ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2014 й. 140-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.06.2014 й.

N 140



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДЛАРИНИ ВА ҲУДУДЛАРИНИНГ

ҚИСМЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

РЕЖАЛАШТИРИШГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАРНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг аҳоли пунктларини ва қишлоқлараро ҳудудларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш йўли билан сифатли шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ва ҳудудларининг қисмларини ривожлантиришни режалаштиришга доир ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 9 июнь, 23-сон, 270-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 6-сон, 57-модда


















Время: 0.0158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск