Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши 22.07.1993 й. 372-сон "Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг қурилаётган маъмурий биносини Тошкент шаҳар ҳокимлигининг меҳмонхонасига мослаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ВА

ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИ

ҚАРОРИ

22.07.1993 й.

N 372



ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФЕДЕРАЦИЯСИ КЕНГАШИНИНГ ҚУРИЛАЁТГАН

МАЪМУРИЙ БИНОСИНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР

ҲОКИМЛИГИНИНГ МЕҲМОНХОНАСИГА

МОСЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг қурилаётган маъмурий биноси Тошкент шаҳар ҳокимлиги меҳмонхонаси комплексига мослаштирилсин.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги 1994 йилда меҳмонхона комплекси қурилишини ниҳоясига етказиш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


3. Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ишлар бошқармаси қурилаётган "Уюшмалар уйи" маъмурий биносини 1993 йил 1 апрелдаги ҳолатига кўра Тошкент шаҳар ҳокимлигига берсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги меҳмонхона комплекси фойдаланишга топширилгандан кейин ундан биргаликда фойдаланиш ва фойдани унинг қурилишига сарфланган маблағларга мутаносиб равишда тақсимлаш тўғрисида Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Ишлар бошқармаси билан шартнома тузсин.


4. Тошкент шаҳар бош режалаштириш илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти маъмурий бинони меҳмонхона комплексига мослаштириш бўйича лойиҳа ишларини бажарсин ҳамда ишчи ҳужжатларини буюртмачи билан келишилган муддатда берсин.


5. "Ўзшартномасавдо" давлат уюшмаси тақдим этилган асосланган материалларга мувофиқ меҳмонхона қурилишига моддий-техника ресурслари ва асбоб-ускуналар ажратсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошкентқурилиш" давлат корпорацияси меҳмонхонани 1994 йилнинг биринчи ярим йиллигида фойдаланишга топшириш буйича тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


7. "Ўзсаноатқурилишбанк"ка 1993 йилда маъмурий бинони қайта мослаштириш ва Тошкент шаҳрида меҳмонхона комплекси қурилиши бўйича бажариладиган ишларни Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июндаги 300-сон қарорига мувофиқ имтиёзли маблағ билан таъминлашга рухсат берилсин.



Ўзбекистон Республикасннинг Бош вазири                                  А. Муталов


Ўзбекистон Касаба уюшмалари

Федерацияси кенгашининг Раиси                                                  Б. Алламуродов



















Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск