Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 09.12.2008 й. 1879-сон билан рўйхатга олинган Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 10.11.2008 й. 22-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 9 декабрда 1879-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат архитектура ва

қурилиш қўмитасининг

2008 йил 10 ноябрдаги

22-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини

аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сонли "Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 147-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 6 майдаги ПФ-3240-сонли "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 68-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сонли "Марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 11-сон, 88-модда) мувофиқ янги объектларни қуриш, бино ва иншоотларни кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, модернизациялаш ҳамда таъмирлаш бўйича лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом марказлаштирилган манбалар, давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари, инвесторлар, буюртмачилар, бошқа манфаатдор шахслар томонидан қўлланилиши назарда тутилган бўлиб, бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш объектлари учун тавсиявий тусга эга.


2. Мазкур Низом лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини (лойиҳа, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатлар) ишлаб чиқишда, шунингдек ишчи лойиҳалашдан олдинги дастлабки техник-иқтисодий асосланма (кейинги ўринларда ДТИА деб юритилади), дастлабки техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ДТИҲ деб юритилади), техник-иқтисодий асосланма (кейинги ўринларда ТИА деб юритилади) ҳамда техник-иқтисодий ҳисоблаш (кейинги ўринларда ТИҲ деб юритилади) босқичларида лойиҳа-тадқиқот ишларининг асосланма материаллари қийматини аниқлашга мўлжалланган.


3. Мазкур Низомга мувофиқ лойиҳа ишларининг жорий нархларда белгиланган қиймати қуйидагилар учун қўлланилади:

лойиҳа ишларининг ижрочисини белгилашда (танлов савдоларини ўтказишда бошланғич қиймат сифатида);

лойиҳа ишларининг буюртмачиси ва ижрочиси ўртасидаги музокаралар вақтида дастлабки тахминий нархнинг ўрнида;

инвестициялар ҳажмини режалаштиришда (шу жумладан, бизнес-режаларни ва мақсадли рўйхатларни тузиш вақтида).


4. Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиққан ташкилот лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини экспертиза органларида ҳамда ишчи ва давлат қабул комиссияларида ёқлашда (ҚМҚ 1.03.07-96 га мувофиқ лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан қурилиш устидан муаллифлик назоратини ўтказиш ҳолларида) иштирок этади.



II. ЛОЙИҲА-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИНГ

ҚИЙМАТИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


5. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлашда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган Лойиҳалаш ва қурилиш объектларининг мураккаблик даражасининг ягона таснифига мувофиқ лойиҳалаштирилаётган объектнинг функционал-соҳавий хусусиятларига кўра мураккаблик даражаси;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ лойиҳалашни мураккаблаштирувчи омиллар;

мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи коэффициентлар мавжудлиги;

лойиҳани манфаатдор идоралар билан келишиш.


6. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган параметрлар лойиҳалаштириш топшириғида назарда тутилган бўлиши шарт.


7. Лойиҳа қиймати қурилиш объекти нархи ва мураккаблик тоифасига кўра ҳисобланади.

Лойиҳа-тадқиқот ҳужжатларини ишлаб чиқишда жорий нархлардаги қурилиш қиймати таркибига қуйидагилар киритилиши лозим:

монтаж талаб этувчи жиҳозларга бўлган харажатлар;

қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларига бўлган харажатлар;

ижтимоий суғурталаш ҳисобини инобатга олган ҳолда асосий меҳнат ҳақига кетадиган харажатлар;

машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари;

ишлаб чиқариш хусусиятига эга бошқа харажатлар;

пудратчининг бошқа сарф-харажатлари;

объектлар қурилишини суғурталаш харажатлари;

буюртмачининг бошқа сарф-харажатлари;

навбатдаги йилда қурилиш нархларининг прогнозланган индексидан келиб чиқиб аниқланадиган хатарни қоплашга бўлган харажатлар.


8. Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Sp = Sb х L, бунда:


Sp - ишчи лойиҳанинг жорий нархлардаги қиймати;

Sb - объект қурилишининг жорий нархлардаги қиймати;

L - ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматининг ҳисоблаш мезони (мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ).


9. Турли босқич ва даврларда лойиҳалашдан олдинги - асосланма ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг миқдорий қиймати мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ аниқланади.


10. Иккита ёки ундан ортиқ мураккаблаштирувчи омил мавжуд бўлса, коэффициент уларнинг ҳар бирига алоҳида қўлланилади. Бунда умумий мувофиқлаш коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Кc.= 1+ N, бунда:


Кc. - умумий мувофиқлаш коэффициенти;

N - бир турга қўлланиладиган мувофиқлаш коэффициентларининг каср қисмлари (вергулдан кейинги) йиғиндиси.


11. Мажмуалардан ташқаридаги айрим объектларни лойиҳалашда фойдаланишга тайёр бўлган кўп маротаба қўлланиладиган лойиҳалардан фойдаланилганда (лойиҳалаш топшириғига мувофиқ), ишлар қиймати қуйидаги коэффициентларни қўллаган ҳолда умумий қоида бўйича аниқланади:

пойдевор ечимларни қайта ҳисобламасдан - 0,4;

пойдевор ечимларини қайта ҳисоблаганда - 0,6;

пойдевор ва ер устки қисми ечимларини қайта ҳисоблаганда - 0,7.


12. Тугалланган қурилишнинг лойиҳа ва ҳақиқий ўлчамлари қийматига лойиҳа-тадқиқот ишларининг қиймати қайта ҳисоблаб чиқилмайди.


13. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг тўлиқ қиймати қуйидаги формулага кўра аниқланади:

Бир босқичли лойиҳалашда ("Ишчи лойиҳа"):


Sf = Sw + Se, бунда:


Sf - лойиҳалаш маҳсулотининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sw - ишчи лойиҳанинг жорий нархлардаги қиймати;

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.

"Ишчи лойиҳа" босқичи лойиҳа қийматини ҳисоблашда асос қилиб олинади.

Икки босқичли лойиҳалашда:


Sf = Sbs + Swp+ Se, бунда:


Sf - лойиҳалаш маҳсулотининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sbs - асосланма қисмининг жорий нархлардаги қиймати;

Swp - ишчи ҳужжатларининг жорий нархлардаги қиймати;

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.


14. Лойиҳалаштириш топшириғи билан шартланадиган лойиҳадан олдинги асосланма ҳужжатлар - ТИҲ, ТИА ва бошқа босқич ҳамда даврларни ишлаб чиқишдаги қиймат қуйидагича ҳисобланади:


Sf = Sbs + Se, бунда:


Sf - лойиҳалаш маҳсулотининг жорий нархлардаги тўлиқ шартномавий қиймати;

Sbs - асосланма қисмининг жорий нархлардаги қиймати;

Se - ишчи лойиҳа таркибидаги ҳисобга олинмаган ишларнинг қиймати.


15. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг бошланғич қийматини белгилаш мақсадида мазкур Низомнинг 6-иловасида қурилишнинг тахминий қийматини аниқлашга доир қисқача тавсиялар келтирилган.


16. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини аниқлаш мисоли мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган.


17. Лойиҳа-тадқиқот ишларининг қийматини ҳисоблашда кўзда тутилмаган ишлар қийматини аниқлаш мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ амалга оширилади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.





Низомга

1-ИЛОВА


Лойиҳалаш ва қурилиш объектларининг

мураккаблик даражасининг ягона

ТАСНИФИ

Т/р

Лойиҳалаш ва қурилиш объекти номи

Қурилиш объекти кўрсаткичлари ва тавсифи

Мураккаблик даражаси

I

II

III

IV

V


1. Электр энергетикаси


1.1.

Гидроэлектр станциялари






+

1.2.

Иссиқлик электр станциялари, қозонхоналар






+

1.3.

Электр энергетикасининг бошқа объектлари






+


2. Нефть, газ ва кўмир саноати

2.1.

Нефть, газ ва кўмир саноати объектлари






+


3. Газ ва нефтни қайта ишлаш комплекслари

3.1.

Газ ва нефтни қайта ишлаш комплекслари объектлари






+


4. Газ ва кўмир саноати

4.1.

Газ ва кўмир саноати объектлари

Шу жумладан, таъмирлаш корхоналари





+


5. Металлургия ва электр техника саноати

5.1.

Металлургия ва электр техника саноати корхоналари






+


6. Тоғ-кон саноати

6.1.

Тоғ-кон саноати корхоналари






+


7. Кимё, минерал ўғитлар саноати

7.1.

Кимё ва минерал ўғитлар саноати корхоналари






+


8. Машинасозлик

8.1.

Машинасозлик объектлари

Энергетика, оғир, транспорт, кимёвий, нефть





+


9. Дастгоҳсозлик ва асбоб-ускуна саноати

9.1.

Дастгоҳсозлик ва асбоб-ускуна саноати корхоналари






+


10. Асбобсозлик, автоматлаштириш воситалари ва бошқарув тизимлари

10.1.

Асбобсозлик, автоматлаштириш воситалари ва бошқарув тизимлари корхоналари






+


11. Автомобиль саноати

11.1.

Автомобиль саноати корхоналари






+


12. Қишлоқ хўжалик машинасозлиги

12.1.

Қишлоқ хўжалик машинасозлиги корхоналари

Шу жумладан, чорвачилик ва ем-хашак ишлаб чиқариш машинасозлиги





+


13. Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги

13.1.

Қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлиги корхоналари






+


14. Ҳаракатдаги таркиб, авиатехникани таъмирлаш

14.1.

Ҳаракатдаги таркиб, авиатехникани таъмирлаш корхоналари






+


15. Қурилиш металл конструкциялари

15.1.

Қурилиш металл конструкциялари корхоналари






+


16. Ўрмон, ёғочга ишлов бериш, қоғоз ишлаб чиқариш саноати

16.1.

Ўрмон, ёғочга ишлов бериш, қоғоз ишлаб чиқариш объектлари






+


17. Қурилиш материаллари

17.1.

Қурилиш саноати корхоналари

Цемент, бетон, йиғма темир-бетон буюмларни ишлаб чиқариш





+


18. Тўқимачилик енгил саноати

18.1.

Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари






+

18.2.

Ипак фабрикалари (корхоналари)





+


18.3.

Пойабзал фабрикалари (корхоналари)





+


18.4.

Пахта заводлари (корхоналари)





+



19. Балиқчилик саноати

19.1.

Балиқчилик саноати объектлари






+


20. Тиббиёт ва микробиология саноати

20.1.

Тиббиёт ва микробиология саноати объектлари






+


21. Агросаноат комплекси

21.1.

Агросаноат комплекси объектлари

Ривожланган муҳандислик инфратузилма ҳудудларида



+



Ўзлаштирилмаган ҳудудларда




+



22. Ун-ёрма ва омихта ем саноати

22.1.

Ун-ёрма ва омихта ем саноати корхоналари






+


23. Ўрмон хўжалиги

23.1.

Ўрмон хўжалиги объектлари






+


24. Сув хўжалиги қурилиш саноати

24.1.

Сув хўжалиги қурилиш объектлари

Сув омборлари, суғориш, дренаж (қуритиш) тизимлари, мелиоратив тизимларидаги гидротехника қурилмалари, суғориш насос станциялари, ерларни мелиоратив яхшилаш





+







25. Ҳаво ва темир йўл транспорти

25.1.

Ҳаво ва темир йўл транспорти бинолари ва иншоотлари

Вокзаллар, платформалар, аэропортлар, темир йўллар ва бошқалар





+


26. Алоқа муассасалари

26.1.

Алоқа бўлимлари, автоматлаштирилган телефон станциялари




+



26.2.

Почтамтлар, телеграфлар, саралаш тугунлари





+


26.3.

Алоқа тугуни бўлган автоматлаштирилган телефон станциялари





+



27. Темир ва автомобиль йўллари

27.1.

Темир ва автомобиль йўллари инфратузилмаси объектлари

Шу жумладан, кўприклар, тоннеллар, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва бошқалар





+


28. Уй-жой қурилиши

28.1.

Уйлар қошидаги хўжалик ва ёрдамчи иморатлар


+





28.2.

Боғ уйчалари, муваққат яшаш (ёзги) уйлари



+




28.3.

Йирик шаҳарлар марказларида қуришга мўлжалланган 9 - 12 қаватли бинолар





+


28.4.

Махсус асосланмалар ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси рухсати билан қўлланиладиган 16 қаватли бинолар






+

28.5.

Оммавий тураржой қурилишининг 4 қаватдан юқори бўлмаган бинолари




+



28.6

Оқоваланмаган шаҳар ва қишлоқ жойлари учун 1-2 қаватли бинолар



+





29. Аҳоли яшовчи жойлардаги қурилиш ишлари

29.1.

Микротуманлар, даҳалар, шаҳар қурилиш комплекслари, бўлимлар, тураржой ва жамоат бинолари гуруҳларини қуриш ишлари (турар-жой ва жамоат бино ва иншоотларини бир-бирига боғлашни инобатга олмасдан)

Меъморий-режалаш ечимлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаш, микротуманлар, даҳалар, комплекслар чегарасида рельефни, муҳандислик тизимларини ташкиллаштириш




+


29.2.

Кам қаватли коттежлар, қўрғон турдаги уйларни қуриш




+




30. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаш (қурилиш лойиҳаларидан ташқари - мустақил объектлар)

30.1.

Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаш

Ободонлаштиришга қўйиладиган энг кичик норматив талабларни қондирувчи шароитлардаги аҳоли билан банд қишлоқ жойлари, коммунал ва саноат ҳудудлари


+




Ободонлаштиришга қўйиладиган ўртача талаб даражасидаги шаҳарлар, дала ҳовлилар, заводлар ҳудуди, кичик меъморий шакллар



+



Ободонлаштиришга юқори даражадаги талаблар қўйиладиган ҳудудлар




+


30.2.

Шамол ва шовқиндан ҳимояловчи минтақалар, асбоб-ускуна ва техника жиҳозлари билан таъминланмаган велосипед ва чана, йўловчилар йўлкалари (терренкуралар)


+






31. Савдо-сотиқ, умумий овқатланиш ва маиший хизмат

31.1.

Вақтинчалик павильонлар, шохобчалар, айвонлар ва бошқалар


+





31.2.

Дўконлар, йил давомида ишлайдиган маиший хизмат кўрсатиш корхоналари

Шу жумладан, кафелар, ошхоналар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари



+



31.3.

Савдо уйлари, йирик универсал ва ихтисослашган дўконлар, супермаркетлар, ресторанлар





+



32. Соғлиқни сақлаш

32.1.

Поликлиникалар, амбулаториялар, дорихоналар, касалхоналарнинг хўжалик бинолари, тиббий тез ёрдам станциялари, сут-қатиқ ошхоналари, санитария-эпидемиология станциялари




+



32.2.

Касалхоналар, тиббий марказлар, даволаш-диагностика бинолари, касалхона комплекслари

Стандарт асбоб-ускуналар ва жиҳозлар (кўп карра қўлланиладиган)




+


Ноёб асбоб-ускуналар ва жиҳозлар, янги технологиялар





+


33. Маориф ва болалар муассасалари

33.1.

Махсус мактаблар, лицейлар, коллежлар, гимназиялар





+


33.2.

Олий ўқув юртлари





+


33.3.

Университетлар






+

33.4.

Болалар ўйин майдончалари, солярийлар, соғломлаштириш павильонлари



+




33.5.

Мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар




+




34. Томоша муассасалари

34.1.

Кино ва видеофильмларни вақтинчалик намойиш этиш павильонлари


+





34.2.

Ёзги саҳна ва кинотеатрлар



+




34.3.

1000 ўрингача бўлган кинотеатрлар, видеомарказлар




+



34.4.

1000 ўриндан ортиқ кино-концерт заллари ва кинотеатрлар





+


34.5.

Театрлар, цирклар, музейлар






+


35. Матбаачилик саноати

35.1.

Матбаачилик саноати объектлари






+


36. Сув таъминоти ва канализация

36.1.

Ер ости манбаларидан сув чиқариш комплекслари




+



36.2.

Ер усти манбаларидан сув чиқариш комплекслари

Дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар ва бошқалар





+

36.3.

Табиий сувлар, маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари учун тозалаш иншоотлари






+

36.4.

Сув ўтказгичлар ва тизимлар





+



37. Транспорт, нефть маҳсулотларини сақлаш ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари

37.1.

Автотранспорт корхоналари

Шу жумладан, автойўл-механизация базалари, автосаройлар, трамвай ва троллейбус деполари




+


37.2.

Гаражлар

Тозалаш иншоотлари бўлмаган боксли ва бир қаватли


+




Тозалаш иншоотлари бўлган



+



Кўп қаватли кўтаришли, ер устки





+

37.3.

Нефтни қазиб олиш корхоналари, нефть базалари, нефть маҳсулотлари омборлари






+

37.4.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари





+



38. Илмий-тадқиқотчилик муассасалари

38.1.

Лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари




+



38.2.

Ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтлари (ИТИ) ва лабораториялар





+


38.3.

Академик илмий-тадқиқотчилик марказлари






+


39. Жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари

39.1.

Ўйин майдонлари ва стадионлари

Ёрдамчи иншоотларсиз

+





Мавсумли ёрдамчи иншоотлари бўлган



+



Трибуналар ва трибуна ости иншоотлари билан



+



39.2.

Ҳовузлар (бассейнлар)

Очиқ



+



Ёпиқ




+


39.3.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш комплекслари

Ҳовузли




+


Ҳовузсиз



+



39.4.

40000 ва ундан ортиқ ўринли очиқ стадионлар





+


39.5.

40000 ва ундан ортиқ ўринли ёпиқ стадионлар, спорт саройлари






+


40. Фавқулоддаги ҳодисалар оқибатларидан ҳимоялаш иншоотлари

40.1.

Радиацияга қарши пана жойлар (РҚПЖ)



+




40.2.

Ер ости махсус иншоотлари

Автоном муҳандислик жиҳозланиш тизимларисиз




+


Автоном муҳандислик жиҳозланиш тизимлари билан





+


41. Автоматик ўт ўчириш қурилмалари, ёнғиндан сақлаш ва қўриқчи сигнализация тизимлари

41.1.

Спринклерли ва дренчерли қурилмалар

Мавжуд корхоналарда монтаж қилиш





+

Лойиҳалаштирилаётган комплекс




+


41.2.

Ёнғиндан сақлаш-қўриқлов сигнализацияси




+




42. Газ тозалаш ва чанг тутқич иншоотлари

42.1.

Кўрсатилганларда кўзланадиган қурилмалар

Мавжуд корхоналарда монтаж қилиш





+

Лойиҳалаштирилаётган комплекс





+


43. Махсус ишлар

43.1.

Тупроқларни музлатиш, кимёвий мустаҳкамлаш, қудуқли чуқур усулларини қўллаш






+

43.2.

Қурилиш учун сувни чуқурлаш ва дренаж





+



44. Шаҳар инфратузилмаси муҳандислик иншоотлари

44.1.

Водопровод, маиший хўжалик ва ёмғир канализацияси, газ таъминоти, дренаж, алоқа, электр таъминоти, электр ёритгич, телевидение, радио магистраллари ва тармоқлари

Лойиҳалаш ва қурилиш ва ер ости коммуникацияларидан бўш ҳудудларда қуриш



+



Шаҳар тор кўчалари ва шаҳарнинг қурилган қисмларида лойиҳалаш ва қурилиш ишлари, ер ости коммуникациялари мавжудлигида




+


Темир йўллар ёки метрополитен йўлларидан кесиб ўтиш, мураккаб гидрогеология шароитларида ер остидан ўтиш, иш олиб боришнинг махсус усуллари қўлланган ер ости ва ер устки иншоотларга бевосита яқинликда лойиҳалаш ва қуриш





+

44.2.

Алоқа, электр энергиясини ва бошқа қувват ташувчиларини автоматлаштирилган бошқариш тизимлари

Автоном объектлар сифатида лойиҳалаш ва қуриш (лойиҳаланган қурилиш комплексларидан ташқарида)




+


44.3.

Жиҳозлашган марказий иссиқлик шохобчалари, қозонхоналар





+


44.4.

Шаҳар транспорт иншоотлари:

кўприклар, туннеллар, йўл ўтказгичлари, эстакадалар, пиёдалар ўтиш жойлари, қирғоқ йўлкалари, причаллар;

темир йўллар, автомагистраллар, сув тўсқинлари устидан муҳандислик коммуникацияларни ўтказиш учун кўприк йўлаклари

Қурилишдан бўш ҳудудларда лойиҳалаш ва қуриш



+



Қурилиш шаклланган жойларда лойиҳалаш ва қуриш




+


Ер ости тармоқлари ривожланган жойларда лойиҳалаш ва қуриш





+

44.5.

Шаҳар транспорт магистраллари, кўчалари, йўллари, трамвай йўллари, даҳалар ичидаги транспорт йўлкалари, транспорт бўғинлари, автотўхташ жойлари, умумий транспорт туриши ва сақлаш учун якуний станциялар ва майдончалар (шу жумладан, хизмат кўрсатиш иншоотлари), пиёдалар юрадиган кўчалар, йўлкалар, парклардаги хиёбон ва йўлкалар

Шаҳарнинг қурилишдан бўш жойларида, берилган қизил чизиқли, кесишган профиль белгили жойлардаги қиялик 5 дан 40 %гача бўлган рельефда лойиҳалаш ва қуриш



+



Таянчли қурилиш шаклланган ёки берилган қизил чизиқли, кесишган профиль белгили жойлардаги қиялик 0 дан 5% гача ёки 40% дан ортиқ бўлган рельефда лойиҳалаш ва қуриш




+


Ирригация тизими мавжудлигида ёки қизил чизиқлар ва кесишган профиль чизиқларини мувофиқлаш ва ишлаб чиқиш билан лойиҳалаш ва қуриш.





+

44.6.

Коммуникация туннеллари (ер ости коммуникациялари учун коллекторлар) ва иссиқлик тармоқлари

Шаҳарнинг қурилишдан ва мавжуд бўлган ер ости коммуникацияларидан бўш ҳудудларида лойиҳалаш ва қурилиш ишлари



+



Шаҳарнинг қурилган қисмида бошқа ер ости коммуникациялари билан бирга ёки мавжуд бўлганлари устига лойиҳалаш ва қуриш




+


Мураккаб гидрогеология шароитларда махсус усулларни, индивидуал конструкцияларни, ер остидан ўтишни, метрополитен ва темир йўлларни кесиб ўтишни қўллаб, бирикма коммуникацияларни ўтказиш билан лойиҳалаш ва қуриш





+






44.7.

Шаҳар сув ҳавзалари




+



44.8.

Суғориш ва водопровод тизимлари, сунъий сув ҳавзалари ва бошқалардаги гидротехника иншоотлари





+


44.9.

Электр коррозиясидан фаол ҳимоялаш

Катодли ҳимоя станциялари ва бошқалар




+



45. Маҳаллий озиқ-овқат саноати

45.1.

Новвойхоналар




+



45.2.

Иссиқхона хўжалиги объектлари

Мураккаб асбоб-ускуналарсиз


+




Янги технологиялар ва жиҳозланишни автоматлаштирилган бошқарув тизимини қўллаш билан



+



45.3.

Консерва, ош-овқат, колбаса, қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари





+



46. Меҳмонхона хўжалиги

46.1

Меҳмонхоналар, отеллар

3 юлдузгача




+


5 юлдузгача





+


47. Дам олиш ва туризм муассасалари

47.1.

Палаткали оромгоҳлар, сайёҳлик уйлари, тўхташ жойлари, чанғи базалари


+





47.2.

Кемпинглар, мотеллар, сайёҳлик базалари, ёзги дам олиш оромгоҳлари, базалари, альпинистлар тўхташ жойлари



+




47.3.

Йил бўйи ишловчи оромгоҳлар




+



47.4.

Пансионатлар, профилакторийлар, дам олиш уйлари, 500 ўрингача бўлган санаториялар





+


47.5.

500 ва ундан ортиқ ўринли санаториялар, олий тоифали сайёҳлик комплекслари






+


48. Маданий-оқартув муассасалари

48.1.

Ўйин ва рақслар учун вақтинчалик павильонлар


+





48.2.

Маданият паркларидаги қироатхона ва кўргазма заллари



+




48.3.

Кўргазма заллари, қишлоқ клублари, музейлар




+



48.4.

Маданият уйлари, кутубхоналар





+


48.5.

Миллий галереялар, маданият марказлари, масжидлар






+


49. Жамоатчилик ва маъмурий бинолар

49.1.

Маъмурий бинолар, офис хоналари




+



49.2.

Ҳокимиятлар бинолари, ижтимоий-сиёсий фаолият марказлари, ҳукумат бинолари, бизнес-комплекслар (марказлар), кўп тармоқли жамоатчилик комплекслари






+

49.3.

Банклар, биржалар, банкларнинг бўлимлари, ҳисоблаш марказлари





+



50. Моддий-техника таъминоти объектлари

50.1.

Қурилиш-монтаж ташкилотлари, жамоат транспорти ва бошқа объектларнинг ишлаб чиқариш базалари





+


50.2.

Омборхоналар, ангарлар, омборлар

Мавсумий

+





Йил бўйи ишловчи



+



50.3.

Омборхона комплекслари

Соддалашган, муҳандислик жиҳозланишсиз


+




Муҳандислик жиҳозлари билан таъминланган



+




51. Маиший хизмат объектлари

51.1.

Ахлатни қайта ишлаш заводлари (корхоналар)






+

51.2.

Ахлатни қайта юклаш станциялари






+

51.3.

Кир ювиш, кимёвий тозалаш хоналари, ҳаммомлар




+



51.4.

Соғломлаштириш турига кирувчи ҳаммомлар

Сауналар, туркча ҳаммомлар ва бошқалар




+



52. Жамоат тартибини сақлашга боғлиқ муассасалар

52.1.

Тергов изоляторлари, милиция бўлимлари




+



52.2.

Ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасалари





+





Низомга

2-ИЛОВА


Мураккаб шароитлар учун лойиҳа

ҳужжатларини ишлаб чиқиш қийматининг

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

Т/р

Лойиҳалашни мураккаблаштирувчи омиллар

Мувофиқлаш

коэффициентлари

маъноси

1.

Объект хусусиятларининг ўта ноёблиги

1,5

2.

Кўп карра қўлланиладиган объектларни лойиҳалаш, лойиҳалаш учун асос материалларни тайёрлаш, экспериментал лойиҳаларни ишлаб чиқиш

1,4

3.

Мураккаб жойларга қуриладиган объектлар (ҳудуднинг торлиги, ҳудудни қурилишга тайёрлаш учун махсус ишларни ўтказиш зарурати, чўкадиган ва суст тупроқлар, ер ости сувлари сатҳининг яқинлиги ва бошқалар). Қўлланиладиган меъморчилик, техникавий ва муҳандислик ечимларнинг янгилиги

1,2

4.

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги 7-8 балл

1,1

5.

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги 9 балл

1,2

6.

Тарихий бинолар ҳудудида қуриладиган объектлар

1,3

7.

Объектларни қайта тиклаш

1,4

8.

Фаолият юритувчи корхона шароитларида қайта тиклаш (ишлаб чиқариш мўлжалдаги объектлар учун)

1,8

9.

Мавжуд бўлган бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини кучайтириш лойиҳалари

1,2




Низомга

3-ИЛОВА


Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг

солиштирма таркибига боғлиқ ҳолда қурилишнинг

ҳисоб баҳосини аниқлаш учун пасайтирувчи

КОЭФФИЦИЕНТЛАР

Т/р

Қурилишнинг умумий қийматида ускуна қийматининг солиштирма таркиби

Пасайтирувчи коэффициентлар

1.

25% гача

1,0

2.

25%

0,8

3.

50%

0,65

4.

70%

0,50

5.

90% ва ундан ортиқ

0,40

Изоҳ: оралиқ қийматлар интерполяция йўли билан аниқланади.





Низомга

4-ИЛОВА


Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматининг

ҳисоблаш мезонини аниқлаш

Т/р

Объект қурилишининг (янгидан қуриш, кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш) жорий нархлардаги қиймати, млн. сўм ҳисобида

Лойиҳа ишлари қийматининг ҳисоблаш мезони, мураккаблик даражасига кўра қурилиш қийматига нисбатан % да

Изоҳ

I

II

III

IV

V

1.

20,0 гача

6,0

---

---

---

---


2.

30,0 гача

5,1

6,0

---

---

---


3.

50,0 гача

4,3

5,1

6,0

---

---


4.

100,0 гача

3,4

4,7

5,1

6,0

---


5.

250,0 гача

---

4,3

4,7

5,1

6,0


6.

500,0 гача

---

3,8

4,3

4,7

5,5


7.

750,0 гача

---

3,4

3,8

4,5

5,1


8.

1000,0 гача

---

---

3,7

4,3

4,5


9.

2500,0 гача

---

---

3,7

4,1

4,4


10.

5000,0 гача

---

---

3,6

3,9

4,3


11.

7500,0 гача

---

---

3,4

3,8

4,3


12.

10000,0 гача

---

---

---

3,7

4,1


13.

25000,0 гача

---

---

---

3,6

4,0


14.

50000,0 гача

---

---

---

3,5

3,8


15.

75000,0 гача

---

---

---

3,4

3,6


16.

100000,0 гача

---

---

---

---

3,5


17.

100000,0 дан ортиқ

---

---

---

---

3,4


Изоҳлар:

1. Қурилиш қийматини аниқлаш мақсадида объектларни лойиҳалаш ва қуришнинг чегаралари қуйидагича белгиланади:

комплекслар учун (икки ва ундан ортиқ бино ва иншоотлардан иборат объектлар учун) - ажратилган ер майдони чегарасида;

алоҳида бино ва иншоотлар учун - бино ва иншоотнинг чегарасини белгиловчи конструкцияларнинг, шу жумладан, биноларнинг кўприкли, муҳандислик жиҳозлар тизимларини чиқариш ва киритиш жойларидаги ташқи контурлари ичида.

2. Ҳисоблаш мезонининг оралиқ миқдорлари вертикал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткичга тузатиш киритиш билан аниқланади.

3. Ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш қийматини ҳисоблашда қуйидаги ишлар ҳисобга олинмаган:

конструкциялар ва ишларни бажаришнинг ўта мураккаб усуллари қўлланиладиган объектларни лойиҳалаш вақтида махсус ёрдамчи иншоотлар, мосламалар, қурилма ва ускуналарнинг ишчи чизмаларини ишлаб чиқиш (бу ишлар лойиҳалаштириш топшириғида акс эттирилган бўлиши зарур);

заводда ишлаб чиқариладиган металл конструкциялар ва технологик қувур ўтказгичларнинг муфассал чизмаларини, андозасиз ва ностандарт жиҳозларни конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш (шу жиҳозларни конструкциялашга бўлган лойиҳалаш топшириқлари бундан мустасно);

қурилиш устидан муаллифлик назоратини амалга ошириш;

буюртмачи топшириғига биноан қўшимча ишларни бажариш;

техник кўрик ва ўлчов ишларини бажариш.

Мазкур Иловада келтирилган объектлар қурилишининг жорий нархлардаги қийматида қўшилган қиймат солиғи эътиборга олинмаган.





Низомга

5-ИЛОВА


Турли босқич ва даврларда лойиҳалашдан олдинги

асосланма ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг

МИҚДОРИЙ ҚИЙМАТИ

Т/р

Ҳужжатларни ишлаб чиқиш босқичлари номи

Ишчи лойиҳани ишлаб чиқишга нисбатан улуш миқдоридаги қиймати

1.

ДТИА мустақил босқич сифатида

0,10

2.

ДТИҲ мустақил босқич сифатида

0,10

3.

ТИА мустақил босқич сифатида

0,15

4.

ТИҲ мустақил босқич сифатида

0,15

5.

Лойиҳа қўшув ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича икки босқичли ишчи лойиҳалаш, шу жумладан:

1,0

а) лойиҳа

0,2 - 0,4

б) ишчи ҳужжатлар

0,8 - 0,6

6.

ТИҲ (ТИА) қўшув ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича икки босқичли ишчи лойиҳалаш, шу жумладан:

1,0

а) ТИҲ (ТИА)

0,2 - 0,3

б) ишчи ҳужжатлар

0,8 - 0,7

7.

Ишчи лойиҳа давридаги бир босқичли лойиҳалаш

1,0

8.

Танлов ҳужжатларининг техникавий қисмини ишлаб чиқиш

0,1

9.

ДТИҲ (ДТИА) қўшув ТИҲ (ТИА) қўшув ишчи ҳужжатлар чизмаси бўйича уч босқичли ишчи лойиҳалаш, шу жумладан:


а) ДТИҲ (ДТИА)

0,1

б) ТИҲ (ТИА)

0,15

в) ишчи ҳужжатлар

0,75

Изоҳ:

1. Бинони лойиҳалашга бўлган топшириқда кўрсатиб ўтилган бошқача, муқобил босқичлар ва аралаш босқичлар учун жадвалдаги маълумотлардан қўлланилишига кўра фойдаланилади.

2. Кўп босқичли лойиҳалашда, босқичлар тўпламидан қатъи назар, барча босқичларнинг йиғинди қиймати - 1,0 га тенг бўлади.


Масалан:

1. Икки босқичли - чизмали лойиҳа - ишчи ҳужжатлар - ишчи лойиҳалашда 6 ёки 5-банд кўрсаткичлари қўлланилади.

2. Чизмали лойиҳа (ёки чизма) - босқичида мустақил давр сифатида асосланма ҳужжатларини ишлаб чиқишда 1 - 4-бандлар кўрсаткичлари қўлланилади.





Низомга

6-ИЛОВА


Қурилишнинг тахминий қийматини

аниқлашга доир қисқача

ТАВСИЯЛАР


Лойиҳа қидирув ишларини белгилаш мақсадида қурилишнинг қийматини аниқлашда қуйидагилар қўлланилади:

1-вариант. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази томонидан чиқариладиган қурилажак қувватлар бирлигини қуриш қийматларидаги солиштирма нормативлар тўпламлари.

2-вариант. Лойиҳалаш ташкилотлари ихтиёрида бўлган аналог объектлар.

3-вариант. Қурилишнинг йирик ҳисобда олинган смета кўрсаткичлари.

4-вариант. Ҳужжатлар ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичларида аниқлаб олинган иқтисодий кўрсаткичлар.

Кўрсатилган материалларда кўрсатилган қийматлар жорий вақтга нисбатан келиштирилган ҳолда қўлланилади. Бунда индексни ҳисоблаб чиқиш учун асосий тузилмавий харажатларнинг тузилиши қуйидаги улушли миқдорда (фоизларда) олинади (жиҳозланишсиз):

меҳнат ҳақи - 0,2 (20);

материаллар - 0,6 (60);

машиналардан фойдаланиш - 0,2 (20);

Ўзгариш индекси қуйидагича олинади:

меҳнат ҳақи тўлови харажатларига - жорий ҳисоблаш давридаги энг кам иш ҳақининг нормативлар ва аналогларини ишлаб чиқиш давридаги энг кам иш ҳақига бўлган мутаносибликда;

материалларни харид қилиш харажатларига - материал-буюмларнинг (бетон, ғишт, металл, ёғоч конструкциялар ва бошқалар) жорий ҳисоблаш давридаги нархларининг нормативлар, аналогларни ишлаб чиқиш давридаги шу материаллар нархларига бўлган мутаносибликда;

машиналардан фойдаланишга - жорий ҳисоблаш давридаги ёқилғи материаллар нархларининг нормативлар, аналогларни ишлаб чиқиш давридаги нархларига бўлган мутаносибликда.

Жиҳозлар ва асбоб-ускуналарнинг қиймати буюртмачи, нарх-наво варақлари, каталоглар, биржа хабарномалари ёки ҳаққоний ахборотнинг бошқа манбаларидан олинган маълумотларга кўра аниқланади.





Низомга

7-ИЛОВА


Лойиҳа ишлари қийматини аниқлаш

МИСОЛИ


Лойиҳалаш объекти: тозалаш иншоотларига эга бўлган гараж.

Босқич - "Ишчи лойиҳа".

Майдончанинг ҳисоб бўйича зилзилага чидамлилиги - 9 балл.


1. Лойиҳалаш объекти ва қурилиш мураккаблиги даражасининг ягона таснифига кўра объектнинг мураккаблик даражаси - III.


2. Мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ қурилишнинг тахминий қиймати 220,0 млн. сўмни ташкил қилади.


3. Мазкур Низомнинг 4-иловасига кўра вертикал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткичга тузатиш киритиш усули билан лойиҳа ишлари қийматининг ҳисоблаш мезони аниқланади.

Бунда:

100,0 млн.сўмлик тафовут 4,7% даражасига мос келади.

250,0 млн. сўмлик тафовут 4,3% даражасига мос келади.

Тузатиш киритиш усули билан топилган 220,0 млн. сўм миқдоридаги ҳисоблаш мезони 4,35 % даражасига мос келади.


4. Асосий лойиҳа ишлари қиймати - 220,0 млн. сўм х 4,35 % х 1,2 = 11,48 млн. сўм.


5. Лойиҳалаш топшириғига кўра ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш талаб этилади.

Мазкур Низомнинг 8-иловаси 5-бандига мувофиқ тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқишга ҳисоблаш мезонини горизонтал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткичга тузатиш киритиш йўли билан аниқланади.

Бунда:

200,0 млн. сўмлик тафовут 0,7% даражасига мос келади.

1500,0 млн. сўмлик тафовут 0,56% даражасига мос келади.

Тузатиш киритиш усули билан топилган 220,0 млн. сўм миқдоридаги ҳисоблаш мезони 0,697 % даражасига мос келади.


6. Ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш ишлари қийматини ҳисоблаб чиқамиз:


220,0 млн. сўм х 0,698% = 1,54 млн. сўм


7. Ишчи лойиҳа ишлаб чиқилишининг тўлиқ қийматини ҳисоблаймиз:


11,48 + 1,54 = 13,02 млн. сўм, бунда:


11,48 млн. сўм - асосий лойиҳа ишлари қиймати;

1,54 млн. сўм - ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш қиймати.





Низомга

8-ИЛОВА


Кўзда тутилмаган ишлар қийматини аниқлаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Ишлар номи

Ҳисобланадиган қиймат даражаси,

қурилиш қийматига нисбатан % да

Қурилишнинг жорий нархлардаги қиймати

200 млн. сўмгача

200 дан 1500 млн. сўмгача

1500 дан 10000

млн. сўмгача

10000 дан 50000

млн. сўмгача

50000 дан 200000

млн. сўмгача

1.

Махсус ёрдамчи иншоот, мосламаларга ишчи чизмаларни ишлаб чиқиш. Конструкциялари ва ишларни бажариш усуллари ўта мураккаб бўлган объектларни лойиҳалашдаги мосламалар ва қурилмалар

0,7

0,56

0,45

0,36

0,28

2.

Заводда ишлаб чиқарилган металл конструкциялар ва технологик қувур ўтказгичларнинг муфассал чизмаларини, шунингдек андозасиз ва ностандарт жиҳозларни ишлаб чиқишга бўлган конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш (шу жиҳозланишга бошланғич талабларни тузиш бундан мустасно)

Конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга тааллуқли бўлган тўпламлар бўйича

3.

Қурилиш устидан муаллифлик назорати, лойиҳаларни ишланма бошланишидан амалга татбиқ этилишининг охиригача олиб бориладиган техникавий кузатув

1,7

1,3

1,05

0,84

0,67

4.

Лойиҳа ҳужжатларига экологик илова материалларини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида

5.

Буюртмачи топшириғига биноан қўшимча ишларни бажариш:

а) дастлабки-рухсатловчи ҳужжатларни шакллантириш;

Умумий ҳолда лойиҳалаш ташкилотининг ижрочиларига (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда меҳнат харажатларига кўра ҳисобланади (жадвалга бўлган

1-изоҳга қаранг)

б) топография (геодезия), геология ишлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида

в) ишга тушириш комплексини алоҳида ҳисоблаш;

0,7

0,56

0,45

0,36

0,28

г) лойиҳалаш топшириғини шакллантиришга зарур бўлган лойиҳалашдан олдинги ишлар мажмуаси (шу жумладан, қурилиш

0,05

0,04

0,032

0,026

0,021

майдончаси ва дастлабки-рухсатловчи ҳужжатларни ўрганиб чиқиш, буюртмачи таклифларини кўриб чиқиш ҳамда лойиҳалаш топшириғини тузиш)






д) лойиҳалаш вақтида дастлабки маълумот сифатида қўлланиладиган илмий-тадқиқотчилик ва тажриба-экспериментал амалий ишлар, илмий ва илмий техникавий асосламалар

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг шу соҳага оид қабул қилган норматив ҳужжатлари асосида

е) ресурсларнинг (материаллар, буюмлар, машиналар ижараси ва ҳоказо) бозордаги нархини аниқлаш қисмида ишлаб чиқувчилар - лойиҳа ташкилоти кучи билан ўтказилган маркетинг тадқиқотлар хулосаларига кўра жорий нархлардаги қийматини ҳисоблаш

1,0

0,8

0,65

0,5

0,4

Эслатма: бир шартнома доирасида энг кам иш ҳақи миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаслиги керак

6.

Техник кўрик ва ўлчов ишлари

Ижрочиларига (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фондидан келиб чиққан ҳолда меҳнат харажатларига кўра ҳисобланади (жадвалга бўлган 1-изоҳга қаранг)

Изоҳлар:

1. Меҳнат харажатлари бўйича ҳисоб-китоб қуйидаги формула бўйича ҳисобланиши керак:


Sp = Ci х Nc, бунда:


Sp - жорий нархлардаги қиймат;

Ci - берилган ишни бажариш учун ижрочиларга (ишлаб чиқариш ходимларига) тўлашга режалаштирилган меҳнат ҳақи фонди;

Nc - қиймат нормативи, лойиҳалаш ташкилотида ҳисобланган йиллик ҳажмнинг режага кўра ижрочиларга (ишлаб чиқариш ходимлари) тўланадиган иш ҳақига бўлган мутаносибликда аниқланади. Аввалги йил учун йиллик баланс ҳисоботининг молиявий натижалари кўрсаткичларига мувофиқ белгилаш тавсия этилади.


2. Ҳисоблаш мезонининг оралиқ миқдорлари горизонтал қатордаги бир-бирига энг яқин бўлган иккита кўрсаткичга тузатиш киритиш орқали аниқланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 50-сон, 499-модда.














































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск