ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Объектлар қурилишида бирламчи ҳисоб шакли "Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура"ни тўлдириш бўйича Кўрсатмалар (Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва фаолиятни лицензиялаш мониторинги бўйича Республика комиссиясининг 02.02.2009 й. 1-сон баённомасига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Қурилиш соҳасида ислоҳотларнинг

амалга оширилиши ва фаолиятни

лицензиялаш мониторинги бўйича

Республика комиссиясининг

2009 йил 2 февралдаги

1-сон баённомасига

2-ИЛОВА



Мазкур Илова рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Объектлар қурилишида бирламчи ҳисоб шакли

"Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида

маълумотнома-ҳисобварақ-фактура"ни тўлдириш бўйича

КЎРСАТМАЛАР



1. "Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисида маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" (бундан кейин - "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура") танлов (тендер) савдоларининг натижалари бўйича амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини (лойиҳалаш, қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлашга доир) амалга оширишда, қурилиш "тайёр қилиб топшириш" усули билан, бевосита шартномалар бўйича олиб борилганда, шунингдек бир вақтнинг ўзида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш (параллель лойиҳалаштириш) билан бирга объектлар қурилишида тўлдирилади ва буюртмачи томонидан расмийлаштирилган, капитал қурилишда бирламчи ҳисоб ҳужжати ҳисобланади.


2. "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" буюртмачи, қурилиш пудрат ва хўжалик юритиш (мулкчилик) шакллари ҳамда молиялаш манбаларидан қатъи назар қурилиш соҳасида фаолият юритаётган бошқа ташкилотлар томонидан расмийлаштирилади.


3. "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" буюртмачининг пудратчи қурилиш ташкилотларига (бош пудратчи, ёрдамчи пудратчига) қурилиш-монтаж ишларининг бажарилган ҳажмлари учун ҳақ тўлаши, шунингдек уларни статистика ҳисоботида белгиланган шаклларда акс эттириши учун асос ҳисобланади.


4. "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" пудратчи (ёрдамчи пудратчига) қурилиш ташкилоти томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларини физик ва қиймат кўрсаткичларида акс эттириб, тузилган шартнома (конт-ракт) шартларида қайд этилган ишларнинг босқичлари ва турлари бўйича тақсимлайди.

"Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан ҳисобот ойининг 27-кунига қадар тўлдирилади ва бажарилган ишлар ҳажмларини расмийлаштириш ҳамда тасдиқлатиш учун буюртмачига берилади.


5. Объектлар "тайёр қилиб топшириш" усули билан қурилганда "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан тўлдирилади ва буюртмачига бош пудратчи томонидан, ёрдамчи пудратчилар томонидан бош пудратчига  объект қурилиши тугаганидан кейин тақдим этилади.

Бунда "тайёр қилиб топшириш" усули билан қуриш чоғида ажратиладиган (бўнак қилинадиган) маблағлардан фойдаланиши устидан мониторинг (кузатув)ни амалга ошириш мақсадида пудратчи томонидан "Объектни "тайёр қилиб топшириш" усули билан қуриш чоғида қилинган харажатлар қиймати тўғрисида маълумотнома" тўлдирилади ҳамда ҳар ойда буюртмачига ҳисобот ойининг 27-кунига қадар тақдим этилади.


6. Буюртмачи уч кун ичида пудрат ташкилоти тақдим этган "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура"ни кўриб чиқади ва уни расмийлаштиради, номувофиқликлар аниқланганда эса асосланган мулоҳазалари билан қайта ишлаш учун қайтаради.


7. Пудратчи (ёрдамчи пудратчи) томонидан қурилиш-монтаж ишлари чоғида буюртмачи (бош пудратчи) материалларидан фойдаланилган ҳолларда берилаётган материаллар ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар ва ҳоказо асосида объект қурилишига доир ресурс смета меъёрларида ҳисобга олиниши ҳамда пудратчи (ёрдамчи пудратчи) ташкилотнинг омбор ва бухгалтерия ҳисобида кирим қилиниши керак.

ШНК 4.01.16-04 нинг 4.19-бандига мувофиқ буюртмачи (бош пудратчи) томонидан берилган материаллар қиймати бажарилган ишлар ҳажмларига киритилиб, уларга пудратчи (ёрдамчи пудратчи)нинг "бошқа харажатлари" ҳисоблаб ёзилади, бунда бажарилган ишлар якунида воситаларнинг қайтарилиши кўрсатилиб, пудратчи "бошқа харажатлари"нинг қиймати ҳисоблаб ёзилмайди.


8. Лойиҳалаш ташкилотлари томонидан мазкур "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва уни қурилиш объектларини лойиҳалаштириш топшириғига доир жадвалларга мувофиқ ўзлаштириш қисмида тўлдирилади.


9. "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" қуйидаги тартибда тўлдирилади:

2-"Объектлар, ишлар босқичлари ва турларининг номи" устунида қурилиш объекти, ишлар босқичлари ва турларининг номи тузилган шартнома шартларига мувофиқ акс эттирилади;

3-"Ўлчов бирлиги" устунида танлов ёки лойиҳа ҳужжатлари таркибида тасдиқланган "Ресурсларнинг йиғма ҳисоб-китоби"га биноан ишлар физик ҳажмларининг ўлчов бирлиги акс эттирилади;

4 ва 5-устунларда тузилган шартнома шартларига мувофиқ ишлар босқичлари ва турларининг физик ҳажмлари кўрсатилиб, "жами" ва "шу жумладан жорий йилга" қисмларига тақсимланади;

6 ва 7-устунларда ишларнинг босқичлари ва турлари қиймати тузилган шартнома шартларига мувофиқ, шартномавий жорий нархларда, "жами" ва "шу жумладан жорий йилга" қисмларига тақсимлаган ҳолда акс эттирилади;

8, 11 ва 14-устунларда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) физик кўрсаткичларда акс эттирилади;

9, 12 ва 15-устунларда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар)нинг тегишинча бутун объект ёки жорий йилнинг ишлар ҳажмига фоизли нисбати кўрсатилади (ҳисоб-китоб формуласи шаклнинг ўзида келтирилган);

10, 13 ва 16-устунларда амалда бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати шартномавий жорий нархларда акс эттирилади.


10. "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура" уч нусхада тузилади: буюртмачи, буюртмачига хизмат кўрсатадиган банк ва пудрат ташкилоти учун - бир нусхадан.


11. "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура"даги маълумотларнинг тўғри, тўлиқ ва ҳаққоний қайд этилиши учун жавобгарлик буюртмачи ва пудрат қурилиш ташкилоти зиммасига юкланади.


12. "Маълумотнома-ҳисобварақ-фактура"ни расмийлаштиришга доир ихтилофлар қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда ҳал этилади.



























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск