Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 25.12.2015 й. 384-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.12.2015 й. 2745-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.12.2015 й.

N 2745




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

25.12.2015 й.

N 384-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг

лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини

ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга асосан БУЮРАМАН:


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиёти иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси, Иқтисодий қонунчилик бошқармаси, Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси, Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси Ахборот хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари билан бирга:

бир ойлик муддатда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизматлари вакиллари иштирокида семинар ташкил этсин;

адлия органларининг коррупцияга қарши экспертизани ўтказиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида тизимли равишда ёритиб борилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                         М. Икрамов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 28 декабрь, 51-сон, 644-модда
























Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск