язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Меҳмонхоналар. Саёхат комплекслари. Меҳмонхона хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.1996 й. 334-сон "Халқаро классдаги "Интерконтиненталь-Тошкент" меҳмонхона мажмуини фойдаланишга топшириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.09.1996 й.

N 334



ХАЛҚАРО КЛАССДАГИ

"ИНТЕРКОНТИНЕНТАЛЬ-ТОШКЕНТ"

МЕҲМОНХОНА МАЖМУИНИ ФОЙДАЛАНИШГА

ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро классдаги "Интерконтиненталь-Тошкент" меҳмонхона мажмуини ўз вақтида фойдаланишга топшириш, унинг ўз харажатларини ўзи қоплашини ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш, бронлаштиришнинг халқаро тизимига киришини таъминлаш, шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳаси кадрлари тайёрлаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги меҳмонхона мажмуининг менежментига юқори классли отеллар халқаро тармоғининг эгаси ва оператори - "Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс" (Буюк Британия) компанияси билан контракт тузганлиги;

"Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс" компанияси тузилгач контрактга мувофиқ меҳмонхона мажмуида ишга туширишдан ол-динги ишларни кредит асосида ўз маблағлари ҳисобидан ўз вақтида амалга ошириш, қурилиш учун фойдаланилган қарз маблағларининг ўз вақтида қайтарилишини таъминловчи операция фойдасининг барқарор даражасини кафолатлаш мажбуриятини олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қурилиши ниҳоясига етказилган меҳмонхона мажмуи давлат мулкига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи билан, тасарруф этиш ҳуқуқисиз, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Интерсервис" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси балансига белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ва "Интерсервис" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмасига меҳмонхона мажмуи маблағларининг сақланишини ва ундан максадли фойдаланилишини, унинг молиявий фаолияти назорат қилинишини, шунингдек, "Туркэксимбанк" билан тузилган кредит битими доирасидаги қарз маблағлари ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш функцияси юклансин.

"Интерсервис" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмасига хизмат кўрсатувчи банкларда тушумларни ва товарлар ҳамда хизматларга тўланадиган тўловларни ўтказиш, шунингдек, меҳмонхона мажмуининг бошқа операциялари бўйича тўловларни амалга ошириш учун алоҳида ҳисоб-китоб ва валюта субсчетлари очиш ҳуқуқи берилсин.


4."Интерсервис" хўжалик хисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси меҳмонхона очилган кундан бошлаб 5 йил муддатга қўшилган қиймат солиғи, фойдадан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ер солиғи ва маҳаллий солиқларни тўлашдан, шунингдек меҳмонхона мажмуига эгалик қилиш, уни бутлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ йиғимлар ва бож пошлиналари тўлашдан озод қилинсин.

"Интерсервис" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмасига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам маҳаллий, ҳам хорижий суғурта компанияларини мулкий за шахсий номулкий суғурталашни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.


5. Махфий.


6. "Интерконтиненталь Хотелз знд Ризортс" компанияси меҳмонхона очилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга фойдани чет элга ўтказишдан олинадиган солиқдан озод қилинсин.

"Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс" компаниясига меҳмонхона фойдаланишга топширилиши муносабати билан Ўзбекистонга турган хорижий ходимларнинг маҳаллий харажатлари (яшаш, республика доирасида авиация за темир йўл транспорти хизматлари) учун маҳаллий валютада за республика фуқаролари учун белгиланган ставкалар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги меҳмонхона мажмуини биринчи тоифали истеъмолчи-лар рўйхатига киритсин ҳамда зарур миқдорда электр энергияси еткезиб берилишини таъминласин.


8. Алоқа вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг буюртманомаси бўйича меҳмонхона мажмуини белгиланган тар-тибда шаҳар, шаҳарлараро ва халқаро алоқанинг зарур зоситалари билан таъминласин.

Меҳмонхона мажмуи биносида ҳукумат алоқаси телефонлари ўрнатилишини назарда тутсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Интерсервис" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмасига халқаро классдаги "Ин-терконтиненталь-Тошкент" меҳмонхона мажмуида савдо фаолиятини амалга ошириш ҳамда умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этишга рухсатнома берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Интер-сервис" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси буюртманомаси бўйича "Интерконтиненталь Хотелз энд Ризортс" компаниясининг меҳмонхонани ишга туширишда жалб зтиладиган ходимларига белгиланган тартибда кўп марталик келиш визалари берилишини таъминласин.


11. Меҳнат вазирлиги "Интерсервис" хўжалик ҳисобидаги республика ташқи савдо бирлашмаси буюртманомаси бўйича "Интер-континенталь Хотелз энд Ризортс" компаниясининг меҳмонхона мажмуидан фойдаланишга жалб этиладиган ходимлари меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун ўз вақтида зарур рухсатномалар берилишини таъминласин.


12. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Интерконтиненталь-Тошкент" меҳмонхонаси тақдимотини шу йилнинг 7-10 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро пахта конференцияси ўтказиладиган даврда ўтказиш тўғрисидаги таклифи кабул қилинсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султоноа зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов