ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2015 й. 260-сон "Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида замонавий савдо комплекси ва деҳқон бозори қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2015 й.

N 260



"СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ БОЁВУТ ТУМАНИДА

ЗАМОНАВИЙ САВДО КОМПЛЕКСИ ВА ДЕҲҚОН

БОЗОРИ ҚУРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Гулистон шаҳрининг бозорлари ва савдо комплекслари ҳудудининг архитектуравий қиёфасини янада яхшилаш ҳамда ободонлаштириш, аҳоли учун замонавий савдо-бозор, коммунал-маиший, муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмаларини шакллантириш, шаҳарликларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёжини узлуксиз таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида (Жанубий йўл ўтказиш ҳудудида) замонавий савдо комплекси ва деҳқон бозори (кейинги ўринларда савдо комплекси ва деҳқон бозори деб аталади) қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

"Сирдарё Гулистон савдо комплекси" МЧЖ савдо комплексини ва деҳқон бозорини қуриш доирасида "Гулистон шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ буюртмачи этиб;

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - қурилиш-монтаж ишлари жараёни юзасидан техник назорат ижрочиси этиб;

"Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ - бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;

бош пудрат ташкилоти - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов савдолари натижалари бўйича белгилансин.


3. Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ашурматов):

бир ой муддатда - савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилиши учун Боёвут тумани ҳудудида ер участкаси берилишини, ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи қийматининг "Сирдарё Гулистон савдо комплекси" МЧЖ ва "Гулистон шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ устав жамғармаларига давлат улуши сифатида белгиланган тартибда ўтказилишини;

бир ҳафта муддатда - "Сирдарё Гулистон савдо комплекси" МЧЖ ва "Гулистон шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ ҳузурида савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилишини молиялаштириш ҳамда назорат қилиб бориш бўйича дирекциялар ташкил этилишини, уларнинг малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин.


4. Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ашурматов) Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев), бош лойиҳалаш ташкилоти ва буюртмачи билан биргаликда, сифатли техник топшириқ асосида лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишлаб чиқилишини таъминласин, уларда савдо расталари, дўконлар, кемпинглар ҳамда бошқа савдо ва сервис объектларининг, қулай кириш ва чиқиш жойларига эга бўлган замонавий автомобиллар тўхташ шохобчаларининг, кириб келиш йўллари ва йўловчилар йўлакларининг оқилона жойлаштирилишини ҳамда туташ ҳудудларнинг ободонлаштирилишини, шунингдек савдо комплекси ва деҳқон бозорига туташ ҳудудларда транспортларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланишини ҳисобга олсин.


5. Қуйидагилар 1-иловага* мувофиқ савдо комплекси ва деҳқон бозори объектлари қурилишини молиялаштиришнинг манбалари этиб белгилансин:

савдо ва сервис объектларини, замонавий автомобиль тўхташ жойларини қуриш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича - "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ (етакчи банк), "Ипотека-банк" АТИБ ва "Агробанк" АТБ (қатнашувчи банклар)нинг тенг улушларда 5 йил муддатга, асосий қарзни тўлаш учун 2 йиллик имтиёзли давр билан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси билан бериладиган синдицияланган кредитлари, шунингдек буюртмачилар ва инвесторларнинг ўз маблағлари;

ташқи электр ва газ тармоқлари бўйича, шу жумладан уларни қуриш, кўчириш ва модернизациялаш бўйича - тегишли фойдаланувчи ташкилотларнинг маблағлари, шу жумладан кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзларни ундириш ҳисобига тушадиган маблағлар;

ташқи сув қувурлари ва канализация тармоқлари бўйича - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари.


6. Сирдарё вилояти (Ашурматов) ва Гулистон шаҳри (Акбаров) ҳокимликларининг Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг махсус ҳисоб рақамида жамланадиган, қуйидагилар ҳисобига шакллантириладиган маблағларни савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилишини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари сифатида, шунингдек берилган кредитларни тўлаш учун манбалар сифатида белгилаш юзасидан ташаббуси маъқуллансин:

Сирдарё вилоятининг тегишли ҳокимликларига қарашли бўлган фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорларининг устав жамғармасидаги давлат улушининг 51 фоиздан ошадиган қисмини, қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағларни чегирган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда сотиш;

савдо фаолиятини амалга ошириш учун савдо комплекси ва деҳқон бозорининг 1-иловага* мувофиқ турғун савдо шохобчаларининг ижара ҳуқуқини жисмоний ва юридик шахсларга сотиш.


7. Сирдарё вилояти (Ашурматов) ва Гулистон шаҳри (Акбаров) ҳокимликлари:

буюртмачиларга савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилиши учун кредитлар ажратиш учун тижорат банкларига белгиланган тартибда зарур таъминот берилишини таъминласинлар;

савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилишини молиялаштиришга тижорат банклари томонидан берилган кредитларни ўз вақтида тўлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорларининг устав жамғармасидаги давлат улушининг 51 фоиздан ошадиган қисмининг белгиланган тартибда баҳоланишини ва сотилишини таъминласинлар;

"Сирдарё Гулистон савдо комплекси" МЧЖ ва "Гулистон шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ билан биргаликда савдо комплекси ва деҳқон бозори инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқсинлар, шунингдек белгиланган тартибда берилган савдо комплекси ва деҳқон бозори турғун савдо шохобчаларининг ижара ҳуқуқи учун жисмоний ва юридик шахслардан олинган маблағларнинг тўлиқ йиғиб олинишини, кейинчалик уларнинг тижорат банклари кредитларини тўлашга мақсадли йўналтирилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (Ҳидоятов), истисно тариқасида, Сирдарё вилоятининг тегишли ҳокимликларига қарашли фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорларининг устав жамғармасидаги давлат улушининг 51 фоиздан ошадиган қисмини жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда сотишдан олинадиган маблағларни (қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағларни чегирган ҳолда) Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг махсус ҳисоб рақамига йўналтирсин.


9. Белгилаб қўйилсинки, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг ҳисоб рақамидан йўналтириладиган, Сирдарё вилоятининг тегишли ҳокимликларига қарашли фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги давлат улушининг 51 фоизидан ошадиган қисмини жисмоний ва юридик шахсларга сотишдан олинган маблағлар "Сирдарё Гулистон савдо комплекси" МЧЖ ва "Гулистон шаҳар деҳқон бозори" МЧЖ устав жамғармаларида давлат улушини кўпайтириш учун капиталлаштирилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг махсус ҳисоб рақамида жамланадиган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатсин.


11. Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги давлат улушини баҳолаш ва сотишни ташкил этиш масалалари бўйича 2-иловага* мувофиқ ишчи гуруҳ ташкил этилсин, унга ушбу қарорнинг 7 - 9-бандларида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, шу жумладан:

Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги давлат улушини баҳолашни ташкил этиш;

баҳолаш натижаларига кўра Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги 51 фоиздан ошадиган давлат улушининг салоҳиятли харидорлар ўртасида жойлаштирилишини таъминлаш;

Сирдарё вилоятининг фаолият кўрсатаётган савдо комплекслари ва деҳқон бозорлари устав жамғармасидаги 51 фоиздан ошадиган давлат улуши акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни, кейинчалик тижорат банкларидан олинган кредитларни тўлашга йўналтирган ҳолда, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Савдо, хизматлар соҳаси ва халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқариш департаментининг махсус ҳисоб рақамида жамланишини таъминлаш юклансин.

Ишчи гуруҳ раҳбари (Гафаров) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 мартдаги Ф-4421-сон фармойиши билан ташкил этилган Республика комиссиясига кўрсатилган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб борсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев) "Ўзметкомбинат" АЖ (Нуритдинов) ва "Ўзқурилишматериаллари" АК (Акрамов) билан биргаликда бош лойиҳалаш ташкилотининг асосланган ҳисоб-китоби бўйича савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилишини амалга ошириш учун металл прокати ва цементнинг биржа котировкаларининг ўртача ҳисобланган нархлари бўйича ажратилишини белгиланган тартибда таъминласин.


13. "Давархитектқурилиш" қўмитаси (Тохтаев) савдо комплекси ва деҳқон бозори қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратининг зарур даражада амалга оширилишини белгиланган тартибда таъминласин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Сирдарё вилояти ҳокими О.Ш. Ашурматов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 сентябрь, 36-сон, 478-модда




























Время: 0.0187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск