ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.02.2009 й. 41-сон "Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.02.2009 й.

N 41



АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ КОМПЛЕКС

ҚУРИШДА ШАҲАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ

ВА ҚОИДАЛАРИ ҚАТЪИЙ БАЖАРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан назоратнинг сусайтириб юборилганлиги натижасида, шунингдек шаҳарлар (туманлар) ҳокимларининг лоқайдлиги оқибатида аҳоли пунктларини реконструкция қилиш ва ободонлаштиришда, меъморий ва тарихий-маданий ёдгорликларни тиклашда, автомобиль йўллари қуришда, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини жойлаштиришда шаҳарсозлик фаолияти соҳасида белгиланган нормалар ва қоидаларнинг қўпол равишда бузилиши ҳоллари давом этмоқда.

Ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари раҳбарларида зарур қатъият йўқлиги оқибатида аҳоли пунктларини қуриш шаҳарсозлик ва архитектура нормалари, коммуникация, транспорт ва санитария талаблари, истиқболли қуриш режалари билан мутлақо боғланмасдан амалга оширилмоқда.

Юқорида кўрсатиб ўтилган камчиликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлиги, пассивлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг аҳоли пунктларини комплекс қуриш муаммоларини ҳал қилишдан ўзларини четга олишлари шаҳарлар ва туманларнинг ташқи қиёфаси бузилишига, аҳолининг асосли норозилигига олиб келмоқда, шунингдек республика меҳмонларида салбий таассурот туғдирмоқда.

Республика аҳоли пунктларини замонавий шаҳарсозлик талаблари ва миллий анъаналарга мувофиқ комплекс ривожлантиришни таъминлаш, меъморий-тарихий меросни сақлаб қолиш, қабул қилинаётган лойиҳа ечимлари сифатини ошириш, шунингдек шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли ҳудудда шаҳарсозлик фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, аҳоли пунктларини комплекс қуришда бош режаларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича ишлари қониқарсиз деб ҳисоблансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва унинг ҳудудий архитектура ва қурилиш бўлинмалари, давлат архитектура-назорати раҳбарлари аҳоли пунктларини комплекс қуриш бош режаларига риоя этилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 1-иловага мувофиқ таркибда Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ва республика минтақалари бўйича заруриятга қараб вақтинчалик фаолият юритадиган ишчи гуруҳлари ташкил этилсин.

4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлинмалари, бошқа алоқадор органлар томонидан шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бўлимлари томонидан аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларининг асосий қоидалари амалга оширилишини назорат қилиш;

аҳоли пунктларини замонавий талаблар ва миллий анъаналарга мувофиқ шаҳарсозлик жиҳатидан комплекс ривожлантиришни, уларнинг меъморий-бадиий қиёфасини ва бой меъморий-тарихий меросни сақлаб қолишни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш ва улар бўйича таклифлар киритиш;

шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология хавфсизлиги талабларига, шунингдек санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилиши аҳволини ҳар томонлама ўрганиш;

ноқонуний қурилишларнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

шаҳарсозлик фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий қоидаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари юзасидан таклифлар тайёрлаш;

аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатларининг қўпол бузилишига йўл қўйилганлиги учун тегишли мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш.


5. Белгилаб қўйилсинки, Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўн кун муддатда Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссиялари ташкил этсинлар.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Аҳоли пунктлари комплекс қурилишини назорат қилиш ҳудудий комиссияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Комиссия (Н. Ханов):

аҳоли пунктларини қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишининг ишчи гуруҳлар томонидан мунтазам равишда ўрганилишини таъминласин;

тасдиқланган жадвалга мувофиқ ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш натижалари кўриб чиқилишини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 12 февралдаги

41-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Аҳоли пунктлари комплекс

қурилишини назорат қилиш комиссияси

ТАРКИБИ

Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

Лавозимига кўра

-

Қурилиш вазири, Комиссия раисининг ўринбосари

Эргашев Р.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

Закиров Б.И.

-

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

Туляганов К.Н.

-

Қурилиш вазирининг ўринбосари

Абдуллаев А.Х.

-

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг раиси

Гулямов Р.А.

-

Иқтисодиёт ва саноат вазиринииг биринчи ўринбосари

Кучкаров Б.Т.

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси

Салиев М.Х.

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Мирзабаев Д.С.

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи

Абдувалиев А.А.

-

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

Жавлонов Ш.С.

-

Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раиси

Адилходжаев Б.Э.

-

"ТошкентбошпланЛИТИ"ДУК директори

Маджидов Г.Г.

-

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ"ДУК директори

Ахмедов И.С.

-

"Қишлоққурилишлойиҳа" институтининг директори

Лавозимига кўра

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти бош мутахассиси

Ҳикматуллаев Р.

-

Қурилиш вазирлигининг ҳудудларни архитектура ва шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Комиссиянинг масъул котиби

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Комиссия таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳридаги аҳоли пунктларида заруриятга

қараб вақтинчалик комплекс қурилишни

ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1. Қурилиш вазирлиги - бош бошқарма бошлиғи


2. Ички ишлар вазирлиги - бошқарма бошлиғи


3. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги - бошқарма бошлиғи


4. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси - бошқарма бошлиғи


5. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси - бошқарма бошлиғи


6. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги - бошқарма бошлиғи


7. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бошқармаси - бошқарма бошлиғи

8. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси -бошқарма бошлиғи


9. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши - раис ўринбосари


10. "ТошкентбошпланЛИТИ"ДУК - директор ўринбосари


11. "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК - директор ўринбосари


12 "Қишлоққурилишлойиҳа" институти - директор ўринбосари


Изоҳ. Заруратга қараб, комиссия раиси томонидан шу таркибда бир ёки ундан ортиқ ишчи гуруҳлари тузилиши мумкин. Гуруҳ раҳбари этиб Республика комиссияси аъзоларидан бири бириктирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 8-сон, 77-модда.















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск