ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.09.2014 й. 271-сон "Самарқанд шаҳрида "Форумлар мажмуаси" комплексини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.09.2014 й.

N 271



САМАРҚАНД ШАҲРИДА

"ФОРУМЛАР МАЖМУАСИ" КОМПЛЕКСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Самарқанд шаҳрининг йирик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий марказ сифатида тобора ортиб бораётган халқаро нуфузини эътиборга олиб, шунингдек Самарқанд шаҳрида халқаро форумлар, анжуманлар ва бошқа тантаналарни ўтказиш учун замонавий шарт-шароитлар ҳамда тегишли инфратузилмалар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

Самарқанд шаҳридаги "Расмий меҳмонлар қабуллар уйи" комплекси негизида - "Форумлар мажмуаси" комплексини;

Самарқанд шаҳридаги "Расмий меҳмонлар қабуллар уйи"дан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси негизида - "Форумлар мажмуаси" комплексидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд шаҳридаги "Форумлар мажмуаси" комплекси йирик халқаро иқтисодий ва маданий форумлар, илмий анжуманлар ва конференциялар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида эришган ютуқларини ҳамда иқтисодий ўзгаришларни чуқурлаштириш ва ривожланган демократик давлат қуриш борасида тўпланган тажрибасини очиб берадиган ижтимоий-сиёсий тадбирларни ўтказиш маркази ҳисобланади.


3. Самарқанд шаҳридаги "Форумлар мажмуаси" комплексидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимларининг умумий чекланган сони 120 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари - 5 нафар этиб белгилансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Самарқанд шаҳридаги "Форумлар мажмуаси" комплексидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бошқармаси таъминоти бўйича харажатлар Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширилади.


5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуаси" комплекси тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Йиғма ахборот-таҳлил департаменти Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Самарқанд вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 сентябрь, 39-сон, 491-модда
























Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск