларининг 2001 йил 1 январдаги ҳолати бўйича туман (шаҳар)лар ҳокимликлари балансига қабул қилиб олинишини 2001 йил 1 июлгача таъминласинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 28 апрелдаги 172-сон қарорининг қўшилган қиймат солиғидан озод қилишга доир қисмининг амал қилиши машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари таркибига кирувчи таъмирлаш заводларига татбиқ этилсин.


12. "Ўзагромашсервис" уюшмаси аппарати Тошкент шаҳар, Абай кўчасидаги 4 "А"-уйга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур бинони белгиланган тартибда "Ўзагромашсервис" уюшмасига сотсинлар.

Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасида ўрнатилган барча алоқа турларини "Ўзагромашсервис" уюшмасида қолдирсин.


13. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 майдаги 119-сон ва 1991 йил 16 июлдаги 188-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 9 ноябрдаги

438-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзагромашсервис" уюшмаси муассислари

РЎЙХАТИ


1. Машина-трактор парклари Қорақалпоғистон республика бирлашмаси АЖ


2. Машина-трактор парклари Андижон вилояти бирлашмаси АЖ


3. Машина-трактор парклари Бухоро вилояти бирлашмаси АЖ


4. Машина-трактор парклари Жиззах вилояти бирлашмаси АЖ


5. Машина-трактор парклари Қашқадарё вилояти бирлашмаси АЖ


6. Машина-трактор парклари Навоий вилояти бирлашмаси АЖ


7. Машина-трактор парклари Наманган вилояти бирлашмаси АЖ


8. Машина-трактор парклари Самарқанд вилояти бирлашмаси АЖ


9. Машина-трактор парклари Сурхондарё вилояти бирлашмаси АЖ


10. Машина-трактор парклари Сирдарё вилояти бирлашмаси АЖ


11. Машина-трактор парклари Тошкент вилояти бирлашмаси АЖ


12. Машина-трактор парклари Фарғона вилояти бирлашмаси АЖ


13. Машина-трактор парклари Хоразм вилояти бирлашмаси АЖ


14. "Таъминотчи-Хизматчи" АЖ


15. "Агротаъминот-Б.С" АЖ


16. "Озодлик" АЖ


17. "Таъминотчи-Пахта" АЖ

19. "Агротехтаъмир" бирлашмаси






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 9 ноябрдаги

438-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзагромашсервис" уюшмасининг ташкилий

ТУЗИЛМАСИ

      



"Ўзагромашсервис" Ассоциацияси

"Агротаъминот-БС"

Акциядорлик жамияти

Қорақалпоғистон, республика ва вилоят АЖларнинг бирлашмалари

13

"Агротехтаъмир"

бирлашмаси


"Таъминотчи-Пахта"

Акциядорлик жамияти

Машинно-трактор парклари

207

Ихтисослаштирилган таъминот

корхоналри




Таъмирлаш корхоналари

28

НПО "Агрореммаш"


"Таъминотчи-Хизматчи"

Акциядорлик жамияти

Вилоят таъминот базалари

32

"Озодлик"

Акциядорлик жамияти

Вилоят автотранспорт корхоналари

14

Ихтисослаштирилган таъмир ва созлаш корхоналари

6

Қишлоқ хўжалик техникаларига хизмат кўрсатиш Марказлари

15

Ишлаб чиқариш корхоналари

2

Ихтисослаштирилган савдо корхоналари

3

Ўқув комбинати

1





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 9 ноябрдаги

438-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзагромашсервис" уюшмаси ижро этувчи аппарати

ТУЗИЛМАСИ

     


Бошқарув Раиси

Бошқарув Раисининг ўринбосари

Қишлоқ техникасини ишлаб чиқарувчиларга хизмат кўрсатиш восита ва методларни кенгайтириш бўлими

4

Хорижий сармояларни жалб этиш бўлими

3

Машина-трактор паркларининг ривожланиш даражасини белгиловчи бўлим 

4

Ягона норматив ва тариф базасини ташкил этиш бўлими

5

Бухгалтерия

3

Кадрлар бўлими

(I и II бўлинмалар)

3

Янги техника ва технологияларни талабларни ўрганиш ва жорий этиш бўлими

5

Иқтисод ва молия бўлими

Иш юритиш бҒлими

6

Тажрибаларни ўрганиш ва замонавий механизация ва сервис хизматларини жорий этиш бўлими

6


Ходимлар сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 45 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 9 ноябрдаги

438-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив

қўмитасининг маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрига

бериладиган қурилиш ва бошқа корхоналари

РЎЙХАТИ


N

п/п


Корхоналар ва ташкилотларнинг рўйхати


Манзил


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1

ЖК "Агромашсервис"


Нукус ш.

2

ЖК "Қораўзак  "Райтехшаруасервис"


Қораўзак тумани

3

ЖК "Тиёқли"


Хўжайли тумани

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

1

ОАО "Андижонживмехсервис"


Булоқбоши тумани

2

ООО "Мадад"


Олтинкўл тумани

3

"Агросавдо" ихт. магазинлари


Андижон ш.

БУХОРО ВИЛОЯТИ

1

АЖ "Бухоро-қурувчи"


Бухоро тумани

2

АЖ "Чорбакир саноати"


Бухоро тумани

3

АЖ "Чорбакир"


Бухоро тумани

4

ЖК "СМНУ"


Бухоро ш.

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1

АЖ "Жиззах хўжалик хисобидаги қурилиш корхонаси


Жиззах ш.

2

ЖК "Наманган"


Арнасой тумани

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

1

АЖ "Қузор-Автомобилчи"


Қузор тумани

2

АЖ "Қузор-Автотаъмир"


Қузор тумани

3

АЖ "Қузор-Таъминотчи"


Қузор тумани

4

ЖК "Агрегат"


Қарши ш.

5

АЖ "Қарши-ТЧС"


Қарши ш.

6

АЖ "Агроимпекс"


Шахрисабз тумани

7

АЖ "Шахрисабз-ТЧС"


Шахрисабз тумани

8

АЖ "Автомобилчи"


Шахрисабз тумани

9

АЖ "Чироқчи-2 ТЧС"


Чироқчи тумани

10

АЖ "Яккабоғ ТЧС"


Яккабоғ тумани

НАВОИ ВИЛОЯТИ

1

ОТАЖ "Қизилтепа-Навруз"


Қизилтепа тумани

2

АЖ "Сайхун"


Конимех тумани

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

1

ОТАЖ "Автотранспор корхона"


Тўрақўрғон тумани

2

ОТАЖ "СПМК"


Уйчи тумани

3

АЖ "Наманган ПМК"


Наманган ш.

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

1

ЖК "Нарпай ПМК"


Нарпай тумани

2

ЖК "Булунғур ПМК"


Булунгур тумани

3

ЖК "Каттақўрғон ПМК"


Каттақўрғон тумани

4

АО "Механизациялашган колонна"


Ургут тумани

5

ОТАЖ ССУ "Агромашсервис"


Самарканд тумани

СУРХАНДАРЁ ВИЛОЯТИ

1

АЖ "Шўрчи ПМК"


Шўрчи тумани

2

АО "Агромаштаъмиркурилиш"


Жарқўрғон тумани

3

ЖК  "Термез" механизациялашган колоннаси


Термез ш.

4

ЖК "Шеробод-ПМК"


Шерабод тумани

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

1

ОТАЖ "Гулистон ПМК"


Гулистон ш

2

ХК "Мададкор"


Ш.Рашидов тумани

3

ЖК "Мустақиллик 5 йиллиги тажриба таянч хўжалиги"


Мирзаобод тумани

4

АЖ "Бунёдкор"


Янгиер ш.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

1

ОТАЖ "Бўка ПМК"


Бўка тумани

2

МЧЖ "Шавкат-қурилиш"


Тошкент ш.

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1

АЖ "ПМК Фарғона вилоят "Агромашсервис"


Қўқон ш.

2

ОТАЖ "Марғилон механизациялашган колонна"


г. Марғилон

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

1

ОТАЖ "Урганч чорва механизация"


г. Урганч





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 9 ноябрдаги

438-сон қарорига

5-ИЛОВА



"Агротехтаъмир" бирлашмаси таркибига кирувчи

ихтисослаштирилган таъмирлаш корхоналарининг

РЎЙХАТИ

   

Корхонанинг номланиши


Манзил


1. АЖ “Гидравлика”


Тошкент вил. Ўрта-оул

2. МЧЖ “Оқкуммашсервис”


Тошкент вил. Бўка ш.

3. АЖ “ТашОР”


Ташкент ш.

4. ПП “Новатор”


Ташкент ш.

5. АЖ “Шинотаъмир заводи”


Урганч ш.

6. НПО “Агрореммаш”


Ташкент ш.

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 9 ноябрдаги

438-сон қарорига

6-ИЛОВА



Машина-трактор парклари ҳудудий

бирлашмалари ижро этувчи аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

   


Бошқарув Раиси

Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари 

Бошқарув Раисининг  ўринбосари 

Бошқарув Раисининг  ўринбосари 

Механизация хизматларни ташкил этувчи бўлим

6

Шартномавий хуқуқий бўлим

4

Иқтисод, норматив ва тарифлар бўлими 

5


Техникани лизинг бўйича етказиб бериш бўлими

6-7

Бухгалтерия хисоби, молия ва назорат бўлими 

3

Замонавий техника ва технологияларни жорий этиш бўлими

3


Транспорт ва ишлаб чиқариш инфраструктура бўлими

2

Кадрлар ва мехнатни мухофаза этиш бўлими

3

Таъмирлаш базасини ривожлантириш бўлими

4

Умумий бўлим

2

Маъмурий-хўжалик бўлими

2

   

Ходимлар сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) - 45-46 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 9 ноябрдаги

438-сон қарорига

7-ИЛОВА



"Машина-трактор парки" давлат-акциядорлик

жамияти ижро этувчи аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

    


Директор

Директорнинг биринчи ўринбосари

Директор ўринбосари

Иқтисодиёт ва молия бўлими

3-4

Механизация хизматларини кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талабни ўрганиш бўлими

4-5

Таъмирлаш устахоналари, техник хизмат кўрсатиш станциялари, таъмирлаш-қурилиш бригадалари, техника алмаштириш пунктлари ва бошқалар.

Шартнома-ҳуқуқ бўлим

1-2

Бухгалтерия

3

Янги техникани жорий этиш ва ундан фойдаланишни назорат қилиш бўлими

3-4

Кадрлар ва мехнатни мухофаза қилиш бўлими

2-3

"Машина-трактор парки" давлат-акциядорлик жамияти аппарати ходимларининг сони бажариладиган ишларнинг ҳажмига боғлиқ тарзда 19-26 киши.

































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск