ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2013 й. ПҚ-2012-сон "Тошкент шаҳрининг минор маҳалласи ҳудудида масжид барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2013 й.

N ПҚ-2012




ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ МИНОР

МАҲАЛЛАСИ ҲУДУДИДА МАСЖИД БАРПО

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тошкент шаҳри аҳолисининг маънавий эҳтиёжлари, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ҳамда жамоат ташкилотларининг таклифларини инобатга олиб, зиёратгоҳ ва масжидларни ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини замон талабларига мос равишда ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Юнусобод тумани Минор маҳалласи ҳудудида масжид қуриш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги масжид қурилиши учун ҳудуднинг меъморий қиёфаси ва транспорт ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда, Минор қабристонига туташган ҳудуддан шаҳарсозлик меъёр ва қоидаларига мувофиқ ер майдонини белгиланган тартибда ажратсин.


3. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг таклифларини инобатга олган ҳолда мазкур масжид қурилиши республика бюджети ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилсин.


4. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Адлия вазирлиги билан биргаликда масжиднинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


5. Масжид қурилиши бўйича қуйидагилар:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи;

"Тошгипрогор" очиқ акциядорлик жамияти - бош лойиҳачи;

"12-Трест" очиқ акциядорлик жамияти - бош пудратчи этиб белгилансин.

2014 йил 1 январь - лойиҳалаштириш ишларини якунлаш муддати этиб ҳамда 2014 йил 1 ноябрь - қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини якунлаш муддати этиб белгилансин.

Масжиднинг лойиҳалаштириш ишлари билан қурилиш-монтаж ишларини бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси масжиднинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари бориши юзасидан назорат ўрнатсин.


7. Масжидни лойиҳалаштириш ва қуриш даврида бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмлари бўйича Бош лойиҳачи, Бош пудратчи ва уларнинг субпудрат ташкилотлари қўшилган киймат солиғи ва юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳамда барча бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов


















Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск