Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.1993 й. 471-сон "Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги кўп қаватли бино қурилишини ниҳоясига етказиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.1993 й.

N 471



ТОШКЕНТ ШАҲАР, НАВОИЙ КЎЧАСИДАГИ

КЎП ҚАВАТЛИ БИНО ҚУРИЛИШИНИ

НИҲОЯСИГА ЕТКАЗИШ ВА УНДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА

Тошкент шаҳар, Навоий кўчасидаги Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биноси қурилишини ниҳоясига етказиш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб қилиш ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:


1. "Тошкентқурилиш" давлат корпорациясининг Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биноси қурилишини (биринчи навбатини) 1994 йилда ниҳоясига етказиш, келгусида ушбу бииодан тишорат тузилмалари, чет эл фирмалари ва компаиияларининг офислари сифатида фойдаланиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Мазкур объектни қайта ихтисослаштиришни лойиҳалаш "ЎзшаҳарсозликЛИТИ"га юклатилсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қурилиши тугалланмаган объектни (Жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биносини) 1993 йилнинг 1 январигача бўлган ҳолати бўйича "Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси ихтиёрига ўтказсин.


3. "Ўзсаноатқурилишбанк" Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июндаги 300-сон қарори билан Тошкент шаҳар ҳокилллигига ушбу объект қурилиши учун ажратилган 1 млрд сум миқдоридаги 36 имтиёзли кредитларни "Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси номига қайта расмийлаштирсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1994-1995 йиллар учун истиқбол параметрларида жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳисоблаш марказининг собиқ биносини кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун қуриб битказишга зарур капитал маблағлар ажратишни кўзда тутсин.


5. Давлат мулки қўмитаси "Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси билан биргаликда мазкур бино ишга туширилгандан кейии ундан фойдаланиш шартларини бир ой муддатда куриб чиқсин ва таклиф киритсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 28 январдаги 50-сон қаpopи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов




















Время: 0.0252
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск